Жамоат намози ўқиш учун масжидга келган одам сафлар орасида у ёқ-бу ёққа юриши, одамларнинг елкаларини туртиб ўтиши мумкин эмас. Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир одам жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилаётганларида келиб, одамларнинг елкаларини туртиб ўтди. Шунда у зот унга: «Ўтир! Батаҳқиқ, озор бердинг-ку!» дедилар». Абу Довуд, Насаий ва Ҳоким ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ, деган. «Ким жума куни одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтса, жаҳаннамга кўприк солган бўлади», дейилган. Намоз ўқиётган одамнинг олдини кесиб ўтиш мутлақо мумкин эмас.
Давоми... 👇 https://islom.uz/maqola/10450
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• https://t.me/Beshkappa_uzz
"Besh_kappa"
10 Jan, 04:01
1,364
#muftiy_minbari
📹НАСУҲ ТАВБАСИ 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• https://t.me/Beshkappa_uzz
"Besh_kappa"
10 Jan, 03:34
1,388
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
🔸 Жума учун ғусл қилиш.
🔸 Хушбўй нарсалар суртиш.
🔸 Чиройли кийимлар кийиш.
🔸 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
🔸 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
🔸 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
🔸 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
🔸 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
🔸 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
🔸 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
🔸 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.