Башaр Асаднинг қамоғидан чиққан суриялик ёзувчи Мишел Кило қуйидаги воқеани ҳикоя қилади:
Бир куни кечаси, соат учлар атрофида олдимга қўриқчи келди. Менинг соатим йўқ эди, шунинг учун мен ундан сўрадим:
- Ҳозир соат неча?
У жавоб берди:
"Мен билан юр, шовқин қилма ."
Эҳтиёткорлик билан ва индамай юриб, қирқ метрча юрдик. Қўриқчи камералардан бирининг эшигини очиб, деди:
- Бу болага эртак айтиб бер, сен саводлисанку, шундай эмасми? Бор ва унга бирор қизиқарли нарсани айтиб бер.
Мен камера ичига диққат билан қарадим. У ерда йигирма олти-йигирма етти ёшлар атрофида бир аёл ўтирарди. Кўзларида қўрқув, бир парча матога ўралган ҳолда чўккалаб ўтирарди. Унинг қўрқуви тушунарли эди: у жуда кўп азоб ва йўқотишларни бошдан кечирган эди. Кейин маълум бўлдики, у шу камерада ҳомиладор бўлиб, шу ерда туғган.
Аёлнинг ёнида тўрт-беш ёшли бола бор эди. У Карачидан эди, келишган ва кичкина, лекин қуёшни ҳеч қачон кўрмагани учун бўлса керак, юзи шишган эди.
Мен аёл билан саломлашдим, лекин у жавоб бермади, қўрқувдан бутунлай саросимага тушди. Мен сокин овозда дедим:
- Қизим...
Унинг ёши менга қизим Шазони эслатди. Мен:
"Мендан ўғлингизга эртак айтиб беришни айтишди."
Қиз саросимага тушиб, кўзларини пастга туширди ва жавоб бермади.
Мен болага қараб, эртак айтиб бера бошладим:
- Бир қуш бор эди...
У мени дарҳол тўхтатиб:
- Қуш нима? Деди
Бу савол мени ҳайрон қолдирди. Мен уни оддий боладек ўйлаб, оддий бир эртак айтиб бермоқчи эдим. “Қуш”, “мушук”, “қуёш”, “дарё”, “сув”, “капалак” каби сўзларни ўргатмоқчи бўлдим. Аммо у яна сўради:
- Қуш нима?
Мен тушунтиришга ҳаракат қилдим:
- Қуш осмонда дарахтдан дарахтга учадиган нарсадир.
У яна сўради:
- Дарахт нима?
Мен ўзимни жуда ноқулай ҳис қилдим.
Шундан кейин соқчи мендан сўради:
-Сен саводлисан, шундайми?
Нега бу саволни берганини тушундим. Бу бола бутунлай изоляцияда яшади ва ҳатто энг оддий нарсаларни ҳам билмас эди.
Мен бу қўриқчининг исмини айтмоқчи эмасман - эҳтимол у ҳали ҳам хавфсизлик кучларида ишлайди. Аммо кейин у болага унинг атрофидаги дунё ҳақида бир оз тасаввур беришимни хоҳлади. Мен ҳайратда эдим, нима қилишни билмай қолдим.
Ниҳоят мен қўшиқ айтишга қарор қилдим. Мен унга болаларча қофияни ғўнғирлай бошладим. Қўшиқ тугагач, камера эшигини тақиллатиб кўзимдан ёш оқди.
Боланинг онаси ҳамон қўрқувдан кўзларини кўтаролмай, бурчакда ўтирарди.
Бироз вақт ўтгач, қоровул қайтиб келди. Мен унга айтдим:
"Худо хайрингни берсин, мени бу ердан олиб кетгин, нафас олишга қийланябман."
У жавоб берди:
- Сен эртак айтиб бермадинг.
- Нима ҳақида гапиришим керак? дедим.
— Бу бола қамоқдан чиққанми?
- Ҳеч қачон, - деб жавоб берди қўриқчи.
- На қуш, на тўп, на дарахт, на ҳаво... У ҳеч нарсани билмайди, - дедим ҳайратда.
Кейин боланинг онаси нега қамоқда эканлигини сўрадим.
Қоровул жавоб берди:
— Унинг эри Уммонга қочиб кетди. Унинг ўрнига аёлини қамадик. Кўриб турганингдек, у ҳомиладор бўлиб, шу эрда туғди.
Бу воқеа ҳаётимдаги энг аянчли хотиралардан бири бўлиб қолди.