Últimas Postagens de 🕌"Қорабоғ" жоме масжиди | Расмий канал (@angren_masjid_official) no Telegram

Postagens do Canal 🕌"Қорабоғ" жоме масжиди | Расмий канал

🕌"Қорабоғ" жоме масжиди | Расмий канал
🌙 Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти Ангрен шаҳар «Қорабоғ» 🕌 жоме масжидининг телеграмдаги расмий канали.

📄Диний саволлар учун:
📞Тел: (78) 150-33-44
🔗 @SavollarMuslimUzBot

📬 Таклиф ва мулоҳазалар учун:
• Telegram.me/Masjid_adminbot
7,214 Inscritos
6,077 Fotos
2,427 Vídeos
Última Atualização 11.03.2025 07:47

Canais Semelhantes

🔎 ANGRENLIKLAR
8,926 Inscritos
JavaHere's Blogs 🚀
1,611 Inscritos
Ma'rifat
1,356 Inscritos

O conteúdo mais recente compartilhado por 🕌"Қорабоғ" жоме масжиди | Расмий канал no Telegram

🕌"Қорабоғ" жоме масжиди | Расмий канал

22 Feb, 19:38

2,529

Рўза ва Қуръон иккиси Қиёмат куни бандани шафоат қилади...

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Рўза ва Қуръон иккиси Қиёмат куни бандани шафоат қилади: рўза: «Роббим, мен буни кундузлари таом ва шаҳватлардан тўсган эдим, унинг ҳақида шафоатимни қабул қил», дейди. Қуръон: «Мен уни кечалари уйқудан тўсган эдим, унинг ҳақида шафоатимни қабул қил», дейди. Бас, иккови ҳaм шафоат қилади», деганлар».

https://Taplink.cc/angren_masjid
🕌"Қорабоғ" жоме масжиди | Расмий канал

22 Feb, 19:38

2,555

“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025/1446 ЙИЛ 23 ФЕБРАЛЬ ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     05:48
ҚУЁШ -    07:07
ПЕШИН - 12:41
АСР -        16:23
ШОМ -      18:10
ХУФТОН -19:2
3

Улашинг...
🕌"Қорабоғ" жоме масжиди | Расмий канал

21 Feb, 23:12

3,844

“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025/1446 ЙИЛ 22 ФЕБРАЛЬ ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     05:50
ҚУЁШ -    07:08
ПЕШИН - 12:41
АСР -        16:22
ШОМ -      18:08
ХУФТОН -19:21


Улашинг...
🕌"Қорабоғ" жоме масжиди | Расмий канал

21 Feb, 15:56

2,758

#аудио #маъруза

📿ЗИКРНИ КЎПАЙТИРИШ!
🕌 Низомиддин қори Абдумаликов

🕋🕋🕋🕋🕋
🔗 Taplink.cc/angren_masjid
🕌"Қорабоғ" жоме масжиди | Расмий канал

21 Feb, 13:10

2,634

#duo #mutolaa
🤲 ДУО ҚАБУЛ БЎЛИШИ УЧУН

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


1. Аллоҳ таолонинг ҳузурида дуодан кўра маҳбуб нарса йўқ бўлиб, дуо ибодатнинг мағзи ҳисобланади (Термизий шариф);

2. Дуонинг аввали ва охирида Аллоҳ таолога ҳамду сано ва икки олам сарвари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруд юбориш маснундир. «Фазоилу дуруди шариф» номли китобда дуонинг ўртасида ҳам дуруд ўқиш суннат дейилган;

3. Дуонинг қабул бўлишига аниқ ишониб, бутун диққат-эътиборни Аллоҳ таолога қаратиб дуо қилиш лозим;

4. Дуода киши ўзининг хокисорлиги, тавозуъси ва ожизлигини намоён қилиши лозим;

5. Ғафлатда, эътиборсизлик билан қилинган дуо қабул бўлмайди. Шунинг учун қисқа, кенг қамровли дуо қилиш лозим;

6. Ҳарами шариф ва махсус жойларда қилинган дуолар мақбулиятга яқин бўлади;

7. Ҳожи ва умра қилувчиларнинг дуолари Аллоҳ таолонинг ҳузурида қабулга яқинроқдир. Ҳадисда «Ҳожилар мағфират қилинадилар. Шундай экан, гуноҳлари мағфират қилинган ҳожилар бошқаларнинг ҳам мағфират қилинишини сўраб дуо қилсинлар», дейилган;

8. Арабий лафзда нақл қилинган дуоларни ёдламаган киши махсус жойларда китобга қараб дуо ўқиши мумкин;

9. Араб тилида нақл қилинган дуоларни китобга қараб ўқишга қийналган киши дилидаги муродларини ўз тилида сўраши мумкин.


🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🪴 Жаннатга шошиб кирган саҳоба

    🎁 Маҳрни иккига бўлиб тўлаш ҳам мумкинми?

   🤲 Ҳеч бир нарса бекорга яратилмаган

https://Taplink.cc/angren_masjid
🕌"Қорабоғ" жоме масжиди | Расмий канал

21 Feb, 10:24

2,848

#фотолавҳа

🕌 «ҚОРАБОҒ» ЖОМE МАСЖИДИДА ЖУМА НАМОЗИ ШУКУҲИ. (21.02.2025)

🕋🕋🕋🕋🕋
🔗 Taplink.cc/angren_masjid
🕌"Қорабоғ" жоме масжиди | Расмий канал

20 Feb, 19:13

32

#салавот

​​🕋☪️🤲Кунларнинг саййиди Жума кунида турибмиз, тилимизни Расулуллоҳ ﷺ га саловат айтиш ила банд қилайлик, азизлар!

Ҳабибимизга ﷺ қисқа салавотлар қандай айтилади?

📿صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

📖Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам".
📕Маъноси: "У зотга Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин!"

📿عَلَيْهِ السَّلَامَ

📖Ўқилиши: "Алайҳиссалом".
📕Маъноси: "У зотга салом бўлсин!"

📿عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامَ

📖Ўқилиши: "Алайҳиссолату вассалам".
📕Маъноси: "У зотга салавот ва салом бўлсин!"

📿صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ

📖Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалаа Муҳаммад".
📕Маъноси: "Муҳаммадга Аллоҳнинг салавоти бўлсин!"

📿أَللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

📖Ўқилиши: "Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалайҳ".
📕Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!"

📿أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

📖Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад".
📕Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!"

📿أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُمِّيِّ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

📖Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадинин набиййил уммиййи ва ъалаа аали Муҳаммад".
📕Маъноси: "Аллоҳим! (Бирон кишидан) ўқиш-ёзишни ўрганмаган набий Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла!"

📿أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ

📖Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аалиҳий васаллим".
📕Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла!"

📿صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

📖Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа набиййинаа Муҳаммад, ва ъалаа аалиҳий ва асҳаабиҳий ажмаъийн".
📕Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!"

🤲🕋🧎‍♀️Аллоҳдан ажр истаб яқинларингизга ҳам улашинг!. #жума_муборак #жума

Дўстларингизга ҳам улашинг
➡️ T.me/+yICj7y5gZWQ0OTky
🕌"Қорабоғ" жоме масжиди | Расмий канал

20 Feb, 19:11

17

https://Taplink.cc/angren_masjid
🕌"Қорабоғ" жоме масжиди | Расмий канал

20 Feb, 19:11

50

#oyat #hadis #juma
🌙 Жума намозидан кейин нима қилиш керак...?

📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: "Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз" (Жума сураси, 10-оят).

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин наас" сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар (Ибн Сунний ривояти).

🕋🕋🕋🕋🕋
🔈 Taplink.cc/angren_masjid
🕌"Қорабоғ" жоме масжиди | Расмий канал

20 Feb, 06:49

2,449

Имрон ва унинг оиласи

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Қуръонда зикр этилган тарихий шахслардан бири — Имрон ва унинг оиласидир. Улар оддий, аммо тақводор ва Аллоҳга қаттиқ ишонган оила бўлган. Имрон ва унинг хотини кўп йиллар давомида фарзанд кўрмаганлар. Уларнинг ягона қизи, келажакда пайғамбар бўладиган Закариё алайҳиссаломга турмушга чиқади. Аммо улар ҳам узоқ йиллар давомида фарзандсиз бўладилар.

Бу вақтда Фаластинда румликлар ҳукмрон бўлиб, бутпарастликни ва кўпхудоликни тарғиб қилаётган, аҳолини ўз динига мажбурлаётган эди. Кимки уларнинг динини қабул қилмаса, оғир жазоланарди, айримларини йиртқич ҳайвонларга ташлар, бошқаларини қийноққа солар эдилар. Шу мураккаб вазиятда Имроннинг хотини ўзгариш қилишни, яхшиликни тарқатадиган фарзанд кўришни ният қилади. У Аллоҳдан самимий ва тинимсиз дуо қилиб, қуйидагича ният қилади:

"Эй Роббим, қорнимдаги болани Сенга бағишладим. Уни Сенинг йўлингда хизмат қиладиган, озод (дунёвий ишдан холи) қиламан. Дуоимни қабул қилгин. Сен эшитувчи ва билувчи Зотсан" (Оли Имрон, 35).

Аллоҳ таоло унинг дуосини қабул қилди. Бироқ, у ўғил туғишни ният қилган эди, қиз туғилди. Бу вақтда хотини айтади:
"Эй Роббим, мен қиз туғдим, ҳолбуки ўғил қизга ўхшамайди. Мен унинг исмини Марям қўйдим ва уни Сенга ва унинг авлодини лаънатланган шайтондан сақлаб қолишингни сўрайман" (Оли Имрон, 36).

Аллоҳ бу қизни қабул қилди ва уни яхши тарбияланган қилиб етиштиради. Қизнинг исмини Марям қўйдилар, бу "Аллоҳга хизмат қилувчи" деган маънони англатади. Шу билан бирга, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: "Ҳар бир янги туғилган болани шайтон чимчилайди ва у йиғлайди, фақат Марям ва унинг ўғлидан бошқа".

Бу эса Имроннинг хотини қилган дуонинг қанчалик самимий ва ижобат бўлганлигидан даракдир.

Марям Қуръонда номлари аниқ зикр қилинган ягона аёлдир. У бутун борлиқнинг энг юксак даражали аёли деб ҳисобланади. Аллоҳнинг китобларида унинг поклиги, ибодатга садоқати ва тақвоси алоҳида таъкидланган.

Марям кўп ибодат қилади, кўп сажда қилади ва ибодат учун яқинлари ва бошқалардан узоқлашади. Қуръонда бу ҳақда бундай дейилади:

"Китобда Марямни эсла: у ўз аҳлларидан узоқлашиб, шарқий бир жойга кетди" (Марям, 16).

Марямнинг отаси Имрон вафот этганидан кейин унинг тарбиясини пайғамбар Закариё алайҳиссалом ўз зиммасига олади. Закариё ҳар сафар Марямнинг ибодат қилиши учун ажратилган жойга кирганда, у ерда ғаройиб ҳодисаларга дуч келарди. Марямнинг олдида мавсумга мос келмайдиган мева ва озиқ-овқатларни кўрарди. Шунда у Марямдан сўрайди:

"Эй Марям, бу нарса қайдан келди?".
Марям жавоб беради:
"Бу Аллоҳдан келган. Аллоҳ хоҳлаган бандасига ҳисоб-китобсиз ризқ беради" (Оли Имрон, 37).

Бу воқеалар Марямнинг нечоғли тақводор, Аллоҳга боғланган ва унинг марҳаматига муносиб инсон эканлигини кўрсатади.

Марямнинг ҳаёти бутун инсоният учун ибратдир. Унинг тақвоси, мустаҳкам эътиқоди, Аллоҳга садоқати ҳар бир мўмин учун намунадир. У ўз авлоди — Исо алайҳиссаломни дунёга келтириб, Аллоҳнинг буюк иродасини амалга оширган.

Марямнинг қиссаси шундан далолат берадики, Аллоҳнинг йўлида ҳар қандай ҳолатда ҳам собит қолиш инсон учун энг олий мақсаддир.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://Taplink.cc/angren_masjid