ОШО РАЖНИШ. АНГЛАШ.
Яхши бўлишга эмас, англашга ҳаракат қилинг
Инсоннинг яккаю-ягона гуноҳи - унинг онгсизлигидир, унга етишмайдиган яккаю ягона савоб эса - (ҳақиқатни) англашдир. Бошқача айтганда, англамай қилинадиган барча ишлар гуноҳга, англаб қилинадиган барча ишлар эса савобга олиб боради. Онгли инсон қотиллик қилмайди; бундай инсон нафақат қотиллик, балки умуман ҳечқандай зўравонлик қила олмайди: зўрлик қила олмайди, ўғирлик қила олмайди, ҳечкимга ҳечқандай азоб бера олмайди - онги бунга йўл бермайди. Фақат онгсизлик, жаҳолат ҳукм сургандагина инсон тумонат душман қуршовида қолади.
Бу борада Будда мажозий қилиб шундай деган: "Агар уйда чироқ ёниб турган бўлса, ўғрилар бу уйдан нари кетишади; агар уй қоровули ҳамиша сергак турса, ўғрилар бу уйга киришга уринишмайди. Агар уй ичидагилар ухламай, гаплашиб турган, ўтирган бўлсалар, ўғирлик қилиш ўғриларнининг хатто ҳаёлларига ҳам келмайди."
Ха, онгсиз киши мисоли чироғи ёнмаган уйда яшайди. У муруввати буралса (машинально) ёки олдиндан берилган дастур бўйича ишлайдиган муайян механизм (робот) кабидир: homo mechanicus. Шу маънода инсониятнинг аксарияти номига кўра инсон - бошқа ҳамма жихатларига кўра - машина, ёки нимаики қилмасин (онгсизликда қилгани учун) нотўғри бўлаверади.
Ва ёдингизда бўлсинки, "нимаики қилманг, барчаси нотўғри бўлади", деганимда, мен онгсизлик ҳолатида қилинган хатто савоб ишлар ҳам нотўғри бўлиб чиқишини назарда тутаман. Ахир, киши онгсиз бўлса, у савоб нималигини қандай билсин? Зеро, бундай савоб ортида сизнинг жуда катта ЭГО (худбин мен)ингиз туради, албатта.
Хатто хулқу атворига кўра авлиёлик сифатига даъво қиладиганлар ҳам, агар онгизликда бўлсалар, бу сифат бекордир. Зеро Эго учун (ўз мени, шахси, иззат обрўси учун) қилинадиган ишда фақат Эго барҳам топганидагина намоён бўладиган илоҳийлик бўлмайди. Ва гарчи авом орасида сиз авлиёлардай эъзозлансангиз ҳамки, ичкарида - қалбингизда чиркин эгоист эканингизча қолган, бемаъни ҳаёт кечиришда давом этаётган бўлишингиз мумкин. Бундай яшаш тарзи худди сабзавотларча ҳаёти тарзи бўлиб қолаверади. Гуноҳларингиз ҳам, савобларингиз ҳам, барибир, ГУНОҲлигича тураверади. Аҳлоқингиз ва аҳлоқсизлигингиз ҳам аҳлоқсизлигича қолаверади.
Шунинг учун ҳам мен сизларни аҳлоқли бўлишга, савоб ишлар қилишга эмас, аввало онгли бўлишга ўргатишни истайман - чунки, англаш йўқ экан, буларнинг барчаси иккиюзламачилик, кўзбўямачиликдан бошқа бўла олмайди. Булар ҳаммаси инсонни сохтакор қилади, гуноҳ юкидан озод қилмайди, қила олмайди. Аксинча, улар сизни фақат занжирбанд этади.
Ваҳоланки сизга фақат бир нарса етарли: (Ҳақни) АНГЛАШга эришмоқ - бу асосий калитдир. Бу калит барча сирлар қулфини очади.
Бундай англашга қандай эришилади? Ҳар онни тугал, сергак, ухламай, ўзлигингизни ва ўз атрофингизда содир бўлаётган ходисаларни тушуниб, ҳар оннинг ўзига жавобан яшаш орқали эришилади. Сиз кўзгудай акс эттирадиган бўлинг - акс эттиришингиз тотал бўлсин, фақат тотал акс эттиришда ҳар бир хатти ҳаракат тўғри бўлади, чунки бу хатти ҳаракатлар бутун мавжудликка мувофиқдир, у билан уйғундир. (ЭСЛАТМА: Тотал акс эттириш деганда борлиқни узуқ-юлуқ (фрагментар) равишда эмас, бир бутунликда, яхлит (ваҳдатий) англаш назарда тутилади.)
Бундай англаш сизда пайдо бўлиб қолмайди, яъни сиз уни бунёд этмайсиз. У тотал (ваҳдатга ҳамоханглик) контекстида - сизни ҳам ва мазкур вазиятга даҳли бор қолган барча нарсаларни қамраб оладиган тарзда ўзи келиб чиқади. Шу яхлит (бирбутунлик) ҳолаида фаолият туғилади - бу сизнинг фаолиятингиз эмас, уни шундай бўлсин дея сиз қарор қилмайсиз. Бу сизнинг қарорингиз, фикрингиз, феъли атвориннгиз натижаси ўлароқ содир бўлмайди. Яъни фаолиятни сиз амалга оширмайсиз, балки унинг содир бўлишига йўл (қўйиб) берасиз холос. Бошқача айтганда бу ғайри шуурий равишда, ўз ўзидан содир бўлади.
https://t.me/joinchat/AAAAAEziDHu2dIBV1tvDjA