Dernières publications de Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati (@andregionpress) sur Telegram

Publications du canal Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati

Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati
Andijon tumanida amalga oshirilayotgan yangiliklarni ushbu kanalda kuzatib boring!

https://www.facebook.com/share/18xMDbwmdr

https://www.instagram.com/andijon_tuman?igsh=YzljYTk1ODg3Zg==
2,445 abonnés
53,773 photos
5,070 vidéos
Dernière mise à jour 10.03.2025 14:00

Le dernier contenu partagé par Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati sur Telegram

Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati

04 Jan, 16:19

480

🔰 Давлат органлари ва ташкилотлари онлайн назоратга олинади

▫️Ҳукумат қарори билан “Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган мажбуриятларга риоя этилишини масофадан мониторинг қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Унга кўра, давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлиги масофадан мониторинг қилинади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат органлари ва ташкилотларини масофадан мониторинг қилиш бошланганлиги ёки ўтказилаётганлиги ҳақида олдиндан огоҳлантирмайди (хабардор қилмайди).

Маълумотномада қайд этилган қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши Агентликнинг ҳуқуқий таъсир ҳужжати шаклида мониторинг қилинган давлат органи ва ташкилотига юборилади.

Ҳуқуқий таъсир ҳужжати давлат органи ва ташкилотига келиб тушган санадан эътиборан 10 кун муддатда кўриб чиқилиши ва натижаси бўйича Агентликка ёзма ахборот берилиши шарт.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati

04 Jan, 13:51

634

«Уйчи тумани тажрибаси» га асосан Андижон тумандаги 79 та маҳаллалардаги ёшлар маҳалла еттилиги аъзолари томонидан тўлиқ хатловдан ўтказилиб, аниқланган ишсиз ва норасмий банд бўлган ёшлар тумандаги ташкилотларнинг масъул раҳбарларига номма-ном бириктириладиган эди.Шунингдек улар билан индивидуал ишлар ташкил қилиниб, ёшларнинг қизиқишлари ва касбий кўникмаларидан келиб чиққан ҳолда, ёшларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашилди. Миграциядаги ёшлар билан онлайн мулоқотлар ўтказилиб, қайтиш истагида бўлганларини қайтишига кўмаклашиш ҳамда уларни муносиб иш ўрни билан таъминлаш чоралари кўрилиб ҳозиргача ушбу тажриба асосида кўплаб ёшларимиз ўз иш ўринларига эга бўлдилар. Жумладан, туманимиздаги Султонобод МФЙда яшовчи М.Эсонбоев хатлов жараёнида иш қуроли кераклиги аниқланиб маҳалладаги ёшлар етакчиси ташаббуси билан субсидия асосида чок арра олиб берилди.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati

04 Jan, 09:14

1,392

ОЧИҚ ДАРСЛАР  - БОЛА ТАРБИЯСИДА МУҲИМ

Андижон тумани «Терактаги» маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги 20-Давлат мактабгача таълим ташкилоти директори Дилфузахон Қодирова томонидан "Илк қадам" давлат дастури асосида "Китоб тарихи" мавзусида 1-катта гурухида очиқ машғулот ўтказилди.

Директор болаларга китоб тарихи хақида тушунчалар берди. Боғчада ташкил этилган кичик кутубхона янада гавжумлашди. Болаларни рағбатлантириш мақсадида эртак китоблари совға қилинди.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati

04 Jan, 06:53

784

🔰 4 январь – Бутунжаҳон Брайл алифбоси куни

▫️2019 йил 4 январда илк бор француз тифлопедагоги Луи Брайл ихтиросига бағишланган кун – Бутунжаҳон Брайл алифбоси куни нишонланди. Ушбу кун БМТ Бош ассамблеяси томонидан 2018 йил ноябрда қабул қилинган резолюцияга мувофиқ таъсис этилган бўлиб, бундан мақсад, кўзи ожиз инсонлар учун Брайл алифбосининг нақадар муҳим аҳамиятга эга эканлигидан жамоатчиликни хабардор қилишдир.

🌐 Саҳифа:
@andregionpress
Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati

04 Jan, 04:28

832

❗️2025 йил 1 январдан қонунчиликдаги айрим ўзгаришлар

▪️Тижорат банклари устав капиталининг энг кам миқдори 500 млрд сўм этиб белгиланган.

▪️Қарз берувчи томонидан кредит (микроқарз) ажратишда жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи 2025 йил 1 январдан бошлаб 50 фоиздан ошмаслиги керак.

▪️КАТМ томонидан тақдим этилаётган "Freeze" хизмати пуллик кўрсатилади (БҲМ нинг 0,03 баробари миқдорида).

▪️Тошкент шаҳрида автобусларда нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилади.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati

04 Jan, 03:01

845

Мутолаа...

Инсоннинг сиртига эмас, ички дунёсига назар ташлашга ҳаракат қилинг. Чунки ҳар бир инсон қаърида яна бир инсон бордир.

© Имом Ғаззолий

🌐 Саҳифа:
@andregionpress
Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati

04 Jan, 02:34

1,160

Хайрли тонг, азизлар!

Узоқ умр кўриш учун...

Биринчи навбатда, соғлом, тартибли ҳаёт кечириш керак.

Шунингдек, кам ейиш, кам ухлаш, кам гапириш;

- туз, шакар, ҳайвон ёғини кам истеъмол қилиш;

- кўпроқ мева-сабзавот истеъмол қилиш;

- спиртли ичимликлар, наркотик моддалар, сигарет, носвойдан узоқ бўлиш;

- кўпроқ зайтун ёғи, парранда, балиқ гўшти истеъмол қилиш;

- ҳар куни жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш, кунига камида 1 соат яёв юриш;

- бахтли оила соҳиби бўлиш;

- асаббузарликдан, ҳаяжонланишдан сақланиш;

- иш фаолияти инсонни толиқтириб қўймаслигига ҳаракат қилиш;

- баданни меъёрида қуёшда чиниқтириш, чўмилиш;

- очиқ ҳавода сайр қилиш, ижобий фикр, тана эгилувчанлигини сақловчи машқлар бажариш, тартиб билан овқатланиш керак.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.

🌐 Саҳифа:
@andregionpress
Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati

04 Jan, 02:03

613

#спорт_вақти

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati

02 Jan, 17:23

346

#Эслатма

🔰 Эртага барча учун иш куни!


▫️Янги йил байрами муносабати билан берилган дам олиш кунлари ўз ниҳоясига етди.

▫️Эртага — 3 январь (жума) ҳамда эртадан кейин — 4 январь (шанба) кунлари барча ходимлар учун (беш кунликларга ҳам, олти кунликларга ҳам) ИШ КУНИ ҳисобланади.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati

02 Jan, 13:00

954

⚠️Огоҳ бўлинг! Сохта хабарномаларга алданиб қолманг.

📄Қонунга мувофиқ ахборотни тарқатиш Конституциявий ҳуқуқингиздир.

‼️Эслатиб ўтамиз, ҳужжатларни қалбакилаштириш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ