Америка халқи АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг бошқа давлатларга ёрдамни тўхтатиш ҳақидаги қарорини олқишламоқда. Бу ҳақда АҚШ Конгресси аъзоси Маржори Тейлор Грин Х (Twitter) ижтимоий тармоғида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Трамп расман АҚШ президенти лавозимига киришди: у қандай ишларни амалга оширишга улгурди?
“Президент Трамп ва бизнинг янги давлат котибимиз Марко Рубио Украина ва бошқа мамлакатларга барча хорижий ёрдамни тўхтатди. Давлат департаменти шокда, аммо Америка халқи ундай эмас, биз нишонламоқдамиз”, — деб ёзади у.
Дональд Трамп ўз лавозимига киришгач, 90 кунга деярли барча хорижий ёрдам дастурларини, жумладан, Киевни молиялаштиришни дарҳол тўхтатилгани эълон қилинган эди. Бироқ Исроил ва Мисрга ёрдам бериш тўхтатилмаган.