Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal) @abdurahmonjon_domla Channel on Telegram

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

@abdurahmonjon_domla


Oltiariq tumani "Birlashgan" jome masjidi imom xatibi Abdurahmonjon domlaning rasmiy telegram kanali

Aʼzo boʻlishni unutmang!

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal) (Uzbek)

Abdurahmonjon domla️ rasmiy telegram kanaliga xush kelibsiz! Bu kanal Oltiariq tumani 'Birlashgan' jome masjidi imom xatibi Abdurahmonjon domla tomonidan boshqariladi. Kanalda sizga unchalik qiziqarli va foydali maqolalar, video va audio materiallar taqdim qilinadi. Abdurahmonjon domla o'zining dini, ilmiy va ma'naviy maqolalarini siz bilan ulashib, ko'proq bilim va fikrlar olishni istaydi. Agar siz ham Abdurahmonjon domla xizmatlari bilan ta'rifi qilishingiz, uning fikrlaridan foydalanishingiz, va yangiliklardan birinchi bo'lib xabardor bo'lishni istaysiz, shunday qolib, Abdurahmonjon domla rasmiy telegram kanaliga azo bo'ling va muhim ma'lumotlardan xabardor bo'ling. Azo bo'lib, til va ilmiy bilimingizni rivojlantirish imkoniyatiga ega bo'ling! Abdurahmonjon domla️ rasmiy telegram kanaliga aʼzo bo'lib, yangiliklardan xabardor bo'ling!

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

14 Jan, 15:52


ГУНОҲДА ТАСКИН ЙЎҚ

Мавлоно Ашраф Али Таҳановий қуддиса сирруҳ дейдилар: “Кейин тавба қилиб оламан, деб гуноҳга қўл уриш шайтоннинг хийласидир. Чунки, у шахс бир марта тавба умидида гуноҳ қилса, осонликча у гуноҳни тарк этолмайди. Чунки шу пайтгача унда гуноҳ қилишга журъат йўқ эди. Қачонки, бир марта гуноҳ қилиб олса, энди унда журъат пайдо бўлади. Журъат пайдо бўлса, кейин ўша гуноҳни қилиш хоҳиши янада кўпаяди. Гуноҳнинг хусусияти шуки, у инсонга ҳеч қачон таскин бермайди, яна-яна “чанқатаверади”.
Бир марта гуноҳ қилгандан кейин ундан буткул узилиш жуда қийин иш. Гуноҳ худди қичима касалига ўхшайди, қичийди, қашлайверасиз, роҳат оласиз, лекин дард пасаймайди, қашиган сари қашигингиз келаверади. Гуноҳ ҳам шундай. Уни бир қилиб ўргангандан кейин нафс яна қилгиси келади. Гуноҳ гуноҳга уланади. Қалб гуноҳлар олови ичида қолади. Бир марта гуноҳ қилиб, кейин чин дилдан тавба қилиб покланиб оламан, деб ўйлаш шайтон васвасасидир. Унга мубтало бўлган инсонга тавба қилиш насиб этиши қийин”.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

14 Jan, 07:54


#ибрат

Эркаклар бўлмаса, айтилмас азон,
Эркаклар бўлмаса, қайнамас қозон,
Эркаклар бўлмаса, чақалоқ қайда,
Эркаклар бўлмаса, шапалоқ қайда,
Эркаклар бўлмаса, мўйлов қайдадир,
Эркаклар бўлмаса, куёв қайдадир,
Дунё тургунча турсин эркаклар,
Доимо ҳурматда юрсин эркаклар!

Ватан ҳимоячиларини байрам билан табриклаймиз!

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

13 Jan, 01:23


Дуо ижобат бўладиган вақтлар:

1 Азон айтилган вақтда.
2 Қуръон ўқилган вақтда.
3 Каъабани кўрган вақтда.
4 Ёмғир ёғаётганда.
5 Душманга йўлиққанда.
6 Зулм кўрганда.
7 Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда.
8 Фарз намозини тугатганда.
9 Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда.
10 Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида.
11 Ражаб ойининг биринчи кечаси.
12 Шаъбон ойининг 15 - кечаси.
13 Арафа кунида.
14 Рамазоннинг кеча ва кундузида.
15 Ифтор вақтида.


♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════


https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

13 Jan, 01:22


#Бисмиллаҳ

      Ассалому алайкум ва рохматуллоху ва барокатух!

      Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

     Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!
    Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

     Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

12 Jan, 14:21


Ғафлатда қолманг. Эртага душанба!
13 январь, 2025 милодий,
13 ражаб, 1446-ҳижрий йил

Ражаб – руҳ ва жисмимизни Рамазон учун ҳозирлаш ойи 


Ражаб ойи кечаларининг учдан бири ўтса, биринчи жумада фаришталар Каъбаи муаззамада жамланишади. Аллоҳ таоло уларга: “Эй фаришталарим, хоҳлаганингизни сўранг”, – дейди. Улар: “Эй Раббимиз, Ражабда рўза тутганларни афв эт”, – дейишади. Аллоҳ таоло: “Кечирдим!” – дейди.

Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Жаннатда бир дарё бор, унинг номи Ражаб. У сутдан ҳам оқ, асалдан ҳам ширин. Ким Ражаб ойида бир кун рўза тутса, Аллоҳ таоло мана шу дарёдан уни сероб қилади” (Имом Байҳақий ривояти).

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ким Аллоҳ учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йил узоқ қилади", – дедилар» (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Насоий, Имом Аҳмад ривояти).

🕑 Саҳарлик ва ифторлик вақтлари: 13.01.2025
(Фарғона вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 06:00
Ифторлик бошланиши: 17:
20

Нияти: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўза тутмоқликни.


«Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона»

Бошқаларга ҳам улашинг.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

12 Jan, 07:28


ЎКИНМАНГ ВА ИСТИҒФОРНИ КЎПАЙТИРИНГ!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким кўп кечирим сўраса, Аллоҳ таоло унинг учун ҳар қандай ғамдан қутулиш, ҳар қандай тангликдан чиқиш йўлини кўрсатади".

Истиғфорнинг энг улуғини кўп айтиб юринг. Имом Бухорийнинг "Саҳиҳ"ларида келади: "Эй Аллоҳ, Сен Парвардигоримсан. Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен мени яратгансан. Мен Сенинг қулингман, имконим борича аҳду ваъдамда тураман. Қилган ишларимнинг ёмонлигидан Сендан паноҳ сўрайман. Неъматларингга қуллуқ қиламан. Гуноҳларимга тавба қиламан. Мени кечир, чунки фақат Сенгина гуноҳларни кечирасан".

© Доктор Оиз Карний "Ўкинма" китоби.

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

12 Jan, 02:53


Суфён ибн Уяйна айтади: Ҳеч қачон дуо қилишдан тўхтаманглар! Ўзингизнинг асл аҳволингизни яхши билишингиз ҳам сизларни дуо-илтижодан тўсиб қўймасин! Ахир Аллоҳ таоло энг ёмон махлуқ бўлган иблиснинг дуосини ҳам ижобат қилган! «Менга улар тириладиган Кунгача (Қиёматгача яшаш учун) муҳлат бер!» деди у. (Аллоҳ) деди: «Сен муҳлат берилганлардансан». (Аъроф сураси, 14-15-оятлар.)

Бошқаларга ҳам улашинг.
https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

12 Jan, 02:52


Хайрли тонг!

Кунингиз барокатли бўлсин!

«Ким тонгда ва кеч кирганда етти марта «Ҳасбияллоҳ» деса, Аллоҳ унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларига кифоя қилади» (Имом Ибн Сунний ривояти).

Маъноси: «Менга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, бошқага эҳтиёжим йўқ, муҳтож ҳам қилмасин».


Каналга аъзо бўлинг:


https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

12 Jan, 02:50


Фарзандингизга ташаккур айтишни ўргатинг

Тахминан 1997 йил эди. Каминаи ожиз Париждан Нью-Йорк шаҳри томон йўл олдим. Самолётда мен учун ажратилган ўриндиққа бориб ўтирган эдимки, бир фаранг аёл ўзининг тахминан 3-4 ёшли қизчаси билан менинг ёнимдаги ўриндиқдан жой олди. Менинг одатим шуки, парвоз давомида ҳар доим бирор китоб мутолааси билан банд бўламан. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Китоб мутолаасидан мени тайёрада таом тарқатиш эълони чалғитди. Мен улардан узр сўраб, таом емаслигимни билдирдим, чунки Париж тайёрасидаги таомларнинг ҳолати каминага маълум эмас эди. Одатда, парвоз давомида мен ўзим билан олган таомларни тановвул қиламан. Агар йўл учун таом олмаган бўлсам, манзилгача сабр қиламан. Ёнимдаги аёл ўзи ва қизи учун таом буюртирди. Қизалоқ менинг ўриндиғимга яқин бўлгани учун унинг ҳаракатларини беихтиёр кузатар эдим. Шу онда бир воқеа юз бердики, камина бундан жуда қаттиқ таъсирландим. Она ҳар гал қизига қошиқда овқат берганида унга «Say thank you» («Раҳмат дегин») деб уқтирар эди. Қизалоқ ҳар луқмадан сўнг эринмасдан онасига «Thank you» (ташаккур, раҳмат) дер эди. Камина қизалоқнинг овқатланиш вақтида онасига 36 марта ташаккур айтганини санадим. Лекин шуни билдимки, она бировнинг яхшилиги эвазига ташаккур айтишни қизининг томоғига овқат билан бирга киритди, энди бу қизалоқ бу одатни ҳеч қачон тарк қилмайди. У бутун умр шукр қилгувчи бўлиб ҳаёт кечиради. Аслида бу одат, бу амал мусулмонларнинг одати эди, мусулмон оналарнинг фарзандига ўргатадиган суннат амал эди.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий

“Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан.


https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

12 Jan, 02:48


Фақиҳ айтади: сўровчи сўраса: «Агар ота-онаси ўғлига ғазаб қилиб ўтиб кетган бўлса, уларнинг ўлимидан кейин рози қилиши мумкин бўладими?».
Айтилади: «Ҳа! Иккаласини уч нарса билан рози қилиши мумкин:
1. Фарзанд солиҳ бўлиши. Чунки ота-онага фарзанди солиҳ бўлишидан яхшироқ нарса йўқ.
2. Ота-онанинг яқинлари ва дўстлари билан боғланиб туриши.
3. Иккалалари учун истиғфор сўраши, дуо қилиши ва садақа қилиши билан».

"Қарғишдан сақланинг" китобидан.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

11 Jan, 10:12


Одамлар орасида бўлиш

Баъзи кимсалар беҳуда нарсаларни сўзлаб, сизнинг ибодатингизга тўсқинлик қилиши мумкин. Сизни бефойда, зарарли, ахлоқсиз ишларга бошлаб, Аллоҳдан узоқлаштиради. Авлиёлардан бири шундай ҳикоя қилади: Бир куни бир тўда кишиларнинг ўқ отиб турганини кўрдим. Сал нарида яна бир киши ўз иши билан машғул эди. У билан суҳбатлашиш учун ёнига бордим. У менга:
- Сен билан суҳбатлашишдан кўра, Аллоҳ таолони ёд олмоқ хайрли ва хуш ёқувчидир, - деди.
- Бу ерда ёлғиз ўзингиз зерикасиз, - дедим.
- Роббим ва икки фаришта менга ҳамроҳ.
- Яхши. У ҳолда айтинг-чи, ўқ отиб мусобақалашаётганларнинг қайси бири ютади? - деб сўрадим.
- Аллоҳ қайси бирини мағфират қилса, ўша киши ютади.
- Мен қайси тарафга юрсам тўғри бўлади? - деб сўраган эдим, менга кўкни кўрсатди ва ўрнидан туриб нари кетди. Бошқа мен билан гаплашмади. Ҳикояда кўриб турганингиздай, баъзи кимсалар мўмин кишини вақтини ўғирлаб, ибодатини кечиктиради. Маълумки, зийнат икки хилдир. Бири яратилишдан бўлган зийнат, иккинчиси эришилган зийнат. Юз яратилишдан бўлган бир зийнатдир. Ҳатто гўзалликнинг асл фитна ва фасод манбайи саналишини унутмаслигимиз керак. Эришилган зийнат эса кийилган либос, тақинчоқлар, кўзга сурилган сурмага ўхшаш нарсалардир. Қуръони  Карим оятларида аёлларга қайдсиз, шартсиз равишда эркакларга аъзоларини ва зийнатларини очишни таъқиқлайди. Буни ҳаром қилади. Одамлар орасида номаҳрамга ўзини кўрсатиб очиқ-сочиқ юриш муслима аёлга хос эмас. Гўзал кўрингин деб шайтон алдовига учган аёллар камми? Аллоҳ азза ва жалла маъолан шундай буюради: "Ножоиз қилмишлар қилишдан тўсиб қолувчи иймони бор мўминларни иршод қилинг, уларга айтинг: Авратларга номаҳрам аёлларга қараганда фитналаниш хавфи бўладиган ёш ўсмирларга, фитнага соладиган дунё зийнатига ва ҳаромга олиб борадиган нарсаларга қарашдан кўзларини пастга туширсинлар ва сақлансинлар ҳамда олди ёки орқа тарафига, бошқа ўринларга ҳаром жинсий алоқа қилишдан, бировга ушлатишдан ва қаратишдан сақланиш улар учун энг покиза ва ниҳоятда яхши ишдир. Нафсни ўзига жалб қиладиган ҳаромни тарк этгани учун амаллари покиза бўлади. Шундай экан, кимки бир нарсани Аллоҳ учун тарк этса, ўшандан яхшироғини Аллоҳ унга беради. Кимки, одамлар орасида гуноҳдан кўзини сақласа, унинг кўзини Аллоҳ мунаввар қилади. Чунки қачон банда ҳаромдан ва шаҳватини уйғотадиган нарсалардан фаржи, кўзини сақлай олса, бошқа аъзоларини ҳам ҳаромдан, гуноҳдан тўлиқ сақлай олади. Машҳур саҳобий Абдуллоҳ ибн ал-Муборак (р.а) шундай дейди: "Аллоҳ азза ва жалла айтадики: Мўминларга айтинг! Кўзларини ҳаромдан сақласин!" Аёл кишининг чиройига қарашимиздан Аллоҳ рози бўлмайди".

"Обидлар йўли" китобидан.
https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

11 Jan, 07:32


ЎҚ ҚАРҒИШЛАР

Ота-она қарғиши ўқ дейилади. Отилган милтиқ ўқини қайтариб бўлмагани каби, уларнинг қарғиши ҳам қайтарилмас билинади. Қарғиш айтилгач, ҳар қанча афсусу надомат, пушаймонлик бўлмасин, ғишт қолипидан кўчган бўлар экан. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававийнинг «Ал-азкор» китобида келтирилган ҳадис бу ҳақиқат билан юзлантиради: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нафсингиз, болаларингиз, хизматкорларингиз, молларингиз зарарига дуо қилманглар. Чунки Аллоҳ талаб қилувчининг талабини берадиган соатга мувофиқ келиб қолсангиз, (қарғишингизни) ижобат этиб қўяди», дедилар. Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилганлар. Имом Муслим «Саҳиҳ» китобларининг охирида бу ҳадисни қуйидагича ривоят қиладилар: «Нафсларингиз, болаларингиз, молларингиз зарарига дуо қилманглар. Ижобат бўлиш пайтига тўғри келиб қолса, қилган сўровингиз амалга ошиши мумкин». Афсуски, ҳамма ҳам бу ҳақда билмайди. Шу сабабли Аҳмад Зиёуддин Кумушхонавий ҳазратларининг «Мажмуатул аҳзоб» (Катта дуо ва зикр китоби) китобидан муҳим қайдларни эътиборингизга ҳавола этамиз: «Дуо қилиш бандасидан, қабули эса Аллоҳдандир. Шу эътибордан қуйида ишончли манбалардан олинган ҳадислар асосида дуоларимиз қабул бўлиши учун лозим сабабларни ўрганамиз. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят этилишига кўра, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб марҳамат қилдилар: «Уч дуо шубҳасиз мақбулдир:
1. Мазлумнинг дуоси.
2. Йўловчининг (мусофирнинг) дуоси.
3. Ота-онанинг фарзанди ҳаққига қилган дуоси» (Бу ҳадисни Имом Бухорий «Адаб» китобига олган, бундан ташқари Абу Довуд ва Термизий «Сунан»ларида ривоят қилишган). Ҳар битта ота-она фарзанди ҳаққига албатта яхши дуо қилади. Аммо ҳаётда акси ҳам, афсуски, учраб туради. Ота-онанинг норозилигига сабаб бўларлик қилмишлари туфайли қарғиш, олганлар ва олаётганлар борлиги, оқ  падарлар учраши эса сир эмас.

"Қарғишдан сақланинг" китобидан.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

10 Jan, 01:28


Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», – дедилар».
Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

  “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

☘️🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🍀🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

Бошқаларга ҳам улашинг.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

10 Jan, 00:30


#Бисмиллаҳ

           АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲУ ВА БАРОКАТУҲ!

2025-Мелодий йилнинг иккинчи жумаси,
1446-Ҳижрий йилнинг Ражаб ойини иккинчи жумаси муборак бўлсин азизлар.

Авф этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин!

Дард кимда, қайғу кимда,
Бахт кимда, туйғу кимда,
Шодлик қалби муслимда
Жума айём муборак!

Динимиз доим омон,
Дилларда ишқу имон.
Эй муҳтарам мусулмон,
Жума айёмингиз муборак!

ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ!

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

Намоз вақтлари
Б - 07 : 00
П - 12 : 45
А - 15 : 40
Ш -17 : 15
Душанбадан 17:20
Х - 19 : 10



https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

09 Jan, 13:43


Ҳазрат Одам Ато алайҳиссаломнинг ҳоли

Эй ғофил банда! Ҳазрат Одамнинг ҳолига қара ва ундан ибрат ол! Чексиз қудрат соҳиби Аллоҳ таоло уни ўз қўллари билан яратди, фаришталарни Одамга сажда қилишини буюрди. Биргина гуноҳи туфайли Одамнинг бошидан раҳмат тожи, бўйнидан жаннат зийнатларини олиб ташлади. Ўзини жаннатдан маҳрум этди. Одам алайҳиссалом бу гуноҳи туфайли ер юзида 200 йил йиғлаб тавба қилдилар. Гуноҳини мағфират қилмоғи учун Роббисига ёлворди. Шундан сўнг раҳмли Парвардигор Одам алайҳиссаломнинг гуноҳидан ўтди, тавбасини қабул қилди. Биз қилган гуноҳларимизга шунчалик бепарво бўламизки, худди ҳеч қачон ўлмайдигандек. Тавба ҳақида ўйламай қўйган кишилар қанча. Аллоҳнинг азоби ҳақ! Агар тавбага улгурмайдиган бўлсак...

"Обидлар йўли" китобидан.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

09 Jan, 13:42


Кимки саломат экан, бас, саломатлигига зарар етишидан сақлансин. Ким маломатни ёмон кўрадиган бўлса, интилиш-изланишда жидду жаҳд қилсин.

Изоҳ. Берилган неъматга шукр қилиш неъмат қўлда турган пайтда зарурроқдир. Лекин аксар ҳолда инсон неъмат қўлдан кетганидан сўнг унинг қадрига етади. Саломатлик ҳам бир неъмат. Хоҳ аъзои бадан, хоҳ қалб саломатлиги бўлсин, бу неъматнинг шукронаси – неъматни ҳар хил зарарлардан асраш билан адо бўлади. Нарсанинг қадри эътиборсизлик оқибатида уни йуқотиш билан эмас, уни асраб-авайлаш билан ўлчанади.
Хатога бепарво киши маломат эшитишга ўрганиб колади. Бу ҳам бир касаллик. Бу дардга чалинган кимсани тилимизда «лоқайд», «тутириқсиз», «тайинсиз» деган номлар билан аташади. Шариатда уни «фосиқ» дейишади. Маломатни ёқтирмаслик эса саломатликнинг белгиси. Бировнинг маломатига қолмайин десанг, ўз ишингнинг устаси бўл. Бундай инсон лоқайд бўлолмайди, чунки унинг боғланган нуқтаси – севган машғулоти бор, тутириқсиз бўлолмайди, чунки унинг тутган ўрни – эришган натижалари бор, тайинсиз бўлолмайди, чунки унинг белгиланган қарори – мустаҳкам қонун-қоидалари бор.

“Унвонул баён”дан.


https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

09 Jan, 13:40


Farhodjon qori

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

08 Jan, 17:43


Эртага пайшанба!
9 январь, 2025 милодий,
9 ражаб, 1446-ҳижрий йил

Ражаб – руҳ ва жисмимизни Рамазон учун ҳозирлаш ойи 


Ражаб ойи кечаларининг учдан бири ўтса, биринчи жумада фаришталар Каъбаи муаззамада жамланишади. Аллоҳ таоло уларга: “Эй фаришталарим, хоҳлаганингизни сўранг”, – дейди. Улар: “Эй Раббимиз, Ражабда рўза тутганларни афв эт”, – дейишади. Аллоҳ таоло: “Кечирдим!” – дейди.

Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Жаннатда бир дарё бор, унинг номи Ражаб. У сутдан ҳам оқ, асалдан ҳам ширин. Ким Ражаб ойида бир кун рўза тутса, Аллоҳ таоло мана шу дарёдан уни сероб қилади” (Имом Байҳақий ривояти).

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ким Аллоҳ учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йил узоқ қилади", – дедилар» (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Насоий, Имом Аҳмад ривояти).

🕑 Саҳарлик ва ифторлик вақтлари: 09.01.2025
(Фарғона вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 06:10
Ифторлик бошланиши: 17:1
0

Нияти: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўза тутмоқликни.


«Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона»

Бошқаларга ҳам улашинг.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

07 Jan, 14:14


Закот – мол-давлатни ўғриликдан ва йўқолишдан сақловчи қўрғондир

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мол-мулкингизни закот билан қўриқланглар, беморларингизни садақа билан даволанглар, бало-офатларни дуо ва тазарру билан қарши олинглар», дедилар (Имом Табароний ва Имом Байҳақий ривояти).

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

06 Jan, 03:29


https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

04 Jan, 01:51


#Бисмиллаҳ

      Ассалому алайкум ва рохматуллоху ва барокатух!

      Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

     Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!
    Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

     Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

03 Jan, 13:05


✔️Баъзан кўнглим ҳолдан тояди.
''Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алийул азим" дейман. Ўзимни кучли ҳис қиламан.

✔️Баъзан ақлим қалбим билан тортишади. ''ҲасбунАллоҳи ва ниъмал Вакил" дейман.  Енгил тортаман.

✔️Баъзан сукут қилишимни билсам ҳам кўп нарсаларни айтиб ташлашни хоҳлайман. ''Мени Аллоҳ билсин, етар!" дейман. Сассиз қоламан.

✔️Баъзан ҳаддан ортиқ асабларим таранг тортилади.  "Албатта, бир қийинчилик билан енгиллик бордир" дейман. Ҳар қандай муаммо бу жумладан кейин ўтади.

✔️Баъзан маҳзун бўламан, йиғлайман. "Мен синиқ қалблардаман!" дейди Роббим. Яна бироз йиғлайман. Ки Аллоҳим мудом қалбимда қолсин дея...

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

03 Jan, 13:03


Зикр – сакинат манбаи

«Зикр – бу дунё қийинчиликлари ва машаққатлари қаршисида сакинат манбаидир. Ҳозирги давр маданиятимизда ўқимишлилар кўпайди, турли илмлар кенг тарқалди. Лекин, шунга қарамасдан, руҳий изтироб ва ғамгинлик кўпайса кўпаяяптики, асло камайгани йўқ. Бунинг сабаби нима? Қалбларнинг Аллоҳсиз харобага айланганидир. Қалблар Аллоҳни эсламаяпти. Эсласа, У Зотга ошиқ бўлади. Билмайдиган нафс қандай эсласин? Албатта, янги маданиятнинг Аллоҳ билан алоқаси узилган. Инсон қанча кучли бўлмасин, барибир заифдир, қанча билмасин, барибир ақли нуқсонлидир. Инсоннинг Раббисига эҳтиёжи худди ёш боланинг меҳр кўрсатадиган ва ҳимоя қиладиган отасига эҳтиёжи кабидир».

Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

03 Jan, 13:00


#Ҳадис

ҚАЙСИ ДУО КЎПРОҚ ҚАБУЛ БЎЛАДИ?

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтди: Одамлар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан “Ё Расулуллоҳ, қайси дуо кўпроқ қабул бўлади?”, деб сўрадилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кечанинг охиридаги ва фарз намозлар ортидаги лаҳзаларда қилинган дуолар”, - деб жавоб бердилар.
Имом Термизий ривояти.

Ҳабиб ибн Маслама Феҳрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб келтирадилар: “Бир жамоа тўпланиб улардан бири дуо қилса, бошқалари “омин” деб турса Аллоҳ уларнинг дуоларини ижобат қилади”. Имом Ҳоким ривояти.

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

03 Jan, 01:36


#Бисмиллаҳ

           АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲУ ВА БАРОКАТУҲ!

2025-Мелодий йилнинг биринчи жумаси,
1446-Ҳижрий йилнинг Ражаб ойини биринчи жумаси муборак бўлсин азизлар.

Авф этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин!

Дард кимда, қайғу кимда,
Бахт кимда, туйғу кимда,
Шодлик қалби муслимда
Жума айём муборак!

Динимиз доим омон,
Дилларда ишқу имон.
Эй муҳтарам мусулмон,
Жума айёмингиз муборак!

ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ!

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

Намоз вақтлари.
Б - 07 : 00
П - 12 : 45
А - 15 : 35
Ш -17 : 10
Х - 19 : 00

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

02 Jan, 16:23


Rajab oyi fazilatlari va Rajab oyidagi afzal amallar
https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

02 Jan, 02:40


Жоним фидо бўлсин ҳақ йўлингизда,
Ўзи гўзал, сўзи гўзал Муҳаммад.
(Соллаллоҳу алайҳи васаллам)
Ичай кавсар шаробин қўлингиздан,
Ўзи гўзал, сўзи гўзал Муҳаммад.
(Соллаллоҳу алайҳи васаллам)

Мўъминнинг дунёда кўпдир жафоси,
Охиратда бўлар завқу-сафоси,
Барча оламларнинг тек Мустафоси,
Ўзи гўзал, сўзи гўзал Муҳаммад.
(Соллаллоҳу алайҳи васаллам)

Етти қат самода сайрон айлаган,
Арш-курси устида жавлон айлаган,
Содиқ ошиқларин ҳайрон айлаган,
Ўзи гўзал, сўзи гўзал Муҳаммад.
(Соллаллоҳу алайҳи васаллам)

Юнус ҳижрондадир, ҳамда имконсиз,
Жаннатга киришга ёлғиз имкон Сиз,
Сизни севмаганлар ўлур иймонсиз,
Ўзи гўзал, сўзи гўзал Муҳаммад
(Соллаллоҳу алайҳи васаллам

Каналга аъзо бўлишни унутманг.👇

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

01 Jan, 01:28


Янги йил келди Ота-онам қаритиб

Кулайми, йиғлайми билолмай қолдим,
Ўтган йилларимни ёдимга олдим,
Юрагим эзилиб ўйларга толдим,
Янги йил келмоқда Отам қаритиб!
Янги йил келмоқда Ота-онам қаритиб.

Ота оналар хаётлар қадрига етайлик.
Ўтган Ота оналаримизни Аллоҳ рахмат қилсин.

Бошқаларга ҳам улашинг.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

01 Jan, 01:24


#Хайрли_тонг

Aссалому Алайкум, 2025-йилнинг илк тонги муборак бўлсин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин


Кириб келган 2025 йилда:

- 12 ой яхши кайфият
- 53 хафта осойишталик
- 365 кун омад
- 8760 соат бахт
- 31 536 000 секунд соғлик ва қувонч хамрохингиз бўлсин!

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

01 Jan, 01:22


РАЖАБ ОЙИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ражаб ойи кирганда ушбу дуони ўқиш тавсия этилади:

Аллоҳумма барик лана фий Ражабин ва Шаъбана ва баллиғна Рамазона.

Аллоҳим, ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака ато қилгин ва бизни Рамазон ойига етказгин!

Аллоҳ таоло умримизга барака ато этсин, барчамизни рамазон ойига соғ-саломат етказсин!

Жаннатдаги қасрларга эга бўлинг!

Абу Қилоба розияллоҳу анҳу айтадилар: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор” (Имом Байҳақий ривояти).


♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

01 Jan, 01:20


#Бисмиллаҳ

Ассалому алайкум ва рохматуллоху ва барокатух!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

31 Dec, 15:31


#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1446_йил

Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши:
"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".


https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

31 Dec, 15:23


РАЖАБ ОЙИ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТИ

CАВОЛ: Ражаб ойи ва унинг фазилати ҳақида маълумот берсангиз. Унда қандай ибодатлар қилинади?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ражаб ойи қамарий ойларнинг еттинчиси бўлиб, “ражаб” сўзи луғатда “улуғлаш”, “ҳурмат бажо келтириш” маъноларини англатади.
   Саҳобаи киромлар ва улардан кейинги салафи солиҳларимиз Ражаб ойи келганда, Рамазонга соғ-саломат етишни сўрар эдилар. Бу ҳақида Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ражаб ойи кирса, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳ! Ражаб ва Шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин”, дер эдилар” (Имом Ибн Асокир ва Имом Байҳақий ривоят қилган).
   Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма баарик ланаа фий Ражабин ва Шаъбана ва баллиғнаа Рамазона”.
   Машҳур тобеинлардан бўлган Абу Қилоба раҳимаҳуллоҳ Ражаб ойи фазилати ҳақида шундай деган: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор” (Имом Байҳақий ривояти).
   Мазкур ҳадисдан Ражаб ойи бошқа ойлардан фазилатли экани, унда тутилган нафл рўзаларнинг ажри кўпайтириб берилиши маълум бўлмоқда.
   Демак, биз Ражаб ойидан Рамазон ойига тайёргарликни бошлаб, имкон борича нафл намозлар, рўзалар, хайру эҳсон ва шу каби яхшиликларни кўпайтиришимиз айни муддао бўлади. Ражаб ойида ҳам бошқа ойларда бўлгани каби нафл рўза ва намозлар бирор кунга белгиламасдан ўқилаверади. Валлоҳу аълам.


https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

31 Dec, 11:46


Кириб келаётган 2025- йилда сизга ва узимга, Аллохимдан арчани эмас Каабани тавоф этишни, шампани эмас зам-зам сувини ичишни, корбободан эмас ёлғиз  Аллохимдан сурашни хар хил тилаклар эмас зикр килишликни тилайман иншаоллох, сизга атаган дуоларимини сизга илиндим файизлиларим, Роббимдан сизга ва узимга шу йилда бирорта  хам номозни казо  килмасликни насиб этишликни, Роббим шу йили купрок Руза тутишга кодир килишликни, Роббим шу йилни Хар кечасида тахажжуд укишни насиб этсин саловот ва истигфор этишга рагбат берсин, сизга ва узимга Умра ва Хаж сафарларига ойламиз билан боришликни насиб килсин. Амиин

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

31 Dec, 01:40


#Бисмиллаҳ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ.

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

          ХАЙРЛИ ТОНГ!

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️

══════════════════

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

30 Dec, 01:37


#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Ё Расулуллоҳ! Яхши, эзгу амаллар жуда кўп, менга бир нарсани буюринг, ўша нарсани маҳкам ушлай!” - деди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: “Аллоҳнинг зикри билан тилинг доим нам бўлиб турсин!”, - дедилар». 

Имом Термизий ривояти.


♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════


https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

30 Dec, 01:35


#Бисмиллаҳ
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

          ХАЙРЛИ ТОНГ!

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️

═══════════════════

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

29 Dec, 01:43


#Бисмиллаҳ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!

    Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
     Кўнглингизни хотиржам,
     Чеҳрангизни нурли қилсин.

     Танангизни саломатлик,
     Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин

         ХАЙРЛИ ТОНГ!

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════
https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

27 Dec, 03:22


Пайғамбаримизга БИР МАРТА салавот айтишнинг фазилати ҳадисларда:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Жума куни менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга салавот айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.
Ибн Ҳузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Менга салавот (айтишни)ни кўпайтиринглар, чунки сизларни менга йўллаган салавотларингиз ўз гуноҳларингиз учун мағфират бўлур. Менга эса даража ва василани талаб қилинглар. Бас албатта менинг василам Раббимнинг ҳузурида сизлар учун шафоат бўлур”, дедилар. Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ кўп бўлсин”, дедилар.
Ҳоким , Ибн Ҳузайма ва Зиёларнинг Омир бин Робийъа розияллоҳу анҳудан ривояти.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

27 Dec, 03:21


Жума кунида суннат бўлган амаллар:

1. Ғусл қилмоқ,
2. Масжидга эрта бормоқ,
3. Мисвок,
4. Хушбўйланмоқ ва чиройли либос киймоқ,
5. Масжидга пиёда бормоқ,
6. Дуо ва Қуръон тиловат қилмоқ,
7. Хутбага жим қулоқ солмоқ,
8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга (кўп) салавот айтмоқ,
9. Каҳф сурасини ўқимоқ.


♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

27 Dec, 02:23


#Бисмиллаҳ

           АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲУ ВА БАРОКАТУҲ!

Авф этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин!

Дард кимда, қайғу кимда,
Бахт кимда, туйғу кимда,
Шодлик қалби муслимда
Жума айём муборак!

Динимиз доим омон,
Дилларда ишқу имон.
Эй муҳтарам мусулмон,
Жума айёмингиз муборак!

ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ!

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

Намоз вақтлари.
Б - 07 : 00
П - 12 : 45
А - 15 : 30
Ш -17 : 05
Х - 18 : 55

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

26 Dec, 13:12


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло бундай деган: “Модомики, бандам лаблари қимирлаб, Менинг зикримни қилиб турса, Мен у билан биргаман”. 
Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Бу ҳадиси қудсийда тасбеҳ, такбир ва бошқа лафзлар билан Аллоҳ таолони эслаётган зикр қилувчининг мақоми қанчалар юқорилиги, у Аллоҳга, Аллоҳ таоло эса унга яқинлиги баён қилинмоқда.

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
══════════════════

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

26 Dec, 12:23


#дуо
МАСЖИД САРИ ЮРГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО


Намозни жамоат билан ўқиш мақсадида масжид сари кетаётганда йўл-йўлакай ўқиб бориладиган дуо. Бу дуонинг фазли, даражоти жуда буюкдир. Жамоатга борадиган киши фурсатни бой бермай, йўлда ушбу дуони ўқиб бориши мақсадга мувофиқдир.

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اجْعَلْ فِي قَلْبِي نُورًا وَفِي بَصَرِي نُورًا وَفِي سَمْعِي نُورًا وَعَنْ يَمِينِي نُورًا  وَعَنْ يَسَارِي نُورًا وَفَوْقِي نُورًا وَتَحْتِي نُورًا وَأَمَامِي نُورًا وَخَلْفِي نُورًا وَاجْعَلْ لِي نُورًا.

Ўқилиши: “Аллоҳуммажъал фий қолбий нувро, ва фий басорий нувро, ва фий самъий нувро, ва ай-йамийний нувро, ва ай-йасарий нувро, ва фавқий нувро, ва таҳтий нувро, ва амамий нувро, ва холфий нувро, важъал-лий нувро”.

Маъноси: “Эй Аллоҳим, менинг қалбимда нур қил, кўзимда нур қил, қулоғимда нур қил, ўнг томонимдан нур қил, чап томонимдан нур қил,  тепамда нур қил, тагимда нур қил, олдимда нур қил, ортимда нур қил, менга нур қил” , (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд ривояти).

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

25 Dec, 10:38


Етти тоифадан бири...

Имом Бухорий ва Имом Муслимдан қилинган ривоятда: “Аллоҳнинг паноҳидан ўзга паноҳ бўлмайдиган кунда, Аллоҳ етти тоифа кишиларни ўзининг паноҳига олади” дейилиб, улар қаторида садақасини яшириб берувчилар ҳам саналади: “Садақасини яширин тарзда берган киши, ҳатто ўнг қўли берган нарсасини чап қўли ҳам билмай қолади”, деб таърифланган.
Бошқа бир ўринда бундай марҳамат қилинади:
“Садақа худди сув оловни ўчиргани каби хатолар (гуноҳлар)ни ўчиради”.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда бундай марҳамат қилинади: “Садақа Парвардигорнинг ғазабини сўндиради, ёмон ўлимдан асрайди” (Имом Термизий ривояти).


https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

25 Dec, 04:42


Oилада хотиннинг вазифалари

Ҳар бир ақлли, тадбирли хотин бу вазифаларга риоя қилса, ўзи ва эри, фарзандларининг роҳатда яшашларига сабабчи бўлади. Эр доимо ўзи, хотини ва бола-чақасининг фароғатда яшаш йўлларини ахтаради, оиласини маиший жиҳатдан тангликда қолдирмаслик учун елиб-югуриб ишлайди, шу йўлда ҳар турли машаққатларни ўз зиммасига олади. Эрининг хизматларини тақдир қилиб, унинг ҳурмат ва иззатини бажо келтирган хотин ҳамманинг олқишига сазовор бўлади. Ақлли, номусли хотин эрининг шодлик ва қайғусига баробар шерик бўлади. Эри эрталаб ишга кетар экан, уни ширин сўз, хушмуомала  билан кузатиб қўяди, ишдан қайтганда яна шундай гўзал муомала билан қарши олади. Турмуш ўртоғининг кирлари ювилган, кийимлари топ-тоза, покиза бўлишига диққат қилади, овқатни ўз вақтида тайёрлаб келтириб, эри ва болалари билан бирга ўтириб, ўйнаб-кулиб овқатланади, овқат пайтида қовоғини солиб, болаларини уриб, эрининг кўнглини ранжитмайди. «Эрни эр қиладиган ҳам хотин, қаро ер қиладиган ҳам хотин» дейдилар. Шунинг учун одобли, тарбияли хотин эрининг топганини яхшиликка ишлатади, исрофга йўл қўймайди, қаноатли бўлади. Болаларининг тарбиясига эътибор беради. Эрининг
маслаҳатисиз бирор ишга киришмайди. Бўлмағур нарсаларни баҳона қилиб, ҳадеб эри билан жанжал қилиб, ғалва кўтармайди. Эри ножўя бирон иш қилиб қўйган бўлса, мулойимлик билан тушунтириб, уни шу ишдан қайтаради. Эрига доим муҳаббат ва садоқатда бўлади. Унинг ота-она, ака-ука ва қариндош-уруғларини ҳурмат қилади. Эрининг қариндош-уруғлари ёки яқинлари келса, самимий қарши олади. Мана шундай фазилатларга эга бўлган уй бекаси эҳтиром ва олқишларга сазовордир!

«Ҳар қадамда ибрат» китобидан.


https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

25 Dec, 03:41


​​​​ҲАЁТБАХШ ЎГИТЛАР

Оиз Қаранийнинг “Маҳзун бўлма” номли Китобида қуйидаги тавсиялар келтирилган:

1. Иймон билан яхши ишлар пок ҳаёт сиридир. Бу икковини қўлга киритиш учун ҳаракат қилинг.

2. Илм-маърифат талабида бўлиб, ҳамиша китоб ўқишни йўлга қўйинг. Чунки китоб мутолааси ғам-ташвишни кетказади.

3. Одамларга яхшиликнинг ҳамма турини раво кўринг, эзгулик улашишда бардавом бўлинг. Шунда кўнглингиз шод бўлади.

4. Шижоатли бўлинг, журъатсизлик, қўрқоқликни тарк этинг. Ғайратли бўлиш қалбга роҳат бағишлайди.

5. Қалбингизни ҳасад, гина-кудурат, ахлоқсизлик, ғирромлик каби иллатлардан покланг.

6. Назар солиш, гапириш, эшитиш, одамларга аралашиш, ейиш-ичишда меъёр бузилишига йўл қўйманг.

7. Самарали ишлар билан банд бўлинг. Шунда хафаликни унутасиз.

8. Бугунги кун ҳудудида яшанг, ўтиб кетган ёки энди келадиган кунларни унутинг.

9. Кўриниши, ризқи, саломатлиги, бойлиги, илми ўзингиздан пастдагиларга қаранг, улардан ибрат олинг.

10. Эътиборингизни қўрқинчли хаёлларга, ёмон фикрларга қаратманг, уларга боғланиб қолманг.

11. Ғазаб қилманг, сабрли бўлинг, ғазабингизни ичингизга ютинг, ҳалим, бағрикенг бўлинг. Чунки инсон умри жуда қисқа.

12. Неъматлар кетишидан, бало-офатлар келишидан асло чўчиманг, балки Аллоҳга таваккал қилинг.

13. Ҳаётингизни соддалаштиринг, дабдабали яшашдан четланинг. Чунки дабдабали ҳаёт руҳ учун азобдир.

14. Сиз ҳақингизда айтилган ёмон сўзлар ҳеч қачон сизга зарар бермайди, балки ўша сўзни айтган кишига зиён етади.

15. Бирон кишидан раҳмат кутманг, яхшиликни Аллоҳ розилиги учун қилинг.

16. Фойдали режалар тузинг, ғамингизни унутиш учун ўша режа билан машғул бўлиб, фикр юритинг.

17. Ҳар қандай ишни ўша заҳоти битиришни ўрганинг, бугунги ишни эртага қўйманг.

18. Ўзингизга муносиб фойдали амални ўрганинг, ўзингиз роҳат оладиган ишни бажаринг.

19. Бировнинг хатосига, миш-мишларга, турли гап-сўзларга эътибор бераверманг.

20. Пиёда юринг, спорт билан шуғулланинг, соғлиғингизга аҳамият беринг, чунки соғ танда соғлом ақл бўлади.

21. Танқидлардан саросимага тушманг, бардам бўлинг. Шуни билинг: танқидлар қийматингизни ўлчайдиган мезондир.

22. Ҳамма нарса Аллоҳнинг тақдири билан бўлади. Шуни асло ёддан чиқарманг.

23. Ёмон тасодифлар рўй бериб қолишига шай туринг. Балки сизда содир бўлаётган нарсалар яхшилик бўлиб чиқар.

24. Мусибатлар кўзга малҳам, қалбга қувватдир.

25. Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик ҳам бор.

26. Жиддий, самара берадиган ишларни ўзингизга вазифа қилиб олинг, бекорчиликдан четланинг.

27. Қасос олишга бўлган уринишингиз, бировларга нисбатан адоватингиз фақат ўзингизга зарар келтиради.

28. Сизга етадиган барча мусибатлар сабаб гуноҳларингиз кечирилади.

      "Бахтли хаёт сари" китобидан.



https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

25 Dec, 03:32


Бахил – қўлидан келган яхшиликни вақтида қилмаган, кўрбахил эса ўзи яхшилик қилмагани устига бошқанинг ҳам бировга яхшилик қилмоғини истамаган нокасдир.

Шайх Абу Ҳафс Ҳаддод

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

25 Dec, 01:36


#Бисмиллаҳ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин

        ХАЙРЛИ ТОНГ!

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════
https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

24 Dec, 14:32


Ассалому алайкум хурматли каналимиз аъзолари бугунги сухбатимиз яхши эферга кетмади.Сизлардан бунинг учун узр сўраймиз.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

24 Dec, 13:52


Live stream finished (14 minutes)

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

24 Dec, 13:40


Live stream scheduled for

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

24 Dec, 13:38


Live stream started

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

24 Dec, 13:15


#suhbat
18:40
#mavzu
Paygʻambarimiz Muhammad sollallohu alayhi vasallam qizlariga nasihatlari va ayollarga beriladigan mukofotlar haqidagi soʻzlari.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla?livestream

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

24 Dec, 06:14


"Дунё ишлари чала қолади" – деб, Роббингни тарк этма!
Зеро мозорлар, ишлари чала қолганлар билан тўладир...

Жалолиддин Румий
https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

23 Dec, 13:53


Live stream finished (15 minutes)

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

23 Dec, 13:37


Live stream started

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

01 Dec, 13:30


МАНА ШУ ҲАҚИҚИЙ ОЛИЙЖАНОБЛИКДИР

Юнус ибн Абдул Аъло айтади: Бир куни Имом Шофеий менга шундай деди: Эй Юнус, агар дўстингнинг сенга ёқмайдиган бир ишни қилганини эшитсанг, алоқани узишга, адоват йўлига ўтишга ошиқма. Сен аниқ нарсани шубҳага алмаштирган бўлиб қоласан. Аксинча, дўстингга чиройли муомала қилиб «Сенинг шундай-шундай қилганингни эшитдим?» деб сўрагин. Унга ётиғи билан тушунтир. Агар дўстинг сен эшитган нарсани инкор этса, «Сен ростгўйроқ ва яхшироқсан (мен сенга кўпроқ ишонаман)» деб шу ерда тўхта, ҳеч нарса қўшма. Агар қилган ишини эътироф этса-ю, узри бўлса, узрини қабул қил. Агар инкор этмаса, «Ўзи мақсадинг нима эди?» деб сўраб кўр. Агар бирон сабабини айтса, уни ҳам қабул қил. Агар ҳеч қандай узрли томони бўлмаса ва сенга оғир ботса, майли, ўша ёмон ишни чиндан қилган экан, деб тасдиқ эт. Энди сенинг қаршингда икки йўл бор: Унинг қилган ишига яраша жавоб берасан ёки кечириб юборасан. Кечириб юборганинг тақвога ҳам, олийжанобликка ҳам тўғри келади. Ахир Аллоҳ таоло айтган-ку:

«(Ҳар қандай) ёмонликнинг жазоси худди ўзига ўхшаган ёмонликдир. Энди ким афв қилиб, (ўртани) тузатса, бас, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир!» (Шуро сураси, 40-оят.)

Агар нафсинг интиқом олишга ундаса, дўстинг қилган яхшиликларни эсла. Битта ёмонлигини деб шунча яхшилигини йўққа чиқариб юборма. Ахир бу очиқ зулм саналади.

Солиҳлар айтарди: Қилган ёмон ишимга яраша жазо берса ҳам чегарадан чиқмаган, ҳаққимни поймол қилмаган инсонни Аллоҳ раҳматига олсин. Эй Юнус, агар чин дўстинг бўлса, уни маҳкам ушла. Чунки дўстни сақлаб қолиш оғир, йўқотиш эса осон.

Солиҳлар чин дўстни йўқотишнинг осонлигига шундай мисол келтиришади: Бир ёш бола катта-катта тошларни осонлик билан қудуққа ташлаб юбориши мумкин. Кейин тошларни қудуқдан олиб чиқиш бир нечта бақувват эркакка ҳам жуда оғир бўлади. Мана шу сенга менинг насиҳатим, вассалом.

“Солиҳлар суҳбати”дан.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

01 Dec, 13:29


УЛУҒЛАРИМИЗНИНГ ТАРБИЯ БОРАСИДА ТУТГАН ЙЎЛЛАРИ

Улуғ аждодларимиз, муҳтарам устозларимиз фарзандга таълим беришда беназир йўл тутганлар. Улар фарзандга панд-насиҳат қилиш билан бир пайтда унга солиҳ амаллар қилдириб, амалиёт ҳам ўтказганлар, бизга ҳам бу тарбия усулини айтиб ўтганлар. Мисол учун, хонадонга тиланчи келса, эҳсонингизни айнан фарзандингиздан бериб юборинг. Уйингизга бирон нарса олиб келсангиз, катта фарзандингизга бериб, ука-сингилларига тақсимлашни буюринг.
Аслида бола табиатан ҳамма нарса ўзиники бўлишини истайди. Сиз эса бу ишлар билан унга инфоқ қилишни, бағрикенг бўлишни, бир сўз билан айтганда, инсонийликни ўргатасиз. Масжидга борганида унга пул бериб, масжиддаги хайрия қутисига ташлашни буюринг, токи бу солиҳ амаллар унга ҳам одат бўлсин. Шайхларимиз фарзандларини шу тарзда тарбия қилганлар.

“Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан.


https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

01 Dec, 13:27


КИТОБ ВА СУННАТНИ МАҲКАМ ТУТИШ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Умматимнинг барчаси жаннатга киради, фақат бош тортган бундан мустаснодир», дедилар». «Эй Аллоҳнинг Расули, ким ҳам бош тортарди?» дейишди. У зот: «Ким менга итоат қилса, жаннатга киради. Ким менга осийлик қилса, у бош тортган бўлади», дедилар» (Имом Бухорий ривоят қилган).

Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, унда «Умматимнинг барчаси» дейилди. Ундан мурод уммати ижобатми ёки уммати даъватми, дейилса, Абдулҳақ Деҳлавий раҳимаҳуллоҳ уни уммати ижобат деган эканлар. Шунда маъно ижобат умматининг барчаси жаннатга дохил бўлади мазмунида бўлади. Ким ижобат умматидан бўлмаса жаннатга кирмайди. Кейин саҳобийлар бош тортадиган кимса ҳақида сўрадилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бош тортувчини баён қилишдан аввал итоат қилгувчиларни баён қилдилар ва ким у зотга итоатда бўлса, жаннатга киришини айтдилар. Бу ерда саҳоба розияллоҳу анҳумга ҳам, аввало, итоат қилгувчидан сўрашлик борасида танбеҳ бордир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилгувчилар китоб ва суннатни маҳкам тутгувчилардир. Кимда ким китоб ва суннатни ушламай, бидъатга эргашган бўлса, улар бош тортган саналадилар. Агар у бандалар эргашган бидъат куфрга олиб борса, абадий дўзахда бўлади. Аммо куфрга олиб бормаса, аввалда жаннатга кириш насиб қилмайди, балки дўзахдан сўнг киради.

Мана шу эътибордан бош тортишлик икки турга бўлинади. Биринчиси, эътиқодий бош тортиш. У абадий дўзахий бўлади. Иккинчиси, амалий бош тортиш. У банда эътиқодида барча дин заруриятларини қабул қилади, лекин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини жорий қилишда сусткашликка йўл қўяди. Буларнинг ҳам дўзахга киришлик хатари бўлади. Шунда ҳадиснинг маъноси шундай бўладики, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоатда бўлган умматлар, аввалдан жаннатга дохил бўладилар. Бош тортган умматлар эса, аввалдан жаннатга киролмайдилар.

“Мишкот ал-масобиҳ шарҳи”дан.


https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

01 Dec, 13:25


АЪЗОЛАР ОМОНАТДИР

Агар чуқурроқ қарасак, инсоннинг вужуди ҳам Аллоҳ таолонинг омонатидир. Бу жисм бизнинг мулкимиз эмас. Балки, Аллоҳ таоло ишлатиш учун бизга бериб қўйган омонат. Қўлимиз, оёғимиз, кўзимиз, қулоғимиз – биз уларни қайсидир бозордан сотиб олдикми? Ёки ўзимиз яратиб-ясадикми? Йўқ, буларнинг барчасини Аллоҳ таоло ато қилгандир. Ҳатто бизга уларни текинга бериб қўйган. Демак, ҳамма аъзоларимиз кўз, қулоқ, қўл, оёқларимиз омонатдир. Демак, аъзоларимиз омонат экан, уларни Аллоҳ таолонинг айтганига хилоф ишлатсак, омонатга хиёнат қилган бўламиз.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

30 Nov, 11:03


«"АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"ни:
– меҳр билан;
– шукр билан;
– ҳар куни, ҳар ой, бир умр;
– очликда ҳам, тўқликда ҳам;
– доим ва абадий айтиб юрайлик».

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

30 Nov, 11:02


Ҳасад темирнинг зангига ўхшайди, то уни еб тугатмагунча кетмайди.

Изоҳ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Пайғамбар алайҳиссаломнинг шундай деганлари ривоят қилинади: «Олов ўтинни еб тугатгани каби ҳасад савоб амалларни еб битиради».
Алишер Навоий ўзининг рубоийларидан бирида киши нодон бўлса-ю, бу дарднинг устига яна ҳасад дарди ҳам қўшилса, дард эгасига ҳам, атрофидагиларга ҳам ўнгланмас зарар етиши шундай назмга солинган:
Жоҳилки, ҳасад бўлғай анинг жаҳлиға зам,
Нур эл кўзидин англаса, ўз кўзида кам.
Кўзларни олишмоққа чекиб тийғи ситам,
Эл кўзини ҳам ўйға-ю ўз кўзини ҳам.

“Унвонул баён”дан.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

30 Nov, 10:59


"ФОТИҲА" СУРАСИ ФАЗИЛАТИ

Фотиҳа Қуръони каримнинг биринчи сурасидир. Шунинг учун “Фотиҳа” (яъни, “очувчи”), дейилади. Бу сура “Уммул Китоб” (Китобнинг онаси) деб ҳам аталади. Сабаби Фотиҳа Қуръоннинг
мазмунини, Ислом дини асосларини ўзида жамлаган.
Фотиҳа сурасининг фазилати ҳақида жуда кўп ривоятлар бор. Жумладан, Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарга чиқиб, бир жойда қўним топдилар. Бир киши у зотга яқин ерга жойлашди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга қараб:
“Сенга Қуръондаги энг улуғ сура қайсилигини айтайми?” дедилар. У: “Ҳа”, деди. Шунда Пайғамбаримиз Фотиҳа сурасини тиловат қилдилар.
Ривоят қилинишича, Пайғамбар алайҳиссалом Абу Зайд деган саҳоба билан кечаси Мадина кўчалари бўйлаб кетаѐтганларида бир одам таҳажжуд намозида Фотиҳа сурасини ўқиѐтганини эшитдилар. Қироатни охиригача тингладилар. Кейин: “Қуръонда бунга ўхшаган биронта ҳам сура йўқ”, дедилар.
Яна бир ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Аллоҳ Тавротда ҳам, Инжилда ҳам Фотиҳага ўхшаш сурани нозил қилмаган. У етти такрорланувчи (оятлардан иборат)дир. (Аллоҳ:) “У Мен билан бандам ўртасида иккига тақсимланган. Бандам учун сўрагани (берилади)”, (деб айтган)”.
Аллоҳ таоло Тавротда ҳам, Инжилда ҳам Фотиҳага ўхшаган фазилатли сурани нозил қилмаган. 
Бундай улуғ сура фақат Қуръонда бор.
Ривоятнинг иккинчи қисмида Аллоҳ таоло: “У Мен билан бандам ўртасида иккига тақсимланган. 
Бандам учун сўрагани (берилади)” демоқда. Бундан чиқди, Фотиҳа сурасини ўқигандан кейин ихлос билан дуо қилинса, тилаклар ижобат бўлади

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

30 Nov, 03:00


ҲАР ИБОДАТДАН КЕЙИН УШБУ ИККИ ИШНИ ҚИЛИНГ

Бир ривоятда Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: “Банда қачон бирор ибодатни адо қилса, ортидан тезда иккита ишни қилсин.
У ибодат хоҳ намоз бўлсин, хоҳ тиловат, хоҳ садақа ва хоҳ рўза бўлсин уларнинг барчасидан кейин дарҳол икки ишни қилсин: олдин “алҳамдулиллаҳ” деб айтсин, кейинидан “астағфируллоҳ” десин”, деганлар.
Банда ибодатни адо этишга тавфиқ бергани учун Аллоҳ таоло ҳамд айтади. Агар У Зот тавфиқ бермаса, ҳеч ким ҳеч нарсага қодир бўлмайди. Агар У Зот тавфиқ ато қилмаса, ҳидоят ҳам насиб қилмайди. Агар У Зот тавфиқ ато қилмаса, ҳеч кимга намоз ўқиш ва рўза тутиш насиб бўлмайди. Агар У Зот тавфиқ ато қилмаса, ҳеч ким Унинг ҳузурида туришга қодир эмас. (Бундан маҳрум қанча инсонлар бор). Шунинг учун аввало Аллоҳ таолога ҳамд айтилади.
Ҳамддан кейин истиғфор айтилишига сабаб эса, ибодатга берилган тавфиқнинг ҳаққини адо этишга ҳеч ким қодир эмас. “Ибодат ҳаққини лойиқ тарзда адо қила олмадим, шу сабабли бу камчилигим учун Сендан афв сўрайман, Аллоҳим”, деб у зотдан мағфират сўраши лозим.
Ўзини билган инсон бирор лаҳза истиғфорсиз яшай олмайди. Истиғфор айтиш улкан бойликдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам турли вақтларда ўқишни таълим берган дуоларида истиғфорни ҳам қўшиб айтганлар. Чунончи, таҳорат мобайнидаги дуоларда ҳам аввал ушбу жумлани марҳамат қилганлар:
اللَّهُمَّ اغْفِرْ لي ذَنْبِي
Яъни: “Эй Аллоҳим! Менинг гуноҳимни мағфират қил”.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

30 Nov, 01:21


#Бисмиллаҳ

🌸...Ассаламу алайкум...
         🌸...ва роҳматуллоҳи...
                  🌸...ва барокатуҳ!....

🍃🌹 Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;

🍃🌹Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🍃🌹Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!

🌸 Аллоҳнинг саломи
🌸 Пайғамбар ﷺнинг дуолари
🌸 Қуръоннинг нури
🌸 Kун давомида сиз билан бўлсин!

            ҲАЙРЛИ ТОНГ ⛅️

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

29 Nov, 05:52


Бошингни деворга уриб оласан,
Хусну хулқинг магар расо бўлмаса.
Кўкарган бўлсанг ҳам қуриб қоласан,
Отанг-онанг сендан ризо бўлмаса.

Гурдайиб юрсангда тагингда отинг
Қанчалар улуғвор бўлмасин зотинг,
Бир пулдир меҳрсиз ўтган ҳаётинг,
Ота-онанг сендан ризо бўлмаса.

Кун келар қалбингда армон тўлади,
Узринг ўтмас рангинг сомон бўлади,
Болангдан ўтгани ёмон бўлади,
Ота-онанг сендан ризо бўлмаса.

Охиринг вой бўлиб ғафлат топасан,
Одамлар кўзида нафрат топасан,
Худойимдан қандай раҳмат топасан,
Ота-онанг сендан ризо бўлмаса.

Эй бандаи ғофил кўзларингни оч,
Залолат пайти ҳам бордир бир илож,
Кимга керак ўша бошингдаги тож,
Ота-онанг сендан ризо бўлмаса.

Ота -оналари хаётларни умрлари узоқ бўлсин.
Ота -оналари ўтганларни охирати обод бўлсин.


Бошқаларга ҳам улашинг.



https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

29 Nov, 01:04


ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН !

Яхши амал жаннатга йўлак,
Савобларнинг совғаси бўлак.
Чин юракдан билдирай тилак,
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

ЖУМА МУБОРАК!


Бошқаларга   ҳам улашинг.

Намоз вақтлари
Б - 06 : 35
Душанбадан 06:40
П - 12 : 45
А - 15 : 20
Ш -16 : 55
Х - 18 : 45

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

28 Nov, 08:25


Ундан яхшироғи ёки ёмонроғи йўқ

Ривоятларда бундай дейилади: “Луқмони Ҳакимнинг Мавлоси бир куни унга: “Бизга бу қўйни сўйиб бер”, деди. У қўйни сўйгач, Мавлоси унга: “Бу қўй гўштининг энг тотли жойидан икки бўлак гўштни ажрат”, деди. У қўйнинг тили ва юрагини ажратди. Орадан анча муддат ўтгач, яна унга Мавлоси бир қўйни кўрсатиб, бу қўйни сўй, деб буюрди. Луқмони Ҳаким у қўйни сўйгач, Мавлоси унга: “Бу қўйдаги энг бемаза икки бўлак гўштни ажрат”, деди. У қўйнинг тили ва юрагини ажратди. Мавлоси ундан икки сафар ҳам тили ва юрагини ажратгани сабабини сўради. Луқмони Ҳаким: “Агар тил билан қалб тўғри бўлса, ундан яхшироғи йўқ. Агар тил билан қалб бузилса, ундан ёмонроғи йўқ”, деди.

Бошқаларга ҳам улашинг.


https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

27 Nov, 01:34


Дунёда берилган энг яхши неъмат

Буюк ватандошимиз Ҳаким Термизий “Наводирул усул фи аҳодисир Расул” номли китобида қандай аёл яхши экани ҳақида алоҳида фасл ажратиб, далил сифатида ушбу ҳадисни келтиради:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Бандага дунёда берилган неъматлар ичида энг яхшиси, унинг имонини мустаҳкамлашига кўмаклашадиган мўмина хотиндир”».

Луқмон алайҳиссалом айтади: “Солиҳа аёл бамисоли подшоҳ бошидаги тождир. Ёмон аёл бамисоли мункиллаган чол устига ортилган оғир юкдир”.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

27 Nov, 01:19


#Бисмиллаҳ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!

Аллоҳ таолонинг саломи
Пайғамбаримиз ﷺнинг дуоси
Қуръоннинг нури
Байрамона кайфият кун давомида сиз билан бўлсин!

Қалбингиз иймонга
Уйингиз қувончга
Кунингиз ҳайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин!


           ХАЙРЛИ ТОНГ!

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════
https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

26 Nov, 14:57


МЎМИННИНГ АЛОМАТЛАРИ

Ҳасан Басрий айтади: Мўминнинг аломати қуйидагилардир: Мўмин дини қувватли, ҳалимликда қатъиятли, ишонч-эътиқодли, илмда ҳалим, мол-давлатда зийрак, ҳақда саховатли, бойликда тежамкор, камбағалликда ажойиб, қудратида эҳсонли, рағбатида тақволи, қийинчиликда сабрли, оғир аҳволини сездирмайдиган, оғирликни кўтариб кетадиган, енгилликда сабр билан ўтадиган, ғазаб кўзини кўр қилиб қўймайдиган шокир, майлларга берилмайдиган, бировнинг устидан кулмайдиган, кибр қилмайдиган, ўзини катта олмайдиган, қўшнисига озор бермайдиган, бировнинг мусибатидан кулмайдиган, шаҳват-истагига қул бўлмайдиган, нафси учун паст кетмайдиган, тилидан ёмон суз чиқмайдиган, кўзи ўзидан олдин кетмайдиган, фаржига мағлуб бўлмайдиган, ҳавосига майл қилмайдиган, қорни учун уятга қолмайдиган, ҳирсининг ортидан юрмайдиган, уйи торлик қилмайдиган, бахилликни билмайдиган, исроф, фасод ёки хасислик қилмайдиган, кўнгли тўқ, инсонлар ундан умидвор, хулқи-ю иймонида шубҳадан пок, қувончида кибрга ва маҳзунлигида бесабрликка берилмаган, маслаҳат сўраган кишига тўғри йўл кўрсатувчи, йўлдошига ҳамиша яхшилик-саодат келтирувчи инсон бўлади.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

26 Nov, 13:47


​​​​УЧ СИНОВ

Одам боласи ҳар куни уч синовга йўлиқади ва ҳар доим ҳам улардан ибрат олавермайди.

Биринчи синов:

Ҳар куни умри қисқариб боради. Мол-давлати озайса, ғам қилади, умри камаяётгани билан эса иши йўқ. Ҳолбуки, мол-давлатнинг ўрнини тўлдирса бўлади. Умрнинг эса ўрнини тўлдириб бўлмайди.

Иккинчи синов:

Ҳар куни Аллоҳ берган ризқдан ейди. Ҳалолига жавоб беради, ҳаромига эса жазоланади. У эса ҳисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди.

Учинчи синов:

Ҳар куни охиратга бир қадар яқинлашиб, дунёдан эса бир қадар узоқлашиб боради. Шундай бўлишига қарамай, фоний дунёсига берганчалик эътиборини боқий охиратига бермайди. Ҳолбуки, у борар жойи олий жаннатми ёки тубан дўзахми, ҳали билмайди.

"Аллоҳим, бизга дунёни энг катта ғамимиз ва илмимизнинг етиб борган нуқтаси қилиб қўйма! Борар жойимизни дўзах айлама! Бизга жаннатни қароргоҳ қилиб бер!"

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

26 Nov, 01:25


#Бисмиллаҳ

🌿Ассалааму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ🍃

Яна бир азиз ва гўзал тонг муборак бўлсин...

🍀Ушбу тонг нафасидан баҳра олаётган барча- барчангизга бошлаётган кун ва бугунги эзгу-ишларингизга хайру барака  тилаймиз.

🍀Яхши инсонларни беғубор тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга минг бора шукрона айтамиз.

🍀 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🍀Яқинларингиз ичра азиз бўлиб юришингизни тилаймиз.

🌹Хайрли тонг...🌞

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

25 Nov, 13:56


Пулингга уй сотиб оларсан, хотиржамлик сотиб ололмайсан!
Лавозим сотиб оларсан, лекин ҳурматни сотиб ололмайсан!
Каравот сотиб оларсан, лекин уйқуни сотиб ололмайсан!
Китоб сотиб оларсан, лекин фаҳм-фаросат сотиб ололмайсан!
Дори сотиб оларсан, лекин шифо сотиб ололмайсан!

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

25 Nov, 01:17


«Лаа илааҳа иллаа анта, субҳанака, инний кунту миназ золимийн» («Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен Поксан. Мен эса золимлардан бўлиб қолдим») жумласини доим айтинг, чунки унинг аввали тавҳид, ўртаси тасбеҳ, охири эса истиғфордир!


♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

25 Nov, 01:15


#Бисмиллаҳ

🌸...Ассаламу алайкум...
         🌸...ва роҳматуллоҳи...
                  🌸...ва барокатуҳ!....

🍃🌹 Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;

🍃🌹Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🍃🌹Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!

🌸 Аллоҳнинг саломи
🌸 Пайғамбар ﷺнинг дуолари
🌸 Қуръоннинг нури
🌸 Kун давомида сиз билан бўлсин!

            ҲАЙРЛИ ТОНГ ⛅️

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

21 Nov, 16:18


Нурларга тўлар олам,
Юзларига термулсам.
Мендан бахтли йўқ одам,
Онам билан ўлтирсам

Ўргулойин боридан,
Бизга фидо жонидан,
Кетгим келмас ёнидан,
Онам билан ўлтирсам!

Энг суйган ҳақиқатим,
Энг ширин фазилатим,
Сеҳрли ҳаловатим,
Онам билан ўлтирсам.

Унут бўлар ғамларим,
Битиб қолар камларим,
Ширин ўтар дамларим,
Онам билан ўлтирсам!

Тоғларга етар бўйим,
Ёришар рангу-рўйим,
Ўзимнинг дуогўйим,
Онам билан ўлтирсам.

Она тилим-тилдошим,
Энг ишонган сирдошим,
Оғримайди ҳеч бошим,
Онам билан ўлтирсам.

Ўзинг асра Аллоҳим,
Қалбимда дуо оҳим,
Кўз тегмасин илоҳим,
Онам билан ўлтирсам!

Тонг каби отгим келди,
Ҳисларга ботгим келди,
Бир қўшиқ айтгим келди
Онам билан ўлтирсам

Онаси борларни умрилари узоқ бўлсин.Ўтганларни охирати обод бўлсин.
Оналари хаётлар оналарни қадрига етайлик......

Бошқаларга ҳам улашинг.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

21 Nov, 16:15


АЛЛОҲ ТАОЛОНИ СЕВАСИЗМИ?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ", деганлар.

Демак, бомдод намозини ўқиб бўлиб, Аллоҳни зикр қиласиз. Аллоҳни зикр қилишнинг энг афзали Қуръон тиловатидир.

Қуёш чиққандан сўнг, бир неча дақиқа кутиб, икки ракат нафл намоз ўқийсиз. Натижада ҳаж ва умра савобига ҳамда бошқа кўплаб ажрларга эга бўласиз. Гуноҳларингиз ўчирилади. Аллоҳ таоло ёмон амалларингиз ўрнини яхшиликлар билан тўлдиради. 

Аммо бунга амал қиладиганни мен каби бошқа одам билан солиштириб кўринг. Бомдод намозини ўқийди-да, кечаси билан бедор бўлганман, чарчадим дейди-ю, кроватига сакрайди ва уйқуга кетади. Бу воқелик.

Азиз биродарлар. 

"Ким бир нарсани севса, уни кўп зикр қилади" деган қоида бор. Сиз Аллоҳни севасизми ёки йўқ-ми?

Агар чиндан ҳам Аллоҳни севсангиз, Уни кўп зикр қилишингиз керак. Агар кўп зикр қилмасангиз, демак севмас экансиз.

Банда Яратувчисини таниса-ю, лекин Уни севмаслиги мумкинми? Шундай бўлиши мумкинми? Шундай бўлиши мумкин-ми? Аллоҳни танисангиз, Унинг қули эканлигингизни билсангиз, Унинг меҳрибон ва раҳмлилигини, лутфу иноятини кўрсангиз Уни севмайсизми?
Яхши, агар севсангиз, Уни кўп зикр қилинг!

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

21 Nov, 16:13


ЭРТАГА ЖУМА...

Аллоҳ дуоларимизни ижобат,
Фарзандларимизга салоҳият,
Ибодатларимизга гўзаллик,
Ризқимизга барака берсин!
Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!


      Тунингиз сокин ўтсин.
          Яхши дам олинг.

🌙Ҳайрли тун қадрдонларим!


♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

21 Nov, 16:12


ЖУДА КEЧ ТУШУНДИМ!

Зилзиладан сўнг, бир аёл аччиқ кўзёшлари билан шундай деди: «Бир неча сония ичида уйим, эрим ва ҳамма фарзандларимдан айрилдим. Бир сония ичида... Бунгача, кўп йиллар мобайнида ўзимни нимадандир маҳрум ва етишмовчилик ичида, деб билардим. Уйимдаги эски нарсаларга қараб, ҳеч нарсам йўқ, деб ўйлардим, асабийлашардим...Энди тушундим, аммо жуда кеч... Билсам, Аллоҳ таолонинг раҳматига чўмилиб юрган эканман. Ҳаётни эъзозланг! Аллоҳ таоло ато қилган неъматларнинг қадрига етинг. Фарзандларингизни севинг. Доим шукур қилинг, миннатдор бўлинг... Бир лаҳза бўлсам ҳам уйимга қайтиш, фарзандларимни бағримга босишни истайман... Оиласиз қолиш нима эканини биласизларми ўзи? Уйингиз энди йўқ эканини тушунасизларми? Уйдаги фаровонлик ва оилага эга бўлиш билан тенг келадиган нарса йўқ. Барча неъматлар учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

21 Nov, 12:04


Ўйлаб кўрдингизми:
• Мол-дунёмиз ортди, аммо ҳузур-ҳаловатимиз йўқолди.
• Қулайликлар ортди, аммо вақтимиз камайди.
• Дорилар кўпайди, касалликлар озаймади.
• Кеч ётиб, эрталаб чарчоқ билан уйғонамиз.
• Кам китоб ўқиймиз, кўп телевизор кўрамиз.
• Кўп гапирамиз-у, кам эътибор берамиз.
• Пул топишни ўргандик, сарфлашни эплолмадик.
• Фазода нималар бўлаётганини биламиз-у, ички кечинмаларимиздан хабаримиз йўқ.
• Ҳавони тозалаймиз, лекин руҳларимиз кир.
• Режалар тузамиз-у, натижалар кўринмайди.
• Шошилишни ўргандик, сабрни ёддан чиқардик.
• Танишларимиз кўп, ҳақиқий дўстларимиз кам.
• Ютуқларимиз кўп, негадир қувончимиз

«Бахтли ҳаёт сари» китобидан.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

21 Nov, 09:58


РОҲАТ ЖАННАТДА

"Ҳақиқатан, инсонни (дин ва дунё ишларида меҳнат ва) машаққатда (бўлиш учун) яратдик". Аҳмад ибн Ҳанбалдан “Қачон роҳат бўлади?" деб сўрашганида у киши: "Қадамингни жаннатга қўйсанг, роҳатланасан", деб жавоб бердилар.

Шеър:
Кўрмоқчи бўлсанг-да кирлардан холи,
Барибир лойқадир дунёнинг ҳоли.


Нигериялик омонатдор бир дўстим менга ўз ҳолатини айтиб берди. Онаси кечанинг учдан бири бўлганида уни уйғотар экан. "Эй онажон, озгина дам олай деса", у: "Сен роҳатлан, дам ол деб уйғотяпман-да, болам, жаннатга кирсанг роҳатланасан", дер экан. Салаф уламоларидан Масрук исмли киши сажда қилиб ухларди. Шериклари унга: "Нафсингизни дам олдиринг", дейишса, у "Нафсимнинг роҳатини хоҳлаяпман-да", дер эди. Вожибни тарк этиб, роҳатни роҳатга улашга интилганлар ўзларига ҳақиқий азобни шошилтириб оладилар. Роҳат фойдали, солиҳ амалларни бажариш ва Аллоҳга яқин қиладиган ишларга енг шимаришдадир. Имонсиз кимса бу дунёдаги насибасини ва роҳатини хоҳлайди. Шунинг учун ҳам "Улар (Макка мушриклари масхара қилишиб): "Парвардигоро, бизларга (ваъда қилинган азобдан) насибамизни Ҳисоб кунидан илгари тезроқ келтира қолгин!" дедилар". Айрим олимлар бу оятни: "Қиёматдан олдин ризқимизни ва яхшиликдан иборат насибамизни бизга тезроқ бергин", дедилар, деб тафсир қилишган."Албатта, ана у (кофир)лар нақд (дунё)ни суюрлар ва ортларидаги оғир кунни (қиёматни) эса (эсдан чиқариб) қўюрлар". Улар эртанги кун ва келажак ҳақида мутлақо ўйламайдилар. Шунинг учун ҳам уларнинг бугуни ва эртаси, ишларининг боши ва охири-барчаси зарардадир. Ҳаёт шундай яратилган, унинг хотимаси йўқ бўлиш. У соф бўлмаган ичимлик. На неъмату азобга, на қийинчилигу енгилликка, на бойлигу камбағалликка ўрнашадиган ўзгарувчан мижоздир.

Дунёда шунча йил қилгувчи сафар,
Охир бир кун қабр ичига тушар.


"Сўнгра (улар) ҳақиқий эгалари - Аллоҳ (ҳузури)га қайтарилурлар. Ҳукм эса Уникидир. У ҳисобловчиларнинг тезкоридир.(Анъом сураси 62-оят)

«Ўкинма» китобидан.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

21 Nov, 01:20


Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103 -оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.

Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу  менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.

Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.

Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди. Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

21 Nov, 01:18


​​“Она кийик илтижоси”

Ҳазрат Анас ва онамиз ҳазрат Умму Салама – ҳар иккаловлари бу воқеани ривоят қилурлар:
“Бир киши Расулуллоҳ Макка шаҳридан ташқари саҳрога чиқдилар. Йўлда кетаётганларида “Ё Расулуллоҳ!” деб уч қайта чақирган товуш эшитилди. Қарасалар, бўйнидан боғланган бир кийик турибдур. Анинг олдида бир аъробий бошини буркаб ухлаб ётибдур. Расулуллоҳ кийикка қараб:
– Нима ҳожатинг бор? – деб ундан сўрадилар. Анда кийик айтди:
– Ё Расулуллоҳ, шул ётган аъробий мени ов қилиб олди. Эмизиб турган икки болам бор эди, улар шул тоғ ичида қолди. Мени бўшатиб қўйсангиз, уларни эмизиб дарҳол қайтиб келурман. Агар қайтиб келмас эрсам, Аллоҳ таоло золимлар азобидек мени азоб қилсин, – деб қарғанди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг раҳмлари келиб, кийикни бўшатиб юбориб қараб турдилар. Хиёл ўтмай кийик қайтиб келди. Расулуллоҳ уни бурунгидек қилиб боғлаётганларида овчи аъробий уйғониб қолди. Қараса, Расулуллоҳ кийик олдида турибдурлар. Бу аъробий имон келтирган кишилардан эди. Ҳайрон қолиб:
– Ё Расулалаллоҳ, бирор ҳожатингиз бормидур, бу жойга келиб қолибсиз? – деди. Анда Расулуллоҳ:
– Бу кийикни озод қилиб юборур эрсанг, менинг ҳожатим шулдур, – дедилар. Аъробий бу сўзни англаши билан дарров туриб кийикни бўшатиб юборди. Анинг қўлидан бўшанган бу кийик очиқ тил билан “Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ” калимасини қайта-қайта айтиб, чопганича кетиб кўздан ғойиб бўлди”.
Бу мўъжизани ривоят қилувчи Зайд ибн Арқам айтур:
– Аллоҳ оти бирла қасам қилурманким, ўз кўзим билан кўрдим, шу қулоғим билан эшитдим, бу кийик саҳрода чопганича шу калимани тўхтамай айтди (розияллоҳу анҳум).

“Тарихи Муҳаммадий” китобидан.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

21 Nov, 00:25


Энг заиф одам сир яшира олмайдиган одамдир.

Энг кучли одам ғазабини юта олган одамдир.

Энг сабрли одам камбағаллигини яшира олган одамдир.

Энг бой одам насиб қилганига қаноат қилган одамдир.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

21 Nov, 00:24


ШАЙТОН ВАСВАСА ҚИЛОЛМАЙДИ

«Эй имон келтирганлар! Сабр ва намоз билан (Мендан) ёрдам сўрангиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир» (Бақара, 153).

Аллоҳ таоло бизларга Ўз амрларига итоат этишимиз ва қайтарганларидан тийилишимиз учун сабр билан мадад олишимизни буюради. Чунки киши барча яхшиликларга сабри боис эришади.

Али розияллоҳу анҳудан қўшнининг ҳақи хусусида сўрашди. У зот: “Сизлар қўшнининг ҳақи унга озор бермаслик деб биласизларми?” дедилар. Ўтирганлар: “Ҳа”, дейишди. Шунда у зот:  “Озорларига сабр қилиш ҳам унинг ҳақи ҳисобланади”, дедилар. Демак, фақатгина унга озор бермаслик эмас, балки ундан етадиган озорларга сабр қилиш ҳам қўшнининг ҳақи экан.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билол розияллоҳу анҳуни азон айтишга буюраётганларида: “Бизни намоз ила роҳатлантир, эй Билол”, дердилар. Намозда банда Раббисига мурожаат қилади. Банда Раббисига мурожаат қилар экан, ҳамма машаққатлар унга осон бўлади. Зеро, борлиқдаги ҳар бир нарса Аллоҳга бўйсунади, итоат этади. Аллоҳга мурожаат қилган кишига бирор нарса журъат этолмайди. Яна Раббисининг итоатида бўлган кишига шайтон яқинлашолмайди, йўлдан оздиришга қуввати етмайди. Чунки шайтон ханнос, яъни инсон Аллоҳни эслаганда чекиниб, эсламаганда васваса қилувчидир.

Инсон Аллоҳ зикридан ғофил бўлса, шайтон унга ҳамла қилади. Агар Аллоҳни зикр қилса, у чекинади, заифлашади. Аллоҳ таоло бундай дейди: «(Иблис) айтди: “Энди, Сенинг қудратингга қасамки, албатта, уларнинг ҳаммасини йўлдан оздирурман. Фақат уларнинг орасидаги (айрим) ихлосли бандаларинггина (озмай қолурлар)”» (Сод, 82–83).

Мўминларга шифо ва раҳмат” китобидан.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

21 Nov, 00:24


ХАДИЧА РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲОНИНГ МУҲАББАТИ

Ҳиро ғорида эканлар, ҳазрати Жаброил алайҳиссалом нубувват хабарини олиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кутилмаган ҳодисадан қўрқиб кетиб, уйга қайтдилар ва аёли Хадича розияллоҳу анҳонинг олдига келиб: «Мени ўраб қўйинглар», дедилар. Хадича розияллоҳу анҳо у зотни ўраб қўйди. Бироз вақт ўтиб, ўзларига келгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлиб ўтган воқеани айтиб бердилар ва: «Менга зарар етишидан қўрқдим», дедилар.
Шунда Хадича розияллоҳу анҳо онамиз у Зотнинг кўнглини кўтариш учун муҳаббат ила бундай деди: «Йўқ! Аллоҳга қасамки, У сизни ҳеч қачон хор қилмайди. Чунки сиз силаи раҳмни узмайсиз, эҳтиёжи тушганнинг ҳожатини раво қиласиз, йўқсилларни қўллайсиз, меҳмонга икром кўрсатасиз...»
Ҳазрати Хадича бу гап билан ҳам қаноатланмади. Хожаси билан бирга амакиваччаси бўлган Варақа ибн Навфалникига боришди. У олдинги диний китоблардан хабардор киши эди. Хадича унга: «Эй амакимнинг ўғли, хожамни бир эшитиб кўринг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлиб ўтган ҳодисани сўзлаб бергач, Варақа у зотга нубувватнинг хушхабарини берди ва дедики: «Бу Мусо алайҳиссаломга тушган номусдир». Шундагина Хадича розияллоҳу анҳонинг кўнгли хотиржам бўлди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан

.
https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

21 Nov, 00:23


#Бисмиллаҳ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ.

Сиз ишлaрингизни режа қиласиз, Аллоҳ уларни ўз ўрнига қўяди.

Қўлингиздан келмаган нарсадан хавотирга тушасиз, Аллоҳ истаса, уни яхшилик билан ҳал қилади.

Шундай экан, Аллоҳни эсланг, уни Ўзи сизни ҳимоя қилади.

Тилингиздан олдин, дилингиз билан: «Мен ўз ишимни Аллоҳга топшираман» денг.

Аллоҳнинг зикри билан ҳаётингиз, албатта гўзаллашади.

Аллоҳ бугунги янги кунимизни хайрли ишлар ва мўл - кўл савобларга васила қилсин!


ХАЙРЛИ ТОНГ!.

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

20 Nov, 18:02


#Хайрли_тун

🌙Ухлашдан олдин сизни ранжитганларни кечиринг. Аллоҳ сизни ҳам авф этади. Кечиримлилик сабаб қалбингизда ажиб бир
енгилликни туясиз. Ўзингизни бундан маҳрум этманг.🌙

🌙Хайрли тун!
Аллоҳга омонатсизлар
      Азизларим!🌙

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

20 Nov, 01:22


​​​​​​​​ҚУРЪОНИ КАРИМ  ФАЗИЛАТЛАРИ

– Қуръон аҳли - Аллоҳга аҳлдир.

– Қуръон тиловатининг савоби дунёдаги энг нафис мол-мулкдан ҳам улкандир.

– Ҳар-бир ҳарф учун ўнта ҳасанот берилади.

– У инсонга осмонда ва ерда роҳат-фароғат ҳамда гўзал хотирани улашади.

– Мусулмон кишини ҳар-бир ёдлаган оятига Аллоҳ жаннатда даражасини кўтаради.

– Қуръонга моҳир бўлган кишиларни Аллоҳ энг афзал фаришталарга яқин қилади.

– Одамларнинг энг афзали Қуръонни таълим олиб, бошқаларга ҳам ўргатган кишидир.

– Қуръонни ёд олиб унга амал қилган кишини Аллоҳ таоло азобламайди.

– Дунёда Қуръонга амал қилган кишиларни Қуръон шафоат қилади.

– Қуръон соҳибини Пайғамбар алайҳиссалом уламолар мартабасига кўтарадилар.

– Қуръон аҳлининг ота-онасини Қиёмат куни Аллоҳ таоло энг улкан мукофот билан сийлайди.

– Қуръон Аллоҳ таолога яқин қилиб, Унинг муҳаббатига сазовор этувчи энг улкан амаллардандир.

– Қуръон ўқувчилардан бошқа ҳаммани ҳар кеча ғофиллар деб ёзилади.

– Қуръон ўқиладиган хонадонга хайр ва барака туширилади ҳамда Аллоҳ таоло у хонадон аҳлини барча ёмонликлардан сақлайди.

Бошқаларга ҳам улашинг.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

20 Nov, 00:01


#Бисмиллаҳ

☀️ Ассалому алайкум ва роҳматуллоху ва барокатуҳ! 🌸

Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
Ҳар он кунимизнинг бир гавҳаридир.
Тинчлик-омонликда ўтган ҳар бир тонг
Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир...

🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР! 🌺

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

20 Nov, 00:00


​​Ўнта кароматни қўлга киритинг

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтган кишига ўнта каромат берилади. Каромат бу - Аллоҳ Таолонинг сийловидир.
Биринчиси: Аллоҳ таоло у бандага салавот айтади.
Иккинчиси: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари насиб қилади.
Учинчиси: Фаришталарнинг амалини қилган бўлади.
Тўртинчиси: Мунофиқ ва кофирларга хилоф иш қилган бўлади.
Бешинчиси: Хато ва гуноҳлари кечирилади.
Олтинчиси: Ҳожатлари раво бўлади.
Еттинчиси: Зоҳири ва ботини мунаввар бўлади.
Саккизинчи: Охиратдаги азобдан нажот топади.
Тўққизинчи: Абадий роҳату фароғатга эришади.
Ўнинчиси: Аллоҳ таолонинг саломига муяссар бўлади.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

19 Nov, 23:59


​​​​​​​​​АЁЛИНИ ЭРКАЛАШ

Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳу Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан «Холажон, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда сизларга қандай муомала қилардилар?» деб сўраганларида, онамиз «У зот қайси аёлларининг уйида турган бўлсалар, ўша куни намозга ўша аёлларини ўпмасдан туриб чиқмас эдилар» деб жавоб берган эканлар. Шунда Урва ҳазиллашиб, «Ўша аёл сиз бўлган бўлсангиз керак, холажон?» десалар, онамиз кулиб қўйган эканлар.

———————
Беш марта масжидга намозга чиққанларини ҳисобга олсак, кун давомида ширин муомала қилганлари маълум бўлади.

Мана сизга чин мусулмон хотинига қандай муомала қилиши кераклиги борасида буюк ибрат!

Уламоларимиз айтишларича, эридан кун давомида 5 марта қисқа хабар (ширин сўз, ташаккур, эркалаш, ўпич) олиб турадиган аёл депрессия (сиқилиш, руҳий зўриқиш)га йўлиқмас экан.

Хотинини олдида қовоқ уюб, ўзидан жиддий ясаб оладиганлар, «Ширин муомала кечаси қилинади, холос, кундузиям ўпиладими?» дейдиганлар юқоридаги маълумотларни ёдда тутсинлар!

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

19 Nov, 23:58


#Ҳикмат

  Донишманд ўз ўғлига қуйидаги ажойиб насиҳатни қилди:

«Кўп олимларнинг ёнларидан ўтдим ва ушбу саккизта ҳикматни ўргандим:

1. Намозда бўлсанг қалбингни сақла!
2. Инсонларнинг мажлисларида бўлсанг тилингни сақла!
3. Инсонларнинг уйларида бўлсанг кўзингни сақла!
4. Таом устида бўлсанг ошқозонингни сақла!

Мана бу икки нарсани асло эслама:
1. Инсонларнинг сенга қилган ёмонликларини.
2. Инсонларга қилган яхшилигингни.

Мана буни асло унутма:
1. Аллоҳ азза ва жаллани.
2. Охиратни».

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

19 Nov, 23:54


#Бисмиллаҳ

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!

Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,
            Алҳамдулиллаҳ!
🍂Бир донишманддан дунёда мўжизалар борми? - деб сўралганда, у шундай жавоб берди:
🍁«Ҳар тонг қуёш чиқиб, тун киришининг ўзи асл мўъжизадир»
🍂Шундай экан, ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик  билан қарши олайлик...

Қалблари озор топган, ғамга ботган инсонлар дардига  малҳам бўлайлик.
Уларнинг ҳолидан хабар олайлик...
Хорланганларни, йиқилганларни, оёқ остида эзилганларни гулзор ҳолига келтирайлик!
Биз дунёга мана шунинг учун келганмиз!


            ХАЙРЛИ ТОНГ
                 ҚАДРДОНЛАРИМ

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

17 Nov, 13:37


Мўминни хафа қилиш, уялтириш, яъни иззаи мўмин ҳаром

Мўминнинг қалби Байтуллоҳ Аллоҳ таолонинг мулкидир. Чунки, банданинг қалбида Аллоҳ таолонинг Руҳи вақтинчалик, омонат макон тутган. Аллоҳ таолонинг мулкини вайрон қилган муфлиснинг, албатта, жазо олиши аниқ! Инсонларнинг ёмони ўзи каби инсоннинг қалбини вайрон қиладиганидир. Демак, азиз ва мукаррам қилиб яратилган инсоннинг қалби Аллоҳ таолонинг мулки бўлса-ю, сиз унга тажовуз қилсангиз, албатта, жазо оласиз! Биродарининг ибодатида хато кўрганда, ёки бирор мункар иш қилганини сезганда, агар шунда ҳам У сизни тинглашга рози бўлсагина, якка ўзига малолсиз қилиб тушунтириб қўйиш исломдаги мўмин кишининг одобидир. «Шариат ва ақл нуқтаи назаридан ёмон кўрилган нарсаларни очиқ айтиш ҳамда шундай сўзларни кучаниб ва тиришиб сўзлаш мусулмонликдан эмас, одамларнинг мусулмонликда гўзаллари хулқи гўзалларидир».  "Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай марҳамат қилади: «(Юрганингда) ўртаҳол юргин ва овозингни паст қилгин. Чунки овозларнинг энг ёқимсизи эшаклар овозидир».  Жобир розияллоху анхудан ривоят қилинадики: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, менга энг ёмон кўринадиганингиз ва Қиёмат куни мендан энг узоқ бўладиганингиз кўп гапирадиганингиз, оғзини тўлдириб гапирадиганингиз ва мутакаббирлик учун гапирадиганингиз», дедилар. Имом Термизий ривояти. Ривоят қилишларича, бир куни Расулуллоҳ алайҳиссалом Ойша розияллоҳу анҳо онамиздан хурсанд бўлиб: «Эй Ойша, мендан хоҳлаган нарсангни сўра!» - дебдилар. Зийрак аёл бу борада отаси билан маслаҳатлашибди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу қизига: «Аллоҳ таоло Расулуллоҳ алайҳиссаломга Меърожга чиққанларида айтган сирларидан бирини сўра!» - деб маслаҳат берибдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърож кечасида Аллоҳ таоло унга: «Қайси бир мўмин бошқа бир мўминнинг қалбига хурсандчилик солса, албатта, жаннатий бўлади!» - деганларини айтдилар. Абу Бакр р.а. бу хабарни эшитиб, хурсанд бўлиш ўрнига қаттиқ йиғладилар ва: «Бу: «Мўминнинг қалби Аллоҳ таолонинг қадрли мулкидир, ким унга озор етказса - дўзахий бўлади!» - дегани бўлади, деб йиғлаганларининг сабабини Ойша р.а. онамизга тушунтирдилар. Ана энди ўзингиз бундан хулоса қилаверинг! Кунига қанчадан-қанча инсоннинг қалбига билиб-билмасдан озор берамиз! Шу сабабли тилингизга эгалик қилинг!

«Ислом - кўрсатма, ҳидоят, раҳмат» китобидан.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

17 Nov, 11:26


#tafakkur

РОББИНГНИ НИМА БИЛАН ТАНИЙСАН?

Бир табибдан "Роббингни нима билан танийсан", деб сўрашди. У: "Асалари билан танийман, бир тарафи билан асал чиқаради ва бир тарафи билан чақади", деб  жавоб берди.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

17 Nov, 11:25


ЛЕКИН, ЭНГ СЎНГГИДА...

• Намоз ўқиганнинг ҳам, ўқимаганнинг ҳам куни ўтаяпти.
• Намоз ўқиганнинг ҳам, ўқимаганнинг ҳам ризқи келаяпти.
• Намоз ўқиган ҳам, ўқимаган ҳам ўляпти.
• Лекин энг сўнггида намоз яшашга халақит қилади деганлар билан намозни ҳаёт деганларнинг йўллари айро бўлади. Манзиллар, жазо ёки мукофотлар ўзгача бўлади...



♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

17 Nov, 11:22


#Ибрат #Тарқатинг

Ҳаётнинг 14 ҳикмати

1.
Инсон ҳаётидаги энг катта душмани — унинг ўзи.
2. Инсон ҳаётидаги энг катта аҳмоқлик — ёлғон.
3. Ҳаётдаги энг катта мағлубият — манманлик.
4. Ҳаётдаги энг катта қайғу — ҳасад.
5. Энг катта хато — ўз-ўзингни йўқотиш.
6. Инсоннинг энг катта айби — яхшиликни билмаслик.
7. Энг катта афсус — ўз қадр-қимматингизни камситиш.
8. Тубанликдан юксалиш, таҳсинга лойиқ.
9. Энг катта бойлик — саломатлик ва ақл.
10. Энг катта жудолик — умидсизлик.
11. Энг катта қарз — самимий туйғулар.
12. Ҳаётда энг катта туҳфа — олийжаноблик.
13. Ҳаётда энг катта камчилик — тушунмаслик.
14. Ҳаётда энг катта тасалли — савоб ишлар.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

16 Nov, 14:32


Ҳишом ибн Ҳасан Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳга деди: “Мен Қуръонни ўрганаман, бу вақтда онам мени кечки овқатга кутиб ўтирадилар”, деди. Ҳасан Басрий унга: “Сен онанг билан овқатланиб унинг кўзини қувнатишинг менинг наздимда нафл ҳаж қилганингдан кўра суюклироқдир!” деди.

Ибн Жавзийнинг “Биррул валидайн” асаридан.

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

16 Nov, 13:55


Дўзах олови бўлса нима қилардингиз?

Абу Саъиддан ривоят қилинади: "Абдуллоҳ ибн Марзук Маҳдий билан тўкин-сочинликда эди. Бир куни ўйин-кулги қилиб, хамр ичиб, пешин, аср ва шом намозларини ўқимади. Жорияси ҳар бир намозни эслатиб турса ҳам қулоқ солмади. Ниҳоят, хуфтон вақти бўлганда жория бир чўғ олиб келиб, унинг оёғига ташлади. Абдуллоҳ додлаб юборди-ю, ғазабга тўлиб: "Бу нима қилганинг?!" - деб бақирди. Жория: "Бу дунё оловининг атиги бир чўғи-ку! Дўзах олови бўлса нима қилардингиз?" деди. Бу гап Абдуллоҳга чўғдан ҳам қаттиқ таъсир қилди. У узоқ-узоқ йиғлаб, сўнг намозга турди. Абдуллоҳ жорияси айтган гапни узоқ тафаккур қилиб юрди. Ўйлаб- ўйлаб, охири мол-мулкидан воз кечсагина гуноҳларидан фориғ бўлиб, нажот топишини тушуниб етди. Жорияларини озод қилди, тижоратини тўхтатди, қолган мол-давлатини садақа
қилиб юборди. Кўкат сотиб кун кўрадиган бўлди. У билан ўша насиҳатгўй жориясигина қолди. Жория Суфён ибн Уяйна билан Фузайл ибн Иёзни чақириб келди. Улар келганда Абдуллоҳ бошини биргина ғишт устига қўйиб ётган эди. Суфён ибн Уяйна: “Инсон бир нарсани Аллоҳ учун тарк қилса, Аллоҳ унинг шунча мол-мулкингдан кечибсан, эвазига Аллоҳ сенга нима берди?" деб сўради. Абдуллоҳ: "Шу ҳолимга рози бўлиш неъматини берди", деди.

«Сарвари коинот алайҳиссалом ва солиҳ умматларнинг кўз ёши» китобидан.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

16 Nov, 13:53


Инсон ўзи билан Роббининг ўртасини ўнгласа...

Абу Ҳозим Салама ибн Динор раҳматуллоҳи алайҳ айтади: Инсон ўзи билан Роббининг ўртасини чиройли қилса, Аллоҳ таоло унинг бошқалар билан орасини чиройли қилиб қўяди. Инсон ўзи билан Роббининг ўртасини ўнгласа, Аллоҳ таоло у билан бошқаларнинг орасини ўнглаб қўяди. Битта Зотнинг розилигини топмоқ ҳамманинг кўнглини овламоқдан осонроқдир. Агар сен Роббингни рози қилсанг, бошқалар ўз-ўзидан сенга мойил бўлиб қолади. Агар Аллоҳ билан бўлган муомаланг ёмонлашса, инсонлар ҳам сени ёмон кўриб қоладилар.


https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

16 Nov, 01:50


#Бисмиллаҳ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!

Аллоҳ таолонинг саломи
Пайғамбаримиз ﷺнинг дуоси
Қуръоннинг нури
Байрамона кайфият кун давомида сиз билан бўлсин!

Қалбингиз иймонга
Уйингиз қувончга
Кунингиз ҳайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин!


           ХАЙРЛИ ТОНГ!

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

15 Nov, 12:55


Мутафаккир уламоларнинг тилга алоқадор насиҳатларидан
33 та тасбеҳ тимсол


• Қуръони карим ҳукмларини нотўғри тушунтирма.
• Пайғамбар с.а.в.лар номидан сохта ҳадис тўқима.
• Шариатга хилоф фатво берма.
• Саломни жавобсиз қолдирма.
• Ўзингга ёмон дуо қилма.
• Ҳазиллашиб, билиб туриб диндан савол берма.
• Таомнинг ҳалол-ҳаромини сўрама.
• Аниқ билмай туриб сўзлама.
• Бировнинг сирини бировга айтма.
• Олимларни сўкма ва хўрлама.
• Нотўғри маслаҳат берма.
• Ғийбат қилма.
• Чақимчилик қилма.
• Бировдан нарса тиланма.
• Лаънатлама.
• Ёлғон сўзлама, ҳақиқатни айт.
• Хушомад ва тилёғламалик қилма.
• Тилингни сақла, омонда бўласан.
• Гап талашма.
• Қўлингдан келмайдиган ишга ваъда берма.
• Кўрмаган ва билмаган ишингга гувоҳлик берма.
• Фаҳш ишларингни мақтаниб гапирма.
• Гуноҳга қизиқтирадиган ишлар қилма, гап сўзлама.
• Беҳаё қўшиқлар айтма.
• Қасам ичма.
• Мўминни қўрқитма.
• Аския, мазах қилма.
• Икки юзламачилик қилма.
• Бўҳтон қилма.
• Хусумат қилма.
• Насаб-миллатини айтиб хорлама.
• Камситма, сўкишма.
• Сўраб мансаб олма.

«Ислом - кўрсатма, ҳидоят, раҳмат» китобидан.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

15 Nov, 01:17


📿Саловат айтишни унутманг...

Пайғамбаримиз ﷺ га БИР ДОНА. саловат айтишнинг фазилати:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб;
-ўнта раҳмат йўллайди,
-ўнта даражага кўтаради,
- ўнта ҳасанот ёзади,
- ўнта хатосини ўчиради».

Насоий, Табароний, Баззор.


Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад

Бошқаларга  УЛАШИНГ.

═══════════════════

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

14 Nov, 23:37


☘️🕊 ЖУМА МУБОРАК! 🕊☘️

💐Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌸Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌼Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🍀Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
Намоз вақтлари.


Намоз вақтлари.
Б - 06 : 20
Душанбадан 06:25
П - 12 : 45
А - 15 : 30
Ш -17 : 05
Душанбадан 17:00
Х - 18 : 50


Каналга аъзо бўлиш: 👇

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

14 Nov, 04:42


Мўмин умрини фоний лаззатларга сарф этмас

Ибн Арабий айтади: “Аллоҳ таоло бандани тирик ва илм соҳиби қилиб яратган. Унинг камоли ҳам шу билан. Унга уйқу офатини, дафъи ҳожатни ва хилқатининг ноқислигини ғолиб қилди. Зеро, комиллик Яратувчига хосдир. Киши оз ейиш ва Аллоҳ таолонинг итоати йўлида бедор бўлиш билан уйқусини бартараф эта олса, бартараф қилсин. Киши олтмиш йил яшаса, кечаларни ухлаб ўтказиш билан умрининг ярмини беҳудага совурса, кундузларининг олтидан бирини ҳам дам олиш мақсадида ухлаб ўтказса ва натижада, умрнинг учдан икки қисмини уйқуга “бағишласа”, бу жуда ҳам афсусланарли ҳолдир. Учдан икки қисм умрини фоний лаззатлар йўлида сарф қилиш ўрнига ҳеч нарсага муҳтожлиги йўқ, асло зулм қилмайдиган ва амаллар мукофотини тўлиқ берадиган Зотнинг розилиги ва абадий жаннат йўлида бедор бўлмаслик энг катта нодонлик ва ақлсизликдир”.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

14 Nov, 00:47


#Бисмиллаҳ

🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА🌹
      🌹РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА🌹
           🌹БАРАКАТУҲУ!🌹

⛅️Набий алайҳиссалом тонг пайти: “Тонгга етиб келдик, Аллоҳнинг барча мулки ҳам. Ва Аллоҳга ҳамд бўлсин”, деб дуо қилардилар.

Ва яна: “Ё Роббим, бу куннинг аввалини эзгулик ва яхшилик, ўртасини бахт-саодат ва нажот, охирини муваффақият ва омадли қилгин, эй меҳрибон Зот!”, дер эдилар..

🕊Кунингиз хайрли, ризқингиз кенг, ишларингиз осон, омад, фойда, соф даромад, соғлик ва хотиржамлик ҳамроҳингиз бўлсин!


           ХАЙРЛИ ТОНГ!

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

13 Nov, 13:02


ТАБАССУМИНГИЗ КЎНГИЛЛАРГА СОЧИЛИБ КЕТСИН!

Табассум бир лаҳзада пайдо бўлади. Инсон юзидаги илиқ табассум билан ҳар қандай давранинг азиз меҳмонига айланади.

Сиз қандай даврада бўлманг, ёнингиздагилардан табассумингизни дариғ тутманг. Уларга жилмайиб нигоҳ ташланг.

Токи,табассумингиз чеҳраларда қотган музларни эритиб юборсин.

У меҳрдан тузилган гулшодалар янглиғ кўнгилларга сочилиб кетсин.

"Оилада фарзанд тарбияси" китобидан

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

13 Nov, 06:31


ЁМОНЛИКНИ ГЎЗАЛ МУОМАЛА БИЛАН ДАФ ҚИЛИНГ!

Пайғамбаримиз алайҳиссаломга Абу Жаҳл кўп азият берарди. Шунинг учун у зот Абу Жаҳлдан нафратланиб, уни кўришни истамайдилар. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз алайҳиссаломга уни кечиришни ва афв этишни буюрди:
«Сиз (ёмонликни) гўзалроқ (муомала) билан даф қилинг! (Шунда) бирдан сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ (қалин) дўстдек бўлиб қолур».

“Тафсири Насафий”да бундай дейилади: “Яхшилик ва ёмонлик бир-бирига зиддир. Сиз ёмонликни яхшироқ нарса билан даф қилинг. Яъни, душманни кечириш яхшилик бўлса, унга лутф эҳсон айлашингиз ундан-да яхшироқ бўлади”.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: “Ғазаб келганида сабрли ва ҳалим бўлиш ёмонлик қилган кишини афв этишдир”.

Имом Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ оят тафсирида бундай деган: “Ёмон кўрган киши билан учрашганида салом бериш, рўбарў келса, қўл бериб кўришиш ёмонликни гўзалроқ муомала билан даф этишдир”.

Ёмонликни гўзал муомала билан даф қилсангиз, сизга адовати бўлган кимса яқин дўст бўлиб қолади. «Унга фақат сабрли зотларгина эришурлар, унга фақат улуғ насиба эгасигина эришур».

Яхши сўз ва чиройли муомала билан ёмонликни даф этиш фазилати охиратда буюк насибаси бор бандаларгагина берилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу “улуғ насиба”дан мурод савобдир, деган.

📚“Мўминларга шифо ва раҳмат”дан.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

13 Nov, 01:39


#Бисмиллаҳ

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!

Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,
            Алҳамдулиллаҳ!
Бир донишманддан дунёда мўжизалар борми? - деб сўралганда, у шундай жавоб берди:
«Ҳар тонг қуёш чиқиб, тун киришининг ўзи асл мўъжизадир»
Шундай экан, ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик  билан қарши олайлик...

Қалблари озор топган, ғамга ботган инсонлар дардига  малҳам бўлайлик.
Уларнинг ҳолидан хабар олайлик...
Хорланганларни, йиқилганларни, оёқ остида эзилганларни гулзор ҳолига келтирайлик!
Биз дунёга мана шунинг учун келганмиз!


            ХАЙРЛИ ТОНГ
                 ҚАДРДОНЛАРИМ

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

12 Nov, 17:27


КЕЧҚУРУН ОЯТУЛ КУРСИЙНИ ЎҚИШ ФАЗИЛАТИ

عَنْ عَلِي رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى أَعْوَادِ الْمِنْبَرِ يَقُولُ: "مَنْ قَرَأَ آيَةَ الْكُرْسِي فِي دُبُرِ كُلِّ صَلاَةٍ لَمْ يَمْنَعْهُ مِنْ دُخُولِ الْجَنَّةَ إِلاَّ الْمَوْتَ وَمَنْ قَرَأَهَا حِيْنَ يَأْخُذُ مَضْجَعَهُ آمَنَهُ اللهُ عَلَى دَارِهِ وَدَارِ جَارِهِ وَأَهْلِ دُوَيْرَاتِ حَوْلِهِ". (رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ فِي "شعب الْإِيْمَانِ".)

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Жаноби Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарда туриб айтганларини эшитдим: “Ким ҳар намознинг ортидан Оятул Курсийни ўқиса, уни жаннатга киришдан фақат ўлим тўсиб туради. Ким тўшакка ётишдан олдин Оятул Курсийни ўқиса, унинг (ўқиган кишининг) ҳовлиси ва қўшнисининг ҳовлиси ҳамда унинг аҳли атрофидагилари Аллоҳнинг омонатида бўлади”, дедилар» (Имом Байҳақий “Шуъабул ийман”).


https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

12 Nov, 06:06


Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик. 

Дўстни хўрлаш — гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш - чексиз гуноҳ.... Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса бекорчилик. Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди. Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса, шунинг ўзи бахт! Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди. Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттикроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади. Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

12 Nov, 04:24


Олтин қоидалар

1. Болаларингизни бой бўлиш истагида эмас, бахтли бўлиш истагида тарбияланг. Катта бўлганларида нарсаларнинг нархини эмас, қадрини биладиган бўладилар.
2. Таомни худди доридек истеъмол қилинг. Бўлмаса дорини овқатдек ейдиган бўласиз.
3. Сизни яхши кўрганлар 100% сабаб бўлса ҳам сизни тарк этмай, сизнинг ёнингизда қолиш учун битта бўлса ҳам сабаб топадилар. Ёмон кўрганларга эса юзта сабаб ҳам кифоя қилмайди.
4. Одам бўлиш билан одамийлик орасида жуда катта фарқ бор.
5. Агар сиз тез юрмоқчи бўлсангиз, ёлғиз кетинг! Лекин агар узоққа бормоқчи бўлсангиз, бирга кетинг!

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

11 Nov, 13:45


ШОШҚАЛОҚ БЎЛМА!

Эй, шошқалоқ ва хом одам! Ҳар қандай тепа жойга ҳам зина билан, поғонама-поғона, бирма-бир босиб чиқилади .Ҳатто қозонни ҳам ўчоқда аста-аста қайнатиш лозим. Вақирлаб қайнаган қозонда пишган овқатда хайр бўлмайди. Ҳақ таоло коинотни бир мартада «Бўл!» дейиш билан яратишга ожиз, деб ўйлайсанми? Оламнинг яратилиши нима учун олти босқичда давом этди?Боланинг дунёга келиши учун нега тўққиз ой керак? Уни бир онда яратишга Аллоҳнинг кучи етмайдими? Ҳақнинг одати аста-аста яратишдир. Оддий майса бир ойда унади. Гул ўстиришни хоҳлаган киши эса бир йил кутиши керак.

Мавлоно Румий.


https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

11 Nov, 13:43


УЙҚУНИ ИБОДАТГА АЙЛАНТИРИНГ

Бир ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Ким бир ўринга ётиб, унда Аллоҳ таолони зикр қилмаса, унга Аллоҳдан бир қасос-азоб бўлади” (Имом Абу Довуд ривояти).
Яъни, ким ўринга ётса, шу ётган бутун вақт ичида бирор марта ҳам Аллоҳни зикр қилмаса, у ҳолда бу ётиш қиёмат куни унинг учун ҳасратга сабаб бўлади, ўша кун мен ётган эдим, лекин унда Аллоҳни зикр қилмадим, деб афсус чекади. Чунки, у на ухлаётганда дуо ўқиди ва на уйғонганда. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, ухлашдан олдин ҳам, уйғонганда ҳам зикр қилиб ол, деганлар. Дарҳақиқат, зикр қилиб ухлаш мўминлик белгисидир. Кофир ҳам ухлайди, мўмин ҳам ухлайди. Лекин кофир ғафлатда ухлайди, Аллоҳни зикр қилмайди. Мўмин эса Аллоҳнинг ёди ва зикри билан ухлайди. Шунинг учун унинг бутун уйқуси ибодатга айланиб кетади.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

10 Nov, 04:18


БУГУН, «ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ»👨🏻‍⚕️🧑🏻‍⚕️

2006 йилдан буён ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси «Тиббиёт ходимлари куни» этиб белгиланган.

Шифокорларга тилагимиз: ҳамиша иммунитетингиз юқори, АТФингиз кўп, гемоглобинингиз баланд, қон босимингиз 80/120, кўзларингиз лочиндек ўткир, ўпкангиз гипокциядан, жигарингиз гепатитдан, ошқозонингиз гастритдан узоқ, ойлигингиз нерв ҳужайраларидек кўп, ҳаётингизда қўзғалиш тормозланишдан устун бўлсин! Соғлик саломатлик, оилавий ҳотиржамлик ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

Каналимиздаги барча тиббиёт ходимлари
байрамингиз муборак бўлсин!

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

08 Nov, 08:50


Жаннатдан келтирилган кафан

Хадича разияллоҳу анҳонинг дардлари оғирлашгач, расулуллоҳга шундай деб васият қилдилар:

Эй Расулуллоҳ! Васиятимни эшитинг. Биринчи васиятим, мен сизга муносиб хизмат қила олмадим, ҳаққингизни адо этишда қусурларга йўл қўйдим, мени афв этинг, дедилар.

Расулуллоҳ: ундай деманг, мен сиздан ҳеч қандай қусур кўрмадим. Аксинча, сиз мени хонадонимда кўп қийинчилик кўрдингиз, бор мол-мулкингизни Аллоҳ йўлига бағишладингиз, дедилар.

Иккинчи васиятим, мана бу қизимга яхши қаранг, деб Фотимага ишора қилдилар. У ҳали кичкина, уни ҳеч ким хафа қилмасин.

Учинчи васиятим, мен қабрдан қўрқаман. Шунинг учун сизга биринчи марта ваҳий келганда кийган кийимингизни менга берсангиз ва мени ўша билан кафанласангиз, дедилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом кийимни у кишига бердилар ва Хадича разияллоҳу анҳо бундан жуда хурсанд бўлдилар.

Хадича разияллоҳу анҳо вафот этгач, Жаброил алайҳиссалом келдилар ва: Ассалому алайкум ё расулуллоҳ. Аллоҳ таоло сизга салом йўллади ва: Эй Муҳаммад, Хадичанининг кафани Бизнинг зиммамизга, зеро у бор молу давлатини бизнинг йўлимизга сарфлади, деди.

Шундан кейин Жаброил алайҳиссалом бир кафан келтирдилар ва: Ё расулуллоҳ, Хадичани ушбу кафанга кафанланг, бу жаннат кафанидир, бу Аллоҳ таолонинг ҳадияси, дедилар.

Аллохим бизларни ҳам Оналаримиз, аёлларимиз ва қизларимизни бош эгаларини хурмат қилганликларига жаннатни ато этгин.

Бошқаларга ҳам улашинг.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

08 Nov, 01:12


Бир одам жаннатда сайр қилиб юрса юқоридан бир томчи сув томибди. У томчини ифори шунчалар ёқимлилигидан бутун борлиқ ажиб ифорга бурканди... Таажубда қолган одам ҳайратдан юқорига боқди.
   Шу пайт у фариштага савол берди.
"Бу қандай  ифор бўлди. Мен жаннатда бўлсамда бундай ғаройиб ифорни ҳидламагандим?"
    Фаришта аста жаннатий одамни қўлларидан тутиб биргаликда томчи томган томонга кўтарилади. Юқорида бояги одамни жаннатий  ховлисидан минг баробар гўзал ва хушбўй ифорли жаннат турарди...
     Унда бир одам ўтирар эди.
Шунда фаришта деди:..
    "Сени жаннат ҳовлингга томган томчи ушбу мўминни пешона тери эди"...
       Таажубда қолган одам яна сўради: "Мен ҳам шу мўмин одам каби тириклигимда Аллоҳни буюруқларини бажарганман:
    Айтчи, уни мендан фарқи нимада? Нега унинг Жаннати олий?
    Шунда фаришта:  "Аллоҳ ҳузурида ҳар иккингизни даражангиз бир. Аммо бу мўмин "СУБҲАНАЛЛОҲ"ни сендан бир неча марта кўп айтган"

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

08 Nov, 01:01


☘️🕊 ЖУМА МУБОРАК! 🕊☘️

💐Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌸Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌼Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🍀Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
Намоз вақтлари.


Намоз вақтлари.
Б - 06 : 15
П - 12 : 45
А - 15 : 40
Ш -17 : 10
Х - 19 : 00
Каналга аъзо бўлиш: 👇

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

07 Nov, 16:40


🌙ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси:Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)


©Ибн Сунний ривоятлари.

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════
https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

07 Nov, 14:04


Пайгамбаримиз (с.а.в) дедилар: "Жаннат аҳли жаннатга киришлари билан ўз яқинларини қидирадилар. Дунёда яхши кунларда бирга бўлганларини излайдилар. Тополмасалар, Аллоҳдан шафоат қилишини сўрайдилар:
– Эй Роббимиз, бизнинг дўстларимиз бор эди. Биз бирга намоз ўқирдик, рўза тутардик. Уларни кўрмаяпмиз?! – дейдилар.
Аллоҳ субҳана ва таоло:
– Боринглар, қалбида зарра қадар иймони бўлганларни дўзахдан чиқаринглар! – дейди".

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: "Дўстларингиз орасида мўминларни кўпайтиринглар. Улар қиёматда шафоат қиладилар", деганлар.
Вафодор дўст – сизни Жаннатларда қидирадиган дўстдир!

Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ: "Агар жаннатда мени орангиздан тополмасангиз, айтингларки, "Эй Роббимиз, фалон банданг дўстимиз эди. Бизга Сени эслатарди", денглар!" дедилар-да, кўз ёшларини тия олмадилар...

Мен Сизлардан шуни илтимос қиламанки, жаннатда мени тополмасангиз, бир маротаба бўлса-да, Аллоҳни сизга эслатган бўлсам, мен ҳақимда Роббимдан сўранг ва дуоларингизда бир бора бўлса ҳам, мени эслаб қўйинг!

     Бошқаларга ҳам улашинг.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

07 Nov, 12:19


Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: «Кеч киргач, болаларингизни (уйда) ушлаб туринг. Чунки бу пайтда шайтон (жин)лар изғийди. Бир соат ўтгач, болаларингизни эркин қўйинг. Аллоҳнинг номини зикр этиб эшикларингизни ёпинг. Зеро, шайтон беркитилган эшикни очмайди. Аллоҳнинг номини зикр этиб мешларингиз (оғзи)ни боғлангиз. Аллоҳнинг номини зикр этиб идишларингиз устига бирон нарса бўлса-да, ташлаб қўйинг. Чироқларингизни ўчириб (ётинг)».

Муттафақун алайҳ.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

07 Nov, 12:18


Гуноҳинг қанча кўпайса ҳам умидсизликка тушма.Хатоларинг не қадар юксалсада ноумид бўлма. Чунки Аллоҳ тавбани гуноҳкорларга қилди. Пайғамбарларни адашганларга юборди. Мағфиратни осийларга жорий этди. Ўзини Ғаффор, Таввоб, ва Карим деб номлагани, хато қилганингда кечиришлиги учундир.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

07 Nov, 00:55


ЯХШИ АМАЛ ҚИЛИШ ФИКРИ АЛЛОҲНИНГ “МЕҲМОНИ”ДИР

Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий қуддиса сирруҳ шундай дейдилар: “Қалбга, бирон яхши амални қилиб олайин, деган уй келиши сўфийлар истилоҳида “ворид” дейилади. Яъни, мен шу савоб ишни қилайин, намоз ўқиб олайин, таҳажжудга турайин, садақа берайин, биродаримга ёрдам қилайин, дўстимнинг ғамини кетказайин, деган каби ўйлар келишини “ворид” дейдилар.
“Ворид” Аллоҳ таоло тарафидан келган меҳмондир. Агар сен бу меҳмонни бироз бўлса ҳам иззат қилсанг, меҳмоннавозлик кўрсатсанг, у ҳолда у яна келади. Қайси яхши амални қилиш фикри қалбингга келса, ўша заҳоти уни бажариш меҳмоннавозликдир. Агар сен бир мартта меҳмоннавозлик қилмасанг, у меҳмон жуда ҳурматга сазовор бўлгани сабабли ҳузуринга бошқа келмай қўяди. Унинг қайтиб келмай қолишидан паноҳ сўрагин. У меҳмон қайтиб келмай қолиши, дегани, энди қалбга яхши амал қилиш фикри келмайди деганидир.
Аллоҳ таоло сақласин. Қалбга муҳр босилса, занг қопласа, ана ўшанда яхши амал қилиш фикри келмай қолади.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.


https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

07 Nov, 00:53


ТОШ БОСАДИГАН ТАСБЕҲ

Жувайрийя онамиз тасбеҳ айтишни яхши кўрарди. Бир куни Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам уни нонушта пайти тасбеҳ айтаётган ҳолида кoрдилар. Куннинг ярмида келиб қарасалар, у ҳали ҳам зикр билан машғул бўлиб ўтирган экан. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «“Ҳали ҳам ўтирибсанми?” – деганларида, Жувайрийя розияллоҳу анҳо: “Ҳа”, – деб жавоб берди. Набиййи муҳтарам алайҳиссалом унга таълим бериб бундай дедилар: “Сенга ўзинг айтган барча тасбеҳларинг билан ўлчанса ҳам оғир келадиган калималарни ўргатайми? Уч марта “Махлуқотлар ададича Субҳаналлоҳ”, уч марта “Аршнинг вазнича Субҳаналлоҳ”, уч марта “Аллоҳни рози қиладиган Субҳаналлоҳ”, уч марта “Аллоҳнинг калималари сиёҳича Субҳаналлоҳ”, – деб айтгин».
Имом Муслим ривояти.


https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

07 Nov, 00:25


#Бисмиллаҳ

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!

Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,
            Алҳамдулиллаҳ!
Бир донишманддан дунёда мўжизалар борми? - деб сўралганда, у шундай жавоб берди:
«Ҳар тонг қуёш чиқиб, тун киришининг ўзи асл мўъжизадир»
Шундай экан, ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик  билан қарши олайлик...

Қалблари озор топган, ғамга ботган инсонлар дардига  малҳам бўлайлик.
Уларнинг ҳолидан хабар олайлик...
Хорланганларни, йиқилганларни, оёқ остида эзилганларни гулзор ҳолига келтирайлик!
Биз дунёга мана шунинг учун келганмиз!


            ХАЙРЛИ ТОНГ
                 ҚАДРДОНЛАРИМ

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

06 Nov, 00:31


Ким беморни йўқласа...

Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мусулмон (бемор) мусулмонни эрталаб зиёрат қилса, кечгача етмиш минг фаришта унга салавот айтиб туради. Кечқурун зиёрат қилса, эрталабгача етмиш минг фаришта салавот айтиб туради, унинг учун жаннатда бир хурмо дарахти бўлади» (Имом Термизий ривояти).

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким беморни зиёрат қилса, раҳматда сузиб юради. Беморнинг олдида ўтирса, раҳматга чўмади», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, бу – беморни йўқлаган соғлом одам учун бўлса, беморга нима берилади?» дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беморнинг гуноҳлари ўчирилади», дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким беморни кўришга борса, унинг олдига ўтиргунича раҳматда сузади, ўтиргач эса раҳматга кўмилади», дедилар (Имом Молик ривояти).

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

06 Nov, 00:30


Онадан ҳам меҳрибонроқ

Аллоҳ таоло айтади: “Мени зикр қиладиганлар муҳаббатим аҳлидир. Менга шукр қилувчиларга неъматларимни зиёда қиламан. Менга маъсият қилганларни раҳматимдан ноумид қолдирмайман. Агар тавба қилсалар, уларни яхши кўраман. Агар тавба қилмасалар, Мен уларнинг табибиман, уларни гуноҳлари ва айбларидан тозалаш учун мусибатлар билан синайман. Яхшилик Менинг ҳузуримда ўн баравар ёки ундан кўпроқдир, ёмонлик эса ўз миқдорича ва уни (истасам) кечираман. Мен бандаларимга боласига меҳрибон онадан ортиқ меҳрибондирман” (Имом Байҳақий ва Ҳоким ривояти)

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

06 Nov, 00:28


Бисмиллаҳ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!

Аллоҳ таолонинг саломи
Пайғамбаримиз ﷺнинг дуоси
Қуръоннинг нури
Байрамона кайфият кун давомида сиз билан бўлсин!

Қалбингиз иймонга
Уйингиз қувончга
Кунингиз ҳайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин!


           ХАЙРЛИ ТОНГ!

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

05 Nov, 03:41


#Ҳадис

Ҳадя беришнинг фазилати.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб, дедилар: “Ўзаро ҳадялашиб туринглар, шунда бир-бирингизга нисбатан муҳаббатли бўласиз”.
Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Ҳадя ва совға улашиш набавий суннат бўлиб, у қалбдаги ҳурмат ва муҳаббат изҳори, одамлар ўртасида унс ва яқинлик пайдо бўлишининг боисидир. У узоқни яқин қилади, қариндошлик ёки дўстлик ришталари узилган одамни қайта улайди. Кишилар ўртасида дўстлик пайдо қилади. Набий алайҳиссалом одамларни бир-бирига ошно қилиб, гина-кудуратларга барҳам берадиган барча нарсага ҳарис бўлганлар. Ҳадя тақдим қилиш Набий алайҳиссаломнинг ўзлари амал қилган ва бошқаларни ҳам тарғиб қилган гўзал ишлардан биридир.

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

05 Nov, 03:00


ПУЛ АСЛИДА РОҲАТ ЭМАС

Пул, бойлик аслида роҳатга сабаб нарса эмас. Пулнинг ўзи инсонга ором бера олмайди. Пул бўлсаю, лекин унда барака бўлмаса, роҳатга эмас, аксинча, азобга сабаб бўлади. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат асносида: “Эй Аллоҳим! Гуноҳимни кечир, ҳовлимни кенг қил ва ризқимга барака бер”, деб дуо қилганлар. (Имом Аҳмад ва Имом Насоий ривояти)
Эътибор қилинг, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ризқнинг кўп бўлишини сўрамадилар. Балки, “эй Аллоҳим! Менинг ризқимга барака ато қил”, дедилар.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.


https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

04 Nov, 23:55


#Бисмиллаҳ

🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА🌹
      🌹РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА🌹
           🌹БАРАКАТУҲУ!🌹

⛅️Набий алайҳиссалом тонг пайти: “Тонгга етиб келдик, Аллоҳнинг барча мулки ҳам. Ва Аллоҳга ҳамд бўлсин”, деб дуо қилардилар.

Ва яна: “Ё Роббим, бу куннинг аввалини эзгулик ва яхшилик, ўртасини бахт-саодат ва нажот, охирини муваффақият ва омадли қилгин, эй меҳрибон Зот!”, дер эдилар..

🕊Кунингиз хайрли, ризқингиз кенг, ишларингиз осон, омад, фойда, соф даромад, соғлик ва хотиржамлик ҳамроҳингиз бўлсин!


    💐🌸🌞ХАЙРЛИ ТОНГ!☀️🌸💐

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

04 Nov, 23:54


ҲАЙВОН СЎЙГАНДА УНИ ОҒИЗ БИЛАН ПУФЛАБ ШИШИРИШ ЖОИЗМИ?
#ҳайвон_сўйиш
CАВОЛ: Қўй ёки мол сўйилганда уни оғизда пуфлаб шишириб терилаш жоизми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Оғизда пуфлаш макруҳ бўлади. Чунки ҳадиси шарифларда таомга ва ичимликка пуфлашдан қайтарилган. Қўй гўшти ҳам таом бўлгани боис, бунга ҳам пуфлаш макруҳ, дейилади. Улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай деганлар:

أن النبي صلي الله عليه وسلم نهي أن يتنفس في الإناء أو ينفخ فيه (رواه الإمام الترمذي عن ابن عباس رضي الله عنه)

яъни: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам идишда нафас олишдан ёки идиш ичига пуфлашдан қайтарганлар” (Имом Термизий ривоятлари).

Бошқа бир ҳадисда таомга пуфлашдан қайтарганлар. Қайтариқ сабаби оғиздан ўша таом ёки ичимликка тупук, сўлак ва нохуш ҳид каби инсон табиати жирканадиган нарсалар қўшилиб қолишидир. Бу ҳолат қўйнинг гўштига ҳам тааллуқлидир. Саудия Арабистони озиқ-овқат ва фармацевтика идораси қурбонлик сўювчиларга бир қанча тавсиялар бериб, жумладан, тери ичига оғиздан пуфламасликни алоҳида такидлаган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

04 Nov, 23:37


#Бисмиллаҳ

      АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ

Сиз ишлaрингизни режа қиласиз, Аллоҳ уларни ўз ўрнига қўяди.

Қўлингиздан келмаган нарсадан хавотирга тушасиз, Аллоҳ истаса, уни яхшилик билан ҳал қилади.

Шундай экан, Аллоҳни эсланг, уни Ўзи сизни ҳимоя қилади.

Тилингиздан олдин, дилингиз билан: «Мен ўз ишимни Аллоҳга топшираман» денг.

Аллоҳнинг зикри билан ҳаётингиз, албатта гўзаллашади.

Аллоҳ бугунги янги кунимизни хайрли ишлар ва мўл - кўл савобларга васила қилсин!


         ХАЙРЛИ ТОНГ!

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️

═══════════════════

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

04 Nov, 23:36


Энг яхши уммат

Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизнингча, кимнинг имони яхши?” деб сўрадилар.
– (Саҳобалар:) “Фаришталарники”, – дейишди.
– “Улар осмонда, сизлар кўрмаган нарсаларни кўришади, шундай бўлгач нега имон келтирмасинлар?” – дедилар.
– “Набийларники”, – дейишди.
– “Уларга ваҳий тушиб туриб ҳам имонга келмасалар, қандай бўлади? ” – дедилар.
– “Бизники”, – дейишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Мен ораларингизда туриб ҳам имон келтирмасаларингиз, қандай бўлади?” дедилар-да, ўзлари жавоб қилдилар: “Мен учун халойиқнинг ичида имони яхшиси сизлардан кейин келадиган ва саҳифаларда китобни (Қуръонни) кўриб, ундагиларга имон келтирадиган қавмлардир”, дедилар»


(Имом Ҳоким ривояти)


https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

04 Nov, 23:35


Шифокор ҳузурига безовталикдан шикоят қилган хаста келди. Бажариши зарур бир дунё юмуши борлигини, лекин улгуролмаётгани, ишлар эса кутиб турмаслигини куюниб айтди. Шифокор сўради:
- Бу ишларни бошқа биров қилолмайдими ёки биронтаси ёрдам берса-чи?
- Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқасининг эплашига кўзим етмайди.
- Сизга бир рецепт бераман, деди шифокор. Унга тўлиқ амал қилсангиз, даво топасиз.
Бемор рецептни ўқиб, ҳайрон қолди. Унда ҳар куни икки соат сайр қилиш ва ҳафтада ярим кунни қабристонда ўтказиш тавсия этилган эди.
- Сайрни-ку тушундим, лекин қабристон нега керак? - сўради шифокордан.
- Қабристонга бориб, мозорларга боқинг. У ер ўзини ҳаммадан керакли билган одамлар билан тўла. Сиз ҳам қабрга киргач, фақат менгина қодирман, деб ўйлаган ишларингизни бошқалар давом эттиришига амин бўласиз...

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

04 Nov, 10:40


​​ТУГАНМАС МЕРОС

Бир оилада яшаётган ака-ука, опа-сингилларнинг гўзал тарбияси уларнинг давомчилари бўлмиш - ўз зурриётларида ҳам намоён бўлиши билан белгиланади. Зотан, аждодлардан авлодларга қоладиган меросларнинг аълоси, бу - ўзаро аҳиллик, бир-бирларига беғараз дўстлик, меҳр-оқибатли бўлиш каби инсонийлик фазилатларидир...

МОҲИЯТГА НАЗАР:

Ойнинг ўзи эмас, балки тарқатаётган зиёси нафис, ҳайратланарли бўлганидек, қобил фарзанднинг хулқ-атвори уни янада ширинтой, севимли, ақлли қилиб кўрсатади...

МУАТТАР ҲИД:

Одобли фарзанд - муаттар гул каби. Уни ҳидлаганинг сайин ҳидлагинг, бу неъматдан баҳра олганинг сайин баҳра олгинг келаверади, келаверади...

ОТА-ОНА НАЗАРИ ХОСИЯТИ:

Юзингдаги нур - бу ота-онангнинг сенга назари туфайлидир; Одамларга қилган яхшиликларинг учун улар сени мақташяпти - ота-онанг ибрати ҳосиласи;

• Кўчада кетаётиб, ногаҳон қалқиб кетиб, ерга йиқилдинг - ота-онангни ранжитганинг натижаси;
Фарзандлар камолини кўраяпсан - ота-онангнинг Яратганга илтижолари ижобати;
Умуман, борсан, тириксан, бу ҳам ул муборак зотларнинг дуоси баракотидандир...

«Фарзанднома» китобидан.

    
https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

04 Nov, 10:38


Убай ибн Каъбдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Сенга Тавротда ҳам, Забурда ҳам, Инжилда ҳам йўқ ва Қуръонда ҳам унга ўхшаши бўлмаган сурани ўргатайми?" дедилар. Мен: "Ҳа, (ўргатинг) эй Аллоҳнинг Расули", дедим. У зот: "Эҳтимол, мана шу эшикдан чиқмасингдан сенга у ҳақда айтиб берарман", дедилар. У зот билан бирга турдим. Қўлимни қўлларида (тутган) ҳолда гапирар эдилар. Мен эса ўша суранинг хабарини бермасларидан олдин чиқиб кетишни хоҳламай, секин ҳаракат қилдим. Қачонки эшик олдига яқинлашгач: "Эй Аллоҳнинг Расули, менга ваъда қилинган сурани ўргатмайсизми?" дедим. Укиши: "Намозга турсанг, қандай қироат қиласан?" дедилар. Мен "Фотиҳатул китоб"ни ўқиб бердим. У киши: “Ўша, худди ўша! Такрорланиб келувчи етти оятли сура, у хақда Аллоҳ азза ва жалла: "Дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли "Фотиҳа" сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик", (Ҳижр сураси, 87-оят) деган. Ўша сура менга берилди", дедилар".
Муснади Кеший китобидан.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

04 Nov, 10:36


МЎМИНЛАРНИНГ ОНАЛАРИ ШУНДАЙ БЎЛИШГАН

Зайнаб бинти Жаҳш онамиз тўқувчи эди. Тўқиб нарсаларини сотиб садақа қиларди. Ойша онамиз ҳам қўлига мол тушди дегунча садақа қилишдан тўхтамасди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир куни Ойша онамизга бир неча минг дирҳам бўлган нафақасини юборди. Кеч тушгач, Ойша онамизда бу дирҳамлардан бир чақа ҳам қолмаганди. Ўша куни шом намозига азон айтилганда Ойша онамиз жорияларига: “Ифторимни келтир”, – деди. Чунки ўша куни рўза тутганди. Жория ҳайрат ила боқиб: “Аллоҳга қасамки, уйимизда егуликдан ҳеч вақо йўқ. Ифторлик учун бир дирҳам олиб қўйгандирсиз”, – деди. Ойша онамиз лол бўлиб: “Эслатганингда шундай қилардим”, – деб жавоб берди.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

04 Nov, 00:06


#Бисмиллаҳ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ

Сиз ишлaрингизни режа қиласиз, Аллоҳ уларни ўз ўрнига қўяди.

Қўлингиздан келмаган нарсадан хавотирга тушасиз, Аллоҳ истаса, уни яхшилик билан ҳал қилади.

Шундай экан, Аллоҳни эсланг, уни Ўзи сизни ҳимоя қилади.

Тилингиздан олдин, дилингиз билан: «Мен ўз ишимни Аллоҳга топшираман» денг.

Аллоҳнинг зикри билан ҳаётингиз, албатта гўзаллашади.

Аллоҳ бугунги янги кунимизни хайрли ишлар ва мўл - кўл савобларга васила қилсин!


ХАЙРЛИ ТОНГ!

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️

═══════════════════

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

03 Nov, 10:22


Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Tўрт хил динор бор: мискинга берган диноринг, қул озод қилишга берган диноринг, Аллоҳнинг йўлида берган диноринг, аҳли-аёлингга берган диноринг. Уларнинг энг афзали аҳли аёлингга сарфлаганингдир», дедилар.

Шарҳ; Демак, оила бошлиғи бўлган эр киши ўзи топган мол-дунёни аввало аҳли аёлига сарфлаши керак. Бунинг савоби энг кўп бўлар экан.
Бизда эса аҳли аёлига шундоқ ҳам сарфланади, бу вожиб, ўз йўлида бўлаверади, бироқ савоб олиш учун бошқа бировга маблағ сарфлаш керак, деган нотўғри тушунча бор.
Аҳли аёлга қилинган сарф-харажат, нафақа вожиб бўлиши билан бирга, унинг учун савоб ҳам берилади. Савоб берилганда ҳам, бошқа нафақа ва эҳсонларга берилган савобдан кўра кўпроқ ва афзалроқ савоб берилади.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

03 Nov, 10:18


Айтиладики:
Намоз диннинг устунидир. Унда ўнта хислат бор:
1. Юзни зийнатлайди.
2. Қалбни нурлантиради.
3. Баданни роҳатлантиради.
4. Қабрда йўлдош бўлади.
5. Раҳмат туширади.
6. Осмонга калит бўлади.
7. Мезон (қиёматдаги амаллар тарозуси)ни оғирлаштиради.
8. Роббни рози этади.
9. Жаннатнинг қийматини қўлга киритади.
10. Дўзахдан тўсиқ бўлади.

Ким намозни қоим қилса, динни қоим қилибди. Ким намозни тарк қилса, динни бузибди.

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

01 Nov, 14:15


Live stream finished (14 minutes)

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

01 Nov, 14:00


Live stream started

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

01 Nov, 14:00


Live stream scheduled for

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

01 Nov, 07:31


Live stream finished (30 minutes)

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

01 Nov, 07:00


Live stream started

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

01 Nov, 07:00


Live stream scheduled for

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

01 Nov, 01:45


#Бисмиллаҳ

🌟🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!🌺🌟

Саййид-ул айём (кунлар саййиди),
Ҳажжул масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

💫Аллоҳ таоло бугунги Жума кунини тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини насиб қилсин!

🌸🌙ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🌙🌸

♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️

Намоз вақтлари.
Б - 06 : 05
Душанбадан 06:10
П - 12 : 45
А - 15 : 50
Ш -17 : 20
Душанбадан 17:15
Х - 19 : 10


https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

30 Oct, 14:24


Live stream finished (14 minutes)

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

30 Oct, 14:10


Live stream started

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

30 Oct, 14:10


Live stream scheduled for

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

30 Oct, 13:40


Live stream finished (4 seconds)

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

30 Oct, 13:40


Live stream started

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

30 Oct, 13:39


Инсофга чақирилишингдан олдин ўзингни инсофга чақир.

Изоҳ. Агар қилган хатонгизни кимдир сизга эслатса, сиз уни тан олиб, хатонгизни ўнглаш йўлига тушсангиз, бу қандаям яхши... Лекин хатонгизни эслатишларидан олдин уни сезиб қолишингиз, ундан-да яхши! Чунки бу ҳолда ислоҳни эртароқ бошлаган, сизни инсофга чақиргунларича чўзиладиган бепарволикдан сақланган бўласиз. Уйғоқлик – динимизнинг табиати. Мусулмон инсон мудраб яшаши мумкин эмас. Ҳушёрлик – унинг хулқи, сергаклик бамисоли томирида оқаётган қондир. Агар бу хулқ ўзгарса, билингки, шайтон дўстингизга айланяпти, натижада нуқсонларингиз гўё кичрайгандек бўлиб, кўзингиз олдида фақат муваффақиятларингиз намоён бўляпти. Энди сиз ўз-ўзингизга танқидий қараш нарида турсин, ўзгаларнинг ўзгачароқ фикрига ҳам муросасиз бўлиб қоласиз, тезроқ, вақтни бой бермасдан шахсий камолатингиз билан машғул бўлиш ўрнига бошқалардан ўч олишга шошасиз...
Бу тирикликдан кўра ўликликка, нажотдан кўра ҳалокатга яқин ҳолатдир. Агар шу ҳолатга тушмайин десангиз, инсофга чақирилишингиздан олдин ўзингизни инсофга чақиринг!

“Унвонул баён”дан.


https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

29 Oct, 14:20


Live stream finished (12 minutes)

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

29 Oct, 14:10


Live stream scheduled for

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

29 Oct, 14:08


Live stream started

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

29 Oct, 00:44


#Бисмиллаҳ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин


        ХАЙРЛИ ТОНГ!

Бошқаларга  #УЛАШИНГ.
═══════════════════

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

28 Oct, 16:49


“ЎЗИНГИЗДАН ПАСТДАГИГА ҚАРАНГ!”

Муаммойимиз шундаки, бизнинг кўзларимиз оч. Йўқотилган ёки ўзимизда йўқ неъматларни санаб юрамиз. Бор неъматларнинг шукрини қилмаймиз. Қўлимиздаги нарсага эмас, бировнинг қўлидагига қараймиз. Билмаймизки, бошқалар қўлидаги нарсаларга қарашимиз ўзимиздаги нарсалардан фойдаланиш лаззатини йўқ қилади.

Очкўзлик тузалиши қийин касалликдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу касалликка йўлиқмаслигимиз учун қуйидаги тавсияни берганлар: “(Мол-дунёда) ўзингиздан пастдагига қаранг. Юқоридагига қараманг. Шу нарса Аллоҳнинг сизга берган неъматини менсимасликдан қайтаради” (Имом Термизий ривояти, саҳиҳ).

•  Қиммат машинада юрган бойга ҳавас қилишдан олдин оёғи кесилган фақирга боқинг!

•  Ҳашаматли вилласи бор давлатмандга боқишдан олдин ўзга юртларда қочоқ бўлиб, чодирларда яшаб, совуқ суякларини тешиб юборган кишиларга боқинг!

•  Бойнинг сарватига боқишдан олдин бўш қўли ила кишилардан меҳр истаб тиланчилик қилиб ўтирган фақирга боқинг!

•  Қолаверса, сиз ҳамма нарсани кўра олмайсиз. Ўзингиз бахт деб ҳисоблайдиган нарсанинг бир қисминигина кўрасиз. Сизга бошқаларда бор бўлган нарсалар кўринади, лекин улар маҳрум қолган нарсалар кўринмайди.

•  Қаердан биласиз, сиз ҳавас қилган давлатманд киши балки пулга сотиб олиб бўлмайдиган кўп нарсаларга муҳтождир?! Эҳтимол, унинг онаси йўқдир. Сизда она бор. Эҳтимол, отаси йўқдир. Сизнинг отангиз бор. Эҳтимол, у муҳаббатдан мосуводир. Сизда муҳаббат бор. Эҳтимол, у бедаво дардга мубтало бўлгандир. Сиз эса эсон-омонликдасиз. Буларни бойлик эвазига топиб бўлмайди.

•  Пулдан зериккан бойларни кўрганман. Ҳаётдан маъно тополмай зерикиб қолишган улар...

•  Заводларга эга бойлар бор. Сиз каби турли овқатларни ея олмайди. Парҳез қилишга мажбур. Сиз каби дўстлар даврасида ўтира олмайди. Ташвишлари уни чирмаб ташлаган. Бири қанд касаллигига йўлиққан, бошқасида қон босими баланд...

•  Сиз кеч соат тўққиздан сўнг пишиллаб ухлайсиз. Улар соат бирда ҳам уйғоқ бўлишади...

•  Қаердан биласиз, хотини билан ҳашаматли ресторанларда овқатланадиган, тармоқларга Дубайда тушган суратларини жойлайдиган, сиз ҳавасда бўлган кишилар балки фарзандсиздир. Улар сиз эшитаётган “дада”, “ойи” каби сўзларга бутун бойлигини беришга тайёрдир, эҳтимол...

•  Сиз семиз деб ҳавас қилаётганлар касалликдан шишган бўлишлари ҳам мумкин.

•  Сизга озғин-хушбичим кўринаётганларни эҳтимол ичидан дард еб битираётгандир.

•  Нарсалар доим ҳам биз кўрганимиздек эмас. Бошқаларнинг қўлига қарашни тўхтатайлик. Ўзимиздаги неъматларга боқайлик.

•  Бошқаларга берилган нарсаларга қараш очкўзликка, бемор нафсга далолатдир. Аммо ҳаммасидан олдин бу иш Аллоҳга нисбатан беадабликдир!

“Набавий тарбия” китобидан.


https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

28 Oct, 14:24


Live stream finished (13 minutes)

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

28 Oct, 14:10


Live stream started

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

28 Oct, 14:10


Live stream scheduled for

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

28 Oct, 13:15


Илм билан ёлғиз қолган кишини ёлғизлик қўрқитолмайди. Китоблардан юпанч топган кишини, юпанчи ташлаб кетмайди.

Изоҳ.
«Илм» сўзининг таърифлари кўп. Луғавий маъноси – билиш. Яна қўшимча қилсак, бир нарсанинг ҳақиқатига – моҳиятига етиш. Билиш бир-бирини тақозо этувчи жараён сифатида давом этса, англаш ҳосил бўлади. Демак, бизнинг бу шартли таърифимизга кўра, англаш «билиш»дан кейинги босқич. Муайян фан, соҳадаги маълумотдан хабардор бўлиб, уни кейинги маълумотларга боғлай олиш ва тизим сифатида уларни мустақил ўзлаштириш малакасига эга бўлиш билан киши шу соҳанинг олимига айланиб боради. Тафаккур қилишга қобилияти бор инсонлар учун бу машғулот жуда жозибалидир. Илмнинг ўзига тортиш қуввати шу даражада кучлики, илм билан машғул инсонни на зимистон зиндон қўрқитади, на гуллаб яшнаган боғу бўстон чалғитади. Ҳатто теккан жойини куйдириб, юракни эзиб, бадбинликка қориб ташлайдиган ёлғизлик ҳам унга таъсирини ўтказолмайди. Чунки у суйган машғулоти билан банд. Айни дамда ҳеч ким ва ҳеч нарса уни бу оламдан узолмайди. Бу оламда минг йиллик тарих кезинади, пайғамбарлар, пайғамбарлар сардори Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, саҳобалар ва улардан сўнгги не-не улуғ азизлар ўз даврининг жонли манзаралари билан намоён бўлади. Олим ўқиётган китоблари, ҳосил қилаётган илми орқали шонли тарих оралаб, аждодларининг зиёратини топади, дўстлар орттириб, уларнинг сурури билан сурурга тўлади, ғами билан ғамга ботади. Илм оламидаги бу ҳаёт уни ҳеч қачон дунё ҳаётидек малоллантирмайди, китоблардан топган бу дўстлари уни ҳеч қачон ташлаб кетмайди, хиёнат қилмайди. Ушбу шеър ҳам шу мазмундадир:
Бизда жонга оро ҳамсуҳбатлар бор,
Сўзлари малол етказмас табиий.
Бор-йўғингда ишончни оқлайдиган
Оқилу доно улар ҳам самимий.
Наф берар илми билан бобомерос,
Илмки, фикр, қувват, ҳақ сўз жамланган.
Ёмонликдан йироқ беозор дўстлар
Хижолатга солмас тили, қўлидан.

“Унвонул баён”дан.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

27 Oct, 14:25


Live stream finished (14 minutes)

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

27 Oct, 14:11


Live stream started

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

27 Oct, 14:10


Live stream scheduled for

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

26 Oct, 14:21


Live stream finished (11 minutes)

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

26 Oct, 14:10


Live stream started

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

26 Oct, 14:10


Live stream scheduled for

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

25 Oct, 14:22


Live stream finished (11 minutes)

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

25 Oct, 14:19


https://t.me/Abdurahmonjon_domla?livestream

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

25 Oct, 14:10


Live stream started

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

25 Oct, 14:10


Live stream scheduled for

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

25 Oct, 14:03


КАСБ БАЙРАМИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН!

Мамлакатимизда ҳар йили 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Бугун ҳам ана шундай ажойиб байрам.
Шу муносабат билан Устоз Абдурахмонжон домла канал жамоаси тинч ва осуда ҳаётимизни таъминлаётган, тунни кунга, кунни тунга улаб хизмат қилаётган барча ички ишлар органлари ходимларини касб байрамлари билан самимий муборакбод этади.
Ҳақиқатан, биз ширин уйқуда гўзал тушлар кўраётганимизда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари сарҳадларимизда, юртимизнинг турли ҳудудларида сергак ва ҳушёр туришади.
Бундай фидойи инсонларни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам мақтаганлар: «Икки кўзга жаҳаннам оташи тегмайди: 1) Аллоҳ таолодан қўрқиб йиғлаган ва 2) Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилиб бедор бўлган кўзлар».
Ҳурматли ички ишлар органлари ходимлари!
Касб байрамингиз муборак бўлсин! Ҳар доим соғ ва омон бўлинг. Аллоҳ таоло барча хайрли ишларингизда мададкор бўлсин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Каналимиздаги барча Ички Ишларда Ишлайдиган ходимларимизни табриклаймиз.

https://t.me/Abdurahmonjon_domla

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

25 Oct, 07:31


Juma maʼruzasi

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

25 Oct, 07:31


Live stream finished (29 minutes)

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

25 Oct, 07:02


Live stream started