"Лента" нашри ва "Профиль" журналида фаолият юритган Инесса Паперная Ўзбекистонга дам олиш учун келганди. У ҳамроҳи билан "Karaman palas" меҳмонхонасига жойлашган. 20 октябрь куни кечқурун Инессага почта жўнатмаси келади. Меҳмонхона ходимлари эшикни тақиллатишса ҳам ҳеч ким жавоб бермайди. Хонани очишга қарор қилинади. Ичкарида иккита жасад Паперная ва унинг дўстининг таналари топилган.
Дастлабки тахминларга кўра, марҳум бўлганлар вентиляция тизимига кириб қолган газдан заҳарланишган. 19 октябрдан 20 октябрга ўтар кечаси меҳмонхонада бассейн тозаланган - чамаси, газ қувурдан кўтарилиб, Папернаянинг хонасига кириб қолган. "Baza" берган маълумотларга кўра, ҳодиса юз берганидан сўнг "Karaman палас" меҳмонхонаси муҳрланган, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.
👉 @Tem_uz - тезкор, холис, ишончли