Ижтимоий тармоқларда фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судьяси очиқ суд мажлисидан блогерни ҳайдаб чиқаргани ҳақида хабарлар сиздирилди.
Хабарда маълум қилинишича, блогер судья Д.Исматуллаева раислигида кўриб чиқилаётган фуқаролик низосига доир суд мажлиси жараёнини тасвирга олишни сўраб илтимоснома киритган. Судя илтимосномани рад қилиб, блогерни ҳам суд мажлисидан чиқариб юборган.
Шуни таъкидлаш жоизки, илтимосноманинг рад этилиши блогер ёки журналистнинг суд мажлисини тарк этиши кераклигини англатмайди. Олий суд пленуми қарорида “... суд мажлиси залида ҳозир бўлганлар ҳар қандай иш бўйича эркин тарзда ёзма қайдлар қилишлари, стенограмма юритишлари (иқтисодий иш ёки маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан иш кўрилаётганда эса, шунингдек, аудиоёзув олиб боришлари) мумкин”лиги белгилаб қўйилган.
Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈