Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз!}.
(Оли Имрон сураси: 102-103).
Аллоҳ тало мўминлар Ўзидан ҳақиқий тақво қилишга ва тақво қилишда саботли бўлиб вафот этгунча бардавом бўлишга буюрди. Чунки инсон умрини қандай ўтказса ўшандай вафот этади. Ким куч қувватга тўлган, соғлом вақтида Аллоҳдан тақво қилса, Аллоҳнинг буйруқларига ижобат қилиб, доимо итоатда бўлса, Аллоҳ тало бу бандани жон бериш вақтида собитқадам қилиб, чиройли хотимага муваффақ қилади.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтдилар :"Аллоҳдан ҳақиқий тақво қилиш :
"Аллоҳга итоат қилиб, осий бўлмаслик, Аллоҳни ёдда тутиб, унутиб қўймаслик, Аллоҳга шукр қилиб куфрони неъмат қилмаслик".
تفسير عبد الرحمن السعدي رحمه الله.
https://t.me/saudiya_xayoti