Риштон тумани ИИБда «Сайлов» тадбирлари давомида фуқаролар хавфсизлиги, жамоат тартибини сақлашга бириктирилган ҳамда тунги хизматга жалб этилган туман ИИБ ходимларига хизмат олди йўриқномаси туман ИИБ бошлиғи подполковник Ш.Мавлонов томонидан ўтказилди. Йўриқнома давомида ИИБ бошлиғи подполковник Ш.Мавлонов тунги хизмат давомида ходимлар ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олишлари, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашлари, пробация ҳамда маъмурий назоратда турган шахслар билан ишлашлари, шунингдек "Бумерранг" махсус профилактик тадбири давомида ошхона, чойхона ва бошқа кўнгилочар жойларни белгиланган вақтда беркитишлари, бемақсад юрган фуқаролар шахсига аниқлик киритишлари, фуқароларнинг ўз мулкига эътиборсиз муносабатда бўлишига йўл қўймаслик каби йўналишларда профилактик ишларни кучайтиришлари ҳамда энг асосийси ўзларига бириктирилган «Сайлов» участкаларини рухсатсиз ташлаб кетмасликлари юзасидан топшириқларни бериб ўтди.