2025 йилнинг 23-25 январ кунлари навбатдаги Makkah Halal Forum ўтказилиши режелаштирилган. Халқаро Ҳалол стандартлари асосида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг энг йирик анжумани қуйидаги соҳаларни қамраб олади:
- Туризм
- Озиқ-овқат саноати
- Фармацевтика
- Косметология
- Кийим-либослар
- Логистика
- Молия
Тадбир доирасида маркетинг, брендинг ва Ҳалал сертификатлаш бўйича махсус семинарлар, глобал кўргазмалар, B2B учрашувлари ва инновацион танловлар бўлади.
Форумда ўз маҳсулот ва хизмат турлари билан иштирок этишни хоҳловчилар расмий сайт орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин бўлади. Real dreams эса сафарингизни ташкиллаштиришда яқиндан ёрдам беради.