ПУЛ инсон ҳаётидан устун бўлмоқда. Афсуски Янги Ўзбекистон даврида бу янада кўпроқ кўзга ташланмоқда. Ўз автомобилини катта тезликка чиқариб, хумордан чиқиб ва уни видеога олиб кейин арзимаган жаримани тўлаш бу нима дегани?!
Қўпол қилиб айтганда, қонунга тупуриб қўйганни англатади!
1-2 миллион жарима қоғозни ўз саҳифасида жойлаштириш бўлса инсонлар баҳоси нақадар паст эканлигини билдиради.
Президент совға қилган мошинани кўз-кўз қилиб катта тезликда ҳайдаганга жиддий чора кўрмасликчи?!
Жаҳонгир Отажонов шу ҳолатни ёрқин ифодалади. Хато қилди. Аммо ҳаммани устидан кулиб бугунги аҳволимизни юзимизга кўрсатиб қўйди. ДАН ходими бўлса гўёки катта иш қилгандек мағрур турибди...
Йўллардаги норасида болаларни автоҳалокат ортидан учиб кетишини оддий ҳол деб қабул қилдик.
Ислом Каримов даврида эсингизда бўлса импорт автомобилларига норасмий рейд ўтказилган пайтда кўпчилик уйига яшириб қўйган эди. Маълум вақт кўчада чет элда ишлаб чиқарилган қиммат мошинлар кўринмаган эди.
Ҳа, азизлар! Худо кўрсатмасин агарда фарзанд доғини кўрсак, бу ишларга жиддий қарай бошлаймиз.
Шунақа хурмача қилиқлари билан янада машҳур бўлишни хоҳлаган кимсаларни то телефондан фойдаланишни таъқиқламас экан, ўша автомобилини давлат фойдасига мусодара қилинмас экан ва ишлаб турган соҳасидан бадарға қилинмас экан бу арзимаган жарималар билан иш битмайди.
Мардон Аслонов
@elmadad