Адлия вазирлигидан кутмагандик.
Бир кунда бахтсиз ходиса туфайли икки оёғидан ажралиб қолиш… Манаман деган одамни дунёси остин-устун бўлиб кетади. Хатто қайтиб ўнгланолмас даражада.
Фаолиятим давомида бундай ҳолга тушган аёллар билан танишганман, сухбатлашганман.
Суратдаги аёл “Матонат” фильми бош қахрамони Деновлик Дилором опа Йўлдошева. Оёқларини йўқотибдилар, лекин уларга парвоз учун қанот берилибди. Фильмда турмуш ўртоқлари, овсинлари, қўни-қўшниларини қўллаб-қувватлаши, меҳри сабаб бу аёл ўзида куч топибди. Турмуш ўртоқларига алоҳида респект. Аксар эрларга касал хотин керакмас. Ногиронлиги борларирику гапирмаса бўлади. Ташлайди, кетади.
Кўп гапирдим, яхшиси бир кўринг!
https://youtu.be/oTCyEmyI1jo?feature=shared