Фикрлаш учун филм...
#ҳордиқ
Айни бир филмни 12 ёшда, 24 ёшда ва 30 ёшда ва кейин 40 ёшда томоша қилсангиз, ундаги воқеаликка бошқа ракурсдан кириб борасиз ва умуман кутилмаган хулосалар оласиз.
Суюнчи филмини барчамиз мириқиб томоша қилганмиз. Унда ўзининг қайсар ўғли, оёғи оғир келини ва 10 та шумтака набирасидан ортиб, қишлоқ ривожланиши учун харакат қилган Анзрат буви кўпчиликка ёқмайди.
Буни ўз набираси тилидан ҳам эшитади: "Сизи хамма ёмон кўради, дадам, ойим, қишлоқдаги одамла, магазинчи Ғайбулла. Чунки сиз хаммани ишига аралашавераркансиз". Бунинг натижасида Анзрат буви касал бўлади.
Бу филм юмор орқали катта хақиқатларни энг чиройли бўйоқлар билан чизиб қўйган эди...
@auditor_team