آخرین پست‌های 📚Хикоялар.Ретро асарлар📚ОНЛАЙН КУТУБХОНА. (@zebommm) در تلگرام

پست‌های تلگرام 📚Хикоялар.Ретро асарлар📚ОНЛАЙН КУТУБХОНА.

📚Хикоялар.Ретро асарлар📚ОНЛАЙН КУТУБХОНА.
Дин ва сиёсатдан йироқ канал.
Китоблар доимо бизни эзгуликка чорлайди. Реклама хизмати бор.

https://t.me/Rekxizmatguli
Шу каналимизда рек хизмат нархлари бор.
14,709 مشترک
704 عکس
821 ویدیو
آخرین به‌روزرسانی 12.03.2025 09:12

آخرین محتوای به اشتراک گذاشته شده توسط 📚Хикоялар.Ретро асарлар📚ОНЛАЙН КУТУБХОНА. در تلگرام

📚Хикоялар.Ретро асарлар📚ОНЛАЙН КУТУБХОНА.

12 Mar, 03:33

2,515

#Visol    #N_34

#Muallif_Bahorim

Мен унинг гапларини эшитар эканман индамадим.Шунчалик ҳафа бўлгандимки,ҳатто кўз ёшларим сабабчиси Умид бўлса ҳам бир бағирга,бир юпанчга мухтож қалбим таскин олишни ҳохлаб индамадим.Аслида Абдулмалик мени овутишини жуда ҳохлардим.Фақатгина эркак кишилардан уни бағрига босишини ҳохлардим ва бирдан шу ҳаёлимга келиб Умидни ўзимдан итардим.
-Мен яхшиман,ухламоқчиман.Ўтиб кетади ҳаммаси ухласам,сиз эса уйингизга боринг.Аёлингиз фарзандларингиз кутиб қолди.
-Лекин мен қолишни ҳохлайман.
-Мен эса ҳохламайман,илтимос мени чиндан яхши кўрсангиз кетинг.Ҳозирги ҳолатимда ҳеч кимни кўргим йўқ.
Умидни бир амаллаб кетказдиму,ухлаш учун ётдим.Ҳаммасини унутиш учун ухлашни ҳохладим...

-Мунир сенга нима бўлди? Даврани ҳеч кимга бермасдинг,бугун ўйнамадинг ҳам,ҳаёлинг паришон.
Тунги клубга келгандан бери жойидан қимирламай ўтирган Мунирани ёнига дугонаси келди.
-Ҳа ўйнагим йўқ,менга қара сенга ҳозир биттасини суратини кўрсатаман,танийсанми йўқми дея Мунира телефонидан Абдулмаликни расмини кўрсатди.
-Йўқ танимас эканман,лекин жуда келишгангина эканми?
-Кўп қарамаа дея Мунира телефонини юлиб олди дугонасини қўлидан.
-Войвуууу нима янгисими? Жа бойваччами дейман.
-Ҳа,бу йигит оҳиргиси бўлади.Сени ҳали тўйимизга чақираман.Мунира жилмайганча жойидан туриб тунги клубдан чиқиб кетди.
-Туя ҳаммомни орзу қилибди,тўй эмуш.Дугонаси ортидан энса қотириб кулиб қўйди.

Абдулмалик ишларини қилиб бўлган бўлган бўлса ҳам кўзига ҳеч уйқу келмасди.Ҳаёлида Моҳира"Нега уни унутаолмаяпман? Мени ўзига асир қилиб олдими бу қиз? Тим қора қошлар,шунга монанд тим қора кўзлар,қайрилма узун киприклар.Қирмизи лаблар,мени бу қиз ақлдан оздиряпти.У ҳақида ҳаммасини билгим келади,уни ёмон қизлигига ишонгим йўқ.Лекин билсаму ҳаммасини мен ўйлаган нарсалар ҳақиқат бўлса,нима қилай? Нима?Яна мен ўзим ҳохлаганимга уйланишимга оила қурушимга ҳаққим борми? Менимча йўқ,тоғам ҳам неча кундирки топган қизлари ҳақида айтиб айтиб қўйяпти.Мен онам айтганлари учун,тоғам топган қизга уйланишга мажбурман.

Эрталабдан асабимга тегиб Умид келибди,ишимга ҳам олиб келиб қўйди.Яхшиман десам ҳам мени атрофимда парвона.
Абдулмалик бугун мехмонхонага қайтганди.Машинадан тушмасдан олдин кўзи сал нарироқдаги Моҳира ва ёнидаги эркакка тушди.Умид Моҳирага эшигини очиб берди.Қўлидан тутиб ўпишга ҳам улгурди.Узоқроқдан қаралса бахтли жуфтликдек кўринарди.Буни кўрган Абдулмаликни қўллари мушт бўлиб тугулди.
📚Хикоялар.Ретро асарлар📚ОНЛАЙН КУТУБХОНА.

12 Mar, 03:30

2,488

#Висол
#Давоми
📚Хикоялар.Ретро асарлар📚ОНЛАЙН КУТУБХОНА.

12 Mar, 02:59

2,546

🙋‍♀ 𝗠𝗮𝗻𝗮 𝗼'𝘀𝗵𝗮 𝘀𝗶𝘇 𝗶𝘇𝗹𝗮𝗴𝗮𝗻 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗶🥳

❣️𝗣𝗿𝗼𝗳𝗲𝗹𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝘂𝗰𝗵𝘂𝗻 𝗲𝗻𝗴 𝘀𝗮𝗿𝗮 𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗿𝗮𝘀𝗺𝗹𝗮𝗿 𝗶𝘇𝗹𝗮𝘆𝗮𝗽𝘀𝗶𝘇𝗺𝗶⁉️

🧡𝗨𝗻𝗱𝗮𝘆  𝗯𝗼'𝗹𝘀𝗮 𝗯𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗾𝗼'𝘀𝗵𝗶𝗹𝗶𝗻𝗴

𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥💓
𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥💓
𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗔𝗠𝗟𝗔𝗥💓

💕𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹𝗴𝗮 𝗸𝗶𝗿𝗶𝗯 𝗸𝗼'𝗿𝗶𝗻𝗴 𝘀𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗮𝗹𝗯𝗮𝘁𝘁𝗮 𝘆𝗼𝗾𝗮𝗱𝗶🫰

⬇️⬇️𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗚𝗔 𝗞𝗜𝗥𝗜𝗦𝗛⬇️⬇️
https://t.me/+Z4paCIw3Yd0xYmQy
https://t.me/+Z4paCIw3Yd0xYmQy
https://t.me/+Z4paCIw3Yd0xYmQy
📚Хикоялар.Ретро асарлар📚ОНЛАЙН КУТУБХОНА.

12 Mar, 02:21

3,031

Рўзадорларга жаннат муштоқ бўлсин. 🤲
📚Хикоялар.Ретро асарлар📚ОНЛАЙН КУТУБХОНА.

12 Mar, 00:21

4,148

🤲Хонадонингизда  сахарлик учун ёнган чироқ Жаннатга элтувчи йўлларингизни ёритсин!

Аллоҳ барчаларимизга чиройли сабр берсин 🤲   
📚Хикоялар.Ретро асарлар📚ОНЛАЙН КУТУБХОНА.

02 Mar, 13:24

672

Барчага ёқимли ва хайрли ифторликлар тилайман. Ҳурмат ила
#Гулизебо.
📚Хикоялар.Ретро асарлар📚ОНЛАЙН КУТУБХОНА.

02 Mar, 13:10

983

#Қизим асари 104 қисмдан иборат . Бир нафасда ўқишни ҳоҳловчилар учун асар пуллик ёпиқ каналга тўла жойланган. Нархи 10000 сўм. Илтимос аниқ обуна бўлмоқчи бўлсангиз ёзинг. Админ вақтида жавоб ёзмаса кутинг.


Мурожаат учун

@Humayro8214
@Humayro8214
@Humayro8214
📚Хикоялар.Ретро асарлар📚ОНЛАЙН КУТУБХОНА.

02 Mar, 13:01

1,153

Мухтор.
- Ҳа, она.
- Кеча ишдан кеч келдинг. Чарчаган деб индамадим. Бугун ишга кетмасинг айтай.
- Нимани?- Мухтор қўлида машинасини калити ўйнаб сўради.
- Шахзодани уйига ўтмоқчиман. Хотинингни қайтиш нияти йўқ.
- Она!
- Эшит. Майли қайтса ҳам қайтсин. Ўша гап у бу ерда, Шахзода шаҳарда яшайверади.
- Она Ҳулкар бунга кўнмайди. Мен эса у билан ажрашмайман. Бугун бориб олиб келаман. Яхшилаб гаплашиб оламиз. Қизларим катта бўляпти. Гулжамол мактабга чиқади. Уларга ёмон таъсир қилади бу. Мен қўшхотин олишга сабаб кўрмаяпман. 
- Хотининг ўғил туғмагани етмагандек, энди калласи ҳам кетиб қолди. Кўряпсан~ку! Ақли жойида эмаслиги учун қиляпти ҳамма ҳунарини. Эрта мени ўлдириб юборишдан ҳам қайтмайди бу.
- Ваҳима қилманг, она. Айтдим~ку ўзим гаплашаман...
- Нимани гаплашасан...- бирдан бақирди она,- ўқитиб олди сени! Бинойидек кўнгандинг уйланишга. Ўзингга қара умринг ўтиб боряпти. Мен сени ўйлаганимдан гапиряпман. Бундоқ роҳат кўр, ўғил кўр. Тузукроқ хотин билан яша.
- Она....  Ўғил кўриш бахт бўлса тоғамни ўлигини ярим кун ўтиб топишмасди, оҳирги манзилга жиянлари кузатмасди,-  деди Мухтор муросасоз оҳангда. Уч йил аввал тўрт ўғилли тоға ҳамма ўғли Россияда, хотини шифохонада пайти ичиб келиб ухлаб қолиб ис газидан заҳарланиб ўлиб қолганди. Ўғилларини биронтаси етиб келолмаганди,- мен пешонамдан кўрдим. Аллоҳ солса шу қизларимдан ҳам солади. Мен энди борай.
-Ҳе,  ўл хотинқули. Икки дунёда розимасман шу хотинингни олиб келсанг!
   Мухтор бир қалқиб кетди. Онасига ҳасрат билан бир ўгирилиб қараб яна йўлида давом этди. Аммо қарғиш ичига жойлашиб олгандек ичи музлар. Қўллари эса қалтирарди. Йўлда кетиб борар экан онаси овози қайта ~қайта эшитилиб кетарди... Шу пайт олдидан катта тезлик билан ўтган машина олдинда кетаётган машина билан тўқнашди. Мухтор ҳам уларга бориб урилмаслик учун рулни бурди аммо ёнбошидан келган машина билан тўқнашиб кетди...
🌹
    Ҳулкар ҳовлида юрагига ҳеч нарса сиғмай айланиб юрарди.
   Бу гал келганида ҳар доим насиҳат қиладиган онаси гапирмади.
- Яшагинг келмаса юравер. Шу билан кўнглинг жойига тушса тушсин,- деди аччиқланиб.
   Насиҳатни синглиси қилди.
- Опа, бунақа аёллар билан ўзини услубида курашиш керакда. Югуриб келиб олмай. Йўл очиб беряпсиз.
- Мени ўрнимда эмассан~да, сайраш осон.
📚Хикоялар.Ретро асарлар📚ОНЛАЙН КУТУБХОНА.

02 Mar, 12:21

1,871

Гўштли нон.

Ёқимли ифторликлар тилайман.
https://t.me/Zebommm
📚Хикоялар.Ретро асарлар📚ОНЛАЙН КУТУБХОНА.

02 Mar, 11:59

1,925

‼️‼️ DIQQAT SAVOL


Roʻzador AYOL faqat eri tomonidan berilgan faqat bitta narsani yesa ham roʻzasi ochilmaskan.....

Savol u nima ?