Азизбек Турдимуродов Сирдарё тумани ҳокими этиб тайинланди Турдимуродов тайинловга қадар Сирдарё вилояти ёшлар ишлари агентлиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Фарҳод Фаттоев шошилинч буюртма асосида ҳомиладор аёлни туғруқхонага етказишга буюртма олган. Аммо аёл туғруқхонага боришга улгурмаган ва машинанинг орқа ўриндиғида кўзи ёриган.
Ҳайдовчи ўзини йўқотиб қўймаган ва тирбандликлардан ўтиш учун ЙПХни ёрдамга чақирган.
Айни вақтда она ва боланинг аҳволи яхши экани айтилмоқда. Унинг оила аъзоларига миннатдорчилик билдирган. Ҳайдовчи ўзининг бу ҳаракатини қаҳрамонлик деб ҳисобламаслигини, шунчаки ҳар бир инсон қилиши мумкин бўлган ишни қилганини айтган.
Ўзбекистонда «Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати» концепцияси қабул қилинди.
У тартибга соладиган ижтимоий инситутлардан бири бу — никоҳ бўлмоқда. Ҳужжатга кўра, никоҳ инситутини тартибга солувчи нормалар дунёвий қадриятларга асосланиши керак.
Шунингдек, концепцияда икки ёки ундан ортиқ хотин ёки икки ёки ундан ортиқ эр билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилишни чеклаш чоралари кўрилиши айтилган.
Бундан ташқари, жамиятда шаклланган ва амалдаги қомунчиликка асосланган аънанавий никоҳ муносабатлари, миллий қадриятлар ва удумлар қўллаб-қувватланади.
Фарғонада «Халқ банки» мансабдорлари ёрдам ва нафақа пулларини ўзлаштиргани аниқланди
«Халқ банки» Қўқон универсал банк хизматлари маркази мансабдор шахслари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, компютер техника воситаларидан фойдаланиб, бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.