Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва унинг рафиқаси Эмина Эрдўған Болуда юз берган ёнғин оқибатида оила аъзоларини йўқотган Гултекин оиласига ҳамдардлик билдириш учун ушбу вилоятга ташриф буюрди. Эрдўған ҳамдардлик изҳоридан кейин дафн маросимида иштирок этди ва кўз ёшларини тия олмади.
“Меҳмет Бей парламентда менинг депутат ҳамкасбим бўлган. Оила сифатида яқин дўстлик алоқаларимиз бор эди. Юрагимиз эзилди, қалбимиз эзилди. Бутун оиласига ва халқимизга сабр тилайман”, деди Эрдўған дафн маросимида.
https://t.me/+OskRF35lDbM3YzEy