ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ (@shayx_muhammadsodiquzb)の最新投稿

ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ のテレグラム投稿

ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ
Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Savollar.islom.uz
15,959 人の購読者
331 枚の写真
499 本の動画
最終更新日 10.03.2025 05:11

類似チャンネル

Sara Xabarlar - Tezkor Yangiliklar
2,169,158 人の購読者
Ildiz kitoblari | Rasmiy kanal
25,270 人の購読者
Yangi fizik | Razzaqov Xursand
3,857 人の購読者

ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ によってTelegramで共有された最新のコンテンツ

ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ

04 Mar, 18:07

2,852

​​ОГОҲЛАНТИРИШ

Эй қалбим! Шунча азоб оятларини, жаҳаннам ҳақидаги оятларни эшитиб нега қўрқмайсан?!
Эй кўзим! Сен-чи, нега сенда жола йўқ, нимага ёш тўкмайсан?!
Сизларни огоҳлантираман!
Бу дунёда қўрқмаган қалб, охиратда қўрқувдан дағ-дағ титрайди...
Бу дунёда Роббидан қўрқиб, Унинг розилигига эришиш учун солиҳ амалларини бисёр қилган, гуноҳу маъсиятлардан тийилганлар эса, иншааллоҳ, Қиёматда бахтиёрликка эришади!
Бу дунёда Аллоҳ таолодан қўрқиб бир томчи ёш тўка олмаган кўз, маҳшаргоҳда афсус-надомат билан дарё мисол ёш тўкса, не фойда?!
Яратгандан қўрқиб, Унинг фазлидан умид қилиб, дуо билан, илинж билан кўзидан ёш тўкканлар ҳам қиёмат куни йиғлайди...
Фақат уларнинг нурли юзларини севинч кўз ёшлари ювади, иншааллоҳ!!!
Ё Роббий! Қалбларнинг соҳиби Ўзингсан! Қалбларимизни оч, Рамазондан халоват билан чиқишимизни, хотиржамлик топишимизни насиб эт!

"Рамазон соғинчи" китобидан.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

ЖАННАТНИ КЎРАДИМИ?
#САВОЛ: Чақалоқлар пок, яъни бегунох бўлганликлари сабабли, кўзгуга қарасалар, жаннатни кўришар ва кетишни хохлашар экан. Шу тўғрими?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/22172
ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ

04 Mar, 18:04

3,485

#Дуо
Барча хайриятни сўраш ва қурбат ҳосил қилиш учун ўқиладиган дуо

اللهمّ أحسن عاقبتنا في الأمور كلها و أجرنا من خزي الدنيا و عذاب الآخرة

Ўқилиши: Аллооҳумма аҳсин ъаақибатанаа фил умуури куллиҳаа ва ажирнаа мин хизйид дуняа ва ъазаабил аахироҳ.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Бизни барча ишларда оқибатимизни хайрли қилгин ва дунё хорлиги ва охират азобидан паноҳ бер.

Аҳмад 16970 – рақам ривояти.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

ЖАННАТНИ КЎРАДИМИ?
#САВОЛ: Чақалоқлар пок, яъни бегунох бўлганликлари сабабли, кўзгуга қарасалар, жаннатни кўришар ва кетишни хохлашар экан. Шу тўғрими?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/22172
ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ

03 Mar, 23:56

5,234

🎊🌙РАМАЗОННИНГ 4-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🌟🌙

💐 АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

💐 Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

💐 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

💐 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

💐 АЛЛОҲИМ, РАМАЗОН ойида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
---------

ЖАННАТНИ КЎРАДИМИ?
#САВОЛ: Чақалоқлар пок, яъни бегунох бўлганликлари сабабли, кўзгуга қарасалар, жаннатни кўришар ва кетишни хохлашар экан. Шу тўғрими?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/22172
ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ

03 Mar, 15:16

4,519

​​​​ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!!!

РАМАЗОНГА ЭНГ ЯХШИ ТАВСИЯ

Рамазон ойида ҳар кеча икки ракаат таҳажжуд намози ўқиб қўйинг!

- Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой таҳажжуд ўқиганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз...

Рамазон ойида ҳар кеча алоҳида уч бора «Ихлос» сурасини ўқиб қўйинг!

- Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой Қуръон хатм қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз...

Рамазон ойида ҳар кеча имкон топиб, маълум маблағни садақа қилиб қўйинг!

- Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой садақа қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз...

— Қадр кечаси минг ойдан кўра яхшидир!
(Қадр сураси, 3-оят)

‼️ Бу тавсияни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

وعَنْ أَبِي مَسْعُودٍ الْأَنْصَارِيِّ رضي الله عنه قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : مَنْ دَلَّ عَلَى خَيْرٍ فَلَهُ مِثْلُ أَجْرِ فَاعِِل رواه مسلم
Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким яхшиликка далолат қилса, унга ўшани қилувчининг мислича ажр бор», дедилар».
Муслим ривояти

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

#САВОЛ: Ҳурматли Шайҳ ҳазратлари, оғиз ёпиш ва очиш дуоларини ўқиш қанчалик муҳим? Яъни баъзида энг муҳими бу ният деган гаплани эшитамиз. Кеча барвақт туриб саҳарлик қилдим, лекин дуони унутибман. Шу куни одатдагидай емай ичмай юрдим, рўзам дурустми ёки қазо тутаманми?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/22187
ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ

03 Mar, 14:39

3,815

РЎЗАНГНИ БУЗИБ ҚЎЙМА

Амалларни чиройли суратда адо этмасдан, рўзангни бузиб қўйма.
● Намозингни зое қилиш орқали рўзангни бузма.
● Садақа улашмасдан, рўзангни бузма.
● Ҳиссиётга берилиб, бошқаларни сўкиш орқали рўзангни бузма.
● Меҳмондорчиликни кўпайтириб, рўзангни бузма.
● Кўп гапириб ва чақимчилик қилиб, рўзангни бузма.
● Ота онангга оқ бўлиб, рўзангни бузма.
● Кўзингни номаҳрамларга қаратиб, рўзангни бузма.
● Папиросга таслим бўлиб, рўзангни бузма.
● Вақтингни зое қилиб, рўзангни бузма.
● Ҳижобингга бепарво бўлиб, рўзангни бузма.
● Қариндошлардан алоқани узиб, рўзангни бузма.

"Рамазон ҳикматлари" китобидан.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------

ЖАННАТНИ КЎРАДИМИ?
#САВОЛ: Чақалоқлар пок, яъни бегунох бўлганликлари сабабли, кўзгуга қарасалар, жаннатни кўришар ва кетишни хохлашар экан. Шу тўғрими?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/22172
ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ

03 Mar, 14:39

4,020

​​ЗАКОТНИ ҚАРЗ ҲИСОБИДАН КЕЧИБ ЮБОРСАМ

@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:

Ассалому алайкум! Шайҳ Ҳазратлари, менинг бир одамда ҳақим бор. Ҳақимни сўрай десам унинг ҳозир шароити қийин, беролмаябди қарзини. Саволим шу эдики шу ҳақимни закот эвазида кечиб юборсам бўладми ёки бу закотга ўтмайдими? Сизга соғлиқ тилаб олдиндан ташакур билдираман.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қарзини тўлашдан ожиз бўлган қарздорнинг қарзини соқит қилиш закотдан ҳисобланмайди. Агар қарздор закотга ҳақли кишилардан бўлса ҳам. Бу ҳукм кўпчилик фуқоҳолар наздидаги ҳукмдир. Ушбу мавзуга боғлиқ ҳолатлар:
1. Агар қарз берувчи закот бериш нияти билан қарздорга закотини берса, сўнгра қарздор закотни олгандан кейин, аввалдан келишиб олмасдан, қарз берувчига “Қарзимнинг вафоси учун олган қарзимни қайтариб беряпман” деб берса, бўлади.
2. Қарз берувчи закотни қарздорга бериб, уни қарзи эвазига беришни шарт қилса ёки икковлари қайтариб беришга келишиб олган бўлса, бундай закот бериш тўғри бўлмайди ва закот соқит бўлмайди. Бу кўпчилик фуқоҳоларнинг сўзидир.
3. Агар қарздор закот берувчига: “Менга закотингни бер, ана шунда мен қарзингни тўлайман” деса, у берса, қайтариб берган нарса закот ўрнига ўтади ва қабз қилган молик бўлади. Лекин шуни айтиб туриб, қарздор закотни қабз қилиб олгандан кейин қарзини бермаса ҳам бўлади.
4. Агар мол эгаси қарздорга “эй, фалончи зиммангдаги қарзингни бергин, кейин мен сенга шу нарсани закотдан қайтариб бераман деса, қарздор бир ердан пул топиб унга берса, қарзини узган бўлади. Лекин, қарз берувчи ҳалиги молни олгандан кейин қайтариб бермаса бўлади. Унга қайтариб бериш лозим эмас.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!👇👇👇https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549

Манба
ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ

03 Mar, 00:47

4,843

🌙 БУ ОЙ ЗИКР ОЙИДИР!

- 100 марта АСТАҒФИРУЛЛОҲ,

- 100 марта СУБҲАНАЛЛОҲИ ВА БИҲАМДИҲИ СУБҲАНАЛЛОҲИЛ АЗИЙМ,

- 100 марта АСТАҒФИРУЛЛОҲА ВА АТУУБУ ИЛАЙҲИ,

- 100 марта ЛАА ИЛААҲА ИЛЛАЛЛОҲ,

- 100 марта СУБҲАНАЛЛОҲ,

- 100 марта АЛЛОҲУ АКБАР,

- 100 марта АЛЛОҲ

Дўстлар, шуларни ҳаммасига қанча вақт кетади? Кетса, бир соат кетади. Аммо шу бир соатнинг мазаси дунёнинг барча лаззатли таомларидан мазалироқдир! Қолаверса, Рамазон ойида бу зикрнинг савоби, баракаси, таъсири янада кўпроқ бўлади.

Эй Аллоҳ, Сени зикр қилиш, Сенга шукр қилиш ва Сенга гўзал ибодат қилишимиз учун бизга ёрдам бергин!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
-------------------

ЖАННАТНИ КЎРАДИМИ?
#САВОЛ: Чақалоқлар пок, яъни бегунох бўлганликлари сабабли, кўзгуга қарасалар, жаннатни кўришар ва кетишни хохлашар экан. Шу тўғрими?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/22172
ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ

02 Mar, 01:03

5,553

🌙РАМАЗОННИНГ 2-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🌹

🤲 Рамазон ойида ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌟 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌟 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌟 Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌟 Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🌟 Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌟 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌟 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌟 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🌙 🌹Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
--------

#САВОЛ: Ҳурматли Шайҳ ҳазратлари, оғиз ёпиш ва очиш дуоларини ўқиш қанчалик муҳим? Яъни баъзида энг муҳими бу ният деган гаплани эшитамиз. Кеча барвақт туриб саҳарлик қилдим, лекин тишимни ювиб кейин дуони ўқийман деб унутибман. Шу куни одатдагидай емай ичмай юрдим, рўзам дурустми ёки қазо тутаманми?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/22187
ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ

02 Mar, 00:12

4,993

🌙 РАМАЗОННИНГ 2-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🌹🎊

🌺 Роббим, кўзларимизни уйқудан уйғотганингдек, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!

🌺 Борлиқни тонг шуъласи ила ёритгинингдек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айла!

🌺 Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қил!

🌺 Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма!
Биз Сендан сўрарканмиз, бизни маҳрум қилма!

🌺 Модомики Сенга тавба қиларканмиз, азобингга гирифтор этма!

🤲 АЛЛОҲИМ кунларимиз соғлик саломатликда, тинчлик осойишталикда, хайр-баракали, ЭНГ муҳими Ўзинг рози бўладиган амаллар билан ўтсин!

🌙 РАМАЗОННИНГ 2-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🤲

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
-------------------

ЖАННАТНИ КЎРАДИМИ?
#САВОЛ: Чақалоқлар пок, яъни бегунох бўлганликлари сабабли, кўзгуга қарасалар, жаннатни кўришар ва кетишни хохлашар экан. Шу тўғрими?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/22172
ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ

01 Mar, 14:20

5,330

​Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таровеҳнинг фазилатлари ҳақида шундай дедилар:

🔹«Банда биринчи кечада ўқиган таровеҳи учун гуноҳлари тўкилиб, онадан янги туғилгандек бўлади.
🔹Иккинчи кечада ўқиса, мўмин ота-онасининг гуноҳлари кечирилади.
🔹Учинчи кечада ўқиса, Аршнинг тагида турган фаришта: «Амалингни ихлос билан қил, Аллоҳ сени мағфират қилди», дейди.
🔹Тўртинчи кечада ўқиса, Аллоҳ таоло Забур, Таврот, Инжил ва Қуръонни ўқиганнинг савобини беради.
🔹Бешинчи кечада ўқиса, уч буюк масжидда намоз ўқиганнинг савоби берилади.
🔹Олтинчи кечада ўқиса, Байтул-маъмурни зиёрат қилганнинг савоби берилади.
🔹Еттинчи кечада ўқиса, Мусо алайҳиссаломга нажот берилганидек, нажот топади.
🔹Саккизинчи кечада ўқиса, Иброҳим алайҳиссаломга берилган неъматлар берилади.
🔹Тўққизинчи кечада ўқиса, Муҳаммад алайҳиссаломнинг суннатларини адо қилган бўлади.
🔹Ўнинчи кечада ўқиса, дунё ва охират ризқлари ато этилади.
🔹Ўн биринчи кечада ўқиса, онадан янги туғилгандек пок бўлади.
🔹Ўн иккинчи кечада ўқиса, Қиёмат куни ўн тўрт кунлик ойдек кириб келади.
🔹Ўн учинчи кечада ўқиса, Қиёмат куни ёмонликлардан омонликда келади.
🔹Ўн тўртинчи кечада ўқиса, Қиёмат куни унга фаришталар гувоҳлик берадилар.
🔹Ўн бешинчи кечада ўқиса, фаришталар унга салавот айтиб турадилар.
🔹Ўн олтинчи кечада ўқиса, фаришталар: «Дўзахдан озод бўлди, жаннатга кириши вожиб бўлди», деб гувоҳлик берадилар.
🔹Ўн еттинчи кечада ўқиса, анбиёларга ато этилган яхшиликлар ато этилади.
🔹Ўн саккизинчи кечада ўқиса, бир фаришта: «Эй Аллоҳнинг бандаси, Аллоҳ сендан ва ота-онангдан рози бўлди», деб нидо қилади.
🔹Ўн тўққизинчи кечада ўқиса, банданинг даражоти юксалади.
🔹Йигирманчи кечада ўқиса, шаҳидлар ва солиҳларга бериладиган ажрлар берилади.
🔹Йигирма биринчи кечада ўқиса, жаннатда нурдан бир уй бино қилинади.
🔹Йигирма иккинчи кечада ўқиса, охират ғамларидан озод бўлади.
🔹Йигирма учинчи кечада ўқиса, Аллоҳ таоло унинг учун бир шаҳар қуради.
🔹Йигирма тўртинчи кечада ўқиса, Аллоҳ унинг дуосини ижобат қилади.
🔹Йигирма бешинчи кечада ўқиса, қабр азобидан озод бўлади.
🔹Йигирма олтинчи кечада ўқиса, қирқ йиллик нафл ибодатнинг савобига эришади.
🔹Йигирма еттинчи кечада ўқиса, Сиротдан чақмоқдек тез ўтиб кетади.
🔹Йигирма саккизинчи кечада ўқиса, даражоти минг поғона кўтарилади.
🔹Йигирма тўққизинчи кечада ўқиса, мақбул ҳаж қилган ҳожининг ажри берилади.
🔹Ўттизинчи кечада ўқиса, «Эй бандам, жаннат меваларидан егин, салсабил булоқларида чўмилгин, Кавсардан ичгин. Мен сенинг Роббингман, сен Менинг бандамсан!» дейилади»

Фотима Сулаймон қори қизи, "Моҳи Рамазон муборак" китоби.