آخرین پست‌های SHAXRISABZ yangiliklar SHAHRISABZ KItob Yakkabog` (@shaxrisabzolxx) در تلگرام

پست‌های تلگرام SHAXRISABZ yangiliklar SHAHRISABZ KItob Yakkabog`

SHAXRISABZ yangiliklar SHAHRISABZ KItob Yakkabog`
#Qashqadaryo #шахрисабз #yakkabog #olx #chiroqchi #kitob #yangiliklar #эълон #реклама #шаҳрисабз
#elon berish uchun siz gruppa adminga @shahrisabzolxx_bot ga murojaat qiling
#admin —> @gerta5555
1,200 مشترک
4,538 عکس
2,087 ویدیو
آخرین به‌روزرسانی 11.03.2025 18:00

آخرین محتوای به اشتراک گذاشته شده توسط SHAXRISABZ yangiliklar SHAHRISABZ KItob Yakkabog` در تلگرام

SHAXRISABZ yangiliklar SHAHRISABZ KItob Yakkabog`

08 Mar, 11:14

376

Тонналаб олтин сотаётган давлат ноижтимоий бўлиши мумкинми?

Севимли олигархларига триллионлаб субсидия ва яширин имтиёзлар бераётган давлат ноижтимоий бўлиши мумкинми?

“Шифокор унга соғлиқни сақлаш вазирига мурожаат қилишни ва нима учун тўртинчи босқичдаги беморни онкологик касалхона қабул қилмаётганини аниқлаштиришни маслаҳат беради”.

Инсондек яшамаган инсон ҳеч бўлмаса инсондек ўлишини таъминлаш шунчалар оғир вазифами? Келинг, шу аёлнинг ўрнига соғлиқни сақлаш вазирини қўйиб кўрайлик. Келинг, тажриба учун вазирни скорийга ўтказиб, бир ҳафта судраб сарсон қилиб кўрайлик. Ёки ҳокимни ёки онкологик марказларни сотиб пул қилиш режа қилган бошқа бир валломат вазирни. Шунда англашар балки?

Тошкентда хоспис қуриш ваъда қилинганидан буён қасам урган олигархлар неча марта янги самолет сотиб олди? Қул-касофат шотирлар нечта сарой қуришди?

Бўпти, хоспис қуришга 1,5 млн.доллар топилмаётган экан, биронта бинони вақтинча топширса бўлармиди? Янги Тошкентга фалон юз миллиардга бино қуриб кўчаяпсиз, хўп, эски биноингизни юмалоқ-ёстиқ қилиб чўнтак шерикларингизга ўтказмай, хосписга беринг ҳеч қурса.

Чала ўлдирилган медицинада охирги нажот занжирлариниям шерик чайқовчиларнинг тижоратига айлантириш учун презентациялар қилишни хуш кўришади. Қани энди бюджет медицина учун бир сўм пул берилмаса, охирги тийинларниям касофат ва қасам урган очофатлар билан бўлишиб олишса.

Биронта эркатой учун навбатдаги паразит вазирлик ясалса, унга 10 минутда қойилмақом бино топилади, 10 кунда ялтиратиб ремонт қилинади.

7 йил ўтди. Бу кетишда яна кўп вақт ўтади. Ижтимоий давлатга етгунимизгача.
SHAXRISABZ yangiliklar SHAHRISABZ KItob Yakkabog`

08 Mar, 02:24

383

🏕 Ўзбекистонинг табиат қўйнида жойлашган энг сўлим дам олиш масканлари қаерда!

👉🏻 @shaxrisabzolxx
SHAXRISABZ yangiliklar SHAHRISABZ KItob Yakkabog`

08 Mar, 02:24

358

Энг негатив жамият бизники.

Мана бу видеони изоҳларида одамлар шу йўлга сунъий қавариқ қилгани учун ҳайдовчиларни ёнини олиб, маҳалла аҳолисини тинмай ҳақоратлаб изоҳ ёзиб ташлашган.

Видеога эътибор берсангиз ҳайдовчилар аҳоли яшайдиган ҳудуддан катта тезликда машина бошқариб ўтмоқда.

Аслида ҳайдовчилар бу аҳолини сўкишдан кўра, секинроқ ҳайдагани ўзига ҳам ушбу маҳалладагиларга ҳам фойда эмасми?

Бизда аксарият тармоқ кузатувчилари масалага доим нотўғри ёндошади.

Айтишларича ушбу маҳаллада 3 ёшли болани мошина уриб кетгани учун аҳоли шундай йўл тутишга мажбур бўлган.
Изоҳда эса 99 фоиз одам минглаб изоҳларда аҳолини қарғаб ётибди.

Тушунмайман, радарларни қарғаб, сўкиниб юрадиган, жаримадан нолийверадиган омма нега шунчаки қоидаларга амал қилиш, тезликни оширмаслик ҳақида ўйлаб кўришмайди?

Ўйлаш оғир меҳнат эмас, мияга нагрузка бермайди, каллани ишлатинглар. Яп-янги ишлатилмаган калла қилиб қабрга олиб кетганларинг билан барибир уни ҳеч ким сотиб олмайди...

🇺🇿@Otabek
SHAXRISABZ yangiliklar SHAHRISABZ KItob Yakkabog`

08 Mar, 01:09

164

#гилос #нихол #кучат
воловой сердца
скина
напалион
ментапол
таги олвали

973816888
SHAXRISABZ yangiliklar SHAHRISABZ KItob Yakkabog`

08 Mar, 00:41

1,361

🌼🌸🌼🌸💐💐💐💐💐💐💐💐
ассалом алайкум
🌹хурматли guruhimiz хотин кизлари
хаммангизни 8 март байрами билан табриклайман
хаммаларингиз доимо сог омон булингизлар
юзларингиздан табассум аримасин
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

🌼🌸🌼🌸 shaxrisabzolxx.t.me
SHAXRISABZ yangiliklar SHAHRISABZ KItob Yakkabog`

23 Feb, 03:05

176

#гилос #нихол #кучат
воловой сердца
скина
напалион
ментапол
таги олвали

973816888
SHAXRISABZ yangiliklar SHAHRISABZ KItob Yakkabog`

22 Feb, 06:46

815

#гилос #нихол #кучат
воловой сердца
скина
напалион
ментапол
таги олвали

973816888
SHAXRISABZ yangiliklar SHAHRISABZ KItob Yakkabog`

21 Feb, 15:24

299

Қадим замонда бир қабила бўлган экан. Қабилани халқи жуда-ям содда, нима десанг ўшанга кўнавераркан. Бир куни ҳамма одамларни йиғиб, «Бугун соат 14:00да сизларни дорга осамиз. Келиш мажбурий!» дейишибди.⠀
Айтилган вақтга етиб келган халқни бирортаси ҳам индамасмиш. — Ана кўрдингми, буларга барибир. Биттаси ҳам қарши чиқмайди. Нима десанг ҳам кўнаверади. Чопиққа ҳам, қурилишга ҳам, далага ҳам, кўча тозалашга ҳам йўқ демай кетаверади. Қара ҳеч бири индамаяпти, -деб туришса, биттаси аста қўл кўтарибди.⠀
— Ҳайрият, ана бор экан-ку, ўз ҳуқуқини биладигани. Қани, марҳамат гапиринг! - дейишса, қўл кўтарган одам:⠀
— Бир нимани сўрасам бўладими? – дебди.⠀
— Сўранг, эшитаман, - дейишса,⠀
— Осиш учун ипни ўзларинг берасизларми ёки ўзимиз билан олиб келайликми? - дермиш.

Биз билан қолинг, қизиқарлилари олдинда!
@shaxrisabzolxx
SHAXRISABZ yangiliklar SHAHRISABZ KItob Yakkabog`

21 Feb, 14:46

241

Менда бир таклиф бор:
Ўз тўйини ихчам ва дабдабаларсиз, камхарж ташкил этган оила вакиллари учун қандайдир рағбатлантирадиган лойиҳани йўлга қўйиш керак.

Масалан бир ой давомида қилинган тўйлар орасида энг камтарона тўй эгаларига қандайдир кўкрак нишони ёки бошқа бирор турдаги рағбат ишлаб чиқиш керак.

Керак бўлса мана шундай тўйларга туман шаҳар ҳокимлари бориб, ёшларни тўй билан табриклаб, миннатдорчилик билдириб келсин, бу янада кучли мотивация беради ва одамларни эргаштира олади деб ўйлайман.

Худди шу таклифни ҳозирча Қашқадарё вилояти ҳокимига бериб кўрмоқчиман, тажриба сифатида буни йўлга қўйиб кўриш керак.

Ишонаман, дабдабадан қочадиган, камхарж ва исрофгарчиликларсиз тўй қилишни истайдиганлар сони ортса ортадики камаймайди...

🇺🇿@Otabek
SHAXRISABZ yangiliklar SHAHRISABZ KItob Yakkabog`

21 Feb, 06:23

2,092

“Жарима баллари” қонуни кучга кирмоқда

Жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

Бунда:

Белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.

Жарима баллари белгиланган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.

Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланди.