QMU Sirtqi bo'lim (@qmusirtqi) Kanalının Son Gönderileri

QMU Sirtqi bo'lim Telegram Gönderileri

QMU Sirtqi bo'lim
Admin: @farxad_nukus
Farxad Berdibaev
2,663 Abone
130 Fotoğraf
10 Video
Son Güncelleme 11.03.2025 07:44

QMU Sirtqi bo'lim tarafından Telegram'da paylaşılan en son içerikler

QMU Sirtqi bo'lim

05 Feb, 14:04

15,355

Ҳурматли талабалар!

Сиртқи бўлимда ҳар бир таълим йўналишлар бўйича жавобгар декан муовинлари бириктирилган. Ҳар бир талабанинг қизиқтирган саволлари бўлса узларига бириктирилган декан муовинлари орқали ҳар куни (дам олиш кунлари бундан мустасно) соат 09:00дан 18:00гача жавоб олса бўлади. Расмда декан муовинлари ҳақида маълумот келтирилган.

👉🏻 https://t.me/qmusirtqi
QMU Sirtqi bo'lim

04 Feb, 07:14

14,281

Талаба олий таълим муассасасидан қуйидаги ҳолларда четлаштирилиши мумкин:
📃 а) ўз хоҳишига биноан;
🏢 б) ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;
🏥 в) саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
✍️ г) ўқув интизомини ва олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидалари ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун;
д) бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
💵 е) ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);
👮ж) талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
🎓 з) суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда (ушбу ҳолатда талабалар сафидан четлаштирилганлар талабалар сафига қайта тикланмайди);
🌑 и) вафот этганлиги сабабли.

👉 @qmusirtqi 👈
QMU Sirtqi bo'lim

31 Jan, 12:02

12,415

Д И Қ Қ А Т ❗️❗️❗️

Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 20-июндаги 393-сон Қарорининг “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом 5-бобининг е) кичик бандида талабалар “Ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли” талабалар сафидан четлаштирилиб курсида қолдирилиши айтиб ўтилган.

👉 https://t.me/qmusirtqi
QMU Sirtqi bo'lim

31 Jan, 11:50

11,675

📹 Toʻlov-shartnomalarni kontrakt.edu.uz orqali onlayn olish boʻyicha videoqoʻllanma

Telegram | Instagram | Facebook| You Tube
QMU Sirtqi bo'lim

23 Jan, 14:00

17,365

Қорақалпоқ давлат университети сиртқи таълим йўналишлари 2-курс талабалари диққатига!!!

✔️ 2022-2023 ўқув йилида университетнинг сиртқи таълим йўналишлари 2-курс талабаларига ўқув жараёнлари 2023-йил 1-февралдан бошланишини эълон қиламиз.

Талабалардан кўйидагиларга эътибор беришларини илтимос ва талаб қиламиз:

👉🏻 Талабаларнинг 2022-2023 ўқув йили учун белгиланган контракт суммаларининг камида 75%ини тўлаган бўлиши керак.

👉🏻 Агарда Сизнинг иш жойингизга “Чақирув маълумотномаси” зарур бўлса, ишхонангиздан фаолият юритаётганлигингизни тасдиқловчи маълумотнома олиб, январь ойининг 25-санасидан бошлаб университет Сиртқи бўлимига мурожаат қилинг.

Эслатма: Қорақалпоқ давлат университети сиртқи бўлими 31 октябрдан бошлаб университетнинг Кегейли тумани Халқабад шахарчасидаги ўқув биносига кучиб ўтди (бино локацияси https://t.me/qmusirtqi/476 манзилида илова қилинган). 2-курслар учун ўқув жараёнлари ушбу бинода ўтказилади.

Халқабад шахарчаси Нукус шахридан 25 км масофада жойлашган. Нукус шахридан бориш ва қайтишда транспортларда муаммо йўқ. Халқабаднинг ўзида жойлашиш учун ўқув бинога яқин ижара уйлари мавжуд.

👉🏻 https://t.me/qmusirtqi
QMU Sirtqi bo'lim

23 Jan, 05:57

15,209

1-курс талабалари диққатига!

⛔️ Қорақалпоқ давлат университетида 1-курслар учун ўқув жараёнлари тасдиқланган ўқув жадвали бўйича 9-январдан 9-февралгача режалаштирилган эди. Республикамиздаги вазиятдан келиб чиқиб ўқув жараёнлари ташкил қилинмади.

Хабарингиз бор 2023-йил 23-январдан ОТМларда ўқув жараёнларига рухсат берилди. Аммо 9-февралгача ўқув режаларда белгиланган дарс соатларини бажариш имкони йўқ.

🟢 Жадвал бўйича феврал ойида 2-курслар ўқув жараёнлари ва аттестацияларга чақиртирилади. Шу сабабли 1-курсларни 45 кун муддатга апрел ойида ўқув жараёнлари ва аттестацияларга чақиртириш режалаштирилмоқда ва бу бўйича сиртқи таълимнинг ўқув жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

✔️ Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 21-ноябрдаги 930-сонли Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида Низомнинг 38-бандига мувофиқ «Сиртқи (махсус сиртқи) таълим талабаларига ўқув сессиясида иштирок этиш учун ишлаб турган жойидан камида 30 календарь кунлик ўртача ойлик маоши сақланган қўшимча таътил берилиши» белгиланган.

Университетда сиртқи таълим 1-курсларга 2022-2023 ўқув йилининг I ва II семестрлари учун ўқув жараёнлари ва аттестациялари 2023 йил апрел ойига (иккита семестрни қўшган ҳолда) режалаштирилмоқда. Юқоридаги Низом талабларидан келиб чиқиб, истисно тариқисида 1-курслар 45 кун муддатга чақиртирилишини маълум қиламиз ва бу бўйича ўзингиз ишлаётган ташкилот раҳбарлари билан келишувга эришишингизни сўраймиз.

🔴 Январ ойида университетдан Чақирув хати олган талабалар ташкилот раҳбарияти билан келишган ҳолда чақирув хатларидаги 2023-йил 23-январдан 9-февралгача бўлган муддатни бекор қилиб, ишга чиқишингизни тавсия қиламиз.

Дўстларингизга тарқатинг: 👉🏻 https://t.me/qmusirtqi
QMU Sirtqi bo'lim

21 Jan, 12:27

10,792

1-курс талабалар диққатига!

Ижтимоий тармоқларда 2023-йил 23-январь санасида барча Олий таълим муассасаларига ўқув жараёнлари бошланиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Лекин Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети сиртқи бўлимининг талабалари учун булиб ўтадиган ўқув жараёнлари ва аттестациялари ҳақида ушбу телеграмм канал орқали хабар берилади.

Бошқа ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар сиртқи бўлим талабалари учун таълуқли бўлмаслиги ҳам мумкин. Ўқув даврлари кейинги постларда элон қилинади.


👉🏻 https://t.me/qmusirtqi
QMU Sirtqi bo'lim

12 Jan, 11:53

15,025

Қорақалпоғистонда таътил яна узайтирилди, ўқишлар бекор қилинди.

Республика бўйлаб аномал совуқ кириб келишини ҳисобга олган ҳолда дарс машғулотлари 16 январь — душанбадан бошланишини эълон қиламиз.

👉🏻 https://t.me/qmusirtqi
QMU Sirtqi bo'lim

10 Jan, 17:09

14,923

Dıqqat, xabarlandırıw!

Ózbekstan Respublikası Ministrler Kabinetiniń tiyisli bayanlaması tiykarında 2023-jıldıń 12-yanvar kúninen baslap joqarı hám professional bilimlendiriw mákemelerinde oqıw procesi jergilikli hákimlikler menen kelisilgen halda basqıshpa-basqısh baslanıwı belgilendi.

Usı bayanlamadan kelip shıqqan halda, Berdaq atındaǵı Qaraqalpaq mámleketlik universitetinde Sırtqı bóliminde oqıytuǵın 1-kurs studentler ushın oqıw processleri 2023-jıldıń 12-yanvar kúninen baslanatuǵınlıǵın xabarlaymız.

Sonıń menen bir qatarda, universitet oqıw imaratlarınıń jılıtıw sistemalarınıń turaqlı islewi támiyinlenedi.

👉 https://t.me/qmusirtqi