Últimas Postagens de POPLIKLAR TV (@popliklartv) no Telegram

Postagens do Canal POPLIKLAR TV

POPLIKLAR TV
✅ Попликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!

🌍🇺🇿Дунё ва юртимиз ҳаётига оид энг сўнги янгиликлар ва кўнгил очар📽️📸 лавҳалар бизнинг каналда!

Реклама учун💰 @Jasurbek_singer

📩Янгиликларни юборинг!!
👉 @Popliklartv_bot
8,175 Inscritos
2,655 Fotos
2,453 Vídeos
Última Atualização 11.03.2025 19:02

O conteúdo mais recente compartilhado por POPLIKLAR TV no Telegram

POPLIKLAR TV

19 Feb, 15:05

10

❗️Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида Президент фармони

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000  (ўн минг) АҚШ доллари миқдорида;

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 000 000 (йигирма беш миллион) сўм миқдорида;

1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 000 000 (уч миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

➡️ @POPLIKLARTV – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!
POPLIKLAR TV

19 Feb, 14:23

9

Ўзбекистон Умра бўйича дунё рейтингида кучли 10 таликка кирди

2024 йилда қарийб 461,5 минг нафар ўзбекистонлик Умра амалларини адо этди. Шу тариқа Ўзбекистон Саудия Арабистонига борувчи зиёратчилар сони бўйича дунё миқёсида 10-ўринни қайд этди.

➡️ @POPLIKLARTV – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!
POPLIKLAR TV

19 Feb, 13:43

10

Рўзанинг нури инсоннинг юзидадир😇

Инсон Рамазоннинг биринчи кунида ичига бир уруғ экади.
Учинчи кун ўша уруғ униб чиқади.
Ўнинчи куни илдизи, пояси бор кўчатга айланади, кейин эса шохлайди.
Йигирманчи кун шохлари япроқ ёзади.
Йигирма еттинчи куни япроқлари гуллайди.
Охирги кун шохлари меваларга тўла соппа-соғлом дарахтга айланади.
Илдизлари жуса чуқур, шохлари осмон-у фалакда.
Энди рўзанинг нури инсоннинг юзидадир.

Келаётган Рамазонда барчамизга шу нур билан чиқишлик насиб этсин...

➡️ @POPLIKLARTV – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!
POPLIKLAR TV

19 Feb, 13:04

11

❗️Эсда тутинг ҳурматли аёллар: Эркак учун энг маъқул жавоб - ”Хўп бўлади” дегани.

Аёлларга тарқатиб юборинглар)

➡️ @POPLIKLARTV – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!
POPLIKLAR TV

19 Feb, 12:23

13

❗️Кредитдан қарзи борлар диққатига

Энди қарзингиз 10 йилгача орқангиздан таъқиб қилади

Кредитдан боши чиқмайдиган танишларга юборинг

➡️ @POPLIKLARTV – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!
POPLIKLAR TV

19 Feb, 12:15

13

Поп туманидаги "Янги Ўзбекистон" массивида қурилиш ва бунёдкорлик ишлари жадаллаштирилади

Бугун Президентимизнинг тегишли қарорларининг ижроси ҳамда ҳокимлик соатида вилоят раҳбари белгилаб берган топшириқлари бўйича Поп туманидаги "Янги Ўзбекистон" массивида қурилиш ишларини жадаллаштириш борасида мулоқот бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими иштирок этиб, масъул ташкилот раҳбарлари ва қурилиш-пудратчиларга жараённи тез, сифатли олиб борилиши, ушбу массивни ҳам яшаш учун ҳам ишлаш учун энг қулай маскан бўлиши зарурлиги таъкидланиб ўтилди ва чора-тадбирлар белгилаб олинди.

➡️ @POPLIKLARTV – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!
POPLIKLAR TV

19 Feb, 11:43

13

#диққат #тарқатинг

❗️Эҳтиёт бўлинг: водопровод сувидаги хлор саратонга сабаб бўлиши мумкин!

Швед олимларининг тадқиқотига кўра, АҚШ ва Европа Иттифоқида белгиланган даражада хлорланган сув қовуқ саратони хавфини 33 фоизга, ёғон ичак саратони хавфини эса 15 фоизга оширади.

Мутахассислар хлорланган водопровод сувини камроқ истеъмол қилиш ёки қўшимча тозалашни тавсия қилади.

Соғлиғингизга эътибор беринг!

➡️ @POPLIKLARTV – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!
POPLIKLAR TV

19 Feb, 11:00

13

#Диққат
📊 Ўзбекистонда эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 млн кишини ташкил этди.

Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 2% га ошган. Шундан:

👩Аёллар сони – 18,6 млн нафар
👨Эркаклар сони – 18,9 млн нафар

🏙Шаҳар жойларда – 19,1 млн киши
🏡Қишлоқ жойларда – 18,4 млн киши

➡️
@POPLIKLARTV – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!
POPLIKLAR TV

19 Feb, 09:43

16

Камбағал оилаларга фоизсиз ссудалар ажратилади

Эндиликда Ўзбекистонда камбағал оилаларга тадбиркорлик билан шуғулланиши учун фоизсиз ссудалар ажратилади.

Президентнинг «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш учун молиявий ёрдамлар ажратиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

➡️ @POPLIKLARTV – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!
POPLIKLAR TV

19 Feb, 09:06

14

Энди, Томорқасини қаровсиз қолдирган хонадон эгалари уч карра юқори солиқ тўлайди

Аҳоли томорқаси ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳар чоракда ўрганиш олиб борилади.

Ўрганиш давомида хонадондаги томорқа ва ижара ерларида экин экилмаган ва қаровсиз қолдирилган бўлса қуйидаги чоралар қўлланилади.

1. Имтиёзли кредитлар ажратилмайди.
2. Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар учун ёрдамлар (моддий ёрдам ёки бола пули каби) тўхтатилади.
3. Ер солиғи уч карра юқори миқдорда ҳисобланади.

➡️ @POPLIKLARTV – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!