Дардимни айтгани топмадим дарддош,
Тошларга урилиб чарчади бу бош,
Ёш эдим ақлсиз ва жуда бебош,
Онажон, сиз каби дарддошим қани?
Сирларим сўзласам дунё эшитди,
Қалбдаги дардимни дарё эшитди,
Танамнинг фиғонин рўё эшитди,
Онажон, сиз каби сирдошим қани?
Бир ёним толиқса суянчиғим йўқ,
Кимларни жафоси юрагимга ўқ,
Айбсиз нишлардан вужуд бўлди чўғ,
Онажон, сиз каби меҳрибон қани?
Қондошим қонимга ташна қилганда,
Жигарим душманни ошна қилганда,
Дўстим деганим қалбим тилганда,
Онажон, сиз каби жонажон қани?
Чархпалак ҳаётнинг чархлари тинмас,
Ўзимдан ўтганин ўзагим билмас,
Лабларим кулар-у, юрагим кулмас,
Онажон, сиз каби йўлдошим қани?
Тақдир синовларин тугатар қачон?
Чарчадим онажон, сизсизлик ёмон,
Ҳаёт сўқмоғидан чиқолмай ҳамон,
Сизга зор бўлдим-ку, жоним онажон...😔
Онажон, сиз каби ғамдошим қани..?
✍ Санобар Юсупова
📖❤️ Яқинларингизга улашинг!!
https://t.me/+RWUNktQLbhhjZWI6