Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Божхона институтида профессор-ўқитувчилар, курсантлар иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Институт бошлиғи, Турон фанлар академияси академиги М.Ҳамраев сўзга чиқиб, ҳар бир божхона ходими Она Ўзбекистонимизнинг ҳимоячиси эканлигидан мағрурланиши кераклигини таъкидлаб, барчани байрам билан табриклади. Тадбирга божхона хизмати тизимида кўп йиллар ҳизмат қилган, фахрий Устозлар, бокс бўйича спорт усталари Ш.Ғиёсов, Н.Ўктамова, Н.Сатторов ва ота-оналар таклиф қилинди.
Тадбирнинг маънавий қисмида курсантларнинг шеърий чиқишлари, Институтнинг оркестр ва ашула ансамбли чиқишлари билан намойиш этилди.