Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди @muhammadporso Channel on Telegram

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

@muhammadporso


Сариосиё тумани "Хўжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжидининг расмий канали

Хўжа Муҳаммад Порсо (Uzbek)

Хӯжа Муҳаммад Порсо жомеъ масжиди - бу одамнинг элом билан тан олган ва оломи муқаддас мақомларининг биринчи наслининг идорасидир. Ушбу каналда сиз ҳурмат билан мулоҳизаланган бир бир маълумот ва таҳлилларни топиш имкониятига эга бўласиз. Хўжа Муҳаммад Порсо жомеъ масжидининг расмий канали сизга диний саволларга жавоб топишда ёрдам беради, тасаввуфий фикрларни таҳлил қилади ва муҳаммадоний идоралар ҳақида янгиларни билдиради. Биринчи наслининг устозларидан биринчиси бўлган Хўжа Муҳаммад Порсо жомеъ масжиди сизни диний ва илмий меҳнат билан таништиради ва таҳлил қилга мактабга бошлайди. Жомеъ масжиди каналига обуна бўлинг ва диний тадбирлар, маърузалар, ва суҳбатларда қатнашинг!

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

23 Jan, 04:13


#duo

Касалликлардан паноҳ сўраб ўқиладиган дуо

اللّهُمَّ إِنّيِ أَعُوذُ بِكَ مِنْ مُنْكَرَاتِ الْأَخْلاَقِ وَالْأَعْمَالِ وَالْأَهْوَاءِ وَالْأَدْوَاءِ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика мин мункаротил ахлақи вал аъмали вал аҳваи вал адва.

Таржимаси: Аллоҳим! Мен Сендан хулқларнинг, амалларнинг, хавои нафснинг ва касалликларнинг ёмонидан паноҳ сўрайман.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

23 Jan, 04:11


#муфтий_минбари

📹 МЎМИН ХУСУМАТЧИ БЎЛМАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

 @muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

23 Jan, 03:55


#Эслатма

📜Робиъ ибн Ҳасийм раҳимаҳуллоҳ шогирдларига: "Дард нима, даво нима ва шифо нима эканини биласизларми?", деди.
Улар: "Йўқ", деб жавоб беришди.
У зот: "Дард гуноҳлар, даво эса истиғфор(айтиш)дир. Шифо бўлса, тавба қилиш ва у гуноҳларга асло қайтмасликдир" деди.

Аҳмад ибн Ҳанбалнинг "Зуҳд" асаридан.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

22 Jan, 12:31


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

   23  -  Ражаб           - 1446  ҳ.й
   23  -  Январ            - 2025 м.й
             Пайшанба    - куни   

Бомдод  - 07:00
Пешин    - 13:00
Аср          - 16:15
Шом        - 17:48
Хуфтон    - 19:30

Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз   қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

22 Jan, 10:54


БИЗДАН ЭМАС...

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кичикларимизга раҳм қилмаган, катталаримизни ҳурмат қилмаган биздан эмас", дедилар (Имом Термизий ривояти).

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

22 Jan, 04:44


Илк кўришдаёқ бировга баҳо берма, чунки туз ҳам, шакар ҳам оқдир. Уларнинг фарқини таъмини тотиб кўрсанггина биласан. Одамлар ҳам шундай!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

22 Jan, 03:18


​​ЕРГА ҚАРАБ ЁТИШ ГУНОҲМИ?
#одоб

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Ерга қараб ётиш гуноҳми? Суннатга мувофиқ қандай ётиш керак?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қорин билан ётиш макруҳ амал саналади. Чунки кўплаб ҳадиси шарифларда бундай ётишдан қайтарилган. Тофха ибн Қайс Ғифорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ўпка касали туфайли масжидда қорнимни ерга бериб ётган эдим. Биров мени оёғи билан туртиб: «Бундай ётишни Аллоҳ ёмон кўради”, деди. Назар солиб қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканлар” (Имом Абу Довуд ривояти). Бошқа бир ривоятда “Бу дўзах аҳлининг ётишидир”, дейилган (Имом Ибн Можа ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одати шарифлари агар тўшакларига ётадиган бўлсалар, ўнг томонлари билан ётардилар.

Бугунги замонавий илм-фан уйқу ҳодисаси устида кўплаб изланиш ва тадқиқотлар ўтказиб, ўнг тараф билан ётиш, шу тарзда ухлаш афзаллигини, қорин билан ётишнинг эса инсонга зарарларини аниқлади.

Соҳа мутахассисларининг айтишича, ўнг томон билан ётиш жигарнинг ошқозонга бўладиган босимидан сақлаб, ошқозон атрофидаги аъзоларнинг эркин ҳолда туришига ёрдам беради. Шунингдек, бундай ётиш юрак ишини ҳам енгиллаштиради, жисмга роҳат ва сокинлик беради.

Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан ўн тўрт аср олдин тиббиёт ҳали ривожланмаган, ухлаш билан боғлиқ илмий изланиш бировнинг хаёлига келмаган бир пайтда инсон учун энг афзал ётишни тушунтириб, ўзлари унга амал қилиб, биз умматларига бу дунёда ҳам охиратда ҳам зарарли бўлган ҳолатдан огоҳлантирганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

22 Jan, 03:16


Тавбанинг фойдаларидан:

1. Тавба иймоннинг камоли ва Исломнинг жамолидандир.

2. Тавба Аллоҳ таолонинг муҳаббати ва ризосига сабабдир.

З. Тавба эгасини Аллоҳ таолонинг кенг раҳматига эриштиради.

4. Тавба танглик ва ғамнинг кетишига сабаб бўлади.

«Руҳий тарбия» китобидан.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

21 Jan, 16:28


Кимнинг умри узун бўлса, яхши кўрганларини йўқотади.

Изоҳ. Ҳамманинг умри бир хил – узун бўлиши имконсиз. Шунинг учун узоқ яшаган инсонни турли ёшдаги яқинлари, суйганлари бир-бир тарк этади ва у тенгқур замондошларидан, ҳатто ўзидан кичикрок ёшдаги яқинларидан ҳам ажраб, ёлғизланиб қолади. Халқимизда ҳикматли бир гап бор: «Ёлғизлик Худога ярашади». Атрофингда сени тушунадиган, англайдиган кишиларнинг қолмаслиги оғир ғам, бу даҳшатли ёлгизлик! Лекин шундай бўлса-да, инсон фитратидаги узоқроқ умр кўришга бўлган майл ҳеч қачон сўнмайди.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан ривоят қилади: «Одам фарзанди соч-соқоли оқариб қарийди, аммо икки хислат унда ёшариб боради: дунёни исташ ва орзу-ҳавас».

Яна бир ривоятда: «Икки хислат яшариб боради: мол-дунёга ва узун умрга бўлган ҳирс» (Имом Муслим ривояти).

Демак, узунроқ умрни орзу қилмайдиган инсон йўқ экан, энди бу ёғида яхши кўрганларингизни йўқотишга сабр қилиш ва даҳшатли ёлғизликка кўникишга тайёр туринг. Яна бир синовга ҳозирлик кўринг, сиз эмасми душманингизнинг эгилиб, мағлуб бўлишини, арзимас ёрдамга муҳтож бўлиб қолишини, хорланишини хоҳлаган, шундай экан, умрингиз узун бўлишини орзу қилинг, барчасини ўзингизда топасиз..!

Шеър:
Умри узун бўлишин орзу этса ким
Ясасин ўзига сабрдан қалкон.
Суйганларин йўқотишга сабр этсин,
Аламдан ўртанишга топсин имкон.
Ким узоқ яшаса, ўзида топур,
Душманлари учун соғинганини
Кўзлардан нур кетур, оёқдан мадор
Кўрур қуриб-қақшаб қолган танини.

“Унвонул баён”дан.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

21 Jan, 13:44


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

   22  -  Ражаб           - 1446  ҳ.й
   22  -  Январ            - 2025 м.й
             Чоршанба    - куни   

Бомдод  - 07:00
Пешин    - 13:00
Аср          - 16:00
Шом        - 17:47
Хуфтон    - 19:15

Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз   қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

21 Jan, 10:16


#саждаи_саҳв_масалалари
ИМОМ ЖАҲРИЙ НАМОЗДА ОҲИСТА ВА ОҲИСТА НАМОЗДА ЖАҲРИЙ ЎҚИСА

Агар имом жаҳрий намозда унутиб оҳиста қироат қилса ёки махфий намозда баланд овоз билан қироат қилса, унга саждаи саҳв вожиб бўлади. Башартики, у кичик уч оят ёки битта узун оят ўқиса саждаи саҳв вожиб бўлади. Агар бир кичик оят ёки бир узун оятнинг бир-икки калимасини ўқиса, унга саждаи саҳв вожиб бўлмайди. («Раддул муҳтор», 1-ж, 498-б;)

ЁЛҒИЗ ЎҚИГУВЧИ ЖАҲРИЙ НАМОЗДА ОҲИСТА ҚИРОАТ ҚИЛСА

Мунфарид, яъни ёлғиз намоз ўқигувчи жаҳрий намозда оҳиста ёки махфий намозда баланд овоз билан қироат қилса, унга саждаи саҳв вожиб эмас. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 128-б.)

ФОТИҲА СУРАСИНИ ЎҚИГАЧ БИР МУДДАТ СУКУТ ҚИЛСА

Агар бир киши Фотиҳа сурасини ўқигандан сўнг бир рукн, яъни уч тасбеҳ миқдорида сукут сақласа ва ундан сўнг зам сура ўқиса, унга саждаи саҳв вожиб бўлади. («Таҳтовий», 250-б.)

ИККАЛА РАКЪАТДА ҲАМ БИР ХИЛ СУРА ЎҚИШ
Агар бир киши иккала ракъатда ҳам бир хил сурани икки бора ўқиса, унга саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Албатта, бундай қилиш макруҳдир. («Кабирий», 342-б.)

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

21 Jan, 10:15


Битта фақиҳ мингта обиддан кучлироқ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: У киши айтдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Битта фақиҳ шайтонга мингта обиддан кўра кучлироқдир», дедилар» (Имом Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган).

Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисда битта фақиҳнинг шайтонга мингта обиддан кўра кучлилигини баён қилдилар. Одатда, душман қаршисида турган одам душмани ким эканини яхши билиб олади. Уни ўрганади. Шунга кўра, у аввало, душман ҳужумини чамалаши керак. Кейин душманни ёриб ўта олиш керак. Мана шуларни билган инсон ғалаба қозонади. Худди шунингдек, олим инсон ҳам шайтоннинг ҳамласи қайси томондан келишини ва унга қандай зарба бериш усулларини яхши билади. Обид киши эса, бундай эмас. Шу сабаб шайтон олим кишидан қўрқади.

Шайҳул Ҳинд номи билан машҳур бўлган Маҳмуд Ҳасан Девбандий раҳимаҳуллоҳ: «Мантиқ фанига оид «Қутбий» китобини ўқитган кишига ҳам «Саҳиҳул Бухорий» китобини ўқитганлик савоби берилади», деб айтган. Бунинг сабаби, олим кишининг бу китобни ўқитишга бўлган даражаси ҳам эътиборлидир. Зеро, мантиқ илми ҳам восита илмлар сирасига киради. Обид киши эса фақат ибодатга машғул. Бошқа нарсани билмайди. Олим эса ҳар бир амал инсонни қайси мақомга кўтаришини билади.

“Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобидан.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

21 Jan, 10:14


​​ТАҚСИТ САВДОСИ
#савдо

1532-CАВОЛ: Ҳозирги кунда “тақсит савдоси” ҳақида кўп эшитиб қоляпмиз. У қандай савдо?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Тақсит” савдоси деб савдо молини харидорга дарҳол топшириб, баҳосини бўлиб тўлашга келишган ҳолда насия қилиб сотишга айтилади. Бунда масалан бир киши машинани 10 ойга, ҳар ойда 1000 дан, жами 10 000 га келишган ҳолда сотиб олади.
   Бу савдода сотувчи харидорга турли таклифларни киритганда, масалан, “3 ойга нархи 8000 бўлади, 6 ойга 9000 бўлади, 10 ойга 10 000 бўлади” деганда икки томон ҳам муддат ва нархни аниқ қилиб олишлари керак бўлади.
   Агар харидор ваъда қилган тўловларини тўлай олмаса, қарзга устама қўшиш мумкин эмас, гарчи уни олдиндан шарт қилинган бўлса ҳам.
   Ўзига тўқ (имконияти бор) харидор адо қилиши керак бўлган қарзни вақти келганда тўламаслиги шаръан ножоиздир. Бу сотувчига зулм қилиш, яъни катта гуноҳ бўлади.
   Тақсит савдосида сотувчи харидорнинг қарзи муқобилида гаров талаб қилиш ҳаққига эга. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

21 Jan, 04:02


​​​​МEНИ САҚЛА ЭЙ НАМОЗ!

Истаб-истамай ичимга тўлган ҳар турли ғуборлардан мени покла. Қулоқларим ҳар тонг қушлар зикрини туйсин. Ўпкам тонгнинг мусаффо, салқин ҳавоси билан тўлсин. Пайқаганмисан қалби йўқлар ёки қалбни беш сўмга пуллайдиганларни узоқдан ҳам таниб олиш мумкин. Улар ҳар вақт воз кечмоққа ёки орқа ўгирмоққа тайёрлар.

Мени сақла, эй Намоз!

Юзим Ҳақдан бошқасига бурилмасин, қалбим доимо у билан бўлсин. Мени ёлғиз қолдирма, эй Намоз!

Жон йўлдошим...
Биламан, ҳамма кетганда, ҳаммаси тугаганда ҳам, ёнимда сендан бошқа ҳеч ким мен билан
қолмайди.
Сен...
Мен...
Ва тупроқ...
Мени қаттиқ тут, эй Намоз!

Тугаб-битмас, кўзларимни кўр қилган ҳирсим, қулоқларимни кар қилган ўткинчи савдолар, охири кўринмаган ёлғонларга қарши тут мени. Охири умидсизлик, алам ва афсус бўлган бу оқимга мени қўйиб юборма. Ҳузурингдан менга жой бер.

«Мени қалбимдан тингла» китобидан.


@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

20 Jan, 14:23


#Ҳикмат

Бир киши Ҳасан Басрийдан: «Қизимни кимга турмушга берай?» деб сўради. Ҳасан Басрий: «Аллоҳдан қўрқиб, тақво қиладиган кишига бергин, чунки у қизингни севса, икром қилади. Бордию севмаса ҳам, қизингга зулм қилмайди», деб жавоб бердилар

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

20 Jan, 14:07


Ўғил отага деди:
"Ахлатчи келди".
Ота деди:
"Ахлатчи бизмиз. У тозаловчи, бизни тозалайди, бизга ёрдам беради".
Тарбия мана шундай бўлади.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

20 Jan, 13:56


#Дуо
ДАНГАСАЛИКДАН ПАНОҲ ТИЛАШ УЧУН ЎҚИЛАДИАГАН ДУО


اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْجُبْنِ وَالْهَرَمِ وَالْبُخْلِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ أَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا وَالْمَمَاتِ.
Ўқилиши: “Аллоҳумма инний аъуузубика минал ъажзи вал касали вал жубни вал ҳарами вал бухли ва аъуузубика мин ъазаабил қобри, аъуузубика мин фитнатил маҳйаа вал мамаат”.

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, (ўта) қариликдан, бахилликдан паноҳ тилайман. Ё Аллоҳим! Мен Сендан қабр азобидан паноҳ тилайман. Ё Аллоҳим! Мен Сендан тириклик ва ўлим фитнасидан паноҳ тилайман”.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

20 Jan, 13:47


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

   21  -  Ражаб           - 1446  ҳ.й
   21  -  Январ            - 2025 м.й
             Сешанба      - куни   

Бомдод  - 07:00
Пешин    - 13:00
Аср          - 16:00
Шом        - 17:46
Хуфтон    - 19:15

Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз   қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

20 Jan, 13:46


​​МАШИНАНИ БИР-БИРИГА АЛМАШТИРИШ
#савдо

1529-CАВОЛ: 2022-йилда ишлаб чиқарилган Cobalt автомашинасини 2014-йилги Cobalt га устига пул олиб алмаштириш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Савдо нақд кўринишда бўлса, модели бир хил автомашиналарни устига пул олиб айрибошлаш жоиз. Лекин бу савдо насия шаклда бўлса, жоиз бўлмайди, рибо ҳосил бўлади.  Чунки автомашиналарнинг жинси (модели) бир хил бўлсада, улар тарозида тортиладиган ё ҳажм билан ўлчанадиган маҳсулот эмас. Шунинг учун уларни зиёда билан алмаштириш жоиз, лекин жинси бир бўлгани учун насияси дуруст эмас. Фиқҳий манбаларимизда шунга ўхшаган мисол: нақд савдода битта қўйни иккита қўйга алмаштириш дурустлиги айтилган (“Мухтасарул виқоя”, “Фиқҳул буйуъ” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

20 Jan, 07:20


#muftiy_minbari

📹 БУ ДУНЁНИНГ ИККИ ЗИЙНАТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

07 Jan, 12:56


​​Уч нарсани ҳаргиз унутма:

• Аллоҳнинг неъматлари олдингда кўринган заҳоти ҳамд айтишни;
• Ризқнинг сенга келиши кечиккан пайтда истиғфор айтишни;
• Бошингга машаққат тушганида "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" (Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳдандир) дейишни.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

07 Jan, 12:51


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

   8  -  Ражаб            - 1446  ҳ.й
   8  -  Январ             - 2025 м.й
          Чоршанба      - куни   

Бомдод  - 07:00
Пешин    - 13:00
Аср          - 16:00
Шом        - 17:32
Хуфтон    - 19:00

Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз   қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

07 Jan, 10:12


​​АЁЛ КИШИ КЎЗИГА СУРМА ҚЎЙИШИ ЖОИЗМИ?
#аёлларга_доир

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Аёл киши кўзига сурма суртиши жоизми? Хусусан, кўчага чиқиш олдидан бўлсачи?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кўзга сурма қўйиш, парвариш қилиш аёлларга хос зийнатлардан биридир. Ҳадиси шарифларда ҳам сурма қўйишга чорловчи бир қанча кўрсатмалар бор. Аммо шуни унутмаслик керакки, ушбу ороланиш фақат эр, маҳрамлар ва аёллар давраси учун бўлиши лозим. Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Оқ либос кийинглар, чунки у энг яхши кийимдир. Маййитларингизни у билан кафанланглар. Албатта, сурмаларингизнинг энг яхшиси исмид бўлиб, у кўзни равшан қилади ва киприкни ўстиради», дедилар.

Сурманинг кўриниб туришини жоиз, деган уламолар унинг фитна қўзғовчи восита бўлмаслигини шарт қилишган. Агар бу нарсалар фитнага сабаб бўлса, шубҳасиз, уни кўрсатиш жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

07 Jan, 09:20


​​ЖАНОЗА НАМОЗИНИ МАСЖИДДА ЎҚИШ ЖОИЗМИ?
#жаноза  #намоз

1510-CАВОЛ: Мени саволим шундан иборатки жанозани масжидда ўқилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маййит масжид ташқарисига қўйилиб, имом домла ва бир неча киши маййит олдига чиқиб, қолганлар масжид ичида имомга иқтидо қилиб жаноза ўқишлари жоиздир. Маййит масжид хонақоҳи ичига олиб кириб жаноза намози ўқиш макруҳ амал саналади.
   Маййит масжид ташқарисига қўйилиб имом домла ва қолганлар ҳаммалари масжид ичида туриб жаноза ўқишларига эса имомларимиз макруҳ ёки макруҳ эмаслигида турли фикрдалар (“Ал-Иноят шарҳул-ҳидоя” китоби).
   Демак, бугунги кунда баъзи масжидларимизда кузатилётганидек, маййитни масжид ташқарисага қўйиб, имом ортида битта бўлса ҳам саф тортилиб, жаноза ўқилиши жоиз амал саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

07 Jan, 08:44


Агар фақирлик, хасталик ва ўлим бўлмаганида, инсон кибри сабабли боши эгилмайдиган бўлар эди.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ


@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

07 Jan, 06:39


ҚУРЪОННИ ЎҚИШ УЧУН АЁЛЛАР ТЎЛИҚ ЎРАНГАН БЎЛИШИ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қуръони каримни ўқиганда аёллар бутунлай ўранган бўлишлари шартми ёки рўмолни тўлиқ ўрамасдан бошига ташлаб олса ҳам жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръони каримни ўқиш учун аёл тўлиқ ўранган бўлиш шарт эмас. Лекин Қуръон ўқишдан аввал чиройли таҳорат қилиш, чиройли кийимларни кийиш, мисвок ишлатиш, қиблага қараб ўтириш, хушбўйликлар суртиш ва аёллар енгил бўлса ҳам бошига рўмол ташлаб олиши одобдан ҳисобланади.
Тўлиқ ўраниш намоз ўқиш учун ёки номаҳрамлардан тўсилиш учун шарт бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

07 Jan, 06:38


#Аҳли_сунна_вал_жамоа
#иқтибос
#раддия

Билингки, “Ахли сунна ва жамоа” бу – Имом Абул Ҳасан Ашъарий ва ҳидоят Имоми Абу Мансур Мотуридий раҳимахумаллоҳга эргашганлардир. Улар салафи солиҳларга ҳамда тўрт мазҳаб: ҳанафий, моликий, шофеий ва ҳанбалийларнинг фозилларига эргашган жамоадир. Мана шулар бу умматнинг катта қисмидирлар ва ҳақ диннинг имомларидирлар.

© Аллома Низол Иброҳим ҳафизахуллоҳ

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

07 Jan, 03:49


#Ҳадис

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг зикридан бошқа сўзларни кўпайтирманглар. Чунки Аллоҳнинг зикридан бошқа сўзлар бағритош қилиб қўяди. Инсонларнинг Аллоҳдан энг узоғи бағритошларидир», дедилар.

Имом Термизий ривояти.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

07 Jan, 02:57


​​РАҒОИБ НАМОЗИНИ ЎҚИШИМИЗ КЕРАКМИ?
#намоз

1507-CАВОЛ: Ражаб ойининг биринчи жумасида ёки йигирма еттинчи кечасида 20 ракат "Рағоиб намози"ни ўқиш ҳақида маълумотларни ўқиб қолдим. Шу намоз ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Рағоиб намози” борасида нақл қилинган ҳадисларнинг барчаси тўқима эканини, унга амал қилинмаслигини, унинг мункар бидъат эканини ҳанафий уламолардан Ибн Нужайм, Ибн Обидин ва Абдулҳай Лакнавий ва бошқа кўплаб алломалар ўз китобларида очиқ-ойдин айтиб ўтишган.
   Шуни ҳам таъкидлаш керакки, нафл рўза тутиш, нафл намоз ўқиш савобли ишлардан. Уни киши қудрати етганча муайян бир кунга ва маълум ракатларга белгиламасдан адо этиши, ўз ихтиёридаги амалдир. Муҳими буни динда қатъий буюрилган, деган эътиқодда бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

07 Jan, 02:48


Дунё ҳаёти осон бўлганида, жаннат эшикларидан бири сабр бўлмас эди.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

07 Jan, 02:43


12364. Зуҳо намозининг ҳукми, вақти, ракатларининг адади ва фазилати

▪️Ҳукми: Суннати муаккада.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Менга Халилим саллоллоҳу алайҳи васаллам уч нарсани васият қилганлар; ҳар ойда уч кун рўза тутмоқни, икки ракаат чошгоҳ–зуҳо намоз ва ухлашимдан олдин витр ўқимоғимни».
Имом Бухорий, Муслим ва Насоийлар ривояти.

▪️Вақти: Зуҳо намозининг вақти қуёш найза бўйи кўтарилгандан 15 дақиқа ўтиб бошланади ва заволнинг бошланишидан 15 дақиқа аввалигача чўзилади. Энг афзал вақти иссиқнинг тафти кучайган вақтдир.

▪️Ракатларининг сони: Камида икки ракат ўқилади, кўпининг чегараси йўқ.

▪️Фазилати: Зуҳо намози Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Зар, Абу Ҳурайра ва Абу Дардо розияллоҳу анҳум каби саҳобаларга қилган тавсияларидир. У 360 та садақага тенгдир.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

06 Jan, 15:18


#кун_ояти

فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ وَاشْكُرُوا لِي وَلَا تَكْفُرُونِ.

"Бас, Мени эслангиз, сизни эсларман. Ва Менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз".
(Бақара сураси, 152-оят).

Тафсир: Ушбу оят ўзи қисқа бўлишига қарамай, олам-олам маъно касб этади. Аллоҳ таоло Ўзи яратган, ҳаёт ва ризқ ҳамда бошқа керакли нарсаларни берган бандаларига: «Мени эслангиз», демокда. Хўш, Аллоҳ бу ожиз бандаларининг эслашига муҳтожми? Йўқ, у беҳожат Зот. Ҳамма муҳтожлик бандаларда. Лекин бу амр бандаларга яхшилик етиши учундир. Улар Аллоҳни зикр қилиб эслашлари ила Аллоҳ таоло уларни зикр қилишига, эслашига эришадилар. Аммо зикр билан зикрнинг фарқи бор, албатта. Ҳеч нарсага арзимайдиган ожиз банданинг эслаши қайда-ю, оламларнинг Парвардигори бўлган Аллоҳ таолонинг эслаши қайда!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

06 Jan, 12:27


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

   7  -  Ражаб            - 1446  ҳ.й
   7  -  Январ             - 2025 м.й
          Сешанба        -  куни   

Бомдод  - 07:00
Пешин    - 13:00
Аср          - 16:00
Шом        - 17:31
Хуфтон    - 19:00

Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз   қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

06 Jan, 08:52


​​Ҳотимул Асом раҳматуллоҳи алайҳ айтади: "Булар тилло суви билан ёзиб қўйиладиган сўзларлар:

1. Яхши маскан билан ғурурланма! Чунки жаннатдан кўра афзалроқ макон йўқ. Отамиз Одам алайҳис салом у ерда нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

2. Кўп ибодат қилиш билан фахрланма! Шайтон узоқ ибодатидан кейин ҳам нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

3. Илмнинг кўплигидан фахрланма! Чунки Балъам Аллоҳнинг исми Аъзамини яхши билар эди, лекин охир оқибат нима бўлганига қара! (Балъам ибн Бауро Баний Исроилнинг катта олимларидан бўлиб, Мусо алайҳиссалом замонасида яшаган, Исми Аъзамдан хабардор бўлган дуоси ижобатли олим эди. Охир оқибат куфр келтириб залолатга кетган.)

4. Солиҳ кишилар билан учрашиб турганингга фахрланма! Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра солиҳроқ ва улуғроқ шахс бўлмаган. Лекин қариндошларидан айримлари у зотдан фойдаланишмади, аксинча душман бўлишди".

"Ҳикматлар чашмаси" дан.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

06 Jan, 08:47


​​РАҒОИБ НАМОЗИНИ ЎҚИШИМИЗ КЕРАКМИ?
#намоз

1507-CАВОЛ: Ражаб ойининг биринчи жумасида ёки йигирма еттинчи кечасида 20 ракат "Рағоиб намози"ни ўқиш ҳақида маълумотларни ўқиб қолдим. Шу намоз ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Рағоиб намози” борасида нақл қилинган ҳадисларнинг барчаси тўқима эканини, унга амал қилинмаслигини, унинг мункар бидъат эканини ҳанафий уламолардан Ибн Нужайм, Ибн Обидин ва Абдулҳай Лакнавий ва бошқа кўплаб алломалар ўз китобларида очиқ-ойдин айтиб ўтишган.
   Шуни ҳам таъкидлаш керакки, нафл рўза тутиш, нафл намоз ўқиш савобли ишлардан. Уни киши қудрати етганча муайян бир кунга ва маълум ракатларга белгиламасдан адо этиши, ўз ихтиёридаги амалдир. Муҳими буни динда қатъий буюрилган, деган эътиқодда бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

06 Jan, 08:02


#ОЯТ

У кунда на мол манфаат берар ва на болалар. Магар ким Аллоҳ хузурига покиза қалб ила келар (ўша манфаат топар).

Шуаро сураси 88-89-оят

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

06 Jan, 00:34


❗️Табиблар айтишади: "Кимки, ошқозонида балиқ ва тухумни жамлаб олса (яъни, қўшиб еса), сўнгра фалаж бўлиб қолса ёки юз фалажи бўлса, фақат ўзини айбласин.

Кимки ҳаммомга тўқ қоринга кирса (чўмилса) сўнгра фалажликка йўлиқса, фақат ўзини айбласин.

Кимки ошқозонида сут ва балиқни жамласа (яъни, бирга еса) сўнгра пес (подагра) ёки мохов касалига йўлиқса, фақат ўзини айбласин".


Шайх, доктор Камол ал-Ҳут Ҳусайний.

┈┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉┈

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

05 Jan, 14:38


#ТАБОБАТ

● Абу Али ибн Сино умрни баракали қилиш ва сермазмун ҳаёт кечириш учун қуйидагилар зарур эканлигини аниқлаган:

🔸жоҳил бўлмаслик
🔸таомга ўч бўлмаслик
🔸шароб ва хамр ичмаслик
🔸ширинсухан бўлиш


«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг табобати» китобидан

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

05 Jan, 12:32


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

   6  -  Ражаб            - 1446  ҳ.й
   6  -  Январ             - 2025 м.й
          Душанба        -  куни   

Бомдод  - 07:00
Пешин    - 13:00
Аср          - 16:00
Шом        - 17:30
Хуфтон    - 19:00

Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз   қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

05 Jan, 10:29


#Нуқтаи_назар

Ҳазрати Умар наздида инсонларнинг энг яхшиси

Мен инсонларнинг энг сахий ва энг яхши хулқлисини биламан. Энг сахий инсон ўзи муҳтож бўлатуриб, бера олган инсондир. Энг яхши хулқли инсон эса унга ноҳақлик қилганни кечириб юборган инсондир.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

05 Jan, 09:49


​​ЭҲРОМ ҲОЛАТДА БЎЙИННИ ЁПИШ
#Ҳаж_умра

1506-CАВОЛ: Узоқ сафарлар учун мўлжалланган ёстиқчалар бор. Улар самолёт, поезд ва автобусларда узоқ йўлларда ухлаб кетиш учун жуда ҳам қулай. У бўйинни тўлиқ қоплаб олади. Эҳром ҳолатда мана шундан фойдаланиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромдаги киши бўйнини ёпиши ман қилинмаган. Мазкур ёстиқчалар сиз айтгандек фақат бўйинни ёпгани учун эҳромда ундан фойдаланиш жоиз. Бу билан бирор жарима лозим бўлмайди. Бу ҳақда “Ғунятун носик”да шундай дейилган:
ولا بأس بأن يغطي أذنيه وقفاه
   “Эркак киши эҳромда бўйни ва қулоғини ёпишнинг зарари йўқ”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

05 Jan, 09:15


#iqtibos

Агар денгизга мўмин билан кофир тушиб кетса, сузишни билган қутулади. Сабаби, Аллоҳ жоҳилларнинг ёнини олмайди. Гарчи у мўмин бўлса ҳам.

Мустафо Маҳмуд, мисрлик шифокор ва файласуф.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

05 Jan, 09:00


КАҲФ СУРАСИДА ФИТНА МАВЗУСИ

Жума – кунларнинг энг улуғи ва шарафлиси. Бу кунда жума намози ва хутба ўқиш шариатга киритилган. Одамлар жума намозини адо этиб, хутба тинглаш учун масжидларга тўпланадилар. Зеро, "жума" сўзида жамланиш маъноси бор.
Хутба вақтида хатиб келган жамоатга турли мавзуларда ваъз-насиҳатлар қилади. Мавзулар эса замон ва маконга қараб ўзгариб туради. Яна бу улуғ кунда Каҳф сурасини ўқиш одати ҳам бор. Хўш, нима учун жума куни айнан ушбу сура тиловат қилинади? 110 оятдан иборат бу сура 4 қиссадан иборат. Каҳф сурасининг бир қанча фазилатлари бор. Улардан бири шуки, инсонни бадном қилувчи фитналардан огоҳлантиради. Бу сурада тўрт хил фитна ва уларнинг муолажаси ҳақида хабар берилган. Диндаги фитна, мол-дунё фитнаси, илм фитнаси ва бошлиқлик фитнаси.

«Фитна кўз илғамас хатар» китобидан.
@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

05 Jan, 05:04


#Ҳикмат

Мавлоно Румий ўгитларидан:

- Инсон дарё кабидир, фақатгина юзаси кўринади... Тубида нима яширинган, қандай тўфонлар бўлмоқда билиб бўлмайди.

- Нияти ёмон инсондан эмас, ниятининг ёмонлигини сир тутган одамдан қўрқ!

- Унутманг! Дунёда яшамаяпсиз, ундан ўтиб боряпсиз.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

05 Jan, 05:00


#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар Аллоҳ ва расули сизни яхши кўришини хуш кўрсангиз, уч хислатни муҳофаза қилинглар:

1. Ростгўйлик, рост сўз.
2. Омонатга риоя қилиш, ўз ўрнида адо қилиш.
3. Яхши қўшничилик.

Чунки, қўшнига озор бериш худди қуёш қаттиқ музни эритиб юборгани каби яхшиликларни эритиб, ўчириб юборади.

Имом Табароний ривояти.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

05 Jan, 04:58


#Дуо
ЭНГ ГЎЗАЛ ДУО


اللَّهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ كَمَا يَنْبَغِي لِجَلَا لِ وَجْهِكَ وَلِعَظِيْمِ سُلْطَانِكَ

Ўқилиши: “Аллоҳумма лакал-ҳамду камаа йамбағии лижалаали важҳика ва ъазийми султоник”.

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Сенга Сенинг юзингнинг улуғлигича ва салтанатингнинг буюклигича ҳамду санолар бўлсин”.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

04 Jan, 14:52


Росулуллоҳ алайҳиссаломга эргашган ота-оналар фарзандини:

❗️Урмайди
❗️Сўкмайди
❗️Бақирмайди
❗️Эътиборсиз қолдирмайди
❗️Қўполлик қилмайди
❗️Нафсониятига тегмайди
❗️Фарзандининг қалбига Мусулмонларга нисбатан адоват жойламайди
❗️Беҳурмат қилмайди
❗️Ҳақоратламайди

♻️БАЛКИ:

Эркалатади
Тушунтиради
Бирга ўйнайди
Суҳбатлашади
Уларни тез-тез ўпади
Фарзандларига Аллоҳни омонати ўлароқ қарайди
Уларга ўрнак бўлади
Муҳаббатини тез-тез изҳор қилади
Қадрлайди
Мўминларга нисбатан муҳаббатли қилиб тарбиялайди

‼️Агар сиз Росулуллоҳ алайҳиссаломни умматлари бўлсангиз, болаларга жоҳиллардек эмас, у киши алайҳиссаломдек муомала қилинг!


@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

04 Jan, 14:51


#Sharqoviy #Qurondan_maktublar

قَالَ سَآوِي إِلَىٰ جَبَلٍ يَعْصِمُنِي مِنَ الْمَاءِ

U (o‘g‘il): «Toqqa joylashib olsam, meni suvdan saqlaydir», dedi. (Hud surasi, 43-oyat).

Payg‘ambar oilasida ulg‘aygan bola to‘fonga g‘arq bo‘ldi.
Fir’avn oilasida o‘sgan Muso tayog‘i birla dengizni yorib o‘tdi.
Qaerda yashashingiz muhim emas. Qanday yashashingiz muhim.
Boshlanishlar emas, nihoyalar muhim.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

04 Jan, 12:26


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

   5  -  Ражаб            - 1446  ҳ.й
   5  -  Январ             - 2025 м.й
          Якшанба        -  куни   

Бомдод  - 07:00
Пешин    - 13:00
Аср          - 16:00
Шом        - 17:29
Хуфтон    - 19:00

Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз   қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

04 Jan, 11:35


АЛЛОҲГА ҚАРЗ БЕРУВЧИ БОРМИ?

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

04 Jan, 07:59


Саждага бориш ва ундан туриш

Савол: Саждага бориш ва ундан туриш тартиби қандай?

📩 Жавоб: Саждага борилаётганда ерга яқин аъзолар тартиб билан ерга қўйилади, яъни тизза, қўллар ва юз. Саждадан тураётганда ердан узоқ аъзолар биринчи кўтарилади, яъни юз, қўллар ва тизза. Заруратсиз ерга таяниб туриш макруҳ. "Фатавои ҳиндия" китобида бундай дейилади:

“Aгap намозхон сажда қилишни хоҳласа, аввало ерга яқин бўлган аъзони (ерга) қўяди. Аввал тиззасини, сўнг икки қўлини, сўнг бурнини, сўнгра пешонасини ерга қўяди. Саждадан турганида аввал пешонасини, сўнг бурнини, сўнгра икки қўлини кўтаради.."

“Муҳтасар виқоя" китобида эса:
"(Намоз ўқувчи) рукудан сўнг такбир айтади ва сажда қилади. Саждага бориш асносида аввал тиззаларини, сўнгра қўлларини ерга қўяди, (саждадан турганида) такбир айтади ва аввал бошини сўнгра икки қўли ва тиззаларини ердан кўтаради.." дейилган.
👉 Давомини ўқинг! 

Фатволар тўплами" китобидан.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

04 Jan, 05:11


НАФЛ ТАВОФДА ҲАМ ЎНГ ЕЛКА ОЧИҚ БЎЛАДИМИ?
#Ҳаж_умра

1502-CАВОЛ: Бу йил ҳажда ҳаж амаллари тугагач, бир нарсага гувоҳ бўлдим. Ҳожиларнинг нафл тавоф қилиш асносида кимдир ўнг елкасини очиб олган, яна кимдир ёпиб олган. Аслида қайси бири тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тавофда ўнг елкани очиш — тавофдан кейин саъй бўлса, суннат амал ҳисобланади. Нафл тавофдан кейин саъй бўлмагани учун, гарчи эҳром либосида бўлса ҳам, елкани очиш суннат саналмайди. Шунингдек, оддий кийимда нафл тавоф қилаётган кишилар ҳам ўнг елкасини очмайдилар. Лекин умра тавофини  бажараётган эркак  етти айланишда ҳам ўнг елкасини очган ҳолда тавоф қилади. Чунки бу тавофнинг ортида саъй амали бор (“Ғунятун носик” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

03 Jan, 15:52


🔸 ЖУМА НАМОЗИДАН ФОТОЛАВҲАЛАР

🔸 03.01.2025

┈┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉┈

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

24 Dec, 05:03


​​ТОҒ ФАРИШТАСИНИНГ ТАКЛИФИ

Тоифдан қайтишда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бефаҳмлар ҳужум қилишди. Ҳатто У зотнинг муборак оёқларини қонатишди. Расулуллоҳ шу алфозда Маккага қайтдилар. Келиб кўрсалар, Макканинг дарвозалари берк. Шунда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Ибн Абди Ёлайл ибн Абди Кулолдан ҳимояси остида Маккага киргизишини сўрадилар.
У рад қилди. Он ҳазратимиз маҳзун ҳолда ортларига қайтиб, Маккадаги Қорнус Саъалиб деган жойга етдилар. Бошини кўтариб қарасалар, бир сояда кетаётган эканлар. У «булут» ҳазрати Жаброил алайҳиссалом эди. Жаброил алайҳиссалом у зотга: «Эй Муҳаммад! Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қавмингизнинг сизга нисбатан айтган сўзларини эшитиб, кўриб турибди. Аллоҳ таоло қавмингиз борасида истаган ҳукмингизни чиқариш учун тоғ фариштасини юборди», деди. Кейин тоғ фариштаси у зотга муҳаббат ва ҳурмат ила: «Эй Муҳаммад! Нима қилишимни хоҳлайсиз? Истасангиз, уларни шу икки тоғ остида қолдираман», деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам эса шафқатга тўла қалблари ила унга: «Аллоҳ азза ва жалла уларнинг авлодларидан Ўзига ибодат қиладиган, ҳеч нарса ила Унга ширк келтирмайдиганларни чиқаради, деб умид қиламан», дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган).

“Расулуллоҳга муҳаббат ҳақида 101 қисса”дан.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

24 Dec, 04:47


#Тарбияга_оид_ҳадис

Абу Курайма Миқдод ибн Маъди Кариб Киндий розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитди: “Ўзинг нима таом есанг садақадир. Болаларингга, хотинингга ва ходимингга нима едирсанг ҳам садақа бўлади”.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

24 Dec, 02:39


#Ҳадис

Али ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Албатта, кишининг ўзи учун бефойда нарсаларни тарк қилиши Исломининг ҳуснидандир», дедилар».

Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

23 Dec, 14:57


​​ОДАМ БОЛАСИНИНГ БИР КУНИ ЎТСА…

Одам боласи бир куни ўтса, бу ҳақда фикр қилсин: агар бугунги куни яхшилик келтирган бўлса, бунга муваффақ этгани учун Парвардигорига шукр қилсин, агар бунинг акси бўлса, тавба қилсин, кундузги нуқсон ва камчиликларини тунда бартараф этишга азму қарор қилсин. Зеро, яхшиликлар ёмонликларни ювиб кетказади. У соғ-саломат бўлгани учун Аллоҳ таолога шукроналар айтсин!
Қолган умрида камчиликларини тўлдириши мумкин бўлади.

Ҳасан Басрий.


@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

23 Dec, 14:55


«Кунлар ўтади, умр ўтади. Уларга қўшилиб биз ҳам ўтамиз. Ҳар бир нарсанинг ниҳояси бор. Ҳаёт – шунақа. Ё Аллоҳим, бизнинг хотимамизни гўзал айла!».

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

23 Dec, 12:24


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

   23 - Жумодус - соний - 1446  ҳ.й
   24 - Декабр                  -  2024 м.й
          Сешанба               -  куни   

Бомдод  - 07:00
Пешин    - 13:00
Аср          - 15:45
Шом        - 17:22
Хуфтон    - 19:00

Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз   қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

23 Dec, 12:13


#muftiy_minbari

📹 ЭҲТИКОР - АҚЛАН ҚАБИҲ, ШАРЪАН ҲАРОМ, ҚОНУНАН ЖИНОЯТ АМАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

23 Dec, 07:34


ҚОЧИШ МАНЗИЛИ

"Бас, фақат, Аллоҳгагина қочингиз!"
(Зориёт сураси, 50-оят).

Бахтлилар Аллоҳ томон қочади, бахтсизлар эса Аллоҳдан қочадилар. Ҳа, мўмин бандалар Аллоҳдан Аллоҳга қочадилар. Яъни, Унинг азобидан Унинг савобига, исёнидан тоатига қочадилар.

Сабаблар ва улардан келиб чиқадиган натижалар 4 хилдир:

1) Гўзал сабаблар ва гўзал натижалар.
Мисоли: намоз ва унга бериладиган кўплаб ажру савоблар.

2) Ёмон сабаблар ва гўзал натижалар.
Мисоли: гуноҳлар ва унинг натижасида Аллоҳ адолатининг юзага чиқиши.

3) Ёмон сабаблар ва ёмон натижалар.
Мисоли: инсоннинг ўғирлик қилиб гуноҳкорлардан бўлиб қолиши.

4) Гўзал сабаблар ва ёмон натижалар.
Мисоли: кўриниши гўзал, лекин натижаси ёмон ишлар.

Инсоннинг Аллоҳ кўрсатмаларига хилоф ўлароқ қилган амаллари охирги 2 хил ичида айланади.


📚"Мусулмон учун зарур билимлар" китобидан.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

23 Dec, 06:00


Эслатма

📕 Мадина эса, Қуръон билан очилди
...

عن أبى هريرة قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم المدينة قبة الاسلام ودار الايمان وأرض الهجرة ومبوأ الحلال والحرام
. رواه الطبراني

🔖Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мадина исломнинг гумбази, иймон диёри, ҳижрат ери ”, дедилар.

Имом Табароний ривояти
.

عن عائشة عن النبي صلى الله عليه وسلم فتحت البلاد بالسيف وفتحت المدينة بالقرآن

🔖Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаҳарлар қилич билан очилди. Мадина эса, Қуръон билан очилди”, дедилар.

Баззор муснадида ривоят қилган.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

23 Dec, 05:58


​​"ЎҒИЛ КЎРСАМ ИККИТА ҚЎЙ СЎЯМАН" ДЕЙИЛСА, НАЗР ҲИСОБЛАНАДИМИ?
#назр

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Тўртта қизим бор. Яна фарзанд кутаяпмиз. Ўғил фарзанд берса, 7 кунлигида иккита қўй сўяман, деб ният қилганман. Мана шу ниятим ақиқага кирадими ё назрга кирадими? Назр ҳақида менда билим йўқ. Назр қилинса, назр қилган одам ея олмас экан, оила аъзоларичи?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бир ишни талаффуз қилмасдан ният қилишнинг ўзи билан назр бўлиб қолмайди. Лекин овоз чиқариб, “Агар ўғил кўрсам, Аллоҳ йўлида иккита қўй сўяман”, дейилса, бу назрга айланади.

“Назр” луғатда, яхшилик ёки ёмонликка ваъда қилишни билдиради. Унда огоҳлантириш маъноси бордир. Яъни, киши бирор ишни қилишини, албатта лозимлигини ўзига огоҳлантириш бўлиши учун назр қилади. Шариат истилоҳида эса, аслида шаръан лозим бўлмаган, балки қилиш қилмаслик ихтиёрли бир ишни маълум лафзлар билан ўзига лозим қилиб олишни, назр, деб аталади.  “Баҳрур Роиқ” китобида шундай келган: “Назрнинг рукни назрга далолат қилувчи сийға, яъни сўздир. Унинг шарти эса, оқил ва балоғатга етган бўлишдир” (4-жуз, 300-бет).

Назр мутлақ ёки муқайяд бўлиши мумкин. Масалан, кишининг “Аллоҳ учун зиммамда фалон иш бор”, “Зиммамда назр бор”, “Молим садақадир” ёки “Агар фалон ишни қилсам ҳаж қилиш, умра қилиш зиммамга лозим бўлсин, “Беморлигим тузалса, фалон ракат нафл намоз ўқийман, нафл рўза тутаман” ва бошқа шу каби зиммага лозим бўлишни ифода қилувчи лафзларни айтишга ўхшаш. Омма халқ орасида “Агар фарзанд кўрсам, Аллоҳ йўлида фалон сўм садақа қиламан, жонлиқ сўяман” ёки “Агар фалон ишим амалга ошса, фалон кун рўза тутаман” каби жумлалар билан назр қилиш кўп учрайди. “Агар мана бу ишим амалга ошса, жонлиқ сўяман”, деб назр қилганда назр қилувчи хоҳ бой бўлсин, хоҳ фақир бўлсин сўйиладиган жонлиқнинг гўштидан еёлмайди.

Бу ҳақда “Табйинул Ҳақоиқ” китобида қуйидагича келган: “Агар жонлиқ сўйишни назр қилган бўлса, назр қилувчининг ўзи ҳам емайди ва нисобга қодир бўлган кишиларга ҳам унинг гўштидан едиролмайди. Бунинг йўли фақирларга садақа қилиш бўлиб, садақа қилувчи ўз садақасидан ўзи ҳам емайди бой кишиларга ҳам едира олмайди”, дейилган. (6-жуз, 486-бет, Қурбонлик китоби)  “Баҳрур Роиқ” китобида эса: “Назр қилувчи назр қилинган жонлиқ гўштидан отасига ва бобосига улар қанча юқори бўлса ҳам, фарзандига ва фарзандининг болаларига улар қанча паст бўлса ҳам едира олмайди”, дейилган. (2-жуз, 425-бет, Закот китоби).

Шундан келиб чиқадиган бўлсак, назр қилувчининг ака-укалари ёки бошқа қариндошлари нисобга қодир бой кишилар бўлса, улар ҳам емайди. Фақир бўлсалар, уларга бериш жоиз эканлиги маълум бўлади.

Хулоса шуки, саволдаги “Аллоҳим ўғил фарзанд берса, етти кунлик бўлганида иккита қўй сўяман”, деб ният қилишнинг ўзи билан назр бўлмаган. Шунинг учун Аллоҳ насиб қилиб фарзанд кўрсангиз молиявий имкониятингиздан келиб чиқиб иш қилсангиз мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

23 Dec, 03:00


«Илм – хазина, унинг калитлари – савол. Сўранглар, сўраш туфайли  тўрт киши савобга эга бўлади: сўровчи, олим, эшитувчи, уларни дўст тутувчи».

Имом Байҳақий ривояти

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

22 Dec, 12:21


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

   22 - Жумодус - соний - 1446  ҳ.й
   23 - Декабр                  -  2024 м.й
          Душанба               -  куни   

Бомдод  - 07:00
Пешин    - 13:00
Аср          - 15:45
Шом        - 17:22
Хуфтон    - 19:00

Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз   қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

22 Dec, 12:17


Тамагирлик ҳақида

Тамагирлик сўзи арабча «тама»-сўзидан олинган бўлиб, бир нарсани ўта яхши кўриш, бир нарсага ўта ўч бўлиш маъноларини англатади. Руҳий тарбия устозларимиз айтадики «Нафснинг бир нарсага кучли шаҳват билан берилиши тамагирликдур» дейди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

22 Dec, 10:27


​​🕌 МАСЖИД ОДОБЛАРИ

Масжидга бормоқчи бўлган киши, аввало, мукаммал таҳорат қилиб, покиза либосларни кийиб, иложи бўлса, хушбўйлик суриб олсин.
Нохуш ҳид, расм туширилган кийими мусулмонларга, фаришталарга ҳам озор бериши ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам огоҳ этганлар. Масжидга кириш дуоси: “Парвардигорим, гуноҳларимни кечир ва менга раҳмат эшикларингни очгин” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Масжидларда дунёвий сўзларни сўзлаш, жанжаллашиш, баҳслашиш, баланд овозда гаплашиб, беҳуда сўзлар билан одамларга озор бериш, фитна-фасод, иғво қилиш қатъиян ман этилган.

Масжидда ушбу одобларга қатъий риоя қилиш керак:
1. Масжидга ўнг оёқда кириш ва масжиддан чап оёқда чиқиш;
2. Масжидда олди-сотди қилмаслик;
3. Йўқолган нарсани эълон қилмаслик;
4. Одамларнинг елкасидан хатлаб ўтмаслик;
5. Масжидда жой талашмаслик;
6. Сафда бирор кишини сиқиб қўймаслик;
7. Хом пиёз, саримсоқ каби нарсаларни еб, масжидга бормаслик.
8. Масжидга туфламаслик;
9. Бармоқларни қирсиллатмаслик.
10. Кириш-чиқишда суннатга мувофиқ дуоларни ўқиш.
11. Масжидга киришда қўл телефонларини ўчириш.
12. Масжид эшиклари ва кириш йўлларида намоз ўқимаслик. Бошқа жойларда эса, олдидан одам ўтиши эҳтимоли бўлса, сутра қўйиб қўйиш.
13. Намоз ўқиётган кишининг олдидан кесиб ўтмаслик, унинг рўпарасида ўтирганда қибладан бошқа томонга бурилиб, намозига халал бермаслик.
14. Олдинги сафлардан бирор-бир жойни ўзи учун ажратиб-хослаб олмаслик. Фарз намозларда олд қаторларнинг бўшаган ўринларини тўлдириш, зич сафни ёриб ўтмаслик.
15. Қиблага қараб оёқ узатмай ўтириш.
16. Намозгача вақт бор бўлса, қиблага юзланиб Қуръон ўқиш, салавот ва истиғфор айтиш, китоб мутолаа қилиш.
17. Масжиддан шошилмай, тиқилинч ҳосил қилмай чиқиш.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

22 Dec, 07:29


# Масҳ тортиш
Долзарб мавзу

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳазратлари

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

22 Dec, 07:25


Исломий молия – нима у?

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ислом молияси хизматларини жорий қилиш вақти келганини таъкидлаган. Ҳозирда бунинг учун “Ислом молияси тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилмоқда.

❗️Исломий молия ўзи нима? Видеода билиб олинг.

Савдогар, тадбиркор ва бизнес қиладиган барча танишларга юбориб қўямиз.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

22 Dec, 04:51


Шайх Абдураззоқ Бадр дейди:

Қуръонни қалбимнинг баҳори қилгин”, деб дуо қилар экансан, Мусҳафингни оч, ундан ўқи ва Аллоҳнинг Каломи устида тадаббур ва тааммул қил. Вақтингдан Қуръон учун бир улуш ажрат. Ана шунда у қалбингни баҳори бўлади.
  Қуръон токчада турса, ёки баъзи хонадонлардаги каби зийнат учунгина турса, асло киши қалбининг баҳори бўлмайди”, деди.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

21 Dec, 12:43


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

   21 - Жумодус - соний - 1446  ҳ.й
   22 - Декабр                  -  2024 м.й
          Якшанба               -  куни   

Бомдод  - 07:00
Пешин    - 13:00
Аср          - 15:45
Шом        - 17:22
Хуфтон    - 19:00

Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз   қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

21 Dec, 10:14


#VIDEOLAR

🎞“Faqat amir, ma'mur yoki soxtakor nasihat qiladi” hadisini ulamolarimiz qanday sharhlaganlar?

🔰Abdullatif Alloqulov,
Imom Moturidiy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bo‘lim boshlig'i


@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

21 Dec, 09:17


#Ҳадис

"Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ" калимасининг фойдалари:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам менга: "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм"ни айтишни кўпайтир, чунки у жаннат конларидандир", дедилар.
Имом Термизий ривояти.


Макҳул айтдилар: Ким "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ, валаа малжаа миналлоҳи иллаа илайҳ"ни айтса, Аллоҳ таоло ундан етмишта зарар эшигини очиб ташлаб, бартараф қилади. Уларнинг энг пасти камбағалликдир.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

21 Nov, 11:14


​​АЁЛ КИШИНИ КАФАНЛАШ
#жаноза

1454-CАВОЛ: Аёлларни шариатимизга мувофиқ кафанлаш ҳақида маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аёл кишини кафанлашдаги суннат бешта кийимдир: Диръ (кўйлак), химор (рўмол), изор (лозим), лифофа (бошдан оёққача марҳумани ўрайдиган мато), хирқа (кўкрак қисмига боғланадиган мато). Кафанлаш учун энг камида учта кийим: изор, лифофа ва химор ишлатилади. Бу кифоя кафанидир.
   Диръ (кўйлак) - бўйин тагидан, то оёқ остигача ўрайдиган мато, енгсиз ва ямоқсиз.
   Изор – лозим маъносида бошнинг тепасидан, оёқ остигача бўлган мато, тириклар изори эса белдан пастига кийиладиган кийим туридир.
   Лифофа – изор сингари лекин, кафанликни тугиб қўйиш учун тепа ва паст тарафлардан бироз ортиқроқ бўлади.
   Химор – марҳуманинг бошини ўрайдиган мато, рўмол.
   Хирқа - марҳуманинг кўкрагини ўраб қўядиган мато. Хирқа аёлнинг кўкрак қисмидан киндигигача ёки оёғигача етадиган бўлиши керак.
   Кафанлашнинг кўриниши ҳақида Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар:
أَمَّا الْمَرْأَةُ فَيُبْسَطُ لَهَا اللِّفَافَةُ وَالْإِزَارُ وَاللِّفَافَةُ فَوْقَ الْخِمَارِ وَالْخِرْقَةُ تُرْبَطُ فَوْقَ الْأَكْفَانِ عِنْدَ الصَّدْرِ فَوْقَ الثَّدْيَيْنِ وَالْبَطْنِ كَيْ لَا يَنْتَشِرَ الْكَفَنُ بِاضْطِرَابِ ثَدْيَيْهَا عِنْدَ الْحَمْلِ عَلَى السَّرِيرِ ، وَعَرْضُ الْخِرْقَةِ مَا بَيْنَ الثَّدْيِ وَالسُّرَّةِ هَكَذَا ذَكَرَ مُحَمَّدٌ فِي غَيْرِ رِوَايَةِ الْأُصُولِ وَيُسْدَلُ شَعْرُهَا مَا بَيْنَ ثَدْيَيْهَا مِنْ الْجَانِبَيْنِ جَمِيعًا تَحْتَ الْخِمَارِ ، وَلَا يُسْدَلُ شَعْرُهَا خَلْفَ ظَهْرِهَا
   “Аёл кишининг кафани қуйидагича ёзилади: навбат билан лифофа, изор (диръ). Лифофа рўмолнинг устида бўлади. Хирқа марҳумани тобутда кўтарганда кўкраги қимирлаб, кафан очилиб кетмаслиги учун барча кафанлар устидан кўкрак ва қоринга боғланади. Хирқанинг кенглиги кўкрак ва киндик ўртасида бўлади. Имом Муҳаммад Усул ривоятидан бошқасида шундай зикр қилган. Марҳуманинг сочи икки томондан кўкраклари ўртасига қўйилади. Улар рўмолнинг остида бўлади. Сочи орқасига ташланмайди” (“Бадоиус-саноиъ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

21 Nov, 11:13


#Tavsiya

АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИГА САЗОВОР БЎЛИШ УЧУН:

⚜️  «ЯХШИЛИК ҚИЛИНГ! «Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади». (Бақара сураси, 195-оят).

⚜️  ТАВБА ҚИЛИНГ! «Аллоҳ тавба қилувчиларни севади».
(Бақара сураси, 222-оят).

⚜️  ПОК ЮРИНГ! «Аллоҳ ўзини мудом пок тутувчиларни севади».
(Бақара сураси, 222-оят).

⚜️  ТАҚВОДОР БЎЛИНГ! «Зеро, Аллоҳ тақво қилувчиларни севади».
(Оли Имрон сураси, 76-оят).

⚜️  САБРЛИ БЎЛИНГ! «Аллоҳ сабр қилувчиларни севади». (Оли Имрон сураси, 146-оят).

⚜️  «АЛЛОҲГА ТАВАККУЛ ҚИЛИНГ!  У Зот Ўзига таваккул қилувчиларни севади».
(Оли Имрон сураси, 159-оят).

⚜️  АДОЛАТЛИ БЎЛИНГ!  «Аллоҳ адолат қилувчиларни севади».
(Моида сураси, 42-оят).

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

21 Nov, 07:23


🤲 Соғлик сўраб ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الصِّحَّةَ وَالعِفَّةَ وَالْأَمَانَةَ وَحُسْنَ الْخُلُقِ وَالرِّضَا بِالقَدَرِ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалукас-сиҳҳата вал ъиффата вал аманата ва ҳуснал хулуқи вар-ризо бил қодар.

Маъноси
: Аллоҳим! Сендан саломатлик, иффат, омонатдорлик, гўзал хулқ  ва тақдирга  рози  бўлишни сўрайман.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

21 Nov, 07:20


#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. *Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бир банда ҳар луқма тановул қилаётганида ва ҳар ҳўплам ичимлик ичаётганида Аллоҳга ҳамд айтса, Аллоҳ таоло ўша бандасидан албатта рози бўлади»,* дедилар.

Имом Муслим ривояти.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

21 Nov, 02:26


ПОЕЗД ЁКИ ЕНГИЛ МАШИНАДА НАМОЗ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Поезд ёки енгил машинада вақти кирган намозни қандай ўқиймиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Поездда туриб ўқишнинг имкони бўлса, туриб ўқилади. Бўлмаса ўтириб ўқилади. Енгил машиналарда фарз намозларини ўтириб  ўқилмайди, ерга тушиб ўқилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

21 Nov, 01:49


#Бисмиллах

🌸🍀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🍀🌹🍀

🌸 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

🌸 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌸 Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌸 Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

🌸 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

┈┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉┈

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

20 Nov, 12:19


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

   19  - Жимодул - аввал - 1446  ҳ.й
   21  - Ноябр               -  2024 м.й
           Пайшанба        -  куни   

Бомдод  - 06:40
Пешин    - 13:00
Аср          - 15:45
Шом        - 17:19
Хуфтон    - 19:00

Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз   қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

20 Nov, 12:16


#Раддия

Имомга иқтидо қилувчи Фотиҳа сурасини ўқийдими?

🎙Худойназаров Фахриддин - Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

20 Nov, 10:13


#Зикр

ТАҲЛИЛ, ТАСБЕҲ, ТАКБИР, ТАҲМИД ва ИСТИҒФОР айтишнинг фазилати.

#Таҳлил бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш.

#Тасбеҳ бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш.

#Такбир бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш.

#Таҳмид бу “Алҳамду лиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш.

#Истиғфор бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

20 Nov, 08:24


АЛЛОҲДАН КЕЧИРИМ СЎРАЙЛИК!

   Шайх Али Тантовий айтдилар:
Бир куни ўзимга ўзим: "Хақиқатда Аллоҳ сени севадими?" деб савол бердим. Кейин эслаб кўрсам, Аллоҳ бандаларига нисбатан муҳаббатнинг сабабларини Ўзининг китобидан зикр қилган экан. Саволимга жавоб топиш учун Аллоҳнинг китобини варақлай бошладим. Қарасам унда: "Тақводорларни севади", деган оят чиқди. Ўзимни тақводорлардан деб ҳисоблашга журъат қила олмадим. Кейин: "Сабр қилувчиларни севади", деган оятни топдим. Ўзимда сабр етишмаслигини эсга олдим. Сўнгра "Яхшилик қилувчиларни севади", деган оятни топдим. Бундан унча узоқламасдан қидиришни тўхтатиб қўя қолдим. Чунки, Аллоҳ мени севишига сабаб бўлувчи бирор нарса топа олмасликдан чўчидим. Бажарган амалларимни текширишни бошладим. Қарасам, аксари фаолиятсизлик, камчилик ва гуноҳларга қоришиб кетганини ҳис қилдим. Шунда Аллоҳнинг "Аниқки, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади", деган сўзи эсимга тушди. Ана энди шу оят мен ва мен каби гуноҳкорларга тааллуқли эканини тушундим ва шояд Аллоҳ мени ҳам севиши мақсадида "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳи", деб пичирлашни бошладим.

Маъноси: "Буюк Аллоҳдан гуноҳларимни кечиришини сўрайман ва Унга тавба қиламан".

Сиз ҳам тавба қилувчилардан бўлинг!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

20 Nov, 03:38


#ТАЪРИФ

• Ҳамма вафот топгач Аллоҳ хузурига боради...
• Бахтли инсон эса тириклигида Унинг ҳузурида боради!

©️ Иброҳим Ҳусайн Шозилий

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

19 Nov, 13:03


​​ЎГАЙ ОНА АБАДИЙ МАҲРАМ БЎЛАДИМИ?
#маҳрам

1452-CАВОЛ: Онам вафотидан кейин отам бошқа аёлга уйланган эди. Бир йилча аввал отам вафот этди. Шундан кейин ҳам бу аёл бизга маҳрамлигича қоладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, албатта. Фарзандлар учун отанинг аёли абадий маҳрам ҳисобланади. Аллоҳ таоло ояти карималарда бир қанча марҳамларни санаган. Шулар ичида оталар уйланган аёллар ҳам айтиб ўтилган. Фиҳқий манбаларда ҳам маҳрамларга доир мавзуда ўгай она эрининг фарзандлари учун ҳам маҳрам экани айтилган. Жумладан, “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:
وامرأة أبيه وابنه وإن بعدا أما حليلة الأب فبقوله تعالى {ولا تنكحوا ما نكح آباؤكم من النساء} النساء: 22 فتحرم بمجرد العقد عليها
   “Отаси уйланган ва ўғли уйланган аёлларга уйланиш ҳаромдир. Ота уйланган аёлга уйланиш ҳаром экани ушбу оятда айтилган: “Оталарингиз ўз никоҳларига олган аёлларни сиз ўз никоҳингизга олманг!” (Нисо сураси, 22-оят). Шу оятга кўра ота бирор аёлга никоҳланишнинг ўзи билан шу аёл ўғилларга маҳрам бўлиб қолади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

19 Nov, 12:36


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

   18  - Жимодул - аввал - 1446  ҳ.й
   20  - Ноябр               -  2024 м.й
           Чоршанба        -  куни   

Бомдод  - 06:40
Пешин    - 13:00
Аср          - 15:45
Шом        - 17:20
Хуфтон    - 19:00

Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз   қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

19 Nov, 12:34


Вақт айтади: «Ҳамма нарсани унут, менга эргаш»!
Мол-дунё айтади: «Ҳамма нарсани унут, мендан фойдаланиб қол»!
Келажак айтади: «Ҳамма нарсани унут, мен учун кураш»!
Аллоҳ таоло айтади: «Мени зикр қил, ҳамма нарсани ато қиламан», дейди.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

19 Nov, 09:24


 #МАҚОЛА

Демократия асослари аслида Исломдаги багрикенгликка оид.
 
Ислом дини азалдан инсониятга асл мурувватни, диндошларига, ҳатто ғайримуслимларга ҳам эҳтиром ҳамда бағрикенглик билан муносабатда бўлишни ўргатиб келган ва доимий бардавомликдадур.
Маълумки, Ислом ўзидан олдинги барча самовий динлар (яҳудийлик, насронийлик) ни шунчаки ҳурмат қилиш билан чекланмай, ўша дин аҳлларига чексиз мурувватлар кўрсатган. Уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ўзининг қонунлари билан мустаҳкамлаб қўйган. Қайси дин бўлмасин барча халқу элатларнинг маданият ва анъаналарига юксак эҳтиром билан қараган. Асрлар давомида бу қоидаларга амал қилиб яшаган мусулмонлар бир-бирларига ва ҳатто ораларида яшайдиган ажнабийларга, аҳли зимма (мусулмонлар диёрида яшайдиган ўзга дин вакиллари)га ҳам мурувватнинг мислсиз намуналарини кўрсатиб, бутун инсониятга ибрат бўлишди. «Албатта, Аллоҳ адолатли кишиларни севар».  (Мумтаҳина сураси, 8-оят)
"Диний бағрикенглик" дегани мусулмонлар истилоҳида «мурувват» дейилади. Бу тушунча кенг маънода чиркин нарсалар ва воқеалар қаршисида гўзалликни устун қўйиб, меҳрибонлик қилиш ҳамда ҳар бир воқеликка гўзаллик нуқтаи назаридан ёндошиш, эътиқод, маданият, анъаналарга нисбатан ҳурмат ва эҳтиром билан муносабатда бўлиш демакдир. Ана шунга биноан мусулмонлар бутун тарих давомида бошқа динларга ва уларнинг вакилларига бағрикенгликнинг, мурувватнинг буюк наъмуналарини кўрсатиб келишди.
Чунки бу Аллоҳ таолонинг амри, Пайғамбар саллоллоху алайхи васаллам умматига берилган буюк кўрсатма эди. Қуръон ва Суннат ҳукмига кўра, мўмин-мусулмонларнинг бирор қавмни ёмон кўришлари ёки ўша қавмларнинг мусулмонларга душманлик қилиши уларга нисбатан зулм қилишга, ҳақларини поймол этишга сабаб бўлмаслиги керак. Абу Бакр розияллоҳу анҳу Шом фатҳига жўнаётган қўшинга шундай насиҳат қилган эдилар: «Болаларни, аёлларни, қарияларни ўлдирманг. Хурмо дарахтларига ўт қўйманг ва буталарни кесманг. Туяларни ва бошқа ҳайвонлар подасини ўлдирманг… Сиз ўзга ишлар, охират дунёсига хизмат қилиш билан машғул одамларни (яъни бошқа дин вакилларини) учратасиз. Шунда уларни ўз ҳолига қўйинг.»
  Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуни ўзга динларга хайриҳоҳлиги, меҳр-муруввати ва адолатпарварлиги билан ислом дунёсидан ташқарида ҳам маълум ва машҳур эди. Ҳазрати Умарнинг Қуддус ва Лудда насронийлари билан имзолаган хавфсизлик шартномасига мувофиқ шаҳардаги черковлар бузиб ташланмаслиги, мусулмонлар насронийларнинг ибодатхоналарини эгаллаб олмаслиги ва уларга ибодат қилмаслиги кафолатланган эди. Демак, кўнглида ҳеч бир инсонга адовати бўлмаган ҳамда жамиятга қўли ва тили билан зарари тегмайдиган кишилар билан чиройли муомалада бўлиш, улар билан дунёвий ишларда ҳамкорлик қилиш, ёвузлик ва зулм-зиён етказиш йўлида асло ҳамкорлик қилмаслик муборак динимиз талабидир.
 
Сариосиё тумани «Хӯжа Муҳаммад Порсо» жомеъ масжиди имом хатиби Мансур Бадалбоев

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

19 Nov, 07:40


АЗОНГА ШЕРИК БЎЛИНГ

Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо онамиз азон айтилганда қўлларидаги ишни қўйиб, азонни тинглардилар.

Бир кун улардан бунинг сабабини сўрадилар. У зот шундай жавоб бердилар:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламдан эшитдим. Азон айтилганда уни тингламасдан бошқа нарсалар билан
машғул бўлиш — ўша кишининг имонида нуқсон борлигини ифодалайди», дея марҳамат этдилар.


Шундан сўнг азон айтилганда ҳеч нарса билан машғул бўлмасдан, азонни эшитишни одат қилдим».

Буюк валийлардан Абу Нафс Ҳаддод ҳазратлари темирчилик билан шуғулланганлар. Болға кўтарган қўллари азон айтилганда кўтарилганча қолар, азон тугагунча туширмасдилар. Агар болға сандон устида бўлса, азон тугагунча уни кўтармасдилар.

Суҳбатлашаётган бўлсалар, дарҳол тўхтатиб, азон тугагунча жимиб қолардилар. Бир кун бу муборак зот вафот этдилар. Йўлда тобутини кўтариб боришарди, шунда минорадан муаззин азон айта бошлади. Тобут кўтарганлар бир одим ҳам юролмасдан турган жойларида туриб қолдилар.

Азон тутаганда яна тобутни кўтариш учун кучлари ўзларига қайтди. Азонга бўлган ҳурматлари, одоблари вафот этгач ҳам у зотда каромат сифатида кўринди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам марҳамат этадилар:
«Ким азонни эшитгач, муаззин билан бирга секин овозда такрорласа, Аллоҳ айтилган азоннинг бир ҳарфига минг савоб беради ва минг гуноҳини кечади».

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

19 Nov, 05:29


#ҲИКМАТ

🌿 Бир кун келиб, керагидан ортиқ ғам чекканинггизни ва Аллоҳ Таоло ишларинггизни сиз ўйлаб орзу қилгандан ҳам яхшироқ тадбир қилиб қўйганини биласиз... Фақат, озгина вақт керак. Аллоҳ таолога қандай гумон қилсак ўшани оламиз..! Унга ишонинг ва гўзал гумон қилувчилардан бўлинг..!

┈┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉┈

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

18 Nov, 15:01


#reels

Abu Rayhon Beruniy

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

18 Nov, 13:44


#ИБРАТ

Бир киши онасининг жанозасида йиғлади. «Нима учун йиғлаяпсан?» дейишган эди, «Нима учун йиғламай, ахир мен учун жаннат эшикларидан бири ёпилди ку?» деди.
«Роббим, улар мени гўдаклик чоғимдан тарбиялаб-ўстирганларидек,
Сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин»!

(Исро сураси, 24 оят).

┈┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉┈

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

01 Nov, 12:56


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

   30 - Рабиъус - соний  - 1446  ҳ.й
   2   -  Ноябр                 -  2024 м.й
           Шанба                -  куни   

Бомдод  - 06:20
Пешин    - 13:00
Аср          - 16:00
Шом        - 17:37
Хуфтон    - 19:15

Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз   қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

01 Nov, 09:53


​​​ЗИКРНИНГ ФОЙДА ВА САМАРАЛАРИ

Зикр шайтонни қувади ва савалайди.

Зикр Аллоҳ таолони рози қилади.

Зикр ғам-андуҳларни кетказади.

Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади.

Зикр қалб ва баданни қувватлантиради.

Зикр қалб ва юзни мунаввар қилади.

Зикр ризқни жалб қилади.

Зикр зокирга маҳобат, ҳаловат ва гўзаллик тақдим этади.

У Аллоҳ таолонинг муҳаббатини ҳосил қилдиради.

Зикр Аллоҳ таолога қурбат пайдо қилади. Банда қанча кўп зикр қилса, Аллоҳ таолога шунча яқин бўлади.

Зикр зокирга ўзини кузатиб боришни ўргатади. Бу билан у эҳсон эшигидан киради ва Аллоҳ таолога У Зотни кўриб тургандек ибодат қилади.

У зокирга Аллоҳ таолога қайтишни ўргатади.

Зикр зокирга маърифат эшигини кенг очади.

Зикр туфайли Аллоҳ зокирни зикр қиладиган бўлади.

У туфайли қалб тирик бўлади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг  «Руҳий тарбия» китобидан

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

01 Nov, 09:43


ЖУМА НАМОЗИДАН
      1. 11. 2024 йил
ФОТОЛАВҲА

Сариосиё тумани ” Хӯжа Муҳаммад Порсо" жоме масжидида Жума намозидан фотолавҳалар    
                               
740  киши қатнашди                  

┈┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉┈

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

01 Nov, 05:52


Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":

1.
"Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).

Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

01 Nov, 05:51


Ҳақиқий дўст

Буюк саҳобий Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан сўрадилар:
- Қанча дўстингиз бор?
У зот шундай жавоб бердилар:
- Буни ҳозир билмайман, чунки бугун дунёда иқболим келиб турибди, ҳамма менинг дўстим. Бу нарсани дунё мендан юз ўгирганда билишим мумкин. Дўстнинг яхшиси - дунё мендан юз ўгирганда менга иқбол қилувчисидир.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

01 Nov, 04:51


#Жума

Ҳадисда: «Жума Жумагача бўлган гуноҳларга каффорат бўлади», - дейилган.

Жума куннинг хайр-у баракоти сизга бўлсин!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

31 Oct, 14:59


#Эслатма

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🌷1. Жума учун ғусл қилиш.
🌷2. Хушбўй нарсалар суртиш.
🌷3. Чиройли кийимлар кийиш.
🌷4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
🌷5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
🌷6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
🌷7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
🌷8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
🌷9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
🌷10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
🌷11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
🌷12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф:

"Кифоя" китобидан.

┈┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉┈

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

31 Oct, 13:02


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

   29 - Рабиъус - соний  - 1446  ҳ.й
   1  -  Ноябр                -  2024 м.й
           Жума           -  куни   

Бомдод  - 06:20
Пешин    - 13:00
Аср          - 16:00
Шом        - 17:38
Хуфтон    - 19:15

Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз   қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

31 Oct, 13:00


ХОТИНГА НИМА ФАРҚИ БОР?!

2015 йилда Нобель мукофотини олган турк кимёгари Азиз Санжар айтади:
Бир кун хотиним деди:
-Азиз! Чиқиндиларни чиқариб ташланг!
Мен дедим:
-Мен Нобель мукофотини олганман.
Шунда хотиним деди:
-Нобель мукофотини олган Азиз! Чиқиндиларни чиқариб ташланг!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

31 Oct, 12:59


​​УСТА ҲАҚИНИ БЕРИШ МАСАЛАСИ
#ижара

1429-CАВОЛ: Усталар билан уйимни тўрт-беш кунда қумсувоқ қилиб беришларини келишдик. Олдиндан аванс хам берилди. Лекин усталар турли сабаблар билан ишни чўзиб юборишди. 8 кун ўтиб усталарга яна 3 кун муҳлат бердим, агар иш битмаса пул берилмайди, деб огоҳлантирдим. Айтилган муддатда ишни бажаришмади. Бошқа усталарни чақирдим. Биринчи усталарга пулнинг ҳаммасини бермадим. Мен бу пулга қарзманми,  энди пулни бераман, десам олишмаяпти. Бу ҳолатда нима қилишим керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.  Аслида ижарада вақт ва бажариладиган ишни жамлаб шартнома қилиш жоиз эмас. Имом Фахруддин Қозихон раҳматуллоҳи алайҳи ушбу қоидани қуйидагича шарҳлайди:
والصحيح من مذهبه أن الإجارة فاسدة قدم العمل أو أجر إذا ذكر الأجر بعد الوقت والعمل وأما إذا ذكر الوقت أولاً ثم الأجر ثم العمل بعده أو ذكر العمل أولاً ثم الأجر ثم الوقت لا يفسد العقد لأنه إذا وسط الأجر فبذكر الأوّل عملاً كان أو وقتاً. الأجر بعده يتم العقد كان ذكر الثاني بعد ذلك إن كان وقتاً يكون للتعجيل وإن كان عملاً فذكره لبيان لعمل في ذلك الوقت فلا يفسد العقد.
   “Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг мазҳабини тўғри тушуниш қуйидагича бўлади. Агар иш ва вақт биринчи айтилиб, кейин иш ҳақи айтилса ижара фосиддир. Аммо вақт айтилиб, кейин иш ҳақи айтилса, сўнг иш айтилса ёки биринчи иш айтилиб, кейин иш ҳақи айтилса, сўнг вақт айтилса ижара фосид бўлмайди. Чунки иш ёки вақтдан қайси бири биринчи айтилса, кейин иш ҳақи айтилса келишув тамомига етган ҳисобланади. Ундан кейин вақт белгиланса вақт тезроқ қилиб беришни сўраш, иш айтилса мазкур вақтда қилинадиган ишни белгилаш ҳисобланади. Шунинг учун келишув фосид ҳисобланмайди” (“Фатавои Қозихон”).
   Сизнинг ҳолатингизда вақт ва ишни қўшиб айтганингиз учун ижара фосид ҳисобланади. Ижара фосид бўлганда қилинган иш учун ажри мисл (урфда шу каби хизматга бериладиган ҳақ) берилади. Келишилган иш ҳақи бекор бўлади. Шунинг учун сиз уларга қилган ишлари учун урфга кўра ҳақларини беришингиз лозим.
   Уларга ҳақларини олиб борсангиз ҳам олмасликларига келсак, бу ўзаро олди-бердиларда пулларнинг таъйин топишига оид масала. Ижара, яъни шахсларни ижарага олиш ҳам олди-берди муомаласига киради. У иш ҳақини қўлига олганда иш ҳақи берилган бўлади. Унга иш ҳақини бераман деб олиб борсангизу у олмайман, керак эмас деса, сўзининг зоҳирига кўра бу розилик аломати ҳисобланади. Сиз у маблағни ўзингизда қолдиришингиз ҳам мумкин ёки жуда кўнглингиз тўлмаса, бирор муҳтожга бериб юборишингиз ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

31 Oct, 01:51


#Тавсия

من أراد أن يفتح الله عين قلبه؛ فليكن عمله في السر أكثر من عمله في العلانية؛ لأن عمل السر منبع الإخلاص، والإخلاص منبع الحكمة

📜 Кимки Аллоҳ таоло унинг қалб кўзини очишини истаса, махфий амаллари ошкора амалларидан кўпроқ бўлсин. Чунки махфий амал ихлоснинг манбасидир. Ихлос эса, ҳикматнинг манбасидир.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

30 Oct, 16:49


#Ҳайрли_тун!

АЛЛОҲИМ ПАНОХИГА

🌸🌺ТУНИНГИИЗ ОСУДА ЎТСИН!!!🌺🌸

┈┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉┈

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

29 Oct, 03:32


Моҳият

Ўзи профессионал таълим билан оддий диний таълимнинг фарқига бориш керак. Қуръон ёдлаш, ҳадисларни ҳаёт учун ўрганиш проффесионал таълим эмас, бу ўзликдир. Дунёда бирор жойда Қуръон, ҳадис, тарбия диний таълим деб кўрсатилмайди.

Hasan Al-Muqriy

┈┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉┈

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

29 Oct, 03:20


Аччиқ ҳақиқат

“Улар Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида зикр қиладилар”, Оли Имрон сураси, 191-оят.

Биз эса бугунга келиб тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларимизда телефонларимизни айлантирадиган бўлдик...

Аллоҳим, бизни гўзал қайтиш ила Ўзингга қайтаргин!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

28 Oct, 14:02


#kasb

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳеч ким қўл меҳнати билан топган таомидан кўра яхшироқ нарса еган эмас. Аллоҳнинг набийси Довуд алайҳиссалом қўл меҳнати билан кун кўрар эди", деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: "Аллоҳ таоло ризқ беради, деб, касб қилишдан қўлларингизни тортманглар, Аллоҳ таоло тилла тангаларни осмондан ёғдирмайди".

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

28 Oct, 12:43


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

   26 - Рабиъус - соний  - 1446  ҳ.й
   29  - Октябр                -  2024 м.й
           Сешанба             -  куни   

Бомдод  - 06:15
Пешин    - 13:00
Аср          - 16:15
Шом        - 17:42
Хуфтон    - 19:15

Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз   қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

28 Oct, 08:09


Одамлар биргина хатоингизни деб бутун бошли гўзал ўтмишингизни ўчириб юборишади. Аллоҳ таоло эса биргина тавбангиз туфайли бутун бошли ёмон ўтмишингизни ўчириб юборади.

Хўш, уларнинг қай бири рози қилинишга ҳақлироқ?!

Шундай экан, Аллоҳ билан бирга бўлинг-да, қолганига парво қилманг!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

28 Oct, 07:05


#СубҳанАллоҳ

Koʻk kit, blyuval (Balaenoptera musculus) — yoʻl-yoʻl kппеппспсitlar oilasiga mansub sut emizuvchi hayvon. Dunyodagi eng yirik hayvonlardan biri, tanasining oʻz. 33 m gacha, ogʻirligi 150 t gacha, usti koʻkimtir, qorni va biqinlari zangori. Qornida oqish yoʻllari bor. Plankton organizmlar bilan oziqlanadi. 2—3 yilda bitta bola tugʻadi, bolasini 7—8 oy emizadi. Bitta kit 15—20 t yogʻ va 35—40 t goʻsht beradi.

┈┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉┈

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

28 Oct, 06:39


#bugunning_muhim_mavzusi №18

💬 СИЗ ЎЗ ҲАЁТИНГИЗНИ ИШОНГАН БЎЛАРМИДИНГИЗ?

🎙Яҳё домла РАЗЗОҚОВТошкент ислом институти катта ўқитувчиси.

@ muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

28 Oct, 06:35


#Эслатма

Тасбеҳ айтиш

“Кимки ҳар бир намознинг ортида Аллоҳга ўттиз уч (33) маротаба тасбеҳ (“СУБҲОНАЛЛОҲ!” – “Аллоҳни айбу нуқсонлардан пок деб дейман!”) айтса, Аллоҳга ўттиз уч (33) маротаба ҳамд (“АЛҲАМДУЛИЛЛОҲ!” – “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!”) айтса, Аллоҳга ўттиз уч (33) маротаба такбир (“АЛЛОҲУ АКБАР!” – “Аллоҳ буюкдир!”) айтса, бу тўқсон тўққиз бўлади. Уни юзга тўлдириб, “ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ, ВАҲДАҲУ ЛА ШАРИЙКА ЛАҲ, ЛАҲУ-Л-МУЛКУ ВА ЛАҲУ-Л-ҲАМДУ ВА ҲУВА ЪАЛА КУЛЛИ ШАЙЪИН ҚАДИЙР!” (“Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У якка-ю ягона, унинг шериги йўқ. Мулк Уникидир, ҳамду сано Унга хос. У барча нарсага қодир Зот!”) деса, хатоликлари гарчи денгиз кўпигича бўлса ҳам мағфират қилинади”

(Муслим, 1/597; Ибн Ҳиббон, 5/2013-2016; Ибн Хузайма, 1/750).

┈┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉┈

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

27 Oct, 15:46


​​ТИК ТУРГАН ВА ЮРГАН ҲОЛДА ҚУРЪОН ЎҚИШ
#Қуръон

1420-CАВОЛ: Тик турган ва юрган ҳолатда Қуръон ўқиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тик турган ҳолда Қуръони каримни ўқишнинг зарари йўқ. Юриб кетаётган киши бошқа нарсага чалғимай, Қуръони каримга аҳамият бера олса, юриш асносида ўқишнинг зарари йўқ. Бу ҳақда “Ҳошиятут Таҳтовий” китобида қуйидаги маълумотлар берилган:
وأما قراءة الماشي والمحترف إن كان منتبها لا يشغله العمل والمشي جاز وإلا فلا قال وتكلموا في قراءته مضطجعا والأولى أن يقرأ على وجه يكون أقرب إلى التعظيم ولا بأس بغير القرآن مضطجعا والقراءة بالنظر أولى من القراء بالغيب للجمع بين العبادتين
   “Юрган ва ишлаб турган кишини қилаётган иши ё юриши Қуръондан чалғитмаса, шу ҳолда тиловат қилиш жоиз, акс ҳолда жоиз эмас. Уламолар ёнбошлаб Қуръон ўқиш ҳақида турли гаплар айтишган бўлиб, афзали Қуръонни улуғлашга мос шаклда ўқишдир. Бошқа китобларни ёнбошлаб ўқишнинг гуноҳи йўқ. Мусҳафга қараб қироат қилиш ёддан ўқишдан кўра афзалроқдир. Чунки мусҳафга қараб ўқишда икки ибодат (мусҳафга назар қилиш ва уни тиловат қилиш)ни жамлаётган бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

27 Oct, 14:35


​​ЎЗГАЛАР АЙБИНИ АХТАРМАНГ!

Одамларни кузатиб, уларнинг айбларини ахтарувчи бўлманг. Уларнинг айбини кўрсангиз ҳам, овоза қилманг. Уларнинг орасида айғоқчилик қилманг. Ўз нафсингиз билан машғул бўлинг. Ўз айбларингизни тўғирлашга ҳаракат қилинг. Чунки сиз уларнинг қилган ишлари учун эмас, балки ўзингиз қилган ишлар учун сўроққа тутиласиз
.

“Ҳикматлар чашмаси”дан

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

27 Oct, 14:19


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

   25 - Рабиъус - соний  - 1446  ҳ.й
   28  - Октябр                -  2024 м.й
           Душанба             -  куни   

Бомдод  - 06:15
Пешин    - 13:00
Аср          - 16:15
Шом        - 17:43
Хуфтон    - 19:15

Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз   қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

27 Oct, 08:57


ҲАЁТИЙ ҚИССА
(Албатта ўқинг!)

Бир камбағал, фақир кишининг бошига оғир ташвиш тушди, қарзлари кўпайиб 500 динорга етди. Уларни тўлашга қурби етмасди. Бошқа томондан қарз берганлар пулларини тинмай талаб қила бошладилар. Ночор қолган киши бой савдогарнинг ҳузурига бориб 500 динорни маълум муддатда қайтариш шарти билан қарз ҳавола қилди ва қарзларини тўлади. Куну тун бир бирини қувлаб ўта бошлади. Аҳвол эса ёмонлашгандан ёмонлашди. Келишилган муддат етиб келди. Савдогар пулини сўраб келди. Бечора фақир эса тўлашга бир дирҳами ҳам йўқлигини айтди. Савдогар қозига арз қилди. Қози камбағални  то қарзини тўламагунча зиндонга ташлашга ҳукм қилди.
Камбағал киши қозига:
- Ҳазрат эртагача менга изн беринг, уйимга бориб аёлимга айтай, оиламдагиларни ҳотиржам қилиб келай, токи мендан ташвишланмасинлар.
Қози:
- Эртага қайтиб келишингга ким кафил бўлади?
Камбағал:
- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кафил қиламан. Гувоҳ бўлингки агар эртага қайтиб келмасам, дунё ва охиратда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари эмасман.
Қози ҳам солиҳ киши эди, фақирдан бу кафилликни қабул қилиб, уни уйига бориб келишига изн берди.
Киши уйга келгач аёлига вазиятни тушунтирди. Солиҳа, оқила аёл:
- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қози ҳузурида кафил қилиб келибсиз, келинг энди у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтамиз. Шояд Аллоҳ айтган саловатларимиз баракасидан ғам-ғуссаларимизни аритса.
Шундай қилиб эр-хотин ўтириб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айта бошладилар. Ҳатто уйқу ғолиб келиб, ухлаб қолдилар.
Киши тушида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. У зот фақирга: « Тонг отгач волий ҳузурига бор. Унга менинг саломимни етказ. Ва айтгинки:"Расулуллоҳ ( с.а.в.) қарзларимни тўлаб беришингизни талаб қилдилар". Агар гапинг ростлигига исбот талаб қилса унга икки аломатни айт: биринчиси - волий ҳар кеча канда қилмай менга минг марта саловат айтади.
иккинчиси - кечаги тунда саловатни саноғида адашиб кетди, лекин менга тўлиқ етказилди айтган саловатлари.»
🍃🌹🌱🌹🍀🌹🌿
Киши уйғониб, шаҳар волийи ҳузурига ошиқди. Олдига кириб салом берди ва:
- Расулуллоҳ (с.а.в.) сизга салом айтдилар ва мени қарзимни қоплашингизни буюрдилар, - деди.
Волий:
- Қарзинг қанча?
Киши:
- 500 динор.
Волий:
- Гапингни ростлигини тасдиқловчи далилинг борми?
Киши:
- Иккита далилим бор. Бири - сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кеча минг марта саловат айтасиз.
Волий:
- Гапинг тўғри, деб йиғлаб юборди.
Киши:
- Иккинчиси - кеча кечаси саловат айта туриб саноқдан адашиб кетдингиз, Набий алайҳиссалом саловатларингиз комил тарзда етказилганини хушхабарини бердилар.
Волий:
- Рост айтдинг, деди ва ёшлари кўзларидан қуйилиб кетти.
Сўнг байтул молдан 500 динор беришларини амр қилди. Яна ўз молидан 2500 динор берди ва:
- Бу сенга Набий с.а.в.дан салом келтирганинг учун икром, деди.
Киши волий ҳузуридан чиқиб, қозининг олдига шошди. Етиб келгач, қози уни кутиб ўтирганини ва қўлида ҳамён кўрди. Қози:
- Мен қарзингни қоплайман, мана сенга 500 динор. Чунки мен сени сабабингдан Расулуллоҳ с.а.в.ни тушимда кўрдим. У зот менга «Агар уни қарзини ўтасанг, Қиёматда сендан гуноҳларингни кечамиз» дедилар, - деди.
Шу пайт савдогар кириб келди ва қозига:
- Жаноб қози мен бу кишидан қарзларимни кечдим, розиман. Мана бу 500 динор мендан унга ҳадя. Чунки мен унинг сабабидан Расулуллоҳ с.а.в.ни туш кўрдим. У зот менга: «Агар уни қарзидан кечсанг, сени гуноҳларингдан Қиёмат куни кечамиз» дедилар, - деди.
Шундай қилиб киши қози ҳузуридан беҳад хурсанд бўлиб чиқди, аёлига хушхабарни айтишга ошиқди. 500 динор қарзини тўлаб берадиган одам ахтариб юрган эди, мана энди уйига 4000 динорни кўтариб шодмон қайтмоқда. Буларнинг барчаси Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилган саловат барокатидан содир бўлди.
🍃🌹🌱🌹🍀🌹🌿
Қиссадан таъсирланган бўлсангиз:
«Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва али Муҳаммад» деб айтинг!

Умму Амина таржимаси.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди

27 Oct, 07:57


Ўғил отага деди:
"Ахлатчи келди".
Ота деди:
"Ахлатчи бизмиз. У тозаловчи, бизни тозалайди, бизга ёрдам беради".
Тарбия мана шундай бўлади.

Manba

@muhammadporso
t.me/muhammadporso