Ҳабиб ўтирган кафеси деразасидан ташқарига қарар экан Ноилага қарамасдан гапирди.
-Сиз мени аро йўлда қолдириб кетдингиз.Эсингиздами тоққа борган кунимиз ва ўша тун.
Ҳабиб бир ярим ой аввалги воқеани эслаб чуқур нафас олиб чиқарар эсимда деди.
Ўшанда тўйига тўрт кун қолганда,синфдош дўстлари билан тоққа боришганди.Ҳабибни ҳам мажбурлаб олиб кетишганди дўстлари,тўй олди дам олиб келасан дея.Учта синфдош қизлари ҳам эрлари билан борганди.Орасида албатта Ноила ҳам бор эди...
-Ўша тунни мен ҳам эсласам ҳафа бўлиб кетаман.Аммо сизни у тунни эслатиш учун чақирмадим.Бошқа гап бор,Ҳабиб ака мен,мен ҳомиладорман...
-Нимааа? Нималар деяпсан сен?