БОШИМГА ИШ ТУШГАНДА БИЛДИМ
"Дўстларим сочимни толасидан кўп, деб, юраверар эканмизу, бошга иш тушганда каллигимиз билар эканмиз..."
Тадбиркор устозимиз Хасан ака гапидан илҳомланиб ёзилган
ЯНГИ ШЕЪРИМ
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹 .
Хаётнинг бебаҳо гўзалликларин,
Осмонда кетмоним учганда билдим.
Сочим толасидан кўп, деб, дўстларим,
Каллигим - бошга иш тушганда билдим...
Бўйнимга осилиб қилган ҳушомад,
Маишатда бўлган ёнимда улфат,
Ғамимда ошналар топилмас соат,
Гўллигим - бошга иш тушганда билдим...
Боримда "бегим" деб, ўпган, қўлимни,
Вафоси вақтинча гўзал гулимни,
Аслида мен эмас - севган пулимни,
Кўрлигим - бошга иш тушганда билдим...
Ўғланмас дунё бу - суянч, ёрдамсиз,
Зўр эмас эканман, ака - укамсиз,
Хеч ким, эмаслигим, ота - онамсиз,
Хорлигим - бошга иш тушганда билдим...
Тингланг, устоз Хасан олтин сўзларин,
Умрим дарёсини кечганда билдим.
Яратган Эгамнинг ёлғиз, ёрлигин,
Бошимга ногоҳ иш тушганда билдим...
🌲Қизилтоғ шоири🌲
Муроджон Жўраев✍