«Ҳусановга яқин бўлган инсон билан гаплашдим. Ҳаммаси жойида, жамоада барча қувватлаган, хусусан Грилиш алоҳида ёнига келган. Голга сабаб бўлган хато эса хаяжондан эмас, ҳатто «Ланс»даги дебютда хаяжон кўпроқ бўлганини айтди. Кўпроқ сабаб, ўйин тонуси билан боғлиқ. У «Ланс»даги сўнгги ўйинини ахир 22 декабрда «ПСЖ» билан бир ой олдин ўтказганди. Шундан сўнг «Сити» билан музокаралар бошланди, натижа жароҳатдан сақлаш мақсадида клуб уни нафақат ўйинлар, балки умумий гуруҳ машғулотларидан ҳам четлатди. Катта пул масаласи.
Манчестерга келгач эса икки марта машғулот ва бирданига «Челси». Шу ҳолатдаям Пеп ишонгани қизиқ, демак у машғулотларда нимадир кўрсата олган. Ҳусанов инглизчани тушунади, фақат гапира олмайди. Французчада сўзлаша олади.
Ўйиндаги илк ҳаракатлар нормал бўлди, олдинга яхши пас амалга оширди. Балким шундан сўнг диққатини йўқотиб қўйди, ўша ўйин ва машғулотлардан узоқ бўлгани учун тонус етишмади. Аммо кейин ўзига келди, жамоа ғалаба қозонди - демак айни дамда у нормал руҳий ҳолатда.
Абдуқодирга омад!»
@aslanov_futbol