- ижара тўлови қанча?
- 250 $
- арзон жойлар борку, бизни шаҳар худудида эрлик хотинлар ҳам бунчалик қиммат ижарада туришмайдику, сиз ҳеч қаерда ишламасангиз, ижарага олишдан аввал ўуни ўйламадингизми?(жавоб йўқ).
- эрингиз вафот этган экан, эрингизни асл манзилини бера оласизми?
- мен иккинчи хотин эдим, тўчний адрисларини билмайман.
- фамилиясини ва аниқ бўлмаса ҳам яқинроқ манзилини биласизми?
- йўқ, фамилиялариниям билмайман.
- ишонишим қийин бўлаяпти, наҳотки биргаликда 6 йил яшаган эрингизни биринчи хотини билан яшаётган манзилини билмасангиз, фамилиясиниям билмасангиз?.(жавоб йўқ)
- хўп, эрингизни вафот этгани ҳақидаги гувоҳнома сизда йўқ экан, ҳеч бўлмаса болаларингизни туғилганлиги ҳақида гувоҳномасини кўрсатингчи, шунда эрингизни фамилияси ёзилгандир?
- болаларимни "мат одиночка" деб ёздириб туғилганлик хақида гувоҳнома олганман.
- бўпти, ўша гувоҳномани кўрсатингчи.
- йўқотиб қўйганман, нима менга ишонмаяпсизми?
Биздан хафа бўлманг, чунки биздан ёрдам сўровчилар орасида тирик эрини ўлдига чиқариб пул ёки уй ундиришга ҳаракат қилганлар, соғлом боласини оғир касал дея баҳона қилиб пул ундирмоқчи бўлган фирибгарларни кўпини кўрдик, шунинг учун дийдамиз қотиб қолгандай туюлиши мумкин, аммо суриштирмай кўз ёшларига ишониб алданмаслигимиз учун мурожаатни ўрганиб аниқлик киритиб олишга мажбурмиз.
Мана сиз ҳам саволларимизни жавобсиз қолдираяпсиз, ҳозир сиз сўраган уч миллион сўмга яқин ижара пули, етти миллион сўм қарзингизни узишингиз учун пул ва рўзғорингиз учун яна бир миллион сўмни асоссиз қўлингизга бериб кетолмаймиз.
Болангизни ёши олтига тўлибди, сиз эса ишламасангиз, қандай қилиб сизни йиллаб таъминотингизни қила оламиз?
Сизга маслаҳатим, ёш экансиз (аёлни ёши 30 ёшда), аёли билан ажрашган ёки аёли вафот этган бирорта эркакка турмушга чиқинг, иншааллох, шундагина барча ташвишлардан қутуласиз.
- "ҳмм, кўп гапирар экансиз, мен ёрдам сўрадим, эр топиб беринг демадим шекилли" дегандай эгсалари қотган ҳолда бизни кузатиб қўйган аёл билан хайрлашиб ташқарига чиқдик.
Мошинага ўтирар эканмиз:
- "хақиқатдан ҳам кўп гапириб юбордим шекилли а, онаси" дея аёлимдан сўрадим.
- "мен ҳам бу аёлни гапларига ишонмадим, керакли саволларингизга қониқарли жавоб бермадила, майли, Аллоҳ билгувчироқдир, Ўзи ҳаммамизни тўғри йўлдан адаштирмасин, пешин маҳал бўлди, уйга кетдик" деган жавобдан сал енгил тортдим.
Саволларим ва жавоблар ҳақида сиз азизлардан фикрларингизни кутиб қоламан, хатоси бўлса албатта тўғри хулоса чиқариб оламиз.
Саломат бўлинглар.
#Muhammad Ikrom
@yaxshiilar