Қадрдон дўстларимга ассалом!
Яхши ниятни қилган,
Топганини илинган,
Ҳурматимизни билган,
Қадрдонлар, ассалом!!!
Қалбдан қилиб ибодат,
Тилагансиз сиз омад,
Борлигингиз — бу ҳам бахт,
Азизларим, ассалом!!!
Аллоҳим ризқлар бериб,
Юрибсиз аста териб,
Ҳар бир ишга улгуриб,
Қадрдонлар, ассалом!!!
Икки қаро кўзларим,
Тили ширин сўзларим,
Чиройлигим, юзларим,
Азизларим, ассалом!!!
Сизга тилай тилло тахт,
Хотиржамлик, тинчлик, бахт,
Бекор ўтмасин ҳеч вақт,
Қадрдонлар, ассалом!!!
Қор ёғмас қовоғидан,
Меҳрли булоғидан,
Сизлар Жаннат боғидан,
Меҳрибоним, ассалом!!!
Кунда бир бор йўқлайман,
Сизга соғлиқ тилайман,
Тинчлигингиз билай ман,
Қадрдоним, ассалом!!!
✍Солиҳабегим
Дилафрўз Шахрихони
Яна кўпроқ кўриш учун каналга
обуна бўлинг 👇🏻
https://t.me/+HJvay1IVFe0xNThi