УСТОЗ ҲАКИДА
يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ
“Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур.”
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ўз ҳадиси шарифларида устознинг мақомини таърифлаб, шундай марҳамат қилганлар: “Албатта, Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, осмонлару-ерлар аҳли, ҳатто инидаги чумоли ва ҳатто денгиздаги балиқ ҳам инсонларга яхшиликни таълим берувчи инсонга саловот айтадилар”
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу устоз хакида шундай деганлар:
“Менга илмдан бир ҳарф ўргатганнинг қулиман: хоҳласа сотиб юборади, хоҳласа озод қилади, хоҳласа қул ҳолимда қолдиради.
Мавлоно Жалолиддин Румийнинг Пирлари ва устозлари , у зотга маърифат ўргатган зот Шамс Табризий бўладилар. Шамс Табризий бир муддат Румийга маърифат ўргатгандан кейин ғоиб бўладилар. Устознинг фироқидан куйиб юрган Румийдан бирор нарса ундириш мақсадида бир киши Румийнинг олдиларига келди ва " Мен Шамс Табризийни шаҳримизда кўрдим" , деди.Мавлоно мастона суюниб , хушхабар баҳоси ўлароқ эгниларидаги хирқаларини ёлғончининг елкасига ташладилар.Тўпланганлар ҳалигининг ёлғончи эканлигига шаҳодат бердилар. Мавлоно шунда уларга шундай дедилар: " Мен хирқамни унинг ёлғонига бердим.Хабари чин бўлса эди жонимни берар эдим ".
Домла Ражаб Охунд Қуддуса сирруҳу дебдурларки: Киши ўз устозидан нақл қилиб сўзласа ўн икки йиллик тоат бе риё номаи аъмолига ёзилғай.
Ҳазрат Алишер Навоий
Ҳақ йўлинда ким санга бир ҳарф ўқутмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила деганлар
Аллох таоло мўътабар зотлар бўлмиш барча устозларимизни саломат қилсин, хизматларида бардавом айлаб икки дунё саодатига мушарраф айласин
Ассаламу алайкум ва роҳматуллохи ва барокатух
📲Яқинларга ҳам улашинг
🔗Каналимизга обуна бўлиш учун⬇️⬇️⬇️
@SayyidSafo