Давр харажатлари.
Давр харажатлари деганда бевосита ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган харажатлар ва сарфлар тушунилади.
Давр харажатларига қуйидаги моддалар киради:
1. Сотиш харажатлари;
2. Маъмурий харажатлар;
3. Бошқа операция харажатлари.
Ушбу харажатлар ҳисоби ВМнинг 05.02.1999 йилдаги 54-сон қарорига асосан юритилади. Қарорни ўқишга эринганлар учун кейинги постларда харажатларни моддалари бўйича батафсил келтириб ўтамиз.