Офият сўраб дуо қилиш Аллоҳ таоло учун энг суюкли дуодир.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амакилари Аббос розияллоҳу анҳуга: «Эй Аббос, эй пайғамбарнинг амакиси, офият сўраб, кўп дуо қилинг», дедилар» (Имом Ҳоким ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан офиятдан яхшироқ нарса сўралмаган», дедилар (Имом Термизий ва Имом Ҳоким ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир беморни кўришга бориб, инсон соғлом пайтида саломат бўлгани учун Аллоҳ таолога ҳамд айтиши, шукр қилиш кераклигини айтганлар. Хусусан, дардга, мусибатга учраганларни кўрганда ҳамд ва шукр айтишга буюрганлар. Ҳамд ва шукр айтиш инсоннинг бало-мусибатлардан ҳимояда бўлишига сабаб бўлишини айтганлар. Бу ҳам соғлик ва тинчликни сақлаш йўлларидан биридир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бало-мусибатга учраган одамни кўрса, «Алҳамдулиллааҳиллазий ъафааний миммабталака биҳи ва фаддолани ъалаа касийрин миман холақо тафдилан» деса, ўша бало-мусибат унга келмайди», деганлар (Имом Термизий, Имом Ибн Можа, Имом Баззор ва Имом Табароний ривояти).
Маъноси: «Сенга етган бало-мусибатдан менга офият берган, мени Ўзи яратган нарсаларнинг кўпидан устун қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин».
.•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналга обуна бўлиш👇
✅ https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr