Пискент туманидаги меҳнатсевар ва ирода билан тиришқоқлик қилувчи халқни кўриб, ҳар қандай инсонда ҳавас уйғониши табиий. Туман аҳолисининг аксарияти томорқачилик орқали ўз оиласини таъминлаб, маҳаллий бозорларни ўз маҳсулотлари билан тўлдириб келмоқдалар. Улар нафақат рўзғорини бут қилмоқда, балки тумандаги иқтисодий тараққиётга ҳам ҳисса қўшмоқдалар.
Айнан шу меҳнаткаш оилаларнинг фаолияти Давлатимиз раҳбари томонидан эътироф этилгани туман аҳолиси учун катта куч ва иштиёқ бағишлади. Бу илтифот улар учун янги имкониятлар эшигини очди, янги қадамлар ташлашга илҳомлантирди.
Шу билан бирга, томорқадан етарлича унумли фойдаланмаётган хонадонлар ҳам мавжуд. Биз келгусида улар билан алоҳида семинарлар ташкил қилиб, амалий тавсиялар ва тажрибалар улашишни мақсад қилганмиз. Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида, йил якунигача 330 та хонадон камбағалликдан чиқарилиши кутилмоқда.