Ҳозирги "муҳаббат" даъвогарларининг муҳаббати мана шундай...
Суҳбат хулосаси:
"Ҳой йигит, балиқни нега ейсан?" дейман.
"Чунки мен балиқни яхши кўраман", дейди.
"Ўҳ, сен балиқни яхши кўрасанми? Шунинг учун уни сувдан чиқариб, ўлдириб, пиширасанми? Менга балиқни яхши кўраман, дема. Сен ўзингни яхши кўрасан! Зотан сенга балиқнинг таъми ёқади. Сен уни сувдан чиқариб, ўлдириб, пишириб ейсан.
Кўпинча "муҳаббат" деб аталаётган нарса ана шу "балиқ севгиси"дандир. Йигит-қиз бир-бирини яхши кўриб қолади. Бу нима дегани? Бунинг маъноси шуки, йигит аёлда ўзининг жисмоний ва маънавий эҳтиёжларини қондира оладиган шахсни кўради. Аёл ҳам унда ўзи учун шундай шахсиятни кўради. Шу "муҳаббат" дейилади. Ўзи иккаласи ҳам ўз истак-ҳожатларини истаётган бўлади. Бу ўзгани яхши кўриш эмас! Балки бунда қарши томон эҳтиёж қондириш воситаси, холос. Кўпчилик "севги" деб атайдиган нарса мана шу "балиқ севгиси"дандир. Бу юзаки муҳаббат. Аслида муҳаббат олувда эмас, берувдадир!
Ҳусайнхон Бухорий