"Hazrati Mavlono Lutfulloh " masjidi

@mavlono_lutfulloh_masjidi_kanali


"Хазрати Мавлоно Лутфуллоҳ" масжиди канали.

• Каналдаги маълумотлардан бошқа ўринларда фойдаланишга рухсат

Диний саволлар учун 👇
@diniysavollar
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси саволлар учун
Tel:(78) 150-33-44

"Hazrati Mavlono Lutfulloh " masjidi

23 Oct, 03:01


#Дуо

🌧 Ёмғир ёғаётганда айтиладиган дуо

▫️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар (Сунани Абу Довуд).

▫️Айни дамда юртимизнинг кўплаб худудларида ёмғир ёғмоқда!

▫️Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар ёмғир ёғса:

اللَّهُمَّ صَيِّبًا نَافِعًا
дер эдилар»
(Бухорий ривояти).

▫️Маъноси: «Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин».

▫️Бу яхшиликни дўстларингизга ҳам улашинг!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/Mavlono_Lutfulloh_masjidi_kanali

"Hazrati Mavlono Lutfulloh " masjidi

23 Oct, 03:01


🌅 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса:

📿 اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

🤲 «Аллоҳумма инний асалука ъилман наафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббалан», деб айтар эдилар.

🟢 Маъноси: Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман!

🤲 Кунингиз хайрли ва мазмунли ўтсин!

https://t.me/Mavlono_Lutfulloh_masjidi_kanali

"Hazrati Mavlono Lutfulloh " masjidi

22 Oct, 15:56


Jannatda uying boʻlishini xohlaysanmi? Oʻn ikki rakʼat  ravotib sunnatlarni kanda qilma!
Jannatda xurmo daraxting boʻlishini xohlaysanmi? “Subhanallohil ʼaziym va bihamdihi”ni koʻp aytib yur.
Jannatda xazinang boʻlishini xohlaysanmi? “Laa havla vala quvvata illa billah” soʻzini ayt.
Jannatda bogʻing (daraxtzoring) boʻlishini xohlaysanmi? “Subhanallohi valhamdulillahi va laa ilaaha illallohu vallohu akbar”ni koʻp aytib yur.

@Mavlono_Lutfulloh_masjidi_kanali🌾☝️

"Hazrati Mavlono Lutfulloh " masjidi

22 Oct, 15:34


Устоз Муҳаммад Содиқ роҳимаҳуллоҳ...

У кишининг ўзи алоҳида бир мадраса эди.


Меҳмет Гўрмез - Ислом тафаккур институти ва Халқаро Ислом тафаккур жамғармаси президенти

https://t.me/Mavlono_Lutfulloh_masjidi_kanali

"Hazrati Mavlono Lutfulloh " masjidi

22 Oct, 12:29


​​📖​​МАХФИЙ, АММО НИҲОЯТДА ҲАЙРАТОМУЗ МАЪЛУМОТЛАР

1) Инсоннинг кўзида шундай тўсиқ - парда борки, у фаришта ва
жинларни кўришдан сақлайди. Ўлим вақтида бу парда кўтарилади.

2) Қўшиқ, ашула эшитаётган инсоннинг олдига шайтон ва жинлар бир лаҳзада етиб келади. Ва yлар одамнинг атрофида рақсга тушишади. Агар инсоннинг кўзидаги парда очилганда эди, манзаранинг даҳшатидан юраги ёрилиб кетарди.

3) Ҳар жума кунининг тонгида оламдаги барча жонзотлар Сур
чалинишини кутиб қулоқ солиб турадилар... Эй Роббим! Хотимамизни гўзал қил!

4) 1997 йили Тинч океанининг тубида қаттиқ, шиддатли овоз пайдо
бўлди... Унинг акс-садоси 5000 кмгача эшитилди... Бу овознинг келиб чиқиши, сабаби ҳозирги кунгача аниқланмади...

5) Оёғингиз увишиб қолган бўлса юрманг, қўлингиз увишган бўлса,
унга тиранманг. Чунки ўзингиз билмаган ҳолда синиб қолиши мумкин.

6) Уялган ва ғазабланган вақтда юз
қизаришининг сабаби— тинч, меъёрда турган асаб толаларининг вақтинча фалаж, шол бўлиши—
томирларда одатдагидан кўп миқдорда қоннинг ҳайдалишидир.

7) Инсон зим - зиё, зулматда 3 кундан кўп қолиб кетса, бир умрга
кўр бўлиб қолади.

8) Уйқуда йиқилиб тушиб, сесканиб
кетсангиз, билингки: бу сизни уйғотиш учун ақлингизнинг ўйлаб топган тушдир... Чунки аъзоларнинг функцияси тўхтаб қолиш ва ўлиб
қолиши ҳеч гап эмас.

9) Инсон вафот этган пайтда бош миянинг чап қисми яна 7 дақиқагача
актив бўлади, бу ҳолатда барча хотиралари бирма- бир кўз олдига келади. Лекин худди тушда бўлганидек уларни кетма-кетлигини бошқара олмайди.

10) Шундай ҳаётий тажриба бор, агар эшитишни истасангиз ичингиз сўйлайди (гапиради)...
Қулоқларингизни ёпинг, диққат қилинг! Ичингиздан сас келади...

11) Инсон организмидаги тириклик
тизими, ҳар куни камида биттадан хужайрани йўқ қилади... Агар бу
хужайралар яшаса, саратонга айланиб кетади...

Ҳамиша «Субханаллоҳ» (Аллоҳ айбу нуқсонлардан пок) «Алхамдулиллаҳ» деб айтинг..

"Hazrati Mavlono Lutfulloh " masjidi

22 Oct, 10:17


Фақир ва мискиннинг фарқи
Бу икки тоифа бир-бирига жуда яқин, қоришиб кетган, ҳатто баъзи вақтларда уларни ажратиш ҳам мушкул. Фиқҳ уламолари бу масалада турли гаплар айтиб, ҳукмлар чиқарганлар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: لَيْسَ الْمِسْكِينُ الَّذِي يَطُوفُ عَلَى النَّاسِ تَرُدُّهُ اللُّقْمَةُ وَاللُّقْمَتَانِ وَالتَّمْرَةُ وَالتَّمْرَتَانِ، وَلَكِنِ الْمِسْكِينُ الَّذِي لَا يَجِدُ غِنًى يُغْنِيهِ، وَلَا يُفْطَنُ لَهُ فَيُتَصَدَّقُ عَلَيْهِ، وَلَا يَقُومُ فَيَسْأَلُ النَّاسَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларнинг орасида айланиб юрса, бир луқма, икки луқма ёки бир хурмо, икки хурмо уни қайтарадиган киши мискин эмас. Балки мискин – ўзини беҳожат қиладиган бойлик топа олмаган, эътибор қаратиб, садақа қилинмайдиган, ўзи туриб бориб, одамлардан сўрамайдиган кишидир», дедилар».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон киши ноилож ҳолда мискинликка учраб қолганида ҳам ўзини қандай тутиши лозимлигини баён қилмоқдалар.
Аслида мусулмон одам мискин, фақир-камбағал бўлиши керак эмас. Қўлидан келган барча ҳалол имкониятларни ишга солиб, ўзини ўзи таъминлаб, фаровон турмуш кечиришга интилиши лозим. Бу мусулмонга фарз. Аммо дунё бир хил турмайди, турли ҳодисалар рўй беради, инсон хоҳлаган нарса бўлавермайди. Ана шу сабабга кўра танг ҳолатга тушиб қолган мусулмон ҳам ўзини бардам тутиши керак. Одамлар унинг бу ҳолини билиб қолмаслиги лозим. Дарҳол бировлардан ёрдам, садақа сўрашга шошилиш яхши эмас. Ўзини ана шундай тутган одам мискин бўлади.
Аслида бошқа мусулмонлар уларни қидириб топишлари, закотга ҳақдор санаб, ҳақларини топширишлари лозим.
Одамлардан хиралик ила нарса сўраб юриш, бир-икки луқма учун ҳам тиланишдан қайтмаслик тиланчининг иши. Тиланчилик эса мусулмонликда қоралангандир. Тиланчи шу йўл билан ҳожатини чиқарса, мискин ўзи сўрамаса ҳам кишилар унинг ҳолидан хабардор бўлиб турадилар.
Ҳанафий мазҳаби таърифида мискин ҳеч нарсаси йўқ, фақир эса баъзи нарсалари бор-у, лекин моли шаръий нисобга етмаган одамдир. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, закот бериши вожиб бўлмаган одамдир.
Бир одамнинг маскани ва мол-мулки бўлса-ю, бироқ ундан келадиган даромад бу кишининг харажатини қоплай олмаса, бундай одам бой ҳисобланмай, закотга ҳақдор бўлиб тураверади. Қолаверса, ўзига етарли кийимлари, ҳайитда киядиган охорли кийимлари, ҳунар асбоблари, китоб­лари, аёлларида ўзига яраша тақинчоқлари бўлган киши ҳам бой ҳисобланмайди.
Бир одамнинг моли бўлса-ю, ундан фойдаланиш йўлида тўсиқ бўлиб, оғир аҳволда қолса, мискин-фақир саналиб, улар закотнинг мискин ва фақирларга ажратилган улушига ҳақдор ҳисобланадилар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

"Hazrati Mavlono Lutfulloh " masjidi

22 Oct, 06:47


Қуръони каримда баёни келган очликнинг ҳолатлари (луғавий таҳлил)

▫️1. Ал-жууъ. Тўқликнинг зидди бўлган таомга ўта муҳтожлик. “У уларни очликдан тўқ қилган, хавфдан омон қилгандир”, Қурайш сураси, 4-оят.

▫️2. Ал-хососа. Егуликка тўймаслик, (ярим очлик). “Ва гар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, уларни ўзларидан устун қўярлар”, Ҳашр сураси, 9- оят

▫️3. Ас-сағабу. Ўта чарчоқ ва силласи қуриш билан бирга очлик. “Ёки очарчилик кунидан таом беришдир...”, Балад сураси, 9-оят.

▫️4. Ал-махмасату. Қоринни таомдан холилиги. Очарчилик. “Кимки маза талаб қилувчи ва ҳаддан ошувчи бўлмаган ҳолда мажбур бўлиб қолса..”, Бақара сураси, 173-оят.

https://t.me/Mavlono_Lutfulloh_masjidi_kanali

"Hazrati Mavlono Lutfulloh " masjidi

22 Oct, 04:54


Баъзан, «йўқ” дейиш керак жойда “ҳа” деган биргина сўзимиз қийматига бутун умримизни берамиз.

https://t.me/Mavlono_Lutfulloh_masjidi_kanali

"Hazrati Mavlono Lutfulloh " masjidi

22 Oct, 03:07


Розияллоҳу анҳум

Ҳақни унинг тили ва қалбига жойлаган...

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мендан кейин умматимнинг энг яхшиси Абу Бакр ва Умар" дедилар.
Ибн Асокир ҳам Али ва Зубайрдан бирга ривоят қилган.

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло ҳақни Умарнинг тили ва қалбига жорий қилган", дедилар.
Саҳиҳ ҳадис, Термизий ва бошқалар ривоят қилган.

3. Қудома ибн Мазъун розияллоҳу анҳу ривоят қилади, бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар розияллоҳу анҳуни кўрсатиб: “У сизларнинг орангизда яшаган муддатгача сизлар билан фитна орасида мустаҳкам ёпилган бир эшик бўлади”, дедилар.

Имом Табароний ва Баззор ривоят қилишган.


◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/Mavlono_Lutfulloh_masjidi_kanali

"Hazrati Mavlono Lutfulloh " masjidi

22 Oct, 02:57


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Одамларга очиқ юз билан салом бериб кўришишинг садақадандир”.

Имом Байҳақийнинг «Шуъабил иймон»даги ривояти.

https://t.me/Mavlono_Lutfulloh_masjidi_kanali

"Hazrati Mavlono Lutfulloh " masjidi

21 Oct, 16:43


Аниқ билиб қўйки, яхшилигинг ҳам, ёмонлигинг ҳам бир кун ўзингга қайтади. Нима қилсанг ҳам, жазосини ёки мукофотини оласан!

https://t.me/Mavlono_Lutfulloh_masjidi_kanali

"Hazrati Mavlono Lutfulloh " masjidi

21 Oct, 16:42


Ҳотимул Асом раҳматуллоҳи алайҳ айтади: "Булар тилло суви билан ёзиб қўйиладиган сўзларлар:

1. Яхши маскан билан ғурурланма! Чунки жаннатдан кўра афзалроқ макон йўқ. Отамиз Одам алайҳис салом у ерда нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

2. Кўп ибодат қилиш билан фахрланма! Шайтон узоқ ибодатидан кейин ҳам нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

3. Илмнинг кўплигидан фахрланма! Чунки Балъам Аллоҳнинг исми Аъзамини яхши билар эди, лекин охир оқибат нима бўлганига қара! (Балъам ибн Бауро Баний Исроилнинг катта олимларидан бўлиб, Мусо алайҳиссалом замонасида яшаган, Исми Аъзамдан хабардор бўлган дуоси ижобатли олим эди. Охир оқибат куфр келтириб залолатга кетган.)

4. Солиҳ кишилар билан учрашиб турганингга фахрланма! Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра солиҳроқ ва улуғроқ шахс бўлмаган. Лекин қариндошларидан айримлари у зотдан фойдаланишмади, аксинча душман бўлишди".

"Ҳикматлар чашмаси"дан.

"Hazrati Mavlono Lutfulloh " masjidi

21 Oct, 09:17


Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ деди: Агар ўзингга назар солмоқчи бўлсанг, бир каф тупроқни олгин. Албатта сен ундан яралгансан, унга қайтасан ва ундан (қиёмат куни) қайтиб чиқасан.

“Тазкироту фил ваъз” асаридан.

https://t.me/Mavlono_Lutfulloh_masjidi_kanali

"Hazrati Mavlono Lutfulloh " masjidi

21 Oct, 09:17


Агар зурриётингни салоҳиятини истасанг, ушбу оят тиловатида давомий бўлгин. Абу Маъшар ўғли хусусида Толҳа ибн Мусаррафга шикоят қилди. У зот жавоб бериб: “Ушбу оят билан унинг хусусида Аллоҳдан ёрдам сўрагин” дедилар: “Қачонки у вояга етиб, қирқ ёшга етганида: «Роббим, Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга ва Сен рози бўлган солиҳ амал қилишимга муваффақ этгин. Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин”, (Аҳқоф сураси, 15-оят).

Самир Маҳмуд.

https://t.me/Mavlono_Lutfulloh_masjidi_kanali

"Hazrati Mavlono Lutfulloh " masjidi

21 Oct, 06:52


Яқинда арабларда "Синварнинг ҳассаси" деган ибора пайдо бўлади, дейишяпти. Яъни, бу ибора охирги кучигача сарфланган ишларга нисбатан ишлатилади.

https://t.me/Mavlono_Lutfulloh_masjidi_kanali

"Hazrati Mavlono Lutfulloh " masjidi

21 Oct, 06:51


#Ҳадис_1090 📖

📚Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, бир жамолли ва ҳасабли аѐл топдим. Аммо туғмас экан. Унга уйланаверайми?» деди. «Йўқ», дедилар. Кейин у Зотга иккинчи марта келди. Яна қайтардилар. Сўнгра учинчи марта келганида: «Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аѐлга уйланинглар. Мен бошқа умматларга сизларнинг кўплигингизни кўз-кўз қилувчиман», дедилар».

✍🏻Абу Довуд, Насаий ва Ҳоким ривоят қилишган

Шарҳ: 📝
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 💡

🔹Уйланишдан олдин аҳли фазл, илмли кишилардан маслаҳат сўраш яхшилиги.

🔸Туғмас аѐлга, агар у гўзал ва аслзода бўлса ҳам уйланмаган маъқул экани.

🔹Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аѐлга уйланиш кераклиги.

P/s: Бу сифатлар унга яқин аѐлларнинг ҳолини ўрганиш билан билинади. Унга яқин, қариндош аѐллар одатда эрига муҳаббат қиладиган, кўп туғадиган бўлсалар, кўпинча уларнинг уруғида бўлган ѐшлар ҳам ўша сифатларга эга бўладилар.

"Hazrati Mavlono Lutfulloh " masjidi

21 Oct, 05:21


Аёл йўқолган ўғлини излаб қўшнисининг уйини йиғлаганча тақиллатади. Қўшни аёл ҳар сафар даҳшатга тушиб, у билан бирга боласини қидиришга чиқади. Аслини олганда, қўшни ҳам ва атрофдаги барча одамлар ҳам биладиларки, у аёлнинг боласи йигирма йил олдин вафот этган...
Энди қарайликчи, дўст-биродарларимизни (баъзан алам, мусибатдан, баъзан дарду аламдаги) жунунликларини қўтара оламизми, уларнинг зарбаларига чидай оламизми, жаҳл-ғазабларига тура оламизми, уларнинг турли хил вазиятлардаги ўзларининг тутишларига сабр қила оламизми?
Ёки биз фақатгина солиҳ, оқил ва доимо яхши ҳолда, салоҳиятда бўладиган дўстларни истаймизми?

https://t.me/Mavlono_Lutfulloh_masjidi_kanali

"Hazrati Mavlono Lutfulloh " masjidi

21 Oct, 05:20


Раббоний инсон хато қилмайдиган фариштадай инсон дегани эмас. Ундай ҳолат фақатгина хаёллар олами ёки мисол келтириш маъносида бўлиши мумкин.
Раббоний дегани, у “аввоб” - сертавба инсон бўлиб, ҳар сафар гуноҳ қилганида ўзининг нуқсонини ҳис қиладиган ва ҳар қачон гуноҳ содир қилганида Аллоҳга қайтадиган, тавба қиладиган инсондир.
“Роббингиз нафсингиздаги нарсани яхши билувчидир. Агар солиҳ бўлсангиз, албатта, У сертавбалар учун сермағфиратдир”. Исро сураси, 25-оят.

https://t.me/Mavlono_Lutfulloh_masjidi_kanali

"Hazrati Mavlono Lutfulloh " masjidi

21 Oct, 02:53


Бир киши гўзал бир аёлни кўриб: "Ишқинг қалбимни банд этди. Сендек гўзал аёлни кўрмаганман", деди.
У аёл жавоб қилди: "Ортимда мендан-да гўзал ва хушрўй синглим турибди. Унга боқинг".

Киши у ёқ, буёққа аланглади ва ҳеч кимни кўрмади. Шунда аёл: "Гапингиз рост бўлганида, алангламасдингиз", деди.
Дарҳақиқат эй биродар, агар сен Аллоҳ билан рост бўлганингда, бошқага парво қилмасдинг.

"Hazrati Mavlono Lutfulloh " masjidi

21 Oct, 02:53




Садақанинг фазилатла
ри

1. Аллоҳнинг ғазабини ўчиради.
2. Касалликларга даво бўлади.
3. Гуноҳларни кетказади.
4. Балони даф қилади.
5. Дўзах оташидан сақлайди.
6. Ризққа барак
а киритади.