#диққат
❗️Паркент, Оҳангарон ҳамда Янгийўл туманларидаги ёқилғи шаҳобчаларида сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди
Хусусан, Оҳангарон туманида жойлашган «Д.» хусусий корхонасига қарашли АЙҚШ ўрганилганда 4 дона минг литрлик елим идишларда дизель ёнилғиси сақланаётгани ҳамда ностандарт елим идишларга дизель ёнилғиси қуйиш ҳолати аниқланган.
Шунингдек, ушбу шохобчада сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда Аи-92 русумли автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) маълум бўлган.
Бу каби ҳолатлар Янгийўл туманида «С.Ф.Б.» МЧЖ ва Паркент туманида «П.» фермер хўжалигига қарашли АЙҚШларда ҳам аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЙҚШлар камчиликлар бартараф этилгунча биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилган.
@haqiqatonline_24