Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

@hamdamallayor


Каналимизга хуш келибсиз! Ушбу канал орқали сиз шоир Ҳамдам Аллаёр ижоди билан яқиндан танишиб борасиз. Қўшиқ, шеър, идеа, мурожаат учун +998995060077
Адмен: +998883963336
@hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

21 Oct, 13:06


#Янгиси.
#ХИЖОЛАТМАН


Ишқ утида ёнганман,
Сўнг севгидан тонганман,
Сизни севиб қолганман,
Айтишга хижолатман.


Кўзни асранг кўзимдан,
Севгим аён сўзимдан,
Ранжияпман ўзимдан,
Айтишга хижолатман.


Васлингизга зорман мен,
Ишқингизда хорман мен,
Нетай гуноҳкорман мен,
Айтишга хижолатман.



Келинг бағрим тўлдиринг,
Орзуларим бўлдиринг,
Ё рад этинг, ўлдиринг,
Айтишга хижолатман.


Юрак ёнган сўнмайди,
Бас қил десам тинмайди,
Бошқасига кўнмайди,
Айтишга хижолатман.


Васлингизга зорман мен,
Ишқингизда хорман мен,
Нетай гунохкорман мен,
Айтишга хижолатман.


✍️ Ҳамдам Аллаёров.

@hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

21 Oct, 06:50


21 октябр Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун!

Неча йиллар бўзлаган, оҳ бўз тилим бор,
Ифтихорим, ўзлигимга дўст тилим бор,
Румдаманми, Чиндаманми, ўз тилим бор,
Мен ўзбекча гапираман, гапинг борми?!

Минг жилода товлангайдир, турфа ранги,
Дунёларни лол этгувчи сўз жаранги,
Менга бундай қарама эй, сен фаранги,
Мен ўзбекча гапираман, гапинг борми?!

Илм боғига не буюкни йиққан тилим,
Доно тилим, ширин тилим ва қанд тилим,
Нима қилай ахир шундок чиққан тилим,
Мен ўзбекча гапираман, гапинг борми?!

Минг зеб ила Навоий кўшк солган тил шу,
Нақши жило - Тожмаҳалда қолган тил шу,
Темур бобом юрагингни олган тил шу,
Мен ўзбекча гапираман, гапинг борми?!

Шу тил бирла келмоқдамиз, биз бахт тилаб,
Ўзлигимиз шаъни учун, зўр ахд тилаб,
Гоҳ "япти"лаб, ё "опти"лаб, ҳоҳ "вотти"лаб,
Мен ўзбекча гапираман, гапинг борми?!

Жоним садқа, тамаддунга шона тилдан,
Айрилмасман, кўнгилга хамхона тилдан,
ОНА хаққи кечиб бўлмас, Она тилдан,
Мен ўзбекча гапираман, гапинг борми?!

✍️ Ўлмасбек Самарқандий.

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

19 Oct, 06:14


ОТА СИЗГА ЎХШАГИМ КЕЛАР!

✍️✍️ХАМДАМ АЛЛАЁР сўзи
🎤🎤ДИЛФУЗА НОРМУРОД кизи ижроси

👉@hamdamallayor👈

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

18 Oct, 19:58


СИЗГА ЎХШАГИМ КЕЛАР!

Пойига жон тўшагим келар,
Гоҳ шодланиб яшагим келар.
Дунёда энг табаррук инсон,
Ота, сизга ўхшагим келар!

Даврингизда давронлар суриб,
Сизла тўйиб суҳбатлар қуриб,
Дунё ишин бир четга сўриб,
Ота, сизга ўхшагим келар!

Шамол билан курашадиган,
Хизр билан сўрашадиган,
Мухтожларга қарашадиган,
Ота, сизга ўхшагим келар!

Бош ёрилди, тошларга тега,
Ғамлар қуйди бошимни эга,
Билолмайман, сабабин нега,
Ота, сизга ўхшагим келар!

Ҳақдан сурган нолангиздирман,
Сиз қолдирган жолангиздирман
,
Ахир кенжа болангиздирман,
Ота, сизга ўхшагим келар!

Гоҳ бўғзимга тиқилади жон,
Керак эмас, обрў, мансаб, шон,
Бир нафас ё, бир лаҳза, бир он,
Ота, сизга ўхшагим келар!

Тентирайман ҳар ёнга чопиб,
Гуноҳим кўп бўлмайди ёпиб,
Бир лаҳзага, имконин топиб,
Ота, сизга ўхшагим келар!

П.с:(Билолмайман, сабабин нега?
Ота, сизга ўхшагим келар).


Ҳамдам АЛЛАЁР.


👉@hamdamallayor👈

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

17 Oct, 08:06


18 октябр Самарқанд кунига!

Сендан олис кетсам бағримда қондир,
Таърифинг тилларда азал достондир,
Меҳрим бирда ошкор, бирда ниҳондир,
Сен гўзал шаҳримсан қадим Самарқанд!
Улуғвор ўтмишдан ёдим Самарқанд!

Қалбингиз ром этар куй ва, навоси,
Шифо топар минг бир дарднинг давоси,
Бирам хўшбўй, бирам тоза ҳавоси,
Оҳ шундай шаҳримсан, гўзал Самарқанд.
Барча шаҳарлардан ўзар Самарқанд!

Н а қ о р а т и г а
Ғуруримсан, фахримсан азал Самарқанд.
Сен буюк шаҳримсан гўзал Самарқанд!

Навоий байти бор япроқларингда,
Гул унар ҳар битта ирмоқларингда,
Буюклар қабри бор тупроқларингда,
Не-не буюкларга ҳоксан Самарқанд!
Сен асрлар ичра поксан Самарқанд!

Заминигдан шарқнинг навоси келар,
Қишларингда баҳор ҳавоси келар,
Тупроғингдан ўтмиш маъвоси келар,
Кўксимдаги шоним, орим Самарқанд!
Бойлигим, бисотим, борим Самарқанд!

Ўтган кечмишларинг чиқмас ёдингдан,
Энди қуёш порлар Гулободингдан,
Мадҳингни куйлайман Нурободингдан,
Кўҳна ва навқирон, бардам Самарқанд!
Сен ижод аҳлига ҳамдам Самарқанд!

Н а қ о р а т и г а
Ғуруримсан, фахримсан аъзал Самарқанд.
Сен буюк шаҳримсан гўзал Самарқанд!

                                     ✍️ Ҳамдам Аллаёр.

Каналга уланиш учун 👉👉👉 @hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

15 Oct, 19:36


#қўшиқ

ОТАНГИЗНИ АСРАНГ!!!

Сўз муаллифи: Ҳамдам Аллаёр.
Ижрода: Наимжон Облақулов

@hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

15 Oct, 19:35


Қ Ў Ш И Қ              
Отангизни асранг дўстим, отангизни!

Ўрнин боса олмас ҳеч ким отангизни,
Адашсангиз тўғрилаган хатонгизни,
Тирик бўлса упинг оёқ, товонидан...
Отангизни асранг дўстим, отангизни!

Кеч қолганда термуласиз йўлларига,
Қўлин тутса сув қуйинг сиз қўлларига,
Меҳрингиздан ариқ қазиб чулларига,
Отангизни асранг дўстим, отангизни!

Йўқолгайдир у сиз ҳатто халоват ҳам,
Оёғингиз чалар ташвиш маломат ҳам,
Дўст ёнида бўласиз гоҳ хижолат ҳам,
Отангизни асранг дўстим, отангизни!

Ёвнинг ўқи қалқонингиз йиртиб ўтар,
Ҳар зарбида думбирасин чертиб ўтар,
Йўлингизда ғаним хатто туртиб ўтар,
Отангизни асранг дўстим, отангизни!

Тушманг дейман ғанимларнинг ўртасига,
Бас келсангиз ҳамки унинг тўрттасига,
Асқотгайдир хаётингиз эртасига,
Отангизни асранг дўстим отангизни!

Сўнги манзил чиқар бўлса хато бўлиб,
Стамларнинг ортидан бахт ато бўлиб,
Бир кун қадрин биларсизда ота бўлиб,
Отангизни асранг дўстим, отангизни!

Кундузларим қоп қоронғу тундай ўтар,
Қалбим яро юрак бағрим хундай ўтар,
Нахот менинг қолган умрим шундай ўтар,
Отангизни асранг дўстим, отангизни!

Ўрнин боса олмас ҳеч ким отангизни,
Адашсангиз тўғрилаган хатонгизни,
Тирик бўлса упинг оёқ, товонидан...
Отангизни асранг дўстим, отангизни!

✍️ Ҳамдам Аллаёр.

Каналга уланиш учун босинг 👉👉👉 @hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

15 Oct, 19:35


#Байрам_муборак

💥Бугун 16-октябр оталар куни!

Оталар куни 16 октябрда жуда кўп жойларда ҳар йили нишонланади. Оталар куни оталар тарбиясининг аҳамиятини эслаш ва миннатдорчилик сўзларини айтиш учун ажойиб имкониятдир. Ушбу кунда, анъанага кўра, оилавий кечки овқат ўтказилади ва отага совғалар берилади.

💥Байрам муборак ҳурматли оталар
👇

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

15 Oct, 04:55


Қўшиқ учун

Ўтди ёшлик туш каби,
Кенг дунёйим тор бўлди,
Кўкда эдим қуш каби,
Муҳаббатим хор бўлди.

          Камон қошли ой қизим,
          Киприлари ёй қизим,
          Севган эдим севгилим,
          Бошқасига ёр бўлди.

Бахтимизга кўз тегди,
Айрилиқдан сўз тегди,
Юрагимга муз тегди,
Йўлларимиз зор бўлди.

          Дардим кимга айтайин,
          Рангим сомон кун сайин,
          Қўйгил ҳалак нетайин?,
          Муҳаббатим хор бўлди.

Куз бўлди баҳоргинам,
Эй дили изҳоргинам,
Тунлари бедоргинам,
Ваъдалар бекор бўлди.

          Билмадим хато кимда,
          Ғамга боттим бир зумда,
          Тушда десам ўнгимда,
          Хавотирим бор бўлди.

Тун кўчалар кездириб,
Қуйдимми ё бездириб,
Юрак бағрим эздириб,
Умидларим кор бўлди.

          Камон қошли ой малак,
          Киприлари ёй малак,
          Севган юрагим халак,
          Топгани озор бўлди.

(Севган эдим севгилим. Бошқасига ёр бўлди.)

✍️ Ҳамдам Аллаёров.

"Муаллиф рухсатисиз фойдаланилмасин"
👉👉👉https://t.me/hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

14 Oct, 07:08


💭🌧🌧 Ё М Ғ И Р

Тоғ - у, адирларни кездингми ёмғир,
Соғинч, ҳисларимни сездингми ёмғир,
Сенинг ифорингга бир тўяй десам,
Наҳот соғинчимдан бездингми ёмғир?,
Бунча кечикдинг...

Япроқ бўлиб булутларга эландим,
Шода – шода маржонингни тиландим,
Шаррос қуйдинг ҳатто лойга беландим,
Нега баҳоримга кеч келдинг ёмғир!
Бунча кечикдинг...

Ифоринг тафтига етмоғим алам,
Шабнамдек ялтирар кўзларимда нам,
Холимдан жилмайиб кулар бир санам.
Шунга сен кечикиб келдингми ёмғир?.
Бунча кечикдинг...

Осмондан ёғилган дурдайсан гўё,
Жамолин қизғонган ҳурдайсан гўё,
Соғинч ҳисларимни ўртайсан гўё,
Нега кўз фаслимга кеч келдинг ёмғир!
Бунча кечикдинг...

Майсага термилса нигоҳларимиз,
Жавобсиз қолгандай сўроқларимиз,
Шунча кўпмиди айт, гуноҳларимиз?,
Нега кўз фаслимга кеч келдинг ёмғир!
Бунча кечикдинг...

Майли ёғавер...
                            ёғавер...
                                            ёғавер...

                         ✍️ Ҳамдам АЛЛАЁР.

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

11 Oct, 05:31


💥11 октябр -  Қиз фарзандлар куни!

ОНА ҚИЗИМ!

Кўз ёшимдан оққан дурсан,
Жондан азиз дона қизим,
Жаннатлардан ёққан нурсан,
Она қизим, она қизим!

Бахтдан тўлиб тошай ўзим,
Давонлардан ошай ўзим,
Қучоғингга шошай ўзим,
Она қизим. Она қизим!

Тирноққа зор бўлган қанча,
Чин хақиқат сўзим барча,
Жонгинамдан битта парча,
Она қизим жон қизим!

Она қизим, жоним қизим,
Кўзлари маржоним қизим,
Ўзим бахтли дадангдурман,
Жондан меҳрибоним қизим!

Дадажонинг юзидурсан,
Ор-номуси сўзидурсан,
Чиройингга кўз тегмасин,
Онажоним ўзидурсан!

Қизалоғим кўз мунчоғим,
Эркатойим ҳам оппоғим,
Менинг жажжи овунчоғим,
Она қизим, она қизим!

Сочларингни урсам дейман,
Иқболингни кўрсам дейман,
Ёнгинангда юрсам дейман,
Она қизим, она қизим!

Она қизим, жоним қизим,
Кўзлари маржоним қизим,
Ўзим бахтли дадангдурман,
Жондан меҳрибоним қизим!

Кулиб юрсанг юзим дейин,
Ризқим бутун, тузим дейин,
Ягонам, ёлғизим дейин,
Она қизим, Дона қизим!

Кўз ёшимдан оққан дурим,
Жондан азиз дона қизим,
Жаннатлардан ёққан нурим,
Она қизим, она қизим!

                ✍️ Ҳамдам Аллаёр.

t.me/hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

09 Oct, 19:35


#ЯНГИ_ШЕЪР

ЎЗИДАН АВЛИЁ ЯСАБ ОЛГАНЛАР.

Тилида калима, дилида найранг.
Исмини шоҳ атаб куйга солганлар,
Бу дунё сизники семиринг, яйранг.
Ўзидан Авлиё ясаб олганлар.

Нафим текканида чопасизлар е,
Тегмай қолса эшик ёпасизлар е,
Мендан айб ҳамиша топасизлар е,
Ўзидан Авлиё ясаб олганлар.

Иши тушса авраб, ўраганларим,
Уялмай аҳволим сўраганларим,
Игнимдан чанг қоқиб кураганларим,
Ўзидан Авлиё ясаб олганлар.

Замон зўрлар учун боқар экан сал,
Тўғри айтганингиз бўлар ҳозир ҳал,
Насиҳат қиласиз, қилмайсиз амал.
Ўзидан Авлиё ясаб олганлар.

Биздайин ғарибни кўрмаганмисиз,
Сиз ҳам орзу-хаёл сўрмаганмисиз,
Мен юрган йўллардан юрмаганмисиз,
Ўзидан Авлиё ясаб олганлар.

Юрагим бут эди, асраган сарим,
Кемириб кемириб қилдингиз ярим,
Ва охир сўлмоқда, бор орзуларим,
Ўзидан Авлиё ясаб олганлар.

Гоҳ осмон қалтираб кетар дошимга,
Минг битта синовлар келди бошимга,
Сиз таъзим берасиз сўнг бардошимга,
Ўзидан Авлиё ясаб олганлар.

(П/с: Ва охир сўлмоқда, бор орзуларим...)

Ҳамдам АЛЛАЁРОВ

@hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

08 Oct, 18:17


"ҲАЛИ ОЛДИНДА!"

Тунлар бедор зиё ахтариб,
Чарчадингми, ғурбатда ғариб?,
Қолдим дема, ҳеч қачон қариб,
"Яхши кунлар ҳали олдинда!"

Шукур, кўксинг ўриб турибди,
Қўл - оёғинг юриб турибди,
Тепада Ҳақ кўриб турибди,
"Яхши кунлар ҳали олдинда!"

Зор боқасан тўрттала ёнга,
Умид қилиб, шухрат-у шонга,,
Тегди дема, барчаси жонга,
"Яхши кунлар ҳали олдинда!"

Бахтинг қўлин тутасан бир кун,
Ниятингга етасан бир кун,
Ютқаздингми, ютасан бир кун,
"Яхши кунлар ҳали олдинда!"

Чўксанг ғамлар олиб кетади,
Бошга ғавғо солиб кетади,
Чида..., ортда қолиб кетади,
"Яхши кунлар ҳали олдинда!"

Дилда дардим сездинг-ку дема,
Режаларим буздинг-ку дема,
Қон бағримни эздинг-ку дема,
"Яхши кунлар ҳали олдинда!"

Безор қилса инжиқ хаволар,
Жонга тегса, куй-у наволар,
Вақт ҳакамдир, ўзи даволар,
"Яхши кунлар ҳали олдинда!"

Бир оз чида...
"Яхши кунлар ҳали олдинда!"

Ҳамдам Аллаёров
.

@hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

07 Oct, 13:51


SEVOLАSАNMI ?

Sevging shirin, ozoring shirin,
Аytsam ekan senga qay birin,
Bilolmasman bu jumboq sirin,
Sen ham mendek sevolasanmi?

Kulib goho koʼngil chogʼlasam,
Bir qarashda qalbing dogʼlasam,
Xayotimni senga bogʼlasam,
Аytchi mendek sevolasanmi?

Tutsam shuxrat, shonim senga men,
Baxsh etsam har onim senga men,
Xadya qilsam jonim senga men,
Gulim mendek sevolasanmi?

Ketgim kelmas yoningdan yiroq,
Tinch qoʼymas hech javobsiz suroq,
Sevsam seni oʼzimdan koʼproq...
Jonim mendek sevolasanmi?

Аytchi mendek sevolasanmi?

✍️Hamdam Allayor.
🎙Yagosh

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

30 Sep, 10:48


💥1-октябрь "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муборак бўлсин!

Ранжиманг дил куйган бўлса ҳам,
Қош - қовоғин уйган бўлса ҳам,
«Икки» баҳо қўйган бўлса ҳам,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!


✍️Ҳамдам Аллаёр.
🎤Беҳрўз Қўлдошев.

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

27 Sep, 19:08


#Xushxabar
#Tabrik

Ustozim Shoir O‘lmasbek Samarqandiy respublika tanlovi g'olibi bo'ldi

Bugun poytaxtimizdagi Yoshlar Ijod saroyida Mustaqilligimizning 33 yilligi munosabati bilan "Vatanni madh etuvchi eng yaxshi she'rlar" tanlovining Respublika bosqichi bo‘lib o‘tdi.
Kuchli raqiblar va qizg‘in mushoyiralar bilan o‘tgan ushbu tanlovda ustozim O‘lmasbek Samarqandiy "Milliy ruhdagi eng yaxshi she'r" nominatsiyasi g‘olibi deya e'tirof etildi!
G‘olibga diplom, qimmatbaho sovg‘alar va pul mukofotlarini Respublika Ma'naviyat va Ma'rifat markazi rahbari Otabek Hasanov topshirdi.

Samarqandimiz, qolaversa Paxtachimiz sharafini munosib himoya qila olgani uchun ustozim O‘lmasbek Samarqandiyga barcha shogirdlari nomidan minnardorchiligimizni bildiramiz!

@hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

27 Sep, 13:41


💥1-октябрь "Ўқитувчи ва мураббийлар куни"га бағишланади!

#ЙЎҚЛОВ


Аҳли шогирд, ҳар байрамда бир,
Улуғ зотни меҳрига тўйинг.
Вақт ажратиб ташвишлардан бир,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!


Ранжиманг дил куйган бўлса ҳам,
Қош - қовоғин уйган бўлса ҳам,
«Икки» баҳо қўйган бўлса ҳам,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!


Хаёлидан ўтаётгандир,
Дардин ичга ютаётгандир,
Ташрифингиз кутаётгандир,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!


Унутилсин ташвиш, гинаси,
Нурга тўлсин кўнгил, хонаси,
Йилда бир бор келар санаси,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!


Бир кун сизга дуч бўлмасидан,
Умидлари пуч бўлмасидан,
Эрта, кейин кеч бўлмасидан,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!


Тоза виждон, ёруғ юз билан,
Ва меҳрга тўла кўз билан,
Ҳеч бўлмаса, ширин сўз билан,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!

© Ҳамдам 🚩ЛЛАЁР.

@hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

27 Sep, 06:25


Ҳаммада шу гап, ойлик тушмадими, ойлик қачон тушар экан, нега тушмаяпди?... Ойлик тушишини кутиб чарчаган жафокашлар номидан.

(
#Кун_ҳазили)
Пластикка пул тушдими?


Ой охирлаб қолди мана,
Дарддан музлаб бўлди тана,
Жонга тегди деманг яна,
Пластикка пул тушдими?


Кутавериб интиқ юрак,
«СМС»дан йўқдир дарак,
Умидим йўқ бундан бўлак,
Пластикка пул тушдими?


Нега ҳайрон бўласизлар,
Гапирсам гоҳ куласизлар,
Байрам яқин биласизлар,🙈
Пластикка пул тушдими?


Ўзи ишга келдим аранг,
Асабларим бўлди таранг,
Ҳой ҳисобчи менга қаранг,☝️
Пластикка пул тушдими?


Кредитим ёдга солиб,
Чўнтак касал пулсиз қолиб,
Бозор чопай ойлик олиб,🏃‍♂️
Пластикка пул тушдими?


Кайфият йўқ, бошда оғриқ,
Асаб чиққан, ёмон соғлиқ,
Ҳамма нарса шунга боғлиқ,😁
Пластикка пул тушдими?

...
Пулсиз байрам татирмиди???😔
Пластикка пул тушдими?

Ҳамдам АЛЛАЁР.


@hamdamallayor