#Ҳадис_1222📘
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уйларингни қабрга айлантирманглар. Бақара сураси ўқилган уйга шайтон кирмайди», дедилар».
✍(Имом Термизий ривоят қилган).
✅Бу ҳадиси шарифлар ҳам Қуръони Каримнинг ва Бақара сурасининг фазлини яна ҳам бошқачароқ васф қилмоқда. Барча одамлар уйларининг обод бўлишига, қабристонга ўхшаб қолмаслигига ҳаракат қиладилар. Бу мақсадни амалга ошириш учун турли-туман ишлар, сарф-харажатлар қиладилар. Бу мақсадни амалга оширишнинг энг қулай, баракали ва арзон йўли ушбу ҳадиси шарифда баѐн қилинган экан. Ҳар бир мусулмон киши ўз уйи обод бўлиши, қабрга ўхшаб қолмаслиги учун Бақара сурасини уйида ўқиб турса бўлди экан. Кишилар ўз уйларини омонлик қўрғони бўлишини жуда ҳам истайдилар. Уйда истиқомат қилувчиларнинг барчаси тинч-омон ва хотиржам бўлишлари учун барча имкониятларни ишга соладилар. Айниқса, жину шайтонлар ѐмонлигидан эҳтиѐт бўлишга алоҳида аҳамият берадилар. Бу мақсадга эришишнинг осон ва қулай йўли ҳам ҳар ким ўз уйида Бақара сурасини ўқиб туриши экан. Бунга ўхшаш ривоятлар жуда кўп.
🔶 Мисол учун, яна бир ривоятни келтирайлик:
Абу Убайд ривоят қилади: «Бир одам намозда Бақара ва Оли Имрон сураларини ўқибди. Намозини тугатганидан кейин ҳазрати Каъб розияллоҳу анҳу унга: «Бақара» билан «Оли Имрон»ни ўқидингми?» дедилар
. «Ҳа», деди. «Менинг жоним қудрат қўлида бўлган Зот билан қасамки, бу икковида у билан дуо қилса мустажоб бўладиган Аллоҳнинг исми бор», дедилар. «Менга ўргатиб қўйинг», деди. Ҳазрати Каъб розияллоҳу анҳу: «Йўқ, ўргатмайман, унинг хабарини сенга айтсам, ўзингни ҳам, мени ҳам ҳалок қиладиган дуо қилиб қўймагин», дедилар.
🔷 Имом Бухорий ривоят қиладилар: «Усайд ибн Ҳузайр розияллоҳу анҳу кечаси Бақара сурасини ўқиѐтган эди. Яқинида оти боғлиқ турар эди. Бирдан от типирчилаб қолди. Қироатдан тўхтаган эди, от ҳам яна тўхтади. Яна ўқиган эди, от ҳам типирчилади. Ўғли Яҳѐ яқинида ухлаб ѐтарди.
От босиб олмасин, деб бориб, уни қўлига олди ва бошини осмонга кўтарди.
Тонг отгандан сўнг ҳодисани Пайғамбар алайҳиссаломга сўзлаб берди.
У киши: «Ўқи, эй Ибн Ҳузайр», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, Яҳѐни босиб олмасин, деб қўрқдим, унинг яқинида эди. Бошимни кўтариб, унинг олдига бордим. Осмонга қарасам, булутга ўхшаш нарса, ичида чироққа ўхшаган нарсалар ҳам бор.
Уларни кўрмай деб чиқиб кетдим», деди.
Пайғамбар алайҳиссалом:
«У нималигини биласанми?» дедилар.
«Йўқ», деди. У зоти бобаракот:
«Улар сенинг овозингга келган фаришталар, агар тонг отгунча ўқийверганингда одамлар уларга назар солса бўларди.
Улар бекинмасдилар», дедилар».
@HADISLAR_TOPLAMIII📚