#Эслаб_эслаб...
Бугун Жаннатимнинг дарвозаси, бахтли хаётимнинг сабабчиси, жаннатий хушруйим дадажонимнинг таваллуд топган шукрона кунлари!
Агар мехрибоним хаёт бўлганларида бугун 63 ёшга тўлган бўлардилар!
Айтишларича, бу дунёда Оллоҳ ўзи суюб яратган, танланган инсонлар бўлар экан. Мен доим Оллоҳимга шукрона келтираманки, мени шундай инсонлардан қилиб яратди.
Яратган эгам мени қалби мехрга, мухаббатга тўла, дунёдаги жамики, яхши фазилатлар сохиби бўлган инсоннинг фарзанди қилиб яратди. Болалигим, ёшлигим бекаму-кўстликда, бахт билан, мехру-мухаббат билан ўтди.
Бугун менинг борлигимнинг, тўкис бахтимнинг сабабчиси бўлган дуогуйимни калбим тўла соғинч билан, кўзларимда ёш билан эсламоқдаман. Бугунги гўзал хаётимнинг сабабчиси бўлган дадажоним мендан етиб бўлмас даражада йироқдалар!
Дадажоним мен сизни жуда-жуда согиндим!
Биз ортингизда қолган зурриётларингизга, яқинларингизга Оллохим иймон-эътиқод, манфаатли илм, мехр-оқибат, барокатли умр берсин.
Аслича жойланди.
👉 @chortoqliklarbugun