12125. Розияллоҳу анҳум
📕 Менинг жаннатдаги ҳамроҳим Усмондир...
أشدُّ أُمَّتِي حياءً عُثمانُ بنُ عفَّانَ
🔹Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Усмон ибн Аффон умматимнинг энг ҳаёлисидир”, дедилар. Абу Нуъайм «Ҳилятул авлиё»да келтирган.
🔹 Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг лақаблари Зиннурайн (икки нур соҳиби). Сабаби, у зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Руқайа ва унинг вафотидан кейин Умму Кулсумга уйланганлар.
🔹У зотнинг саховати
Табук ғазотида одамлар қийинчиликда қолишганида, Усмон розияллоҳу анҳу Шомга юборишга тайёрлаб қўйган икки юз туялик карвонини устидаги анжомлари билан, яна саккиз минг дирҳамни (кумуш танга) ҳам қўшиб, Аллоҳ йўлида эҳсон қилдилар. Сўнг яна юзта туяни эгар-жабдуқлари билан келтириб бердилар. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига минг динор (олтин танга) олиб келиб бердилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бугундан кейин Усмон нима қилса ҳам зарар қилмайди», дедилар.
Имом Аҳмад, Ҳоким, Табароний ва бошқалар ривоят қилган.
فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم : «اللهم ارض عن عثمان فإني عنه راض».
🔹 Ибн Ҳишом ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Аллоҳим! Мен Усмондан розиман, Сен ҳам рози бўл!» дедилар.
🔹 Усмон ибн Аффон саҳифалардан мусҳафларга нусха кўчиришга амр қилиб, Қуръони каримни жамланишида ҳамда масжиди Набавийни кенгайтиришда бош бўлганлар.
لكل نبي رفيق، ورفيقي- يعني في الجنة -عثمان
🔹Толҳа ибн Убайдуллоҳдан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир набийнинг ҳамроҳи бордир. Менинг жаннатдаги ҳамроҳим Усмондир», дедилар. Имом Термизий, Абу Яъло, Ибн Асокир, Ибн Можа ва бошқалар ривоят қилган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube