Қисқа муддатли малака ошириш ўқув курслари Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида, юқори тажрибага эга маърузачилар иштирокида бўлиб ўтмоқда.
Тадбирни очиб берган ДБА ректори Адҳам Бекмуродов матбуот котиблари билан ишлаш Бошқарув академиясида янги йўналиш эканлигини қайд этиб, бундан кўзланган мақсад мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни халққа очиқ ва шаффоф, холис, тезкор етказишда етакчи рол ўйнайдиган матбуот котибларининг нафақат ўз соҳаларида, балки бошқа тармоқларда ҳам кўникмаларини ошириш эканлигини таъкидлади.
Каналга аъзо бўлинг👇
@nazokat_abdukunduzova