Latest Posts from Бургут (@burgutuzb) on Telegram

Бургут Telegram Posts

Бургут
Ҳар доим тинчлик бўлсин.

Маълумот юбориш, таклифлар - @Burgutchat_bot

Реклама - @burgutuz_ads_bot
37,518 Subscribers
9,450 Photos
5,472 Videos
Last Updated 19.04.2025 11:15

Similar Channels

Jurnalistuz
19,845 Subscribers
Markaziy Osiyo
15,392 Subscribers
Mufasa
11,041 Subscribers

The latest content shared by Бургут on Telegram

Бургут

19 Apr, 04:46

6,979

Ўзбекистонда Burger King фаст-фуд тармоғи очилади

Дунёга машҳур бренд Ўзбекистонда франшиза очишга лицензия олган. Тез орада унинг илк филиаллари фаолиятини бошлаши кутилмоқда.

@burgutuzb
Бургут

18 Apr, 15:26

10,020

Қизалоқ пиццадан миньон образини ясамоқчи эди, аммо нимадир ўхшамай қолди

Пицца тайёр бўлгач, субстанция фильмидаги образга ўхшаш ўта беўхшов бўлиб қолди. Натижа ўхшамаганидан қизалоқ йиғлаган. Онанинг ушбу пости қандайдир бир сутка ичида салкам 3 млн марта кўрилди.

@burgutuzb
Бургут

18 Apr, 14:22

12,527

Тошкентда фуқаро ўйинчоқ тўппончалар ёрдамида банкни ўмаришга уринди

@burgutuzb
Бургут

18 Apr, 13:39

11,295

Қозоғистондаги тиктокер ҳоким

Олма-ота вилояти Талғар шаҳрининг ҳокими аҳоли мурожаатлари билан шундай ишлар экан. У ҳар битта саволга жавоб бериб ўтиради.

@burgutuzb
Бургут

18 Apr, 12:27

10,879

Ўзбекистонда шакар учун акциз тўлови бекор қилинади. Қуруқ сут импортига қўйилган чекловлар ҳам олиб ташланади

@burgutuzb
Бургут

18 Apr, 11:53

11,781

LiXiang, Deepal, AITO ва Leapmotor каби брендларнинг электрда юрадиган, лекин гибрид автомобиллари учун божхона тўловлари нархи кескин оширилади

Ўзбекистонда «кенгайтирилган диапазонли электромобиль» (EREV) деб аталувчи, ички ёнув двигатели ҳамда электродвигателга эга, лекин фақат токда ҳаракатланадиган автоуловлар (масалан, LiXiang, Deepal, AITO ва ҳкз брендлар) учун алоҳида ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ТИФ ТН)да аниқ код белгиланиши кутилмоқда.

Бу дегани келгусида бу автомобиллар электромобил каби божхонадан ўтказилмайди ва алоҳида код эвазига худди гибрид моделлар каби нархда «растаможка» қилинади.

Бугунги кунгача ушбу моделлар фақат электр моторда ҳаракатлангани учун, электромобиллар билан бир хил қийматда божхона тўловларини тўларди. Келгусида янги код билан ушбу моделлар учун бензинда ҳаракатланадиган гибрид автомобиллардек божхона тўловини тўлашга тўғри келади. Натижада, ушбу автомобилларнинг Ўзбекистондаги нархи кескин кўтарилади.

@burgutuzb
Бургут

18 Apr, 10:59

10,544

Италияда дор йўли кабинаси жарликка қулаб тушди: 4 киши ҳалок бўлди

Неапол яқинидаги Фаито тоғидаги фожиага занжирнинг узилиши сабаб бўлгани айтилмоқда. Қурбонлар орасида Британия фуқаролари, исроиллик ва италиялик ҳайдовчи бор.

Қўшни кабинада бўлган 9 киши муваффақиятли эвакуация қилинди, деб хабар беради ANSA.

@burgutuzb
Бургут

18 Apr, 09:34

11,503

Ёнимиздагилар

Қирғизистон фуқаролари 10 йилгача АҚШ визасини олишади.

@burgutuzb
Бургут

18 Apr, 07:37

12,734

Тошкентда Tesla ёқиб юборилди

Мирзо Улуғбек тумани, Яланғоч даҳасидаги кўп қаватли уйлар ёнида турган Tesla электромобили номаълум шахс томонидан қасддан ёқиб юборилган. Кузатув камерасига тушиб қолган тасвирлардан кўриш мумкинки, шахс ўзи билан олиб келган суюқликни машина устига сепган ва шундан сўнг унга ўт қўйган.

@burgutuzb
Бургут

18 Apr, 07:05

13,815

🔞 +18
Қозоғистонда поезд рельс орасидан ўтмоқчи бўлган аёлни босиб ўтиб кетди

@burgutuzb