Xabarchiboy

@xabarchiboy


Xabarchiboy (Ommaviy axborot) kanali

🟠Тезкор хабарлар
🟠Долзарб мавзулар
🟠Оммабоп янгиликлар
🟠Таҳлилий мақолалар

Xabarchiboy

19 Jan, 10:46


#Дахшат 🔞
❗️Малайзияда полициячи ўзбекистонлик қизни патрул машинасида зўрлади 😨

Куала-Лумпурда 31 ёшли полициячи ўзбекистонлик 17 ёшли талабани зўрлаганликда айбланмоқда. Маълумотларга кўра, у хизмат вазифасини бажараётган вақтида патрул машинаси ичида қизга жинсий зўравонлик қилган.

Аммо, суд уни 4000 доллар гаров эвазига озод қилган.🤬

@Xabarchiboy Расмий канал

Xabarchiboy

15 Jan, 17:19


🔺АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 16-январдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

🇺🇸 USD 12 409,01 сўм (+7,13)
🇷🇺 RUB 141,66 сўм (+0,99)
🇪🇺 EUR 13 584,14 сўм (–12,04)

@Xabarchiboy Расмий канал

Xabarchiboy

15 Jan, 17:18


“Толибон” Шимолий Кореядан яширинча ядровий қурол олмоқчи экани айтилди

АҚШ Конгресси Вакиллар Палатасининг Ташқи алоқалар қўмитаси аъзолари томонидан ўтказилган йиғилишда республикачилардан бири “Толибон” ҳукумати Покистон ва Шимолий Кореядан ядро қуролини олишга уринаётганини даъво қилди.

Унинг таъкидлашича, “Толибон” ҳукумати ядровий қурол технологиясини муҳокама қилиш учун Шимолий Кореяга делегация юборган.

Бу баёнотларга жавобан “Толибон” матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид Кобул ҳеч бир давлат билан қурол-яроғ олиш масаласини муҳокама қилмагани ва “Толибон” кучларида етарлича техника борлигини айтди.

@Xabarchiboy Расмий канал

Xabarchiboy

15 Jan, 17:16


Фуқаро Чирчиқ дарёсига қурилиш чиқиндилари тўкаётгани аниқланди

Ўрганиш натижасига кўра, фуқаро дарё ҳудудига чиқиндилар тўкиб, тўғон ҳосил қилган.

У Қуйичирчиқ туманидаги ерларини суғориш мақсадида Чирчиқ дарёсининг бир ўзанидан фойдаланмоқчи бўлган.

Ҳозирда табиатга етказилган зарар миқдори ҳисобланмоқда.

@Xabarchiboy Расмий канал

Xabarchiboy

15 Jan, 17:15


🥶Қозоғистондаги совуқ ҳақида қисқача

Видеода қутқарувчилар 11 соат совуқда қолиб кетган аёлни қутқаришга уринмоқда. Аёл музлаб қолган.

У эрталаб соат 8:00 ларда Оқтас қишлоғидан Аркалиқ томон йўлга чиққан ва йўқолиб қолган.

Кечқурун қутқарувчилар уни қишлоқдан икки километр узоқликдан топишган.

@Xabarchiboy Расмий канал

Xabarchiboy

13 Jan, 17:46


Хитойда “умрбод батарея” ихтиро қилишди: у билан гаджетларни 50 йил тўхтовсиз қувватлаш мумкин

Батереяни ишлаб чиқарган Бетавольт компаниясининг баёнотига кўра, бу аккумлятор радиация тарқатмайди, инсон учун мутлақо хавфсиз ва –60 даражадан +120 даражагача бўлган ҳароратда бузилмасдан ишлай олади.

@Xabarchiboy Расмий канал

Xabarchiboy

13 Jan, 17:36


Тошкентдан Истанбулга учган самолёт йўловчиси юрак хуружидан вафот этди

11 январ куни 77 ёшли Ўзбекистон фуқароси сурункали касалликка шифо топиш мақсадида Истанбул шаҳрига парвоз қилган. Бироқ парвоз вақтида бемор юрак хуружини бошдан кечирган ва вафот этган. Ҳозирда марҳумнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилган.

@Xabarchiboy Расмий канал

Xabarchiboy

13 Jan, 17:32


📱 IPhone 15 Pro учун галереядаги исталган фотосуратни намойиш эта оладиган сиёҳ экранли махсус корпуслар чиқарилди.

@Xabarchiboy Расмий канал

Xabarchiboy

12 Jan, 13:32


❗️Диққат: Ёлғон хабар!

Энди Ўзбекистон ҳудудида, 2010 йилдан аввалроқ чиққан машиналар ҳаракати тақиқланадими?

Бу хабарга ишонманг!

Бу нотўғри талқин қилинган хабар.

Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосига кўрсатилаётган салбий оқибатларни камайтириш бўйича 10 лаб таклифни бири бу, ҳали ҳеч қандай бунақа тақиқ йўқ!

@Xabarchiboy Расмий канал

Xabarchiboy

12 Jan, 13:13


Нима бўлди ҳозир?

@Xabarchiboy Расмий канал

Xabarchiboy

11 Jan, 21:29


❗️«Hello Tashkent, salam Tashkent» номли Telegram-канали админларига суд ҳукми ўқилди

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ гуруҳ аъзоларига 3 йилдан 7 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Қайд этилишича, жиноят воситаси деб топилган “Telegram” мессенжеридаги тегишли каналлар ва аккаунтлар Рақамли технологиялар вазирлиги орқали блокланиши белгиланган.

@Xabarchiboy Расмий канал

Xabarchiboy

11 Jan, 15:23


❗️2023-йилнинг 11 ойида 2080 киши йўл-транспорт ҳодисалари қурбони бўлди, яна 8055 киши жароҳатланди. Жароҳат олганлардан қанчаси ногирон бўлиб қолгани маълум эмас.

@Xabarchiboy Расмий канал

Xabarchiboy

11 Jan, 15:19


#ТЕЗКОР #РАСМАН

❗️Энди ичиб машина ҳайдаган одам 3 йилга қамалади

Маст ҳолда автомобиль бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

Жиноят кодексига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали транспорт воситасини такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик, яъни уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланмоқда.

@Xabarchiboy Расмий канал

Xabarchiboy

11 Jan, 15:17


Россиянинг Пенза областида ичида ўзбекистонликлар бўлган минивен юк машинаси билан тўқнашди. 8 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида минивенда ҳаракатланган 8 киши ҳалок бўлган. Маҳаллий прокурор Москва томон ҳаракатланган минивен ичидагилар Ўзбекистон фуқаролари бўлганини айтган.

@Xabarchiboy Расмий канал

Xabarchiboy

11 Jan, 15:16


👮‍♂️📸 Ички ишлар органлари ходимларини тасвирга олишга ҳеч қандай тақиқ қўйилмаяпти – Сенат

Бироқ, орган ходимларини обрўсизлантириш мақсадида уларнинг тасвирларни Интернетга жойлашга нисбатан жавобгарлик белгиланмоқда:

▪️буни содир этган шахс БҲМнинг 50 баравари жарима тўлаши;
▪️ёки 15 суткага маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши мумкин.

@Xabarchiboy Расмий канал

Xabarchiboy

11 Jan, 15:15


АҚШда тарихда биринчи марта маҳбусни азот гази ёрдамида қатл қилишга рухсат берилди

Расмийларнинг таъкидлашича, азот гази билан қатл қилиш укол орқали ўлим жазосини ижро этишдаги муаммоларнинг олдини олишга ёрдам беради. Масалан, баъзи ҳолларда инекциядан кейин маҳбус тирик қолган, бунинг ортидан эса турли суд жараёнлари бошланган.

@Xabarchiboy Расмий канал

Xabarchiboy

11 Jan, 15:14


🇺🇸🇨🇳 Тайван туфайли АҚШ ва Хитой ўртасида кескинликнинг янги босқичи авж олиши мумкин - Financial Times

Нашр манбаларининг маълумотларига кўра, Тайванда шанба куни бўлиб ўтадиган сайловлардан сўнг АҚШ президенти Жо Байден у ерга олий мартабали делегация жўнатишни режалаштирмоқда. Мутахассислар ва собиқ амалдорлар бу таваккал ғоя эканини айтишмоқда.

Спикер Пелосининг 2022-йилда Тайванга сафари жанжал келтириб чиқарганди. Хитой бунга жавобан кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказганди.

@Xabarchiboy Расмий канал

Xabarchiboy

11 Jan, 15:13


🥩Фарғона бозорларида яроқсиз бўлган қарийб 2 400 кг маҳсулот савдосига чек қўйилди

2023 йил давомида олиб борилган рейд тадбирларида:

▪️278 кг гўшт ва гўшт маҳсулотлари,
▪️56 кг спиртли ва салқин ичимликлар,
▪️508 кг консерва маҳсулотлари,
▪️467 кг ош тузи,
▪️1079 кг бошқа турдаги маҳсулотлар савдосига чек қўйилди.

@Xabarchiboy Расмий канал

Xabarchiboy

10 Jan, 16:29


Сирдарёда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда И.И. исмли шахс фуқаролар С.М. ва О.Р.нинг ишончига кириб, уларни 4 минг доллар эвазига қўшни Қозоғистондаги олий ўқув юртларидан бирига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

@Xabarchiboy Расмий канал

Xabarchiboy

10 Jan, 16:27


Сизларни ҳам синфилардаги қизлар ўзгариб кетганми😁

Синфдошлар группасига юбориб қўямиз!

@Xabarchiboy Расмий канал