21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни
Тил – давлат тимсоли, мулки, руҳи, миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир.
1989 йилнинг 21 октябрь куни Ватанимизда давлат тилининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, унга кўра Ўзбек тилига - Давлат тили мақоми берилди. Халқимизнинг муқаддас қадриятларидан бири бўлган она тилимиз ўзининг қонуний мақоми ва ҳимоясига эга бўлди.
Шунингдек, 2020 йилнинг 10 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунни имзолади.
Қонунга асосан, 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланган.
Қўрғонтепа туман ҳокимлиги барча юртдошларимизни Ўзбек тили байрами куни билан табриклайди.
Саҳифа: telegram
YouTube | Facebook | Instagram