Бу муҳим бўлган вазифадир, биз билан бирга Аллоҳни зикр қилаётганингизни тасаввур қилинг. Кўзингизни юмиб, бизни, авлиёуллоҳ улуғларимиз билан бирга қаршингизда ўтирганимизни кўз олдингизга келтиринг, кўнглингизни кўнглимизга боғланг! Бундай алоқа ўрнатилгач, инсоннинг қалбига жуда гўзал туйғулар, фикрлар келади, файзлар келади, нурлар келади. Қилган ибодатингизнинг тотини туя бошлайсиз, фойдасини кўрасиз. Бунда муваффақиятга эришгач, ҳазрати Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жанобимизни кўрадиган ҳолга етасиз. Шунинг учун буни чиройли адо этинг. Бу вазифа робитаи муршид дейилади. Яъни муршид билан, шайх билан боғланиш, маънавий алоқа ўрнатиш Деганидир. Кўзларни юмган ҳолда олдингизда пиру-комил устозингиз турганини, у билан маънавий боғланишни ҳис этасиз. Шунинг учун пир билан тез-тез кўришиб туришлик, суҳбатида бўлишлик, маънавий боғланишни тезлаштиради. "Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқинглар, гуноҳлардан узоқ юринг ва содиқлар билан бирга бўлинглар".(Тавба сураси, 119-оят)
Демак, имкон бўлса содиқлар билан бирга бўламиз, имкон бўлмаса, қалбан ўйлаш, Аллоҳ таолонинг амридир.
Шайҳ Зуҳриддин Қори Нақшбандий (қ.с)
t.me/uztasavvuf