Авайлаб эркалаб суяман.
Ва сени хотирлаб куяман.
Ёдимда яшашинг учун хам.
Қизимга исмингни қўяман.
Хақнинг шу кўнглимга солгани.
Ўзимга аёндир қолгани.
Тинмасдан тилимга олгани.
Қизимга исмингни қўяман.
Сочингдек сочини ўради.
Отасин холини сўради.
Севгимни эслатиб туради.
Қизимга исмингни қўяман.
Бевафо тобтадинг оримни.
Тинглагил энг сўнги зоримни.
Кўнглига қарамай ёримни.
Қизимга исмингни қўяман.
Чиройи ўҳшасин аммо лек.
Фели тор бўлмасин фелингдек.
Кўрдингми телба йўқ менингдек.
Қизимга исмингни қўяман.
Хажрингда кўксимни ўяман.
Гоҳида жонимдан тўяман.
Не қилай унутгим келмайди.
Қизимга исмингни қўяман.
Қизинггга шеърига жавоб
(Бекзод АЪЗАМ).