Sarvar Mirzo

@sarvar_mirzo


Sevgining xiyonat varog'idamiz📓
Murojat @Mirzosarvar

Mualliflik huquqi qonun ximoyasida.
Mazkur she'rlarni o'g'irlash yoki koʻchirish ruxsatsiz Qo'shiq qilish qatiyan taqiqlanadi

Sarvar Mirzo

22 Oct, 04:52


Мода қилибсиз👊
Премьера🔥🔥🔥

Чин севгидан сабр тўлдими?
Бойга боқиб, нафсни билибсиз.
Замон зайли шундай бўлдими?
Хиёнатни мода қилибсиз.

Жафойингиз ичим ёқади,
Дарё чапми? чапга оқади,
Кимлар..ҳавас билан боқади,
Хиёнатни мода қилибсиз.

Менла гулдай сўлмайсиз энди,
Асло тошиб тўлмайсиз энди,
Бировдан кам бўлмайсиз энди,
Хиёнатни мода қилибсиз.

Қай ақилда ишондим эй ман...
Ғазаб ила ўзимни ейман,
Урфдан қолмай дебсизми? дейман,
Хиёнатни мода қилибсиз.

Севиб икки кўзим чангладим,
Аҳволимни ўзим тангладим,
Бўларим-ку бўлди англадим,
Хиёнатни мода қилибсиз.

Ҳижрон тиғи тегаркан ўқдай,
Энди хислар совиган чоғдай,
Бундан бошқа иложи йўқдай,
Хиёнатни мода қилибсиз.

Мирзо севди бердингиз жафо,
Ўйнаб кулинг ўтгинчи сафо,
Эх нотаниш эканда вафо,
Хиёнатни мода қилибсиз.

МуаллифСарвар Мирзо
21.01.2024
Муаллиф рухсатсиз фойдаланилмасин
https://t.me/Sarvar_Mirzo

Sarvar Mirzo

20 Oct, 17:25


Ideya sher+++

Sarvar Mirzo

Aloqa uchun
@Mirzosarvar

Muallif ruxsatisiz foydalanilmasin

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Sarvar Mirzo

Sarvar Mirzo

20 Oct, 08:21


Мен сиз дунё ҳувиллаб қолмас😏

Манзилимга учганча қўнсам
Гулдек қуриб очилмай сўлсам
Бор бўлсам ҳам ёкида ўлсам
Менсиз дунё ҳувиллаб қолмас.

Мендан ёмон бормикан яна
Совуб қолар иссиқ қон тана
Бугун балки охирги сана
Менсиз дунё ҳувиллаб қолмас.

Йиғламангиз ўшал дам куни
Бедор ўтманг эслаб ҳар туни
Ҳақиқат бу биламан шуни
Менсиз дунё ҳувиллаб қолмас.

Юмиқ бўлар очилган кўзим
Азройилга эргашган ўзим
Ёқса ёқмас эшитинг сўзим
Менсиз дунё ҳувиллаб қолмас.

Эртами кеч кетгувчилармиз
Жаннат,дўзах етгувчилармиз
Ҳаётни тарк этгувчилармиз
Менсиз дунё ҳувиллаб қолмас.

Аллоҳ менга қилмади қаҳр
Еган ноним бўлмади тахир
Нега тушунмайсиз-а ахир
Менсиз дунё ҳувиллаб қолмас.

Тобутимда отам елкаси
Тўрт оёқли манзил кемаси
Тугаб битмас мавзу темаси
Менсиз дунё ҳувиллаб қолмас.

Она кечир дардинг сўрмасам
Кечир синглим сочинг ўрмасам
Чимилдиқни кўрсам, кўрмасам
Менсиз дунё ҳувиллаб қолмас.

Етқазинглар сулув Лайлига
Чиқолмайман ишқнинг сайлига
Қабрим кутар ҳайир майлига
Менсиз дунё ҳувиллаб қолмас.

Кўп шеърларни ёзиб улгурмай
Кечир демай қандайин кетай
Сарвар Мирзо чорасиз нетай
Менсиз дунё ҳувиллаб қолмас.

Ёқам бору ёним йўқ қаранг
Кафан билан ўралди таранг
Йиғлаб гапим айтаман аранг
Менсиз дунё ҳувиллаб қолмас.

Муаллиф.Сарвар Мирзо


Sarvar Mirzo

Sarvar Mirzo

19 Oct, 10:00


YUR KETAMIZ DIL QASRIDAN MUHABBATJON 🥺🥺🥺


Kambag'alni munosibi, tengi ham yo'q,
Lola gulni suyib o'tdi Muhammadjon.
Endi unday shoir ham yo'q, sevgi ham yo'q,
Yur ketamiz dilqasridan, muhabbatjon!


Bizga torlik qilayapti bu yer shari,
Bir kun eslab qolishadi bizni hali.
Boshni olib qayga bo'lsa baxtlar sari,
Yur ketamiz dil qasridan, muhabbatjon!


Layli-Majnun ishq alamin bilib ketdi,
She'r yozardim, qalamginam sinib ketdi.
Mening sevgan yorimni ham ilib ketdi,
Yur ketamiz dil qasridan, muhabbatjon!


Yo'lda anhor, sharqiragan soyimiz yo'q,
Zulmat qaro osmonida oyimiz yo'q.
Bir faqirmiz - bosh qo'yarlik joyimiz yo'q,
Yur ketamiz dil qasridan, muhabbatjon!


Muhtojingman, sal imlagin ko'z qiringga,
Yo'l ko'rsatgan eding, axir Tohiringga.
Endi hamroh bo'lasan-da shoiringga,
Yur ketamiz dil qasridan, Muhabbatjon!


Samolarni osilamiz narvoniga,
Imzo chekib taqdirmiz farmoniga.
Qo'shilardik bizdeklarni karvoniga,
Yur ketamiz dil qasridan, muhabbatjon!


Qutilamiz alamlardan faqat o'lib,
Suv quymasa, hatto nihol qolar so'lib.
Qo'lni siltab, barchasiga qaytmas bo'lib,
Yur ketamiz dil qasridan, Muhabbatjon!


Devona-yu oshiqlardan so'rgin rizo,
O'z maylida yashayversin qilmay nizo.
Munosibing - sherigingman, Sarvar Mirzo!
Yur ketamiz dil qasridan, muhabbatjon!

Muallif✍️Sarvar Mirzo
❌️Muallif Ruxsatisiz foydalanilmasin

https://t.me/Sarvar_Mirzo

Sarvar Mirzo

17 Oct, 06:12


🔥Пулласангиз

Бир гапим бор ортингизга қайтиб қўйинг,
Айб эмасдир? тилингиздан гулласангиз.
Уялмасдан қулоғимга айтиб қўйинг,
Севгингизни нархи қанча? пулласангиз.

Бўйингизча зар либос тўн илайликда,
Жим ўтирмай бир ҳаракат қилайликда,
Умидвормиз биз ҳам энди билайликда,
Севгингизни нархи қанча? пулласангиз.

Сиздекларни нағмасидан кўнгил толар,
Камбағал шўр қўли етмай бойлар олар,
Савдойингиз ўзим билан пишиб қолар,
Севгингизни нархи қанча? пулласангиз.

Бизда гина нима қилсин кўрингда эп,
Ўрганарман ёниб куйиб бағримни еп,
Муҳаббат ҳам ҳайрон бозор бўлдимми? деб,
Севгингизни нархи қанча? пулласангиз

Ортимда зор қизлардан юз бурибманку?
Сизни кутиб бекор ҳаёл сурибманку?
Меҳр бериб эришолмай юрибманку?
Севгингизни нархи қанча? пулласангиз.

Майли дедик бошимиздан ўтди нелар?
Қанча қочсак шунча қувлаб ғамлар е'лар,
Даллол керак бўлса? Сарвар Мирзо келар,
Севгингизни нархи қанча? пулласангиз.

МуаллифСарвар Мирзо
16.03.2024. 21:57
Муаллиф рухсатисиз фойдаланилмасин

Sarvar Mirzo

Sarvar Mirzo

16 Oct, 04:05


Бойга Илинди👊

Васлинг учун елиб ғам есам,
Ожизлигим нетай билинди.
Қизингизни оламан десам,
Отанг сени бойга илинди.

Айтар сўзи тешар ўқмикан?
Унга берса кунгли тўқмикан?
Камбағалда юрак йўқмикан?
Отанг сени бойга илинди.

Дардларимга шерик мунгли най,
Юрак тўхтаб қолмоқликка шай,
Розилигинг сўраб ўтирмай,
Отанг сени бойга илинди,

Кўр қилдими бойлигу зари?
Севги муҳим эди илгари,
Нарх белгилаб буюм сингари,
Отанг сени бойга илинди.

Кўнмас тўнин тескари кия,
Жим тингладим тилимни тия,
Вадалашиб қўйганман дея,
Отанг сени бойга илинди,

Ўтирибман бағримни тилиб,
Севгим ишқнинг дорига илиб,
Қўлим калта эканин билиб,
Отанг сени бойга илинди.

Алам ортиб борар кун сайин,
Куйиб адо бўлмоғим тайин,
Мен ғарибга қизин бермайин,
Отанг сени бойга илинди.

Бой ёнида эканда жойинг,
Қўлингдаги бол асал чойинг,
Не қилса ҳам Сарвар Мирзойинг,
Отанг сени бойга илинди.

МуаллифСарвар Мирзо
❌️Муаллиф рухсатисиз фойдаланилмасин
https://t.me/Sarvar_Mirzo

Sarvar Mirzo

15 Oct, 06:56


Sevmaslikka Bahona Topma😔🥀

Kaminadan kutasan neni
Baxt eshigin yuzimga yopma
O'zing aldab yolg'ondan meni
Sevmaslikka bahona topma


Majnun bo'lsam sen bo'lgin layli
Gullayversin ishqimiz sayli
Hayot bergan sinov tufayli
Sevmasllikka bahona topma


Mahkam ushlab tutay qo'lingni
Doim hardam kutay yo'lingni
Telba bo'lgan oshiq qulingni
Sevmasllikka bahona topma


Rashkingizga toqat to'ldi deb
Yurakdagi sevgi o'ldi deb
Keting qaytib kelmang bo'ldi deb
Sevmaslikka bahona topma


Umir o'tar ummondek oqib
Yashash kerak kimgadir yoqib
Ichdan to'qib ko'zimga boqib
Sevmasllikka bahona topma


Shoirga yor bo'lish ham fahir
Qadrim bilmay bilasan faqir
Izlamagin kamim yo'q ahir
Sevmasllikka bahona topma


Yulduzimiz bir birga mos
Bitta so'zim qulog'inga os
O'tinaman sendan iltimos
Sevmaslikka bahona topma


ishonchsizlik boshlar nizoni
Ko'ngling bo'lsa bergin rizoni
Bundan buyon Sarvar Mirzoni
Sevmaslikka bahona topma

MuallifSarvar Mirzo
16.07.2022 13:02
Muallif ruxsatisiz foydalanilmasin
https://t.me/Sarvar_Mirzo

Sarvar Mirzo

14 Oct, 04:52


Энди бизни севишганлар дейишмайди😔🥀
Премера🔥🔥🔥

Бахтлиликдан бахтсизликка, жой алишдик.
Тақдир учун, кўнганимиз билишмайди.
Кўз тегдими? кўпга бормай ажралишдик.
Энди бизни севишганлар дейишмайди.

Кўча кўйда қўл ушлашиб, юриш қайда ?
Ҳаёлда минг бахтли оила қуриш қайда?
Тугар Бари, рашк-у жанжал уриш қайда?
Энди бизни севишганлар дейишмайди.

Бўлди ишқ ҳам кулиб, қараб босмайди ён,
Бу азобдан, бу аламдан, юрак вайрон.
Икки йўлдан кетарканмиз, бундан буён.
Энди бизни севишганлар дейишмайди.

Фақат фақат айиб бўлди топганимиз.
Шу ергача экан, елиб
чопганимиз.
Эсингдами ишққа, эшик ёпганимиз.
Энди бизни севишганлар дейишмайди.

Енгилдига ҳудди кучсиз одамлардек.
Курашмасдан қийноқларга қўйилди Чек,
Кимга фойда кимга зиён билмадим? лек.
Энди бизни севишганлар
дейишмайди.

Сарвар Мирзо айтганлари, эмас эртак
Душманларга кулгудирмиз, чалар қарсак.
Кўниш керак тақдирга тан бериш керак.
Энди бизни севишганлар дейишмайди.

МуаллифСарвар Мирзо
17.02.2023. 22:39
❌️Муаллиф рухсатисиз фойдаланилмасин


https://t.me/Sarvar_Mirzo

Sarvar Mirzo

13 Oct, 07:09


Sensiz yashayman 😔🥀

Muhabbatdan har dam pandlar yeb,
Undan uzoq qadam tashlayman.
Ko'namiz-da taqdir ekan deb,
Seni sevib, sensiz yashayman .


Qaytgin desam chiqmaydi unlar,
Bedor kechar uyqusiz tunlar.
O'tib ketdi necha oy-kunlar,
Seni sevib, sensiz yashayman.


Ajralishga ketish kormidi,
Uzur so'rash yoki ormidi.
Peshonamda shu ham bormidi?
Seni sevib, sensiz yashayman.


Xarob bo'ldim alamlar yutib,
Yolg'izlikning qo'llarin tutib.
Intiq bo'lib yo'l qarab, kutib
Seni sevib, sensiz yashayman.


Yengilsam-da olmayapman tan,
Ustun kelar or-nomus-u sha'n.
Yolg'on bo'lsa qaniydi rostdan,
Seni sevib, sensiz yashayman.


O'ylayman-da bir o'zim qolib,
Puli borlar chiqarkan g'olib.
Eslab-eslab yodimga olib,
Seni sevib, sensiz yashayman.


Ota-onang boshingda ega,
Kambag'al deb bermasmish menga.
Javob bormi, aytaqol, nega?
Seni sevib, sensiz yashayman.


Chora topmay yuzlaring burgin,
Kimlardandir holimni so'rgin.
Adolatsiz hayotni ko'rgin,
Seni sevib, sensiz yashayman.


Yoningda ko'p oshiqlar sara,
Men g'arib man, ich-etim yara.
Shu tog'rimi o'zing bir qara,
Seni sevib, sensiz yashayman.


Majnun edim, bo'lolsang Layli,
Payon ekan ishqimiz sayli.
Sarvar Mirzo chidaydi, mayli,
Seni sevib, sensiz yashayman.

MuallifSarvar Mirzo
11.09.2022. 10:37
❌️Muallif ruxsatisiz foydalanilmasin
https://t.me/Sarvar_Mirzo

Sarvar Mirzo

12 Oct, 09:23


🎵 Oybek Abdurahmonov - To'yingga borolmadim
🔵 @nevomusic
🌐 www.nevomusic.net

Matn muallifiSarvar Mirzo

Sarvar Mirzo

Sarvar Mirzo

12 Oct, 05:56


🔥Сиз менинг оғриқли жароҳатимсиз

Юракни ғам ташвиш егаллаб олган.
Бир яхши, бир ёмон фароғатимсиз...
Севгимиз туш бўлиб есимда қолган.
Сиз менинг оғриқли жароҳатимсиз...

Аламлар ўтида куймоқда бағир,
Ичганим заҳардек ютганим тахир,
Етолмай висолга севгандим! аҳир,
Сиз менинг оғриқли жароҳатимсиз...

Мен ўша ноилож хўрлик ютувчи,
Бир даво ахтариб унсиз кутувчи,
Ишқ доғи азобми? жондан ўтувчи,
Сиз менинг оғриқли жароҳатимсиз...

Тақдирим ҳар кўйга солган-ку деманг,
Кўзларим йўл қараб толган-ку деманг,
Барибир ўтмишда қолган-ку деманг,
Сиз менинг оғриқли жароҳатимсиз...

Бахт сизни танлади нечун бизнимас,
Бу йўлдан юрмоқлик тақдир изнимас,
Сарвар Мирзоман-у мен лек сизнимас,
Сиз менинг оғриқли жарохатимсиз...

Бахт сизни танлади нечун бизнимас😔

МуаллифСарвар Мирзо
04.07.2024
Муаллиф рухсатисиз фойдаланилмасин


Sarvar Mirzo

Sarvar Mirzo

11 Oct, 05:00


Assalomu Alaykum hurmatli qadirdonlarim tanigan tanimagan insonlarim rahmat kottakon etibor uchun tabriklar uchun judayam hursand bo'ldim bir yoshga ulg'ayamiz bayram qilamiz aslida bu imkoniyat bir birimizni qadrimizga yetishim uchun darak
Imkon topib qulimizdan kelgancha ota-onamizni yaqinlarimizni borida yo'qlaylik 😊 zero ertaga nima bo'lishini hech kim bilmaydi
Hursandchiligimga sherik bo'lganlar ham chetdan kuzatib turganlar ham sog' bo'lishsin bir og'iz jumla ham qalbga huzur shunchalik hursandmanki sanasa uch yuzdan oshiq tabrik kelibdi barchasini o'qib chiqdim ammo hammasini ham kanalga joylolmadim balki javob yozolmaganlarim ham boridir hafa bo'lish bo'lmasin 🙌
to'g'ri tushunasizlar degan umiddaman nasib Xudo Hoxlasa
Yangi mavzularni jamlab qo'ydim vaqti bn birin ketin sizlarga havola etaman hurmat bilan
Sarvar Mirzo

Sarvar Mirzo

Sarvar Mirzo

Sarvar Mirzo

10 Oct, 07:19


Салом углим шукрона кунинг бн табриклайман илохим оллохим хамиша панохида асрасин тани жонинг сог умринг узок булсин шундай ёшларни купини куриб оллох йулида хизмат киладиган оллох йулида катта катта эхсонлар килгувчи ота онасига тож кийдиргувчи сахий бойлардан булгин ижодда ишингда омадингни берсин мартабаринг улуг толэйинг порлок булсин хамиша оиламиз бахтига каерда булсанг хам сог саломат булгин мен сендай акиллий чиройли мехрибон уйловлий углим борлигидан фахрланаман илохим чет элларда укишларингни давом эттириб келажакда нимайки орзу умидларинг булса барчасига эришиб элни олди бб юргин бор умидим сендан биласан сени жонимдан ортик яхши кураман асалим яна бир бор туглан кунинг бн

Sarvar Mirzo

Sarvar Mirzo

10 Oct, 05:07


Sarvar Mirzo uchun mahsus.
Tavallud ayyomingiz muborak bo‘lsin
@Mirzosarvar🥳🥳🥳🥳

Yaxshi yomon kunimda doim,
Yonimdasiz ko‘nglim to‘q ukam.
Ham jahl ham mehrga boyim,
Sizdakasi boshqa yo‘q ukam.

Boshlovchidek ravon so‘zingiz,
Qizlar tomon o‘ynar ko‘zingiz,
Ko‘zga yaqin ko‘rkam o‘zingiz,
Sizdakasi boshqa yo‘q ukam.

Sizni degan qancha bilsangiz,
Yetar bitta nazar qilsangiz,
Muhlislardan ko‘p muhlisangiz,
Sizdakasi boshqa yo‘q ukam.

Yetib borar yaqin yiroqqa,
Da'vo bo‘lar sog‘inch firoqqa,
She'rlaringiz yoqar quloqqa,
Sizdakasi boshqa yo‘q ukam.

Tong saharda o‘nda turasiz,
Xar baloni bilib yurasiz,
Satr bilan dilga kirasiz,
Sizdakasi boshqa yo‘q ukam.

Hammamizdan qolar dunyo bu,
Bizni bog‘lab turgan mehr-ku,
Maqtashni ho‘p yoqtirmayman-u,
Sizdakasi boshqa yo‘q ukam.

Ko‘p qizlarning suv va havosi,
Yurakdagi dardi davosi,
Shoirlarning Sarvar Mirzosi,
Sizdakasi boshqa yo‘q ukam.

Muallif Komila Qiz.
10.10.2024.


@Komila_Qiz_7848

Sarvar Mirzo

Sarvar Mirzo

09 Oct, 05:30


Hayot

Tashvishlarga bottirib tashla,
Miltiq berib ottirib tashla ,
Istagancha dilimni g'ashla ,
Nima qilsang qilaver , hayot!

Ro'kach qilay qaysi bir neni ,
Jilvalaring ko'pdir-a seni ?
Qo'rqitolmas qismating meni ,
Nima qilsang qilaver, hayot!

Xusumating ortda qoldirib ,
Iymonimni qo'ymay oldirib ,
Charchatasan holdan toldirib,
Nima qilsang qilaver, hayot!

Zahar qilgin mayliga oshim ,
Omon bo'lsa, bu qutlug' boshim ,
Istagancha sina bardoshim ,
Nima qilsang qilaver, hayot!

Yaqinimga ziyon bermasdan ,
Qalay?- deya qoshni kermasdan ,
Izlab-izlab qayg'u termasdan,
Nima qilsang qilaver, hayot !

Huzuringda yuzma-yuz turib ,
She'r yozarman xayollar surib,
Xudo seni qo'yipti urib ,
Nima qilsang qilaver, hayot!

Salovatlar aytib o'taman ,
G'iybatlaring ichga yutaman ,
Sarvar Mirzo bo'lib o'taman ,
Nima qilsang qilaver, hayot!

Muallif.Sarvar Mirzo

https://t.me/Sarvar_Mirzo

Sarvar Mirzo

08 Oct, 09:00


Kerakmas

Ko'nglingizni ololmadim gul bilan
Ko'ksingizda turgan toshmi yurakmas
Hamma narsa o'lchandimi pul bilan
Sevgi shunday o'yin bo'lsa kerakmas

Tillo zarga yetmas mening oyligim
Xislarim sof shudir balki boyligim
Ko'nmasangiz ey qoshlari yoyligim
Sevgi shunday o'yin bo'lsa kerakmas

Siylolmayman koshonayi taxt bilan
Omad kelar bizlarga ham vaqt bilan
Vafolarni topolmasam baxt bilan
Sevgi shunday o'yin bo'lsa kerakmas

Ishq visolga yetmoq uchun jon halak
Mehringizdan berasizmi bir darak
Men g'aribni demasangiz ey malak
Sevgi shunday o'yin bo'lsa kerakmas

Alam firoq qiynar ammo ko'narman
Bir amallab ishqni qalbga ko'marman
Olov bo'lib yonib asta so'narman
Sevgi shunday o'yin bo'lsa kerakmas

Zorim boru zo'rim yo'qdir sizga ham
Yalinmayman sizdan suluv qizga ham
Mensimaysiz bilib qo'ying bizga ham
Sevgi shunday o'yin bo'lsa kerakmas

Sarvar Mirzo egilmaydi boshimiz
Ko'zda sira ko'rinmaydi yoshimiz
Bevafoga arzimagay doshimiz
Sevgi shunday o'yin bo'lsa kerakmas

MuallifSarvar Mirzo
Muallif ruxsatisiz foydalanilmasin

https://t.me/Sarvar_Mirzo

Sarvar Mirzo

07 Oct, 05:57


Рад этилган

Бўлди сабрим тўлса тўлсин,
Айрилиққа қўл етилган.
Ишқи борлар бахтли бўлсин,
Мени севгим рад этилган.

Севги алам озормиди?
Муҳаббат шум бозормиди?
Билмам шунча безормиди?
Мени севгим рад этилган.

Қайдан учратдим-а дайдиб,
Энди йўламайман қайтиб,
Оғзим куйди изҳор айтиб,
Мени севгим рад этилган.

Тақдир синар дошим билан,
Заҳар қилиб ошим билан,
Қолдим кўзда ёшим билан,
Мени севгим рад этилган.

Алам ичра ўтмайди тун,
Биров кулар чиқармай ун,
Қолим калталиги учун,
Мени севгим рад этилган.

Яна қанча бағрим тилай,
Тўйи қачон экан билай,
Сарвар Мирзо нима қилай,
Мени севгим рад этилган.

МуаллифСарвар Мирзо
03.03.2024. 15:38
Муаллиф рухсатисиз фойдаланилмасин

https://t.me/Sarvar_Mirzo

Sarvar Mirzo

04 Oct, 13:23


Ideya+sher🔥
Ko'p joylarida xato aytilib ketgan etibor bn tinglang

Отанг рози бўлмади🙌

Бор дардимни ёргандим,
Мендан кўнгли тўлмади.
Қўлинг сўраб боргандим,
Отанг рози бўлмади.

Юрган йўлимда юрмай,
Хўп деб юраги урмай,
Мени сенга тенг кўрмай,
Отанг рози бўлмади.

Ўзимда журъат топиб,
Елиб югурдим чопиб,
Юзимга эшик ёпиб,
Отанг рози бўлмади.

Ўл дегин ҳозир ўлай,
Севмай ҳар бало бўлай,
Нархингни қандай тўлай,
Отанг рози бўлмади.

Бақувват эмас тагим,
Кўтаролмас чўнтагим,
Тугамасдан эртагим,
Отанг рози бўлмади.

Оддийча кўриб мени,
Ўйлади экан нени,
Оллолмадим эҳ сени,
Отанг рози бўлмади.

Бир қараб уйимизга,
Бошдаги ўйимизга,
Қисқаси тўйимизга,
Отанг рози бўлмади.

Тенгингдир казо казо,
Гапирсам чиқар низо,
Уринди Сарвар Мирзо,
Отанг рози бўлмади.

МуаллифСарвар Мирзо

Murojat👉@Mirzosarvar

Sarvar Mirzo

Sarvar Mirzo

04 Oct, 12:16


''AJRALISHGA KELISHMAGANDIK,,

... Ijroch  🎙
_ Abdurahimov Eldorbek

Muallif ✍️ Sarvar Mirzo

Sarvar Mirzo

Sarvar Mirzo

04 Oct, 09:27


Ajralishga kelishmagandik😔❤️‍🔥

Muhabbatni paymoni to'lsa,
Biz shunchaki tanishmagandik.
Esla, agar, esingda bo'lsa,
Ajralishga kelishmagandik.

Dardim eshit, eshitgil samo
Qanday buni ko'rmoqda ravo?
Sevgi izhor qilgandik, ammo
Ajralishga kelishmagandik.

Qo'lda bevaqt gullar so'lsa ham,
Ishq atalmish hislar o'lsa ham,
Har ne bo'ldi nima bo'lsa ham,
Ajralishga kelishmagandik.

Ich etimiz tilishgandigu,
Loyqalanib tinishgandigu,
Ahdi-paymon qilishgandigu?
Ajralishga kelishmagandik!

O'ylar edim har lahza, har on
Gar so'rasa berar edim jon.
Meni tashlab ketmoqda oson,
Ajralishga kelishmagandik.

Alam bilan chekarman-da oh,
Bu azobga bormikan panoh?
Gapim rostki, Allohim guvoh,
Ajralishga kelishmagandik.

Bahor sevgi sayli edi-ya,
Majnun suygan layli edi-ya,
Hohlasam ham mayli edi-ya,
Ajralishga kelishmagandik.

Undan ko'ra qizg'on havoni,
Chiqar edi tanamning joni.
Aldamagin Sarvar Mirzoni,
Ajralishga kelishmagandik!

MuallifSarvar Mirzo
❌️Muallif ruxsatisiz foydalanilmasin

https://t.me/Sarvar_Mirzo

1,257

subscribers

100

photos

82

videos