Tolibjon Qosimov

@qosimovt


Журналист ва фотограф Толибжон Қосимовнинг телеграм канали
Championat.asia

Тижорий ҳамкорлик учун - @CA_reklama

Tolibjon Qosimov

20 Oct, 10:56


⚡️ "Ланс" клуби кейинги йил ёзда Ҳусановнинг трансферидан камида 40 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Франциялик экспертларнинг фикрича Абдуқодир шундай ўйнашда давом этса унинг бозордаги нархи 30-40 миллионга етади.

👍 - 40 миллионга сота олади
👎 - 40 миллионга сота олмайди

Обуна бўлинг 👉 @PenaltyNarzulla

Tolibjon Qosimov

19 Oct, 10:26


Бунёдкор футболчиси Филипович тур голини урдиёв🤩 Темурхўжадан ассистни асали ва Филиповичдан чиройли якун. Локомотив - Бунёдкор 1:1, ҳозирча.

👉 @qosimovt

Tolibjon Qosimov

18 Oct, 17:02


🇯🇵Япония терма жамоаси:

1998 йил - бирорта легионер йўқ
2024 йил - ҳаммаси легионер

👉 @qosimovt

Tolibjon Qosimov

18 Oct, 15:00


Воқеликларга бой ўтган Қаршидаги ўйинда Насаф ва Сурхон бир очкодан бўлишиб олишди. Сафардаги очко учун термизликлар 18 турдан кейин яна суперлигада майдонга тушган Артём Потаповга алоҳида раҳмат айтиб қўйишлари керак.

👉 @qosimovt

Tolibjon Qosimov

18 Oct, 14:48


Энди Сурхоннинг қанот ҳимоячиси Суннатилла Ҳамиджонов қизил карточка олди, жамоалар яна схемани ўзгартиришса керак. Охирги дақиқаларда тенг таркиб билан ким ғолиб бўлишини аниқлаб олишади.

Р.Бердиев 3 марказий ҳимоячидан яна 4 ҳимоячига қайтиб олди.

👉 @qosimovt

Tolibjon Qosimov

18 Oct, 14:38


Шунча урилмаган вазиятлар энди Насафга қимматга тушиб қолиши мумкин. Насруллаев ўзига нисбатан бир эпизодда кетма-кет икки бор қўполлик ишлатилганига нисбатан рақибни бўғиб қўйишга урингандек кўринди ва бош ҳакам Рустам Лутфуллин унга қизил карточка кўрсатди.

Ўтган мавсум Каземиро шунга ўхшаш вазият учун қизил олган эди.

👉 @qosimovt

Tolibjon Qosimov

18 Oct, 14:26


Насаф катта устунлик қилаётган ўйинда Сурхон ҳисобни тенглаштирди. Асилбек Жумаев ўзидан анча баланд бўлган Голбан билан тўп учун ҳаводаги курашни ютиб чиқди, Абдуғаффор Ҳайдаров эса ўткирроқ бурчакни мувозанатни тиклади. Мана нима учун термизликлар мураббийлари бу ҳужумчини Ўзбекистон U-20 терма жамоаси билан Аргентина ва Уругвайга қўйиб юборишмаганди.

👉 @qosimovt

Tolibjon Qosimov

18 Oct, 13:49


Мен учун Насафнинг 2-даврадаги энг яхши 2 ўйинчиси Абдувоҳид Неъматов ва Стефан Чолович. Чолович ҳар ўйинда жуда катта ҳажмдаги ишни бажармоқда👏

👉 @qosimovt

Tolibjon Qosimov

18 Oct, 13:20


Қаршидаги ўйиннинг бошидан бери фақат Насаф ҳужум қилаётган эди ва улар ҳисобни очишга муносиб бўлиб туришганди. Насруллаевдан тривелла пас ва Марушичдан навбатдаги гол.

3 нафар ўйинчиси дисквалификацияга йўлиққан Сурхон ҳозирча мезбонларга айтарли қаршилик кўрсата олмаяпти.

👉 @qosimovt

Tolibjon Qosimov

15 Oct, 18:40


ЖЧ-2026 саралаши. Тўртинчи турдан кейин Ўзбекистон жой олган гуруҳдаги вазият

@championatasia

Tolibjon Qosimov

15 Oct, 12:32


Ўзбекистон МТЖнинг БААга қарши таркиби

👉 @qosimovt

Tolibjon Qosimov

15 Oct, 06:26


Осиё қитъасида ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи 4-тури доирасида бўлиб ўтадиган бугунги ўйинлар рўйхати

P.S. Ҳар бир тўқнашув ўша ўйин бўлиб ўтадиган мамлакатнинг маҳаллий вақти билан кўрсатилган. Масалан, Япония - Австралия баҳси Тошкент вақти билан 15:35 да старт олади.

👉 @qosimovt

Tolibjon Qosimov

15 Oct, 05:38


Бугун ғалаба бизники бўлади, насиб🇺🇿

👉 @qosimovt

Tolibjon Qosimov

15 Oct, 03:40


Ўзбекистон МТЖнинг бугунги ўйин учун тахминий таркиби:

Ўткир Юсупов

Фарруҳ Сайфиев, Ҳусниддин Алиқулов, Абдуқодир Ҳусанов, Абдулла Абдуллаев, Шерзод Насруллаев

Одил Ҳамробеков, Отабек Шукуров

Аббосбек Файзуллаев, Жалолиддин Машарипов, Элдор Шомуродов

👉 @qosimovt

Tolibjon Qosimov

14 Oct, 09:58


Жасур Жалолиддинов Озарбайжонга учиб кетган. У фаолиятини "Сумгайит" клубида давом эттиради. Бу жамоа таркибида "Сурхон" собиқ ҳужумчиси Силванус Нимели ҳам тўп тепади.

"Сумгайит" айни пайтда Озарбайжон чемпионатида 9 турдан кейин 7 очко билан 7-ўринда бормоқда.

👉 @qosimovt

Tolibjon Qosimov

13 Oct, 14:42


😍🐐 Аргентина U-20 — Ўзбекистон U-20. Лео Месси бу сафар ҳам ўйинни бевосита майдондан кузатиб бормоқда, шунингдек Батистута, Аймар ва Скалони ҳам шу ерда

Фото: ЎФА

@championatasia

Tolibjon Qosimov

12 Oct, 02:39


Сиз ва биз ухлаб ётганимизда Лионель Месси Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг ўйинини томоша қилди ва расмга тушишга ҳам улгурди.

Хайрли тонг ☺️

Tolibjon Qosimov

11 Oct, 09:09


Юртимизда футзал бўйича янги мавсум бошланишига оз вақт қолди. Ўтган мавсум чемпионатда 3-ўринни қўлга киритган ОКМК клуби футзалчиларига олдиндан ваъда қилинган учта мукофот пуллари ва 3-ўрин учун бонус пуллари ҳамон берилмабди. Бу ҳақда ОКМКнинг собиқ ўйинчилари Ф.Қодиров ва А.Ўлмасбековлар маълум қилишди.

👉 @qosimovt