QMU Sirtqi bo'lim

@qmusirtqi


Admin: @farxad_nukus
Farxad Berdibaev

QMU Sirtqi bo'lim

23 Feb, 13:07


Қорақалпоқ давлат университети сиртқи таълим йўналишининг барча талабалари диққатига!!!

✔️ Давлат ташкилотларида (нодавлат ташкилотларда ёки МЧЖ, ЯТТ ва ҳ.к.ларда) фаолият юритадиган талабалар ўқув жараёнларида ва аттестацияларида иштирок этиш мақсадида Сиртқи бўлимдан ишхонасига “Чақирув маълумотномаси”ни олиш учун шартли равишда ишхонасидан ҳакиқатдан ҳам фаолият юритаётганлигини тасдиқловчи “МАЪЛУМОТНОМА”ни сиртқи бўлимга (тегишли ходимга) тақдим қилиши шарт.

✔️ Вақтинча ишсиз талабаларни эса сиртқи бўлим деканати томонидан ҳеч қандай “Чақирув маълумотномаси” берилмаслиги ҳақида эслатиб ўтамиз.

👉🏻 https://t.me/qmusirtqi

QMU Sirtqi bo'lim

19 Dec, 11:30


Live stream finished (14 seconds)

QMU Sirtqi bo'lim

19 Dec, 11:30


Live stream started

QMU Sirtqi bo'lim

29 Mar, 05:09


21-март Улыўмахалықлык Наўрыз байрамы мүнәсибети менен спорт жарысы болып өтти.
16-март күни Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик университети 21-март улыўмахалықлық Наўрыз байрамы мүнәсибети менен Сыртқы бөлим 3-курс тәлим бағдарлары арасында волейбол бойынша жарыс өткерилди.
Қызғын түрде өткен жарыс жуўмағында География тәлим бағдары студентлери 1-орынды, Экология ҳәм қоршаған орталықты қорғаў тәлим бағдары студентлери 2-орынды, Психология тәлим бағдары студентлери 3-орынды ийеледи.
Илажды Факультетлер аралық дене мәденияты кафедрасы профессор-оқытыўшылары ҳәм де Сыртқы бөлим баслығы С. Мырзатаев тәрепинен шөлкемлестирилип ҳәм де бәрше қатнасыўшыларды жақынлап киятырған 21-март Наўрыз байрамы менен қутлықлап, өзиниң ең жақсы тилеклерин билдирди. Сондай-ақ, жеңимпаз командаларға университет спорт клубы тәрепинен таярланған естелик саўғаларын тапсырды.
👉@www_karsu_uz

QMU Sirtqi bo'lim

23 Mar, 16:24


Қорақалпоқ давлат университети Сиртқи бўлимининг 1-курс талабалари диққатига!

2022-2023 ўқув йили Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети сиртқи таълим шаклининг 1-курсига қабул қилинган талабаларнинг ўқув жараёнлари, махсус ўқув режаларига мувофиқ жорий йил январь ойида ўқиши белгиланган эди.

Аммо, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 5-январдаги 1-сон баёнининг 2-, 4-, 5-бандларига мувофиқ ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши даврида аҳоли ўртасида иссиқлик ҳамда электр энергиясига бўлган талабнинг ошиши натижасида таълим ташкилотларида юзага келиши мумкин бўлган иссиқлик ва электр таъминотидаги узилишларни, шунингдек, таълим ташкилотлари тарбияланувчи, ўқувчи, талабалари ўртасида мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим ташкилотларида қишки таътил даври узайтирилганлиги боис ўқув жараёнларини ташкил этиш имкони бўлмади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта маъхсус таълим Вазирлигининг 2023-йил 9-январь кунги 4/18-2/5-3 сонли хати асосида Таълим ташкилотлари ўқувчи ва талабаларига 2022-2023 ўқув йили учун берилган қишки таътил узайтирилиши муносабати билан режалаштирилган дарс машғулотларини ўқув йили давомида бошқа мавсумларда тиғизлаштирилиб ўқитилишини таъминлаган ҳолда тўлиқ амалга ошириш чоралари белгиланган эди.

Шу муносабат билан, Қорақалпоқ давлат университети Сиртқи бўлимининг 1-курс талабаларини 2022-2023 ўқув йили 1- ва 2- семестри ўқув жараёнларига 2023-йил апрел-май ойларида камида 50 кун давомида чақиртирилишини маълум этади.

👉 https://t.me/qmusirtqi

QMU Sirtqi bo'lim

04 Mar, 04:18


Қорақалпоқ давлат университети сиртқи таълим йўналишлари 3-курс талабалари диққатига!!!

Университетнинг сиртқи таълим йўналишлари 3-курс талабаларига 2022/2023-ўқув йили 2-семестри ўқув жараёнлари 1 мартдан бошланди.
2023 йил 3-март ҳолатига талабаларнинг давомати жуда паст.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 824-сон «Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги Низом»:

41) Бир фанга ажратилган аудитория соатининг 25% ини ва ундан ортиқ соатни сабабсиз қолдирган талаба ушбу фандан четлаштирилиб, якуний назоратга киритилмайди ҳамда мазкур фан бўйича тегишли кредитларни ўзлаштирмаган ҳисобланади. Якуний назорат турига киритилмаган ёки кирмаган, шунингдек ушбу назорат тури бўйича қониқарсиз баҳо олган талаба академик қарздор ҳисобланади.

Академик қарздор талабалар таътил вақтида ёки кейинги семестрлар мобайнида тегишли фанлардан ўзлаштирилмаган кредитлар миқдорига мос равишда базавий тўлов-контракт миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўловни амалга оширгандан сўнг ўзлаштирилмаган фанларни ўз ҳисобидан тўлаб, қайта ўқийди.

👉 Дўстларингизга тарқатинг: https://t.me/qmusirtqi

QMU Sirtqi bo'lim

04 Mar, 04:13


Қорақалпоқ давлат университети сиртқи бўлим 5-курс талабалари диққатига!!!

Қорақалпоқ давлат университетини битирувчи курс талабаларини Давлат аттестация комиссиясига юборилиши бўйича ректор буйруғи расмийлаштирилмоқда.

2022/2023-ўқув йили учун (5-курс учун) университет билан шартнома расмийлаштирмаган ва контрактдан қарзи бор (2023-йил 1-январ санасигача 50% тўламаган) талабалар Давлат аттестация комиссиясига юборилмаслигини маълум қиламиз (буйруқга қиритилмаган). Юридик жиҳатдан университет билан шартнома расмийлаштирмаган талабаларни буйруқга киритишга ҳуқуқимиз йўқ.

Давлат аттестация комиссиясига юборилмаган талабалар аттестацияларни кейинги йилда топширишини маълум қиламиз.

👉 Дўстларингизга тарқатинг: https://t.me/qmusirtqi

QMU Sirtqi bo'lim

20 Feb, 05:36


Қорақалпоқ давлат университети сиртқи таълим йўналишлари 3-курс талабалари диққатига!!!

✔️ 2022-2023 ўқув йилида университетнинг сиртқи таълим йўналишлари 3-курс талабаларига ўқув жараёнлари 2023-йил 1-мартдан бошланишини эълон қиламиз.

Талабалардан кўйидагиларга эътибор беришларини илтимос ва талаб қиламиз:

👉🏻 Талабаларнинг 2022-2023 ўқув йили учун белгиланган контракт суммаларининг камида 75%ини тўлаган бўлиши керак.

👉🏻 Агарда Сизнинг иш жойингизга “Чақирув маълумотномаси” зарур бўлса, ишхонангиздан фаолият юритаётганлигингизни тасдиқловчи маълумотнома олиб, университет Сиртқи бўлимига мурожаат қилинг.

Эслатма: Қорақалпоқ давлат университети сиртқи бўлими 31 октябрдан бошлаб университетнинг Кегейли тумани Халқабад шахарчасидаги ўқув биносига кучиб ўтди (бино локацияси https://t.me/qmusirtqi/476 манзилида илова қилинган). 3-курслар учун ўқув жараёнлари ушбу бинода ўтказилади.

Халқабад шахарчаси Нукус шахридан 25 км масофада жойлашган. Нукус шахридан бориш ва қайтишда транспортларда муаммо йўқ. Халқабаднинг ўзида жойлашиш учун ўқув бинога яқин ижара уйлари мавжуд.

👉🏻 https://t.me/qmusirtqi

QMU Sirtqi bo'lim

15 Feb, 11:17


#talabaga_yengillik

⚡️Toʻlov-kontrakt mablagʻlarini toʻlash muddati 15-martga qadar uzaytirildi

Davlat komissiyasining tegishli qaroriga muvofiq 2022/2023-o‘quv yilida oliy ta’lim muassasalari bakalavriati va magistraturasiga to‘lov-kontrakt, jumladan, tabaqalashtirilgan to‘lov-kontrakt asosida talabalikka, professional ta’lim muassasalariga (kollej, texnikum) o‘quvchilikka tavsiya etilgan abituriyentlar, oʻqishi koʻchirilgan (koʻchirib tiklangan) va qayta tiklangan talabalar oʻqishi uchun toʻlov haqini oʻtkazish hamda talabalar safiga qabul qilishni rasmiylashtirishning soʻnggi muddati 2023-yilning 15-marti etib belgilandi.

↪️Shuningdek, qaror bilan 2023-yil 20-yanvardan keyin kontraktini toʻlaganlarning toʻlovi ham inobatga olinadigan boʻldi.

〰️〰️〰️

⚡️Срок оплаты контрактов продлен до 15 марта

🔰На основании соответствующего решения Государственной комиссии последним днём оплаты контрактов в высших образовательных учреждениях для абитуриентов, рекомендованных к обучению на платно-контрактной основе по программам бакалавриата и магистратуры на 2022/2023 учебный год, в том числе по дифференцированным ставкам, переводящихся (восстанавливающих) и возобновляющих обучение в профессиональные образовательные учреждения (колледж, техникум), а также оформления приёма в студенты установлен до 15 марта 2023 года.

↪️Также согласно решению будет учтена оплата, осуществленная после 20 января 2023 года.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube

QMU Sirtqi bo'lim

05 Feb, 14:04


Ҳурматли талабалар!

Сиртқи бўлимда ҳар бир таълим йўналишлар бўйича жавобгар декан муовинлари бириктирилган. Ҳар бир талабанинг қизиқтирган саволлари бўлса узларига бириктирилган декан муовинлари орқали ҳар куни (дам олиш кунлари бундан мустасно) соат 09:00дан 18:00гача жавоб олса бўлади. Расмда декан муовинлари ҳақида маълумот келтирилган.

👉🏻 https://t.me/qmusirtqi

QMU Sirtqi bo'lim

04 Feb, 07:14


Талаба олий таълим муассасасидан қуйидаги ҳолларда четлаштирилиши мумкин:
📃 а) ўз хоҳишига биноан;
🏢 б) ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;
🏥 в) саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
✍️ г) ўқув интизомини ва олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидалари ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун;
д) бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
💵 е) ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);
👮ж) талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
🎓 з) суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда (ушбу ҳолатда талабалар сафидан четлаштирилганлар талабалар сафига қайта тикланмайди);
🌑 и) вафот этганлиги сабабли.

👉 @qmusirtqi 👈

QMU Sirtqi bo'lim

31 Jan, 12:02


Д И Қ Қ А Т ❗️❗️❗️

Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 20-июндаги 393-сон Қарорининг “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом 5-бобининг е) кичик бандида талабалар “Ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли” талабалар сафидан четлаштирилиб курсида қолдирилиши айтиб ўтилган.

👉 https://t.me/qmusirtqi

QMU Sirtqi bo'lim

31 Jan, 11:50


📹 Toʻlov-shartnomalarni kontrakt.edu.uz orqali onlayn olish boʻyicha videoqoʻllanma

Telegram | Instagram | Facebook| You Tube

QMU Sirtqi bo'lim

23 Jan, 14:00


Қорақалпоқ давлат университети сиртқи таълим йўналишлари 2-курс талабалари диққатига!!!

✔️ 2022-2023 ўқув йилида университетнинг сиртқи таълим йўналишлари 2-курс талабаларига ўқув жараёнлари 2023-йил 1-февралдан бошланишини эълон қиламиз.

Талабалардан кўйидагиларга эътибор беришларини илтимос ва талаб қиламиз:

👉🏻 Талабаларнинг 2022-2023 ўқув йили учун белгиланган контракт суммаларининг камида 75%ини тўлаган бўлиши керак.

👉🏻 Агарда Сизнинг иш жойингизга “Чақирув маълумотномаси” зарур бўлса, ишхонангиздан фаолият юритаётганлигингизни тасдиқловчи маълумотнома олиб, январь ойининг 25-санасидан бошлаб университет Сиртқи бўлимига мурожаат қилинг.

Эслатма: Қорақалпоқ давлат университети сиртқи бўлими 31 октябрдан бошлаб университетнинг Кегейли тумани Халқабад шахарчасидаги ўқув биносига кучиб ўтди (бино локацияси https://t.me/qmusirtqi/476 манзилида илова қилинган). 2-курслар учун ўқув жараёнлари ушбу бинода ўтказилади.

Халқабад шахарчаси Нукус шахридан 25 км масофада жойлашган. Нукус шахридан бориш ва қайтишда транспортларда муаммо йўқ. Халқабаднинг ўзида жойлашиш учун ўқув бинога яқин ижара уйлари мавжуд.

👉🏻 https://t.me/qmusirtqi

QMU Sirtqi bo'lim

23 Jan, 05:57


1-курс талабалари диққатига!

⛔️ Қорақалпоқ давлат университетида 1-курслар учун ўқув жараёнлари тасдиқланган ўқув жадвали бўйича 9-январдан 9-февралгача режалаштирилган эди. Республикамиздаги вазиятдан келиб чиқиб ўқув жараёнлари ташкил қилинмади.

Хабарингиз бор 2023-йил 23-январдан ОТМларда ўқув жараёнларига рухсат берилди. Аммо 9-февралгача ўқув режаларда белгиланган дарс соатларини бажариш имкони йўқ.

🟢 Жадвал бўйича феврал ойида 2-курслар ўқув жараёнлари ва аттестацияларга чақиртирилади. Шу сабабли 1-курсларни 45 кун муддатга апрел ойида ўқув жараёнлари ва аттестацияларга чақиртириш режалаштирилмоқда ва бу бўйича сиртқи таълимнинг ўқув жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

✔️ Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 21-ноябрдаги 930-сонли Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида Низомнинг 38-бандига мувофиқ «Сиртқи (махсус сиртқи) таълим талабаларига ўқув сессиясида иштирок этиш учун ишлаб турган жойидан камида 30 календарь кунлик ўртача ойлик маоши сақланган қўшимча таътил берилиши» белгиланган.

Университетда сиртқи таълим 1-курсларга 2022-2023 ўқув йилининг I ва II семестрлари учун ўқув жараёнлари ва аттестациялари 2023 йил апрел ойига (иккита семестрни қўшган ҳолда) режалаштирилмоқда. Юқоридаги Низом талабларидан келиб чиқиб, истисно тариқисида 1-курслар 45 кун муддатга чақиртирилишини маълум қиламиз ва бу бўйича ўзингиз ишлаётган ташкилот раҳбарлари билан келишувга эришишингизни сўраймиз.

🔴 Январ ойида университетдан Чақирув хати олган талабалар ташкилот раҳбарияти билан келишган ҳолда чақирув хатларидаги 2023-йил 23-январдан 9-февралгача бўлган муддатни бекор қилиб, ишга чиқишингизни тавсия қиламиз.

Дўстларингизга тарқатинг: 👉🏻 https://t.me/qmusirtqi

QMU Sirtqi bo'lim

21 Jan, 12:27


1-курс талабалар диққатига!

Ижтимоий тармоқларда 2023-йил 23-январь санасида барча Олий таълим муассасаларига ўқув жараёнлари бошланиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Лекин Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети сиртқи бўлимининг талабалари учун булиб ўтадиган ўқув жараёнлари ва аттестациялари ҳақида ушбу телеграмм канал орқали хабар берилади.

Бошқа ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар сиртқи бўлим талабалари учун таълуқли бўлмаслиги ҳам мумкин. Ўқув даврлари кейинги постларда элон қилинади.


👉🏻 https://t.me/qmusirtqi

QMU Sirtqi bo'lim

12 Jan, 11:53


Қорақалпоғистонда таътил яна узайтирилди, ўқишлар бекор қилинди.

Республика бўйлаб аномал совуқ кириб келишини ҳисобга олган ҳолда дарс машғулотлари 16 январь — душанбадан бошланишини эълон қиламиз.

👉🏻 https://t.me/qmusirtqi

QMU Sirtqi bo'lim

10 Jan, 17:09


Dıqqat, xabarlandırıw!

Ózbekstan Respublikası Ministrler Kabinetiniń tiyisli bayanlaması tiykarında 2023-jıldıń 12-yanvar kúninen baslap joqarı hám professional bilimlendiriw mákemelerinde oqıw procesi jergilikli hákimlikler menen kelisilgen halda basqıshpa-basqısh baslanıwı belgilendi.

Usı bayanlamadan kelip shıqqan halda, Berdaq atındaǵı Qaraqalpaq mámleketlik universitetinde Sırtqı bóliminde oqıytuǵın 1-kurs studentler ushın oqıw processleri 2023-jıldıń 12-yanvar kúninen baslanatuǵınlıǵın xabarlaymız.

Sonıń menen bir qatarda, universitet oqıw imaratlarınıń jılıtıw sistemalarınıń turaqlı islewi támiyinlenedi.

👉 https://t.me/qmusirtqi